17.09.2020 йилдаги 559-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тоғли ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўстонлиқ тумани тоғли ҳудудларининг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва чекка ҳудудларда қўшимча иш ўринлари, замонавий халқаро умумавсумий курортлар, меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, савдо-кўнгилочар ва бошқа туристик аҳамиятли объектлар барпо этиш, мамлакатнинг тоғли ҳудудларидаги замонавий муҳандислик инфратузилмасини қуриш учун қулай шарт-шароитларни яратиш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистан Республикаси Президентининг «Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 августдаги ПФ-6053-сон Фармони ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Франциянинг Хусусий секторга кўмак ва тадқиқот Фонди (FASEP) ёрдами билан «Geode», «Manie Lives», «Egis», «Patriarche», «Epode» француз компанияларининг консорциуми (кейинги ўринларда — Консорциум) томонидан Бўстонлиқ туманида «Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортнининг (кейинги ўрипларда — ХУК) мастер-режаси ишлаб чиқилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу мастер-режада 500 миллион АҚШ долларигача бўлган инвестицияларни, шу жумладан, Франция Республикаси Ҳукумати молия институтларининг туризм, йўл-транспорт ва коммунал инфратузилмани ривожлантиришга йўналтирилган маблағларини жалб қилиш назарда тутилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУКни ташкил қилиш доирасида лойиҳаларни техник назорат қилиш, осма дор йўллари, чанғи трассалари, аттракционларни батафсил режалаштириш ва жойлаштириш, шунингдек, ер участкаларини, шу жумладан, тендер ҳужжатлари, туризм инфратузилмаси объектларини (меҳмонхоналар, ресторанлар, савдо шахобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари) қуриш учун махсус режим қоидаларига амал қилишни назарда тутган ҳолда ер участкаларини лотларга бўлиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Консорциум ўртасида маслаҳат хизматлари битими имзоланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, «Чорвоқ» эркии туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги ва «ТошкентбошпланЛИТИ» ДУКнинг:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чорвоқ» эркин туристик зонасининг бош режаси билан ХУКни ташкил этиш бўйича мастер-режани белгиланган тартибда интеграция қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чорвоқ» эркин туристик зонаси иштирокчиси мақомига эга бўлган давлат унитар корхонаси шаклида ХУКни қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича лойиҳа офисини (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар (осма дор йўллари, тоғ-чанғи ускуналари, аттракционлар, техникалар, транспорт воситалари) сотиб олиш бўйича Франция Ғазначилигинининг қарзлари, имтиёзли кредитлари ва хорижий тижорат банкларининг қарзларини жалб қилиш ҳақидаги таклифлари мақуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, ХУК ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширадиган инвесторлар «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси иштирокчилари мақоми берилади ва уларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар татбиқ этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Амалий чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУКни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича Бошқарув кенгашининг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Бошқарув кенгашнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУКнинг самарали фаолиятини ташкил этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан ХУК фаолиятини мувофиқлаштириш ва тартибга солиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУК ҳудудида қурилиш ишлари учун тайёрлашга масъул бўлган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларининг фаолиятини, шунингдек, ташқи муҳандислик коммуникациялари тармоқларини қуриш бўйича ваколатли ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорларни «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси иштирокчилари сифатида рўйхатга олишга кўмаклашиш;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳалари амалга оширилишига амалий ёрдам бериш, шунингдек, ХУК ҳудудида улар амалга оширилишини тизимли асосда назорат қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мастер режага мувофиқ «E-auksion» электрон савдо платформасида ХУК ҳудудида ер участкаларини сотиш нархлари ва шартларини аниқлашни ташкил этиш;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларини сотишдан тушган маблағларни, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбаларни тўплаш учун махсус ҳисобварақ очган ҳолда мақсадли фойдаланилишини ва маблағлар жалб қилишни таъминлаш;
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига уз вақтида қайтарилишини ва қарзлар, кредитлар ва бошқа жалб қилинган маблағларнинг сўзсиз қайтарилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офисига Бошқарув кенгашининг ишчи органи вазифаларини бажаради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офисининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 360-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офисининг раҳбари ва унинг ўринбосари Бошқарув кенгаш қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 360-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офиси ходимларини танлаш Бошқарув кенгаши томонидан белгиланадиган шартларга мувофиқ танлов ўтказиш орқали амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офиси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартнома асосида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офиси молиявий барқарорликка эришгунга қадар уни сақлаш Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси, Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 