07.10.2002 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конвенция
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар, мазкур Конвенция иштирокчилари, бундан кейин «Аҳдлашувчи томонлар» деб номланувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир Аҳдлашувчи Томон фуқаролари ва уларнинг ҳудудида яшовчи бошқа шахсларнинг барча Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида уларнинг шахсий, мулкий ва номулкий ҳуқуқларини ишончли ҳуқуқий ҳимоя қилиш истагидан келиб чиқиб, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича адлия муассасалари томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга катта аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I БЎЛИМ

УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I қисм

Ҳуқуқий ҳимоя

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1-модда

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон фуқаролари, шунингдек, уларнинг ҳудудида яшовчи бошқа шахслар бошқа барча Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида ўзларининг шахсий, мулкий ва номулкий ҳуқуқлари учун ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқароларига тақдим этилгани каби ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томонлар фуқаролари, шунингдек, уларнинг ҳудудида яшовчи бошқа шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари, прокуратура, ички ишлар ва хавфсизлик органлари ва фуқаролик, оилавий ва жиноий ишларни кўриб чиқиш ваколатига кирувчи бошқа муассасаларига (кейинги ўринларда — Адлия муассасалари деб юритилади) ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқаролари билан бир хил шароитларда мурожаат қилиш, аризалар бериш, даъволар киритиш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Конвенцияда қўлланилган «фуқаролик ишлари» атамаси иқтисодий низоларни ҳал қилиш билан боғлиқ ишларни ҳам ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Конвенция қоидалари юридик шахсларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

2-модда

Божларни тўлаш ва харажатларни қоплашдан озод қилиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон фуқаролари ва унинг ҳудудида яшовчи бошқа шахслар суд ва нотариал божлар ва харажатларини тўлашдан ҳамда қоплашдан озод қилинадилар, шунингдек, бошқа Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида уларнинг фуқаролари билан бир хил шартларда бепул ҳуқуқий ёрдамдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича амалга ошириладиган барча процессуал ҳаракатларга, шу жумладан, қарор ёки ҳукмни ижро этишга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

3-модда

Оилавий ва мулкий аҳвол тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенциянинг 2-моддасида назарда тутилган имтиёзлар илтимоснома берган шахснинг оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисидаги ҳужжат асосида тақдим этилади. Ушбу ҳужжат ариза берувчининг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органи томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ариза берувчи Аҳдлашувчи Томон ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаш жойига эга бўлмаса, у фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилган ҳужжатни тақдим этиши кифоя қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Имтиёзлар тўғрисидаги ариза бўйича қарор қабул қилувчи муассаса ҳужжатни берган муассасадан қўшимча маълумотларни ёки зарур тушунтиришларни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

II қисм

Ҳуқуқий ёрдам

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

4-модда

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари мазкур Конвенция қоидаларига мувофиқ фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ишлар бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг бошқа муассасаларига ҳам ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳуқуқий ёрдам сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларига юборилган топшириқлар ва мазкур Конвенцияда назарда тутилган бошқа сўровлар асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

5-модда

Алоқалар тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш чоғида, агар мазкур Конвенцияда алоқанинг бошқача тартиби белгиланмаган бўлса, ўзларининг марказий, ҳудудий ва бошқа органлари орқали бир-бири билан алоқа ўрнатадилар. Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг тўғридан-тўғри муносабатларни амалга оширишга ваколатли марказий, ҳудудий ва бошқа органларининг рўйхатини белгилайдилар, улар тўғрисида ратификация ёрлиқлари ёки қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатларни топшириш вақтида депозитарийга хабар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар марказий, ҳудудий ва бошқа органлар рўйхатидаги ўзгаришлар тўғрисида депозитарийни хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Прокурорнинг (суднинг) санкциясини талаб қилувчи процессуал ҳаракатлар ва қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги топшириқларни ижро қилиш масалалари бўйича алоқа прокуратура органлари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

