Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020 05.03.1997 йилдаги 120-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.06.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАВЛАТ БОЖИ СТАВКАЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларнинг хўжалик низоларини ҳал қилиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, шартномалар ва контрактлар шартлари бўйича уларнинг қонуний ҳуқуқларини руёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 49-модда) қарори билан тасдиқланган давлат божи ставкаларига иловага мувофиқ таҳрирда ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 5 мартдаги 120-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат божи ставкалари ҳақида» 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарорига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШЛАР

«2.‎

Хўжалик судларига бериладиган даъво аризаларидан ва хўжалик судининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризаларидан:

а)‎

мулкий тусдаги даъво аризаларидан, даъво баҳоси:
1 млн. сўмгача бўлганда‎ даъво баҳосининг 3 фоизи миқдорида, лекин энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда; ‎
1 млн. сўмдан ортиқ, 10 млн сўмгача бўлганда‎ даъво баҳосининг 2 фоизи миқдорида;
10 млн. сўмдан ортиқ бўлганда‎ даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг мулкий тусдаги даъво аризаларидан ‎даъво баҳосининг 1 фоизи миқдорида;

б)‎

мулкка оид бўлмаган тусдаги даъво аризаларидан, шу жумладан, корхоналар ва бирлашмаларнинг юқори турувчи органларининг актларини тўла ёки қисман ҳақиқий эмас деб эътироф этиш ҳақидаги аризаларидан, шунингдек, жамоа хўжаликларининг, хусусий корхоналар, қўшма корхоналар ва мулкчиликнинг турли шаклларига асосланган Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар ташкилотлари халқаро бирлашмаларининг мулкка оид бўлмаган даъво аризаларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

в)‎

банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақидаги аризалардан энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида;

г)‎

хўжалик шартномаларини тузиш, ўзгартириш ёки бекор қилиш вақтида келиб чиқувчи низолар бўйича даъво аризаларидан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида;

д)‎

хўжалик судларининг қарорларини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги аризалардан биринчи инстанцияда кўриб чиқиш учун ариза берилганда тўланадиган ставканинг 50 фоизи, мулкий тусдаги низолар бўйича эса талашилаётган суммадан ҳисоблар

е)‎

хўжалик суди қарорлари, ажримлари ва бошқа қарорларининг дубликатларини ҳамда томонларнинг ва ишда қатнашувчи бошқа шахсларнинг илтимосларига биноан хўжалик судлари томонидан ишлардан бериладиган бошқа ҳужжатларнинг нусхаларини берганлик учун ҳужжатнинг ҳар бир саҳифаси учун энг кам ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида чиқарилган ставкалар миқдорида.»