Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН МОНТАЖ ВА МАХСУС ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ («ЎЗМОНТАЖМАХСУСҚУРИЛИШ») УЮШМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 18 августдаги 400-сонли «Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари уюшмаси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари («Ўзмонтажмахсусқурилиш») уюшмасини ташкил этиш» тўғрисидаги Фармонга мувофиқ ва тармоқнинг монтаж ва махсус қурилиш, созлаш, лойиҳа-технология ташкилотлари, саноат корхоналарининг бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида самарали фаолият кўрсатишларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси таркибига кирувчи трестлар, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин ва бунда улар ўз хўжалик мустақилликлари ва юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қолишлари назарда тутилсин.
2. Ўзбекистон монтаж ва махсус қурилиш ишлари уюшмаси бир ой муддат ичида:
уюшмани таъсис этиш бўйича ташкилий тадбирларни тугалласин;
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун уюшма Устави лойиҳасини киритсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси аппарат тузилмасини, ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондини Уставга мувофиқ мустақил белгилайди. Уюшмага 4 нафар раис ўринбосарига, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлиш тавсия этилсин.
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарлари Уставда белгиланган тартибда сайланадилар ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар. Уюшмага кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари жамоалар томонидан сайланади ва уюшма Кенгаши томонидан тасдиқланади.
Уюшма раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирликлари тегишли раҳбар ходимлари учун белгиланган моддий-маиший таъминот ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари жорий этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва тугатилган Монтаж ва махсус қурилиш ишлари вазирлиги томонидан ижара корхоналари ва ташкилотларини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш механизмининг тажриба ишланмаси бўйича тадбирлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси билан биргаликда 1992 йил-1993 йилнинг I-чорагида «Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш ҳақидаги Қонун, Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 23 сентябрдаги 443-сон қарори талабларига мувофиқ кейинчалик мулк қилиб сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномасини тузган ижара корхоналарини жамоа мулки қилиб сотиб олиш тадбирларини амалга оширсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Алоқа вазирлиги «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси учун Ўзбекистон Республикаси Монтаж ва махсус қурилиш ишлари вазирлиги учун илгари белгиланган транспорт воситаларидан, телефон, алоқа турларидан фойдаланиш лимитларини сақлаб қолсинлар.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар ва бошқа хўжалик бирлашмалари «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси корхоналари ва ташкилотларини ривожлантириш ва фаолиятини йўлга қўйиш масалаларини ўз вақтида ҳал этишга ёрдам кўрсатсинлар.
7. «Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 25-уйга жойлашиши белгилансин.
8. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг «Ўзбекистон ССР Монтаж ва махсус қурилиш ишлари министрлиги ҳақидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида» 1971 йил 29 июндаги 347-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ К.Н. Тўлаганов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 6 ноябрь,
513-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 6 ноябрдаги 513-сон қарорига
ИЛОВА
1992 йил 6 ноябрдаги 513-сон қарорига
ИЛОВА
«Ўзмонтажмахсусқурилиш» уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
93-ижара махсус трести, Тошкент шаҳри
«Ўзсантехгазмонтаж» ижара трести, Тошкент шаҳри
«Ўзпромвентиляция» ижара трести, Тошкент шаҳри
«Средазтепломонтаж» ижара трести, Тошкент шаҳри
«Фергананефттехиммонтаж» ижара трести, Фарғона шаҳри
«Ўзбеклифтмонтаж» ижара махсус монтаж бошқармаси, Тошкент шаҳри
Ижара автобазаси, Тошкент шаҳри
«Ўзмонтажпроект» ижарадаги лойиҳа-технология институти, Тошкент шаҳри
«Ўзмонтажпромснабкомплект» Ўзбекистон Республикаси хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш-тижорат маркази, Тошкент шаҳри
Ўқув маркази, Тошкент шаҳри
Марказий норматив-тадқиқот станцияси, Тошкент шаҳри
Хўжалик ҳисобидаги «Контракт» аҳолига маиший хизмат кўрсатиш фирмаси, Тошкент шаҳри
Тўйтепа металл конструкциялари заводи, Тошкент вилояти, Янги ҳаёт шаҳарчаси
«Ўзмонтажавтоматика» Фарғона бошқармаси, Фарғона шаҳри
«Нефтезаводмонтаж» трестининг Фарғона 2-монтаж бошқармаси, Фарғона шаҳри
«Узэлектромонтаж» бирлашмаси қуйидаги таркибда:
собиқ «Узэлектромонтаж» трести ташкилотлари
Тошкент енгил металл конструкциялари экспериментал заводи, Тошкент шаҳри
«Узбеквзрыапром» ижара корхонаси, Тошкент шаҳри
«Промсвязьмонгаж» Ўзбекистон бошқармаси, Тошкент шаҳри
«Узмонтажавтоматика» Тошкент бошқармаси, Тошкент шаҳри
«СредазспецМУ» Ўрта Осиё ихтисослаштирилган монтаж-созлаш бошқармаси, Тошкент шаҳри