6-модда

Ҳуқуқий ёрдам кўлами

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигида назарда тутилган процессуал ва бошқа ҳаракатларни бажариш, хусусан, ҳужжатларни расмийлаштириш, жўнатиш ва қабул қилувчига топшириш, кўздан кечириш, тинтув, олиб қўйишни ўтказиш, ашёвий далилларни юбориш, экспертиза ўтказиш, томонлар, учинчи шахслар, гумон қилинувчилар, айбланувчилар, жабрланувчилар, гувоҳлар, фуқаровий даъвогарлар, фуқаровий жавобгарлар, уларнинг вакиллари, айбланувчиларнинг қонуний вакиллари ва экспертларни сўроқ қилиш, таниб олиш учун кўрсатиш, шу жумладан, видеоалоқа, видеоёзувлар ва бошқа техник воситалардан фойдаланган ҳолда, шахсларни қидириш, тергов қилинаётган жиноят иши, жиноий таъқиб доирасида тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш, шахсларни, уларни жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун топшириш, жиноий йўл билан олинган пул маблағлари ва мол-мулкни, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни қидириш ва тақиқ солиш (олиб қўйиш), шунингдек, фуқаролик ишлари, хўжалик ва бошқа иқтисодий низолар бўйича ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун фуқаровий жавобгарларнинг мол-мулки ва пул маблағларини қидириш, ижро варақалари, фуқаролик ишлари бўйича суд қарорлари ва ҳукмларни тан олиш ва ижро этиш йўли билан ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўзаро ҳуқуқий ёрдамни, аниқ ҳолатлар, одил судлов ва бутун жамият манфаатларидан келиб чиққан ҳолда ва Аҳдлашувчи Томонларнинг ички қонунчилигига мувофиқ бошқа шакл ва кўринишларда ҳам кўрсатишлари мумкин,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

7-модда

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқнинг мазмуни ва шакли

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар: фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, яшаш жойи, фуқаролиги, фаолият тури; юридик шахс тўғрисида: номи, юридик манзили ёки жойлашган жойи, банк реквизитлари ва фискал кодлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) «г» кичик бандда кўрсатилган шахсларнинг вакиллари бўлса, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) топшириқнинг қабул қилинганлиги ва уни бажариш пайтида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаш зарурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) топшириқнинг мазмуни, шунингдек, уни бажариш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳужжатни топшириш тўғрисидаги топшириқда қабул қилувчининг аниқ манзили ва тақдим этилаётган ҳужжатнинг номи кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Топшириқ иш иш юритувида бўлган шахс томонидан имзоланган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак. Топшириқда алоқа телефонлари ва бошқа алоқа каналлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1 — 3-бандлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқ, сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг раҳбари томонидан мазкур Конвенциянинг 5-моддаси қоидаларига риоя қилган ҳолда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кечиктириш мумкин бўлмаган ҳолатларда, мазкур моддада белгиланган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилган ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги топшириқ факс, шунингдек, бошқа алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда юборилиши мумкин. Шу билан бирга, топшириқнинг асли почта ёки курер орқали юборилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

8-модда

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни бажариш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни бажаришда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ўз Аҳдлашувчи Томони қонунчилигини қўллайди. У, Сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг сўровига кўра сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг процессуал қоидаларини қўллаши мумкин, агар улар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига зид бўлмаса. Бундай ҳолда, сўраётган Аҳдлашувчи Томон процессуал қонун матнини тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси топшириқни бажаришга ваколатли бўлмаса, у 5 кунлик муддат ичида топшириқни ваколатли адлия муассасасига юборади ва бу ҳақда сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг сўровига кўра, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари, Сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаси томонидан тайинланган вакиллар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасалари билан келишган ҳолда ва унинг қонунчилигига мувофиқ топшириқни бажаришда ҳозир бўлишлари, шунингдек, агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига зид бўлмаса процессуал ҳаракатлар ва қидирув тадбирларини амалга оширишда иштирок этиши учун уни топшириқни бажариш вақти ва жойи ҳақида ўз вақтида хабардор қилади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар топшириқда кўрсатилган шахснинг аниқ манзили номаълум бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси унинг аниқ манзилини (жойлашган ерини) аниқлаш учун зарурий чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар мазкур Конвенцияда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси, топшириқ бажарилгандан сўнг, олинган ҳужжат, ашё ва материалларни сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига юборади. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишнинг имкони бўлмаган тақдирда, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси топшириқнинг бажарилишига тўсқинлик қилаётган ҳолатлар тўғрисида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