360-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига белгиланган тартибда лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказгандан ва маъқуллангандан сўнг, ХУК қурилиши бўйича лойиҳани амалга ошириш учун 47,9 миллион евро миқдорида қарзни жалб қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси номидан Франция Ғазначилиги билан қарз битимини имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар (осма дор йўллари, тоғ-чанғи ускуналари, аттракционлар, техникалар, транспорт воситалари) сотиб олишни молиялаштириш қуйидагича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 фоиз миқдорида — «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолияти Миллий банк» АЖ кредитлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85 фоиз миқдорида — Франция Ғазначилигининг займлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Шартномани молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15 фоиз миқдорида — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобига, кейинчалик Лойиҳа офиси фаолиятидан тушган даромадлар ҳисобига қайтарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85 фоиз миқдорида — Франция Ғазначилигининг займлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан 2 йиллик имтиёзли давр, йиллик 3 фоиз ЛИБОР плюснинг 6 ойга тенг бўлган фоиз ставкаси билан 7 йил муддатга Лойиҳа офисига тақдим этиладиган 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит ХУКни қуриш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ хизматлар учун ускуналар (осма дор йўллар, тоғ-чанғи ускуналари, аттракционлар, техникалар, транспорт воситалари) сотиб олиш ҳамда ХУКнинг йўл-транспорт, коммунал, электр энергияси ва бошқа туристик инфратузилмаларни қуриш харажатларини молиялаштириш манбаи ҳисобланади;
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 360-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Франция Ғазначилигининг 47,9 миллион евро миқдоридаги займ маблағлари ва «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖнинг 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитининг асосий қарзларини қайтариш, фоизлар, воситачилик ҳақи ва хизмат кўрсатиш бўйича бошқа харажатларни тўлаш Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Лойиҳа офиси томонидан кейинчалик маблағларни республика бюджетига қайтариш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 360-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУКнинг инфратузилмаси қурилишини молиялаштириш харажатлари, белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳани техник- иқтисодий асослаш асосида амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа офиси ХУК ҳудудида туризм инфратузилмасини қуриш лойиҳаларини амалга оширишда асосий буюртмачи ҳисобланади.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 360-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУК ҳудудида жойлашган ер участкалари Бошқарув кенгашининг қарори асосида «Чорвоқ» туристик-рекреацион зонаси дирекцияси томонидан электрон онлайн-аукцион орқали босқичма-босқич сотилади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 360-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истисно тариқасида, ер участкаларига ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар ва йиллик ижара тўловлари Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига йўналтирилади.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 360-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Бошқарув кенгаши (С.У. Умурзаков, А.А. Абдухакимов} «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги, шунингдек бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХУК ҳудуди чегараларини белгилашни назарда тутувчи Хукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК ХУК ташкил қилиш мастер-режасига киритилган объектларни ҳисобга олган ҳолда «Чорвоқ» эркин туристик зонасининг бош режасига ўзгартириш киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Чорвоқ» эркин туристик зонаси дирекцияси, Бўстонлиқ тумани ҳокимияти, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 278-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ХУК ҳудудида йўл-транспорт, коммунал ва туризм инфратузилмаларини қуриш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жплб қилиш бўйича мақсадли музокаралар ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салоҳиятли хорижий инвесторлар ва лойиҳа таклифлари (объектлари) сотуви бўйича таҳлилчилар билан, шу жумладан, ташкил этилаётган «Road-show» доирасида учрашувлар ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар чоракда хорижий инвесторлар билан ўтказилган музокаралар якуни бўйича ташаббускорлар, амалга ошириш муддатлари ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгиланган ҳолда ХУК ҳудудида туризм инфратузилмасини тезкор ривожлантиришга қаратилган инвестиция лойиҳалари рўйхатини Бошқарув кенгашига киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ ХУК ҳудудидаги объектлар (меҳмонхоналар, ресторанлар, савдо шохобчалари ва бошқа туризм инфратузилмаси объектлари) қурилишини молиялаштириш учун хорижий кредит линиялари маблағларини жалб қилиш масаласини, уларни тақдим этиш тартиби ва шартларини аниқлаган ҳолда ишлаб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Бўстонлиқ туманининг туристик салоҳиятини ривожлантириш ва ХУК ҳудудида олиб борилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича бир қатор кўрсатувларни мунтазам ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 17 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
559-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 559-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортни қуриш ва фойдаланишга топшириш лойиҳасини жадал амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш

