30.09.2020 йилдаги ПҚ-4846-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Солиқ маслаҳати соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда илғор хорижий тажриба асосида солиқ сиёсати ва солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда солиқ тўловчиларнинг солиқ органлари билан ўзаро муносабатларида шаффофликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга солиқ маслаҳати давлатнинг янги солиқ сиёсатини самарали амалга оширишнинг профессионал институти ва солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш масалаларида солиқ тўловчиларнинг ишончли ёрдамчиси сифатида етарлича шаклланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат томонидан тартибга солиш, солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, улар касбининг ҳуқуқий мақоми ва нуфузини мустаҳкамлаш, солиқ тўловчилар ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан солиқ маслаҳатчилари ташкилотларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ ва божхона хизмати органлари билан муносабатларда солиқ тўловчининг манфаатларини ифодалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ҳисоботини солиқ тўловчи номидан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат солиқ хизмати органларининг талабномаларида кўрсатилган, аниқланган тафовутларнинг асосномаси сифатида хулосаларни солиқ тўловчи номидан давлат солиқ хизмати органига тақдим этиш бўйича қўшимча ҳуқуқлар берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Солиқ маслаҳатчилари палатасининг (кейинги ўринларда — Палата) 2021 йил 1 январдан Молия вазирлигининг қуйидаги функцияларини Палатага ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчисининг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва уни бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчиларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш дастурларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчиларининг реестрини юритиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Палатага қуйидаги масалаларда кўмаклашсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш курсларини, шу жумладан масофадан ўқитиш шаклида ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ маслаҳатчиларининг малака имтиҳонларини тайёрлаш ва ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўзининг расмий сайтида солиқ маслаҳатчилари реестрини жойлаштириш ва мунтазам равишда янгилаб боришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, солиқ маслаҳатчиси адвокатлик тузилмалари, аудиторлик ташкилотлари, шунингдек, бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизматларни кўрсатувчи бошқа юридик шахсларнинг штатида меҳнат фаолиятини олиб борган тақдирда, солиқ маслаҳати бўйича фаолиятда уч йил мобайнида иштирок этмаганлиги учун унинг малака сертификати амал қилишини тугатишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Палатанинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси томонидан Солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқлар бўйича хулоса бериш ҳуқуқига эга бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотлари рўйхатини (кейинги ўринларда — Рўйхат) юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«таваккалчиликни таҳлил қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими воситасида аниқланадиган, йиллик айланмаси охирги уч йил мобайнида 10 миллиард сўмдан ошмаган ҳамда солиқ хавфи даражаси ўрта бўлган солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда Рўйхатга киритилган солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва аудиторлик ташкилотларининг солиқлар бўйича хулосалари солиқ органлари томонидан тан олиниши.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 январдан Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институтида «солиқлар ва солиққа тортиш» ҳамда «бухгалтерия ҳисоби ва аудит» йўналишлари бўйича 4-курс бакалавриатининг ўқув дастурларига «солиқ маслаҳати» фани киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Палата Молия вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ой муддатда солиқ маслаҳатчиларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув дастурини тасдиқласин. Бунда давлат солиқ хизмати органларида иш стажига ва (ёки) аудитор сертификатига эга бўлган талабгорлар учун ўқув дастурини оптималлаштириш назарда тутилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқув жараёнига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқсин ва солиқ маслаҳатига ўқишни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан уларга риоя қилиниши устидан мониторинг олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масофадан ўқитиш шаклидаги солиқ маслаҳатчиларини тайёрлаш курслари ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиқ маслаҳатчиларига судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларида солиқ солиш, солиқ органларининг ҳужжатлари, мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари ва (ёки) ҳаракатсизлиги устидан шикоят қилиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда ҳисоблаш техникаси ва алоқа воситалари, аудио ва видео ёзиш қурилмаларидан фойдаланиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси ва Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига қуйидагиларни киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларига мазкур қарорнинг 5-бандига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уч ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Рўйхатни юритиш ва солиқ тўловчилар ихтиёрий тугатилганда солиқларга доир хулосаларни бериш тартибини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини бир йилдан ортиқ муддат давомида амалга ошираётган ва штатида камида бир йиллик солиқ маслаҳатчиси стажига эга солиқ маслаҳатчилари бўлган солиқ маслаҳатчилари ташкилотларини Рўйхатга киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқларга доир берилган хулоса доирасида ихтиёрий тугатилаётган солиқ тўловчининг солиқ мажбуриятлари солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари томонидан яширилганлиги ёки қасддан бузиб кўрсатилганлиги ҳолатлари солиқ органлари томонидан аниқланганда уларни Рўйхатдан чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатни Давлат солиқ қўмитасининг расмий сайтида жойлаштириш ва мунтазам равишда янгилаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 2021 йилнинг 1 апрелига қадар солиқ маслаҳати соҳасида ўзини ўзи бошқаришнинг асосий қоидаларини белгиловчи ҳамда самарали фаолият кўрсатадиган солиқ маслаҳатчилари институтини шакллантиришга имкон берувчи янги таҳрирдаги «Солиқ маслаҳати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 30 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4846-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2020 й., 07/20/4846/1344-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)