9-модда

Жабрланувчилар, фуқаровий даъвогарлар, фуқаровий жавобгарлар, уларнинг вакиллари, гувоҳлар, экспертлар ва бошқа шахсларни чақириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, шунингдек, гувоҳ, эксперт ёки сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг чақирувига биноан сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасига келган бошқа шахслар, фуқаровий мансублигидан қатъи назар, сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ва давлат чегарасини кесиб ўтгунга қадар содир этган қилмиши учун жазога тортилиши мумкин эмас. Бундай шахслар, шунингдек, иш юритиш предмети ҳисобланган жиноят иши бўйича берган гувоҳлик кўрсатувлари ёки эксперт сифатида берган хулосалари учун жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг жиноий жавобгарлиги масаласи мазкур Конвенциянинг IV бўлими қоидаларига мувофиқ ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чақирилган шахс, агар у, сўраётган аҳдлашувчи томоннинг адлия муассасаси уни ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бўлиб туришига ортиқ зарурат йўқлиги ҳақида хабардор қилганидан сўнг, имконияти бўлгани ҳолда, унинг ҳудудини 15 кун ичида тарк этмаса юқорида таъкидланган иммунитетни йўқотади. Ушбу муддат, шахс ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудини тарк эта олмаган вақтни ҳисобга олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган чақирилган шахсга, сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан сўраётган давлатга саёҳат қилиш ва у ерда бўлиб туриши билан боғлиқ харажатлар, ишдан ажралган кунлари учун олинмаган иш ҳақи қоплаб берилади, экспертлар, шунингдек, экспертиза ўтказгани учун ҳақ олиш ҳуқуқига ҳам эга. Чақирувда, чақирилувчи шахслар қандай тўловларни олишга ҳақли эканлиги кўрсатилиши керак; уларнинг талабига кўра сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси тегишли харажатларни қоплаш учун аванс тўлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи томонлардан бирининг ҳудудида яшовчи, мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган шахсларни бошқа аҳдлашувчи томоннинг адлия муассасасига чақириш, улар ҳозир бўлмаган тақдирда, мажбурлов чораларини қўллаш ҳақидаги таҳдидни ифода этмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

10-модда

Экспертиза текширувлари ўтказишни ташкил қилиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари Аҳдлашувчи Томонларнинг махсус экспертиза, илмий-тадқиқот ва бошқа ваколатли муассасаларида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлари бўйича экспертизаларни ташкил этиш ва ўтказишда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бундай экспертизаларни ташкил этиш ва ўтказишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ички қонунчиликка амал қиладилар. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан ушбу Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ берилган экспертиза хулосалари сўралаётган Аҳдлашувчи Томонда айни юридик кучга эга бўлиб, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан ҳеч қандай махсус тасдиқномасиз қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай ҳолатларда экспертизаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар, агар Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

11-модда

Ҳужжатларни топшириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари, ҳужжатларни топширишни ушбу Аҳдлашувчи Томонда амалда бўлган тартибга мувофиқ амалга оширади, агар топширилиши лозим бўлган ҳужжатлар ушбу Аҳдлашувчи Томон тилида ёки рус тилида тузилган бўлса ёхуд ушбу тилларга тасдиқланган таржимаси билан таъминланган бўлса. Акс ҳолда, у ҳужжатларни қабул қилувчига топширади, агар у ҳужжатларни қабул қилишга ўз хоҳишига кўра рози бўлса,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ҳужжатларни топшириқда кўрсатилган манзил бўйича топширишнинг иложи бўлмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ўз ташаббуси билан манзилни аниқлаш учун зарур чораларни кўради. Қабул қилувчининг манзилини аниқлашнинг иложи бўлмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасини бу ҳақда хабардор қилади ва унга топширилиши лозим бўлган ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларни топшириш ҳужжат топширилган шахс томонидан имзоланган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасанинг гербли муҳри билан муҳрланган ва топшириш санаси ва ҳужжатни топширган муассаса ходимининг имзосини акс эттирувчи тасдиқнома ёки мазкур муассаса томонидан берилган ва топшириш усули, жойи ва вақтини кўрсатувчи бошқа ҳужжат билан шаҳодатланади. Қабул қилувчи ҳужжатларни қабул қилиш ёки тасдиқномани имзолашдан бош тортган ҳолатларда, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасини бу ҳақда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

12-модда

Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи томонлардан бирининг ҳудудида ваколатли муассаса ёки бунга махсус ваколатли шахс томонидан ўз ваколатлари доирасида ва белгиланган шакл бўйича берилган ёки тасдиқланган ва гербли муҳр билан муҳрланган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи томонларнинг ҳудудида ҳеч қандай махсус тасдиқномасиз қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида расмий ҳужжат деб қараладиган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида расмий ҳужжатларнинг далилий кучига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