манбалари

Назорат учун масъуллар

I. Лойиҳа офисини ташкил қилиш ҳамда мастер-режаларни тасдиқлаш ва инветицион таклифларни тайёрлаш бўйича ташкилий чоралар

1.

Лойиҳа офисини ташкил қилиш

1. Лойиҳа офиси Устави ва тузулмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил октябрь

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов)

2. Лойиҳа офисини жойлаштириш.

2.

Халқаро умуммавсумий курортнинг (кейинги ўринларда — ХУК) мастер-режасини тасдиқлаш.

1. Мастер-режаларни Бошқарув Кенгашига тақдим қилиш.

2020 йил октябрь

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов)

2. Мастер-режаларни тасдиқлаш.

3.

ХУК ҳудудини хатловдан ўтказиш ва ер участкаларини ажратиш.

1. ХУК ҳудудидаги ер участкалари, объектлар, бинолар ва бошқа иншоотларни ўрганиш ва хатловдан ўтказиш.

2020 йил ноябрь

Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига

Лойиҳа офиси, Бошқарув Кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов)

2. Хатлов якунлари бўйича оилаларни қулайликлари кам бўлмаган жойларга кўчириш ҳамда авария ҳолатидаги бино ва иншоотларни бузиш жадвалини тузиш.

жадвалга асосан

4.

ХУК ҳудудида инвестицион лойиҳаларни жадал амалга ошириш учун шарт-шароитларни яратиш.

1. Тадбиркорлар билан биргаликда ХУКни ташкил қилиш бўйича мастер-режага мувофиқ равишда амалга ошириладиган лойиҳаларни мақбуллаштириш чораларини кўриш.

2020 йил ноябрь

Лойиҳа офиси, Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов)

2. ХУК ҳудудидаги бинолар ва иншоатлар турига бўлган талабларни Консорциум таклифларига асосан тасдиқлаш.

2020 йил декабрь

3. ХУК ҳудудида инвесторлар билан лойиҳаларни амалга ошириш бўйича намунавий шартномани тасдиқлаш.

2020 йил ноябрь

5.

ХУКни ташкил қилиш бўйича мастер-режага мувофиқ ҳудудда объектларни қуриш учун ер участкаларни танлов савдоларига қўйиш учун алоҳида лотларга ажратиш.

1. Ер участкаларини лотларга ажратиш.

2020 йил ноябрь-декабрь

Лойиҳала офиси, Бошқарув кенгаши
(Умурзаков, Абдухакимов)

2. Инвестиция мажбуриятларини тасдиқлаш.

доимий асосда

3. Белгиланган тартибда келишиш учун киритиш;

4. Ер участкаларини сотиш бўйича танлов савдоларини ўтказиш.

6.

ХУКнинг туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш

1. Махсус веб-сайт ташкил қилиш.

2020 йил декабрь

Тогли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамгармаси маблағлари ҳисобига

Лойиҳа офиси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Азамов), Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов),

2. ХУК, туризм маршрутлари ва виртуал турлар тўғрисида тўлиқ маълумотларни ишлаб чиқиш ва сайтга жойлаштириш.

3. Инвестицион таклифларни ишлаб чиқиш ва сайтга жойлаштириш.

4. Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига туризм салоҳияти ва инветицион таклифлар тўғрисидаги тарғибот-тарқатма материалларини йўналтириш.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (Ходжаев)

II. ХУК ҳудудида йўл-транспорт ва коммунал инфратузилма, электр энергияси билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш чоралари

7.

Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини (ТИА) ишлаб чиқиш.

1. ТИАни ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтини белгилаш.

белгиланмоқда

Тоғли ва олис ҳудудларда туризм инфратузилмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига

Лойиҳа офиси, Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов) Иқтисодий таррақиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Рустамов)

2. ТИАни ишлаб чиқишни молиялаштириш манбаларини белгилаш.

3. Лойиҳанинг ТИАни ишлаб чиқиш.

4. ТИАни Бошқарув кенгаши билан келишиш.

5. Лойиҳанинг ТИАни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

8.

Ишлаб чиқилган лойиҳанинг ТИА асосида
йўл-транспорт ва коммунал инфратузулмани яхшилаш учун ХМИ ва ХҲМТ маблағларини жалб қилиш.

1. Инфратузулмани қуриш учун имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш бўйича ХМИ ва ХҲМТ билан музокаралар ўтказиш.

белгиланмоқда

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов), Молия вазирлиги (Ишметов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Автомобиль йўллари қўмитаси (Абдувалиев)

2. Қарз музокаларини ўтказиш.

3. Қарз битимини имзолаш.

4. Бош пудратчини белгилаш.

5. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.

9.

Мастер режага мувофиқ электр энергияси ва табиий газ билан таъминлаш қувватларини ошириш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2020 йил декабрь

Ижрочилар

маблағлари

«Худудий электр тармоқлари» АЖ (Мустафоев),

«Худудгазтаъминот» АЖ (Эшмуратов)

2. Қурилиш-монтаж ишлари жадвалини тасдиқлаш ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.

10.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки маблағлари ҳисобидан ХУКнинг Чимён зонасида йўл-транспорт ва коммунал инфратузулма, электр энергияси билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни жадаллаштирилган тарзда амалга ошириш

1. Техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтини белгилаш.

