07.12.2020 йилдаги ПФ-6127-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 7 ноябрдаги ПФ-188-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2023 й., 06/23/188/0835-сон)

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Ижро механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш ва тизимда коррупциянинг олдини олиш

1.

Суд тизимида судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини ошириш.

1. Судьяларнинг дахлсизлигини таъминлаш, одил судлов фаолиятига ҳар қандай аралашувнинг олдини олиш юзасидан қатъий чора-тадбирлар белгилаш.

2. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шароитларини бартараф этиш ҳамда 2021 йилда суд органлари тизимида коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини оширишга қаратилган дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Судьялар ва суд ходимларининг касбий малакаси, маънавияти ва масъулиятини ошириш, шунингдек, тизимда коррупциянинг барча кўринишларига муросасиз муносабатни шакллантириш юзасидан онлайн ўқув ташкил этиш.

4. Тизимда коррупцияга йўл қўйилишига омил бўлувчи ҳар қандай ҳолатларни таҳлилий ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўриш.

5. Коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.

6. Соҳада коррупциявий ҳолатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ОАВ орқали кенг жамоатчиликни хабардор қилиб бориш.

7. «Судьянинг маънавияти, одоби ва масъулияти» номли китобни тайёрлаш ва чоп этиш.

2021 йил январь -


2021 йил февраль



2021 йил давомида алоҳида режа асосида



Доимий




Доимий


2021 йил давомида алоҳида режа асосида


2021 йил март

Судьялар олий кенгаши,

Олий суд


Судьялар олий кенгаши


Судьялар олий кенгаши


Олий малака ҳайъати, Судьялар олий кенгаши


Судьялар малака ҳайъатлари, Судьялар олий кенгаши



Олий малака ҳайъати, Судьялар олий кенгаши

Судьялар олий кенгаши

II. Малака ҳайъатларини қайтадан шакллантириш

2.

Судьяларнинг малака ҳайъатлари таркибини қайтадан шакллантириш.

1. «Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим қилиш.

2. «Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига белгиланган тартибда киритиш.

3. Тегишли судлар судьяларининг конференцияларида малака ҳайъати аъзоларини сайлаш.

4. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларида янги таркибдаги малака ҳайъатлари фаолиятини бошлаш.

2020 йил 20 декабрга қадар


2020 йил 25 декабрга қадар


2021 йил 10 январга қадар

2021 йил 15 январь

Судьялар олий кенгаши



Судьялар олий кенгаши


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари, Судьялар олий кенгаши

Вилоятлар ва унга тенглаштирилган судлар малака ҳайъатлари

III. Судьялик лавозимларига танловнинг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш

3.

Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш жараёнларининг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш.

1. Кенгаш фаолиятига замонавий ахборот-технологияларни кенг жорий қилиш.

2. Илк бор, янги ваколат муддатига ёки бошқа судьялик лавозимига тайинлаш бўйича суҳбатда бериладиган саволларни автоматлаштирилган тизим ёрдамида танлашни, шунингдек суҳбат жараёнини бошқа номзодлар мониторинг орқали кузатиб туриш имкониятини йўлга қўйиш.

3. Илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва тайинлаш жараёнларини Кенгаш веб-сайти орқали онлайн ёритиб бориш.

2021 йил давомида



2021 йил

январь




2021 йил январь

Судьялар олий кенгаши


Судьялар олий кенгаши



Судьялар олий кенгаши

4.

Кенгаш ҳузурида ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширадиган судьяликка номзодларнинг Судьялар олий мактабига кириш ва якунлаш имтиҳонлари натижаларидан норози бўлиб берган мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича имтиҳон комиссияси тузиш.

Имтиҳон комиссияси фаолиятини тартибга солиш бўйича низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2021 йил март

Судьялар олий кенгаши

IV. Судьялар фаолиятини баҳолаш мезонларини такомиллаштириш

5.

Судьялик лавозимларига номзодлар ва судьяларнинг касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи психологик тест тизимини жорий этиш.

1. Судьялик лавозимларига номзодлар ва судьяларнинг касбга муносиблигини баҳолашга кўмаклашувчи психологик тест тизимини жорий этишга доир низомни тайёрлаш ва қабул қилиш.

2. «Психологик тест» электрон дастурини яратиш.

3. Электрон дастурни йўлга қўйиш.

2021 йил январь-февраль

2021 йил март

2021 йил март-апрель

Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси психологлар уюшмаси


Судьялар олий кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

6.

Судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг электрон тартибини жорий этиш.

1. Судьялар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича электрон рейтинг дастурини ишлаб чиқиш.

3. Судьялар фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари билан судьяларни таништириш, рейтингда ижобий натижаларга эришиш учун бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар бўйича судьялар орасида семинар машғулотларини ўтказиш.

4. Судьяларнинг иш фаолиятини электрон дастур орқали баҳоланишини таъминловчи рейтинг тизимини синов тариқасида ишга тушириш ва мазкур маълумотлардан судьялар ҳамжамиятининг барча аъзолари эркин танишиш имкониятини яратиш.

5. Судьялар иш фаолияти электрон дастурини йўлга қўйиш.

2021 йил февраль


2021 йил февраль-март


2021 йил

апрель



2021 йил апрель-май




2021 йил 1 июлдан

Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати

Судьялар олий кенгаши, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Судьялар малака ҳайъатлари

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Судьялар малака ҳайъатлари

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Судьялар малака ҳайъатлари

Судьялар олий кенгаши

V. Судьялар ва суд фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш

7.

Судьялар олий кенгаши ҳузурида жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клубини ташкил қилиш.

1. Судьялар клубининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2. Судьялар клубининг масъул аъзолари таркибини шакллантириш.

3. Судьялар клуби фаолиятини йўлга қўйиш учун электрон платформаларни ташкил қилиш.

4. Суд амалиётидаги моддий ва процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаш бўйича тавсиявий характерга эга бўлган маслаҳатлар ҳамда судьяларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини муайян вазиятларда қўлланилиши юзасидан сўровларига тушунтиришлар бериб боришни йўлга қўйиш.

2021 йил

январь


2020 йил февраль


Доимий


Доимий

Судьялар олий кенгаши, Судьялар ассоциацияси

Судьялар олий кенгаши, Олий суд, Судьялар ассоциацияси


Судьялар клуби


Судьялар клуби

8.

Судья ва фахрий судьяларни рағбатлантиришни йўлга қўйиш.

1. Одил судловни амалга оширишда самарали фаолият юритиб, нафақага чиққан ҳамда нафақага чиқиб фаолиятини давом эттираётган судьяларни «Суд фахрийси» кўкрак нишони билан;

одил судловни амалга оширишда самарали фаолият юритган судьяларни йил якуни бўйича «Ибратли судья» мукофоти билан тақдирлаш бўйича низомларни тайёрлаш ва тасдиқлаш.

2. «Суд фахрийси» ва «Ибратли судья» мукофотини тайёрлаш.

3. Фахрий ва ибратли судьяларнинг ҳаёти ва иш фаолиятини ОАВ ва телевидение орқали мунтазам ёритиб борилишини йўлга қўйиш.

2020 йил декабрь



2021 йил январь-февраль


Доимий



Доимий

Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти

Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти

Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати, Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти

Судьялар олий кенгаши, Олий малака ҳайъати

VI. Судьялик лавозимига тайинлашга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

9.

Қонун ҳужжатларига Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида лойиҳа тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш.

2021 йил 15 январга қадар

Судьялар олий кенгаши, Олий суд