13-модда

Фуқаролик ҳолати ҳақидаги ҳужжатларни ва бошқа ҳужжатларни юбориш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи томонлар, сўровга кўра бир-бирларига, фуқаролик ҳолати далолатномаларини рўйхатга олиш ҳақидаги ҳужжатларни Аҳдлашувчи томонларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари орқали тўғридан-тўғри, таржимасиз ва бепул асосда, бундай ҳужжатлар юборилаётгани ҳақида фуқароларни огоҳлантирган ҳолда юбориш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи томонлар, сўровга кўра бир-бирларига, сўраётган Аҳдлашувчи томоннинг фуқаролари ёки унинг ҳудудида яшовчи бошқа шахсларнинг таълим, меҳнат стажи, ва шахсий, мулкий ёки номулкий ҳуқуқ ва манфаатларига оид бошқа ҳужжатларни таржимасиз ва бепул асосда тақдим қилиш мажбуриятни оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

14-модда

Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик идораларининг ваколатлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари амалдаги халқаро шартномалар, бундай шартномалар мавжуд бўлмаганда, улар жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига зид келмайдиган бошқа ҳар қандай тартибда судга оид ва судга оид бўлмаган ҳужжатларни юбориш ёки улар вакиллик қилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари учун кўрсатмалар олиш ҳақидаги топшириқларни ижро этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

15-модда

Ҳуқуқий масалалар бўйича маълумотлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий адлия муассасалари, сўровга кўра бир-бирларига ўз ҳудудларида амалдаги ёки амалда бўлган ички қонунчилик ҳамда уларни қўллаш амалиёти тўғрисида маълумотларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

16-модда

Манзиллар ва бошқа маълумотларни аниқлаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи томонларнинг адлия муассасалари, сўровга кўра бир-бирларига, агар бу фуқароларининг ҳуқуқларини амалга ошириш учун талаб қилинса, уларнинг ҳудудида яшовчи шахсларнинг ва юридик шахсларнинг манзилларини аниқлашда ёрдам кўрсатадилар. Сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси сўровда кўрсатилган шахснинг манзилини аниқлаш учун ўзида мавжуд бўлган маълумотлар ҳақида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг Адлия муассасалари сўровга кўра бир-бирларига сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшовчи, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича мулкий талаблар эълон қилинган шахсларнинг иш жойи ва даромадлари, шу жумладан, банк ҳисоб рақамларида мавжуд бўлган маблағларини аниқлашда ўзаро ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

17-модда

Тил

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенцияни амалга оширишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари Аҳдлашувчи Томонларнинг расмий тилларидан ёки рус тилидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳужжатлар Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат тилларида расмийлаштирилган бўлса, уларга рус тилига тасдиқланган таржималари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

18-модда

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар, агар мазкур Конвенцияда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳудудида бўлаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тарихий ва маданий аҳамиятга эга бўлган, шунингдек, катта моддий қийматга эга бўлган ашёларни топшириш ва ташиш билан боғлиқ харажатлар сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

19-модда

Мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари устидан шикоят қилиш.

Етказилган зарарни қоплаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари ва юридик шахслари, шунингдек, унинг ҳудудида жойлашган бошқа шахслар, мазкур Конвенцияда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасалари мансабдор шахсларининг мазкур Конвенция қоидаларини қўллашда содир этилган ҳаракатлари устидан, бундай ҳаракатлар ҳудудида содир этилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар, Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасалари мансабдор шахсларининг мазкур Конвенцияни амалга оширишда содир этган ноқонуний ҳаракатлари натижасида мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсларга зарар етказилса, улар етказилган зарарни, адлия муассасалари мансабдор шахслари томонидан зарар етказилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига белгиланган тартибда қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

20-модда

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда маълумотларнинг сир сақланиши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг сўровига биноан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириқ олинганлиги ва унинг мазмунини ҳамда топшириқнинг ижро этилиши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлаш учун барча зарур бўлган чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари, зарурат туғилганда, топшириқларнинг бажарилиши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишининг муддатлари ва шартларини ўзаро келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

21-модда

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, агар бундай ҳуқуқий ёрдамни кўрсатиш Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг суверенитети ёки хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлса ёки унинг қонунчилигига зид бўлса тўлиқ ёки қисман рад этилиши мумкин. Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров рад этилган тақдирда, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон рад этиш сабаблари тўғрисида дарҳол хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