2020 йил октябрь

Ижрочилар

маблағлари

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Автомобиль йўллари қумитаси (Абдувалиев) Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов), «Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ (Мирсоатов)

2. Техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқишни молиялаштириш манбаларини белгилаш.

2020 йил октябрь

3. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини ишлаб чиқиш.

2020 йил январь

4. Техник-иқтисодий асосланишини Бошқарув Кенгаши билан келишиш.

2021 йил февраль

5. Лойиҳанинг техник-иқтисодий асосланишини белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.

2021 йил февраль

6. Молиялаштиришни ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш.

2021 йил февраль

7. Қурилиш-монтаж ишларини якунлашни таъминлаш.

2021 йил август

III. Ускуналар сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш учун Франция Ғазначилигиннг молия маблағларини тўғридан-тўғри жалб қилиш

11.

«РОМА» ва «MND» компаниялари билан ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш бўйича шартнома имзолаш.

1. Шартномани кўриб чиқиш.

2020 йил ноябрь

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов),
Молия вазирлиги (Ишметов), Давлат активларини
бошқариш агентлиги (Бекенов)

2. Шартномани имзолаш.

3. Шартномани бажарилишини мониторинг қилиш.

доимий асосда

12.

Франция Ғазначалиги билан қарз шартномасини имзолаш.

1. Қарз шартномаси лойиҳасини ишлаб чиқиш.

белгиланмоқда

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов),
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов),
Молия вазирлиги (Ишметов)

2. Қарз музокаларини ўтказиш.

3. Қарз битимини имзолаш.

4. Кредитни тўлаш графигини тасдиқлаш ва республика бюджети маблағлари ҳисобига босқичма-босқич тўлаб бориш.

13.

Танлаб олинган етказиб берувчиларнинг хорижий валютада тўланувчи етказиб бериладиган ускуналарини нархлари верификацияси(экспертизаси) ва юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш учун компания жалб қилиш.

1. Хорижий валютада тўланувчи етказиб бериладиган ускуналарнинг нархлари верификацияси (экспертизаси) ва юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш учун компания билан шартнома тузиш.

2020 йил декабрь

Ижрочилар

маблаглари

Лойиҳа офиси, Инвестициялар ва ташқи
савдо вазирлиги (Воитов)

2. Нархлар верификацияси ва юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш учун керакли ҳужжатларни бериш.

2020 йил декабрь

3. Нархлар верификацияси ва юклашдан олдин мажбурий инспекциядан ўтказиш натижаларини олиш.

шартнома асосида

IV. ХУК ҳудудида объектлар қурилиши учун маҳаллий ва хорижий инвесторлар маблағларини жалб қилиш

14.

Осма дор йўллари ва тоғ-чанғи трассаларини инвестиция мажбуриятлари билан ишончли бошқарувга бериш.

1. Салоҳиятли ҳамкорлар рўйхатини шакллантириш.

2020 йил декабрь

Ижрочилар

маблағлари

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов) Лойиҳалаштириш офиси

2. Тасдиқланган салоҳиятли инвесторлар лойиҳа таклифини муҳокама қилиш.

3. Ҳамкорлик шартномасини имзолаш.

хорижий томон билан келишув асосида

4. Тармоқ графигини тасдиқлаш.

5. Лойиҳа бизнес-режаларини тайёрлаш.

15.

Тоғ-чанғи туризми соҳасига хорижий инвесторларни жалб қилиш учун француз экспертлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа таклифларини сотиш бўйича «Road-show» ўтказиш.

1. «Road-show» ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил октябрь

Тоғли ва узоқ ҳудудларда туризм инфратузулмасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига

Бошқарув кенгаши (Умурзаков, Абдухакимов), Ташқи ишлар вазирлиги (Неъматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Воитов)

2. «road-show» доирасида ишлатилувчи инвестицион таклифларнинг тўлиқ пакетини шакллантириш.

«Road-show» якунлари бўйича
10 кун ичида

3.«road-show» якунлари бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича йўл харитасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 559-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белдирсой-Чимён-Нанай» ХУКни қуриш лойиҳасини жадал амалга ошириш ва ишга тушириш бўйича бошқарув кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.

Ж. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Кенгаш раиси

2.

А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

У. Шодиев

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси

4.

С. Хамидов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари

5.

Филипп Лебрассур

«Manie Lives» компанияси раҳбари (келишувга асосан)

6.

Ж. Абдусаломов

Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш котиби (овоз бериш ваколатисиз)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Бошқарув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 360-сонли қарори таҳририда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.09.2020 й., 09/20/559/1301-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2022 й., 09/22/18/0019-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 21.05.2022 й., 09/22/278/0439-сон; 24.07.2024 й., 09/24/439/0543-сон)