16.10.2020 йилдаги ПҚ-4864-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини шакллантиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таълим ва тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, лойиҳаларни тайёрлаш жараёнида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари иштирокини кенгайтириш ва якуний натижаларга эришиш юзасидан мутасадди раҳбарларнинг масъулиятини ошириш, шунингдек, 2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини (кейинги ўринларда — Дастур) сифатли шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 2021 йил учун Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Дастурни амалга ошириш учун 17,1 трлн сўм, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириқларига мувофиқ ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш харажатлари учун 1,5 трлн сўм маблағлар ажратилишини кўзда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида қуйидаги тадбирларни молиялаштириш учун алоҳида сатрларда маблағлар кўзда тутилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) эркин иқтисодий зоналарни, кичик саноат зоналарини ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) туман марказлари ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш. Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ажратилган маблағлар ҳисобидан қуйидаги ишларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман марказлари, шаҳарлар ва йирик аҳоли пунктларида парк зоналарини ривожлантириш, ташқи ёритиш, суғориш ва дренаж тизимларини яратиш, шунингдек, пиёда ва велосипед йўлакларини қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир туман маркази ва шаҳарда камида биттадан марказий кўчани замонавий шаҳарсозлик лойиҳалари асосида режалаштирган ҳолда мукаммал таъмирлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман марказлари ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштиришга 2021 йилда 1,4 трлн сўм маблағ ажратилади ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари параметрларида алоҳида сатрда кўзда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурни шакллантиришда тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан таклифлар мазкур қарорга 1-иловада кўрсатилган 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий параметрлари доирасида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг манзилли қисмига, биринчи навбатда, аввалги йиллардан ўтувчи ва қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган объектлар, шунингдек, молиявий ресурслар билан тўлиқ таъминланмаганлиги сабабли тугатилмай қолган объектлар киритилади ҳамда уларни фойдаланишга топшириш учун зарур маблағлар кўзда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга мазкур ташкилотларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан маблағлар ажратилиши муносабати билан, уларга йўналтириладиган марказлашган инвестиция ҳажмлари мос равишда қисқартирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилдан бошлаб бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳалар Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкаларининг бош режаларини, шунингдек, қишлоқлар (овуллар) фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функциялари Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаларига ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда туман маркази ва шаҳарларнинг бош режалари ҳамда батафсил режалаштириш лойиҳалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқишни жадаллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2021 йилда инжиниринг хизматларини кўрсатиш учун эксперимент тариқасида хусусий тадбиркорлик субъектлари жалб этиладиган объектлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперимент доирасида буюртмачи функцияларини бажаришга жалб қилинадиган хусусий тадбиркорлик субъектлари рўйхатини энг яхши таклифларни танлаб олиш натижаларига кўра аниқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектларни буюртмачи хизматларининг функцияларини бажаришга жалб қилинадиган хусусий тадбиркорлик субъектлари орқали молиялаштириш, шунингдек, улар учун ғазначилик шахсий ҳисобварақларини очишни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Дастурни шакллантириш ва амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари ва бирламчи тиббий-санитария муассасаларининг (қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, тез ёрдам станциялари ва шошилинч тиббий ёрдам муассасалари) моддий-техник базасини ривожлантириш ва уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлашнинг устуворлигини таъминлаш, тармоқда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кенгайтириш бўйича зарур чораларни кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Халқ таълими вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун ажратиладиган маблағларни 2 бараварга кўпайтириш ҳисобига хизмат муддати 10 йилдан ошган ўқув парталарини 2021-2022 йилларда тўлиқ янгилашни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда, янги барпо этилаётган массивларда мактаблар қуриш, навбатлилик коэффициенти 1,5 дан юқори бўлган умумтаълим мактаблари қувватларини ошириш, таъмирталаб мактабларни капитал таъмирлаш ва спорт зали мавжуд бўлмаган мактабларда спорт заллари қуриш, шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг бино-иншоотларидан мазкур мақсадлар учун самарали фойдаланишни кўзда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Мактабгача таълим вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мактабгача таълим ташкилотлари, биринчи навбатда, аҳолиси нисбатан зич жойлашган ва қамров даражаси паст бўлган аҳоли яшаш пунктларида ҳамда янги барпо этилаётган массивларда қурилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари ва шаҳарларда асосан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида мактабгача таълим ташкилотларини қуришни, олис ва аҳолиси тарқоқ жойлашган ҳудудларда эса оилавий мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этишни кенг жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тасарруфида олий таълим муассасалари мавжуд вазирлик ва идоралар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларини қуриш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларига вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағларини кенг жалб қилсин ҳамда тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағларнинг бир қисмини йўналтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларини замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш даражасини оширишга грант ва хорижий кредитларни кенг жалб қилиш, хусусан хорижий ҳамкорлар билан биргаликда нодавлат олий таълим муассасаларини ташкил этиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ичимлик ва оқава сув таъминоти қамрови даражасини ошириш ҳамда иссиқлик таъминоти объектларини модернизация қилиш ишларига Давлат бюджети маблағлари билан бир қаторда хорижий молия институтларининг кредити ҳамда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорлик субъектлари маблағларини жалб қилиш ишларини жадаллаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олис, тоғ, чўл ва аҳолиси тарқоқ жойлашган ҳудудларда аҳолини сув билан таъминлашнинг муқобил шаклларини, шу жумладан давлат ижтимоий буюртмалари асосида йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ичимлик суви таннархини пасайтириш ва сув йўқотишларини камайтириш мақсадида, соҳага