II БЎЛИМ

ФУҚАРОЛИК ВА ОИЛАВИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I қисм

Ваколат

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

22-модда

Умумий қоидалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар мазкур бўлимнинг II — V қисмларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида яшаш жойига эга бўлган шахсларга нисбатан даъволар, уларнинг фуқаровий мансублигидан қатъи назар ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг судларига, юридик шахсларга нисбатан даъволар, ҳудудида ушбу юридик шахснинг бошқарув органи, ваколатхонаси ёки филиали жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг судларига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишда турли Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида яшаш жойи (жойлашган ери) бўлган бир нечта жавобгарлар иштирок этса, низо даъвогар танлаган ҳар қандай жавобгарнинг яшаш жойи (жойлашган ери) бўйича кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари қуйидаги ҳолатларда ҳам ваколатли ҳисобланади, агар унинг ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жавобгарнинг корхонаси (филиали) савдо, ишлаб чиқариш ёки бошқа хўжалик фаолиятини амалга оширса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) низонинг предмети бўлган шартнома бўйича мажбурият бажарилган бўлса ёхуд қисман ёки тўлиқ бажарилиши лозим бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво бўйича даъвогар доимий яшаш жойи ёки жойлашув ерига эга бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги даъволар бўйича бундай мулк жойлашган жойдаги судлар мутлақ ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юклар, йўловчилар ва багажни ташиш шартномаларидан келиб чиқувчи ташувчиларга нисбатан даъволар, унга нисбатан белгиланган тартибда эътироз билдирилган транспорт ташкилоти идораси жойлашган жойда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

23-модда

Шартнома бўйича судловга тегишлилик

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар томонларнинг низони ушбу судларга тақдим қилиш ҳақидаги иш мазмунан кўриб чиқулгунига қадар эришилган ёзма келишуви бўлса, Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари ишни бошқа ҳолатларда ҳам кўриб чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу ўринда, мазкур конвенциянинг, мазкур бўлимнинг I — V қисмларида белгиланган қоидаларидан ҳамда тегишли Аҳдлашувчи Томонларнинг ички қонунчилигидан келиб чиқувчи мутлақ ваколат, томонларнинг келишувига кўра ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низони ўтказиш тўғрисида келишув мавжуд бўлса, суд жавобгарнинг аризасига биноан иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

24-модда

Суд жараёнларининг ўзаро боғлиқлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Икки Аҳдлашувчи Томонларнинг мазкур конвенцияга кўра ваколатли бўлган судлари томонидан бир хил тарафлар ўртасида бир хил предмет бўйича бир хил асосларда иш қўзғатилган ҳолатларда, ишни кейинроқ қўзғатган суд, иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Асосий даъво билан бир хил ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган қарши даъво ва ҳисоб-китоб тўғрисидаги талаб асосий даъвони кўраётган судда кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

25-модда

Прокурорнинг фуқаролик процессида иштирок этиши ҳақида сўров

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томоннинг прокурори бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг прокурорига сўраётган Аҳдлашувчи Томон фуқаросининг ва юридик шахсининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳақида ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг судида ўз ваколатлари доирасида иш қўзғатиш, бундай ишларнинг кўриб чиқилишида иштирок этиш ёки юқори турувчи суд инстанциясига кассация, апелляция ёки хусусий протест келтириш (тақдим қилиш), шунингдек, бундай ишлар бўйича суд қарорига нисбатан назорат тартибида протест келтириш (тақдим қилиш) ҳақидаги сўров билан мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

II қисм

Шахсий ҳолат

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

26-модда

Ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жисмоний шахснинг муомала лаёқати ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролиги бўлмаган шахснинг муомала лаёқати у доимий яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқати у қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

27-модда

Муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш. Муомала лаёқатини тиклаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шахсни муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги ишлар бўйича ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ваколатли ҳисобланади, мазкур модданинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи томонлардан бирининг судига унинг ҳудудида яшовчи, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлган шахсни, муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш учун асослар маълум бўлиб қолган тақдирда, у бу ҳақида ушбу шахс фуқароси ҳисобланувчи Аҳдлашувчи томоннинг судини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш учун асослар тўғрисида хабардор қилинган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли суди 90 кун ичида ишни кўриб чиқиш учун қабул қилмаса ёки ўз фикрини билдирмаса, муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш ҳақидаги иш ушбу фуқаро ҳудудида яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг суди томонидан кўриб чиқилади. Шахсни муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги қарор ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1 — 3-бандлари қоидалари муомала лаёқатини тиклашга нисбатан ҳам тегишлича қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

