Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий-маъмурий секторларни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 10 августдаги 659-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.
«а» кичик бандга «I — III чораклар якунлари» сўзларидан кейин «, шунингдек, молия йили якунларига кўра ҳосил бўлган бўш қолдиқлар» сўзлари қўшилсин;
«б» кичик бандга «маблағлар қолдиқ ҳолати» сўзларидан кейин «, шунингдек, даромаднинг ошириб бажарилган прогноз кўрсаткичлари ва молия йили якунлари бўйича ҳосил бўлган бўш қолдиқлар йиғиндиси» сўзлари қўшилсин;
«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмлари, бўлинмалари ва муассасаларида режалар («йўл хариталари») тадбирларини ва бошқа муҳим лойиҳаларни молиялаштириш»;
«семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, спорт мусобақалари, эстафеталар, турнирлар, тренинглар, ёшларни тарбиялаш бўйича тадбирлар (шу жумладан, амалий ва техник турлар бўйича тўгараклар ташкил этиш, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда қўшимча озиқ-овқат ҳамда кийим-кечак ва оёқ кийим билан таъминлашни ташкил этиш) шунингдек, маданий-оммавий ва бошқа тантанали тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш»;
7-банднинг биринчи хатбошисидаги «якунлари» сўзи «, шунингдек, молия йили якунларига кўра ҳосил бўлган бўш қолдиқлар» сўзлари билан алмаштирилсин.