ажратиладиган маблағларнинг 10 фоизини энергия тежамкор ускуна-жиҳозларни ўрнатиш ва махсус техникаларни харид қилишга йўналтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Транспорт вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига халқаро молия институтлари ҳамда хусусий шерикларнинг маблағларини кенг жалб қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратиладиган маблағларни, асосан, серқатнов, тирбандлик юқори бўлган, таъмирга муҳтож ва ижтимоий жиҳатдан муҳим бўлган маҳаллий аҳамиятдаги йўллар, туман ва шаҳар марказларини аҳоли пунктлари билан боғловчи йўллар ҳамда шаҳар ва қишлоқлардаги ички хўжалик йўллари, йўл ўтказгичлар ва кўприклар қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларига йўналтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) Сув хўжалиги вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратиладиган маблағлар ҳисобидан, асосан, ўзининг тизимидаги ирригация ва мелиорация объектларини (йирик сув иншоотлари, магистрал ва хўжаликлараро тармоқларни) қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, йирик гидротехник иншоотларни хавфсиз эксплуатация қилишга қаратилган тадбирларни амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички хўжалик суғориш тармоқларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари фермер хўжаликлари ҳамда кластерларнинг маблағлари, тижорат банкларининг кредитлари ва бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилишини кўзда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутасадди вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан мазкур бандда назарда тутилган чоралар амалга оширилишини мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий соҳа ва инфратузилма лойиҳаларининг манзилли рўйхатлари мазкур қарорга 1-иловада келтирилган асосий параметрларга мувофиқ шакллантирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йил 20 октябрга қадар ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларининг дастлабки манзилли рўйхатини умумлаштириш ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига киритиш учун тегишли вазирлик ва идораларга тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли идоралар билан биргаликда жорий йил 1 ноябрга қадар давлат-хусусий шериклик шартлари асосида 1 тадан кўп тармоқли соғлиқни сақлаш муассасаси, 2 тадан умумтаълим мактаби, 3 тадан мактабгача таълим ташкилоти ва 1 тадан спорт-соғломлаштириш иншоотини қўшимча равишда барпо этиш юзасидан 2021 йил Дастурига киритиш бўйича таклифларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Молия вазирлиги ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги жорий йил 1 ноябрга қадар 2021 — 2023 йилларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга ошириладиган ижтимоий соҳа ва инфратузилма лойиҳалари рўйхатини шакллантириб, Дастурига киритиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жорий йил 20 октябрга қадар Дастурга киритиладиган, тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таклифлари асосида шакллантирилган ижтимоий соҳа ва инфратузилма лойиҳаларининг дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли вазирлик, идора, лойиҳачи ташкилотлар ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда жорий йил 20 ноябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастлабки манзилли рўйхат асосида объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва экспертизадан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, объектларнинг техник топшириқлари мавжудлиги, уларнинг лойиҳа ечимлари ҳамда замонавий энергия тежамкор қурилиш материалларидан фойдаланилганлигига алоҳида эътибор қаратилсин, шунингдек, буюртмачилар томонидан лойиҳа ташкилотларини энг яхши таклифларни танлаб олиш натижаларига кўра аниқлашга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлик, идора ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари лойиҳа-ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва экспертизадан ўтказилган объектларнинг якуний манзилли рўйхатини жорий йил 20 ноябрга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига тақдим қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги жорий йил 25 ноябрга қадар Дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 1 декабрга қадар Дастур лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда жорий йил 1 декабрга қадар 2021 йилда шаҳар ва қишлоқ жойларда уй-жойлар қуриш дастури параметрларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қурилиш вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда 2021 йил 1 февралга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қурилиш, реконструкция ва мукаммал таъмирлаш ишлари якунланган объектларнинг кафолат муддатини белгилаш масаласини танқидий кўриб чиқиб, ушбу муддатларни объектларнинг тури, хавф-хатарлар тоифалари, функционал мақсадлари ва мураккаблик даражасидан келиб чиққан ҳолда белгилаш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) объектларнинг лойиҳаолди ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уларни қабул қилиш тизимини ҳамда ушбу соҳада давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий тартибларини янада такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа-смета ҳужжатларининг сифати, ишончлилиги ва асосланганлиги ҳамда меъморий ва техник ечимларнинг мақбуллиги юзасидан лойиҳа ташкилотларининг жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда объектнинг тавсиявий қийматини эмас, чекланган қийматини аниқ белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ва молиявий ресурслар билан таъминланмаган объектларда қуриш-монтаж ишларини амалга оширишга йўл қўйган юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини кучайтириш, шунингдек, тегишли ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг қурилиш жараёнига ҳамда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилишига аралашувини қатъиян тақиқлаш, зарур ҳолларда, уларни жиноий жавобгарликка тортишни назарда тутувчи нормаларни қонунчиликка киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йил 1 январдан бошлаб қурилиш-монтаж ишлари якунланганлиги тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармалари қошидаги қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияларининг фойдаланишга рухсати олинмаган объектларни жорий сақлаш учун Давлат бюджетидан маблағлар ажратмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш соҳасида электрон давлат харидларини жорий қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги тегишли идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 апрелга қадар Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамкорлигида «Давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA)» тизимини жорий этиш бўйича ташкилий-техник ишларни бажариш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш, тегишли хулосаларни олиш ва меъёрий базани шакллантириш билан боғлиқ чора-тадбирларни якунласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йил 1 августга қадар мазкур бандда назарда тутилган тизимни дастлаб синов тариқасида айрим тармоқларда қўллаш ва унинг натижалари асосида кейинчалик босқичма-босқич кенг жорий этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 16 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4864-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 октябрдаги ПҚ-4864-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