28-модда

Бедарак йўқолган ва вафот этган деб топиш. Ўлим фактини аниқлаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шахсни бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш ҳамда ўлим фактини аниқлашга оид ишлар бўйича шахс тириклик вақтидаги охирги маълумотларга кўра, у фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари, бошқа шахсларга нисбатан — шахснинг охирги яшаш манзилидаги адлия муассасалари ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари ёки ўз ҳудудида яшаган бошқа шахсларни бедарак йўқолган ёки вафот этган топиши, шунингдек, унинг ҳудудида яшовчи, ҳуқуқ ва манфаатлари ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига асосланган манфаатдор шахсларнинг илтимосига кўра шахснинг вафот этганлик фактини белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бедарак йўқолган деб топиш ёки вафот этган деб эълон қилиш ва ўлим фактини белгилаш ҳақидаги ишларни кўришда Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ўз Аҳдлашувчи Томонининг қонунчилигини қўллайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

III қисм

Оилавий масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

29-модда

Никоҳ тузиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлажак турмуш ўртоқлар учун никоҳ тузиш шартлари, улар фуқаролари ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги билан, фуқаролиги бўлмаган шахслар учун эса, уларнинг доимий яшаш жойи ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади. Бундан ташқари, никоҳга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар бўйича, ҳудудида никоҳ тузилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги талаблари қўлланилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

30-модда

Эр-хотиннинг ҳуқуқий муносабатлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эр-хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари, ҳудудида уларнинг биргаликдаги яшаш жойи бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар турмуш ўртоқлардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида яшаса ва ҳар иккала эр ва хотин ҳам айни фуқароликка эга бўлса, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари улар фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар турмуш ўртоқлардан бири бир Аҳдлашувчи Томон фуқароси, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароси бўлса ва улардан бири бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса, уларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари ҳудудида уларнинг охирги умумий яшаш жойи бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар мазкур модданинг 3-бандида кўрсатилган шахслар, Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида биргаликдаги яшаш жойига эга бўлмасалар, ишни адлия муассасаси кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эр-хотиннинг кўчмас мулк билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлари ушбу мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Эр-хотиннинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатларига оид масалаларда мазкур модданинг 1 — 3 ва 5-бандларига мувофиқ қонунчилиги қўлланиладиган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

31-модда

Никоҳни бекор қилиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳни бекор қилиш ҳақидаги ишлар бўйича, ариза бериш вақтида эр ва хотин фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар турмуш ўртоқлардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса, никоҳни бекор қилиш тўғрисидаги ишни кўраётган муассаса жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

32-модда

Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг ваколатлилиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенциянинг 31-моддаси 1-бандида назарда тутилган ҳолларда никоҳни бекор қилиш ҳақидаги ишлар бўйича, эр-хотин ариза топшириш вақтида фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ваколатли ҳисобланади. Агар ариза топшириш вақтида эр-хотинларнинг ҳар иккиси ҳам бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида яшаётган бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенциянинг 31-моддаси 2-бандида назарда тутилган ҳолларда никоҳни бекор қилиш ҳақидаги ишлар бўйича, эр-хотинларнинг ҳар иккиси ҳам яшаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ваколатли ҳисобланади. Агар эр-хотинлардан бири бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида истиқомат қилса, никоҳни бекор қилиш ҳақидаги иш бўйича эр-хотинлар ҳудудида яшовчи ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

33-модда

Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишларда, мазкур Конвенциянинг 26-моддасига мувофиқ никоҳни тузиш пайтида қўлланилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ишлар бўйича муассасаларнинг ваколатлилиги мазкур Конвенциянинг 32-моддасига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

34-модда

Оталик ёки оналикни белгилаш ва низолашиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оталик ёки оналикни белгилаш ва низолашиш бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан, агар унинг фуқаровий мансублигини аниқлашнинг иложи бўлмаса, бола туғилиши бўйича фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

35-модда

Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ота-оналар ва болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шу жумладан, ота-оналарнинг болаларни боқиш мажбуриятлари улар ҳудудида биргаликдаги доимий яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади, агар ота-оналар ва болаларнинг биргаликдаги доимий яшаш жойи бўлмаса, уларнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлари бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъвогарнинг алимент мажбуриятлари бўйича талабига нисбатан бола доимий истиқомат қилувчи Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вояга етган болаларнинг ота-оналари фойдасига алимент бўйича мажбуриятлари, шунингдек, бошқа оила аъзоларининг алимент бўйича мажбуриятлари улар биргаликдаги яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади. Биргаликдаги яшаш жойи бўлмаган тақдирда, бундай мажбуриятлар даъвогар фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларга оид ишлар бўйича мазкур модданинг 1 ва 2-бандларига мувофиқ қонунчилиги қўлланилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ваколатли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишлар бўйича суд қарорларини ижро этиш бола ҳудудида яшаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар жавобгар бошқа Аҳдлашувчи томоннинг ҳудудида эканлигини гумон қилиш учун етарлича асослар мавжуд бўлса ҳамда суднинг унга нисбатан қидирув эълон қилиш тўғрисидаги ажрими бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар, алимент ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича жавобгарни қидиришда бир-бириларига ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

36-модда

Васийлик ва ҳомийлик

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш унга нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган ёки бекор қилинаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Васий ёки ҳомий билан васийлик ёки ҳомийликдаги шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар муассасаси васий ёки ҳомийни тайинлаган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Васийлик ёки ҳомийликни қабул қилиш мажбурияти васий ёки ҳомий этиб тайинланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир Аҳдлашувчи Томон шахсларининг ҳомийси ёки васийси қилиб бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари тайинланиши мумкин, агар улар васийлик ёки ҳомийлик амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида истиқомат қилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

37-модда

Васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича муассасаларнинг ваколатлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мазкур Конвенцияда бошқача белгиланган бўлмаса, васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш ҳақидаги ишлар бўйича ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган ёки бекор қилинаётган шахс фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

38-модда

Васийлик ва ҳомийлик чораларини қўллаш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг, доимий яшаш жойи, бўлиб туриш жойи ёки мулки бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида жойлашган фуқаросининг манфаатида васийлик ёки ҳомийлик билан боғлиқ чораларни кўриш зарурати юзага келган тақдирда, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси 37-моддага кўра ваколатли бўлган муассасани кечиктирмасдан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси ўз қонунчилигида белгиланган тартибда зарурий вақтинчалик чораларни кўриши мумкин. Бундай ҳолатда, ушбу муассаса 37-моддага мувофиқ ваколатли бўлган муассасани кўрилган вақтинчалик чоралар ҳақида кечиктирмасдан хабардор қилиши зарур. Ушбу чоралар 37-моддада кўрсатилган муассаса томонидан бошқа қарор қабул қилингунича ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

39-модда

Васийлик ва ҳомийликни ўтказиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг мазкур Конвенциянинг 37-моддасига мувофиқ ваколатли бўлган муассасаси, васийлик ёки ҳомийликни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг муассасасига ўтказиши мумкин, агар васийлик ёки ҳомийлик остида бўлган шахс ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида яшаш жойи, бўлиб туриш жойи ёки мулкка эга бўлса. Васийлик ёки ҳомийликни ўтказиш, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси васийлик ёки ҳомийликни ўзига қабул қилган ва бу ҳақида сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасасини хабардор қилган вақтдан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ васийлик ёки ҳомийликни қабул қилган муассаса, уларни ўз Аҳдлашувчи Томони қонунчилигига мувофиқ амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

40-модда

Фарзандликка олиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарзандликка олувчи фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида ариза берилган вақтда фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади, агар фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида ариза берилган вақтда, фарзандликка олинаётган бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бола бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароси бўлса, фарзандликка олиш ёки уни бекор қилишда қонуний вакил ёки ваколатли давлат органининг, шунингдек, агар бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи томоннинг қонунчилигига мувофиқ талаб қилинса, боланинг ҳам розилиги олиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар бола, бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси эса, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланувчи эр-хотин томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг ҳам қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги ишлар бўйича, фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ҳақидаги ариза берилган вақтда фарзандликка олувчи фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси ваколатли ҳисобланади, мазкур модданинг 3-бандида назарда тутилган ҳолларда эса, эр-хотинлар охирги марта биргаликда яшаш ёки бўлиб туриш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

IV қисм

Мулкий ҳуқуқий муносабатлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

41-модда

Эгалик ҳуқуқи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи кўчмас мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги билан белгиланади. Қандай мулк кўчмас мулк эканлиги тўғрисидаги масала ушбу мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат реестрига киритилиши лозим бўлган транспорт воситаларига эгалик ҳуқуқи, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказган орган ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг пайдо бўлиши ёки