млрд сўм

Т/р

Маблағлардан фойдаланиш йўналишлари

Капитал қўйилма*

I

Ижтимоий соҳалар, шу жумладан:

5450

1.

Олий таълим муассасалари

700

2.

Умумтаълим мактаблари

2050

шундан, жиҳозлашга

200

3.

Мактабгача таълим ташкилотлари

900

4.

Тиббий ва тиббий-ижтимоий муассасалар

1200

5.

Жисмоний тарбия ва спорт

400

6.

Маданият ва санъат

150

7

Илм-фан ва инновация

50

II

Муҳандислик-коммуникация тармоқлари, шу жумладан:

900

1.

Сув таъминоти ва канализация

800

2.

Иссиқлик таъминоти

100

III

Йўл-транспорт инфратузилмаси, шу жумладан:

2600

1.

Автомобиль йўллари

2200

шундан, кўприклар ва йўл ўтказгичлар

400

2.

Темир йўл транспорти ва метро

400

IV

Ирригация ва мелиорация, шу жумладан:

1100

1.

Ирригация тармоқлари ва иншоотлари, БВО «Сирдарё», БВО «Амударё»

800

2

Мелиорация тармоқлари ва иншоотлари

300

V

Бошқа йўналишлар, шу жумладан:

6150

1.

Туман марказлари ва шаҳарларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш ва ободонлаштириш

1400

2.

Эркин иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш

1000

3.

Ёпиқ қисм

1300

4.

Мудофаа ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар

900

5.

Маъмурий ва бошқа объектлар

1550

шундан, бош режа, ҳудудларнинг архитектура-режалаштириш лойиҳаларини (АРЛ) ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини (БРЛ) ишлаб чиқиш

150

VI

Давлат-хусусий шериклик лойиҳалари

900

ЖАМИ

17100

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Манзилли рўйхатни тасдиқлаш жараёнида ўзгариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 октябрдаги ПҚ-4864-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2021 йилда инжиниринг хизматларини кўрсатиш учун хусусий тадбиркорлик субъектлари жалб этиладиган объектлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Объект номи

I

Янгидан қуриладиган объектлар:

1.

Учтепа туманидаги 283-сон мактабнинг 540 ўринга мўлжалланган янги ўқув блоки

2.

Бектемир туманидаги 289-сон мактабнинг 630 ўринга мўлжалланган янги ўқув блоки

3.

Яшнобод туманидаги 23-сон мактабнинг 630 ўринга мўлжалланган янги ўқув блоки

4.

Яшнобод туманидаги 61-сон мактабнинг 630 ўринга мўлжалланган янги ўқув блоки

5.

Миробод туманидаги 83-сон мактабнинг 630 ўринга мўлжалланган янги ўқув блоки

II

Реконструкция қилинадиган объектлар:

1.

Олмазор туманидаги 4-сон (собиқ) 180 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси

2.

Яккасарой туманидаги 358-сон 720 ўринли мактабгача таълим ташкилоти биноси

3.

Яшнобод туманидаги 203-сон умумтаълим мактаб биноси

4.

М. Улуғбек туманидаги 35-сон умумтаълим мактаб биноси

5.

Юнусобод туманидаги 53-сон умумтаълим мактаб биноси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Объектлар рўйхатига Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати қарорига асосан ўзгартириш киритилиши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2020 й., 07/20/4864/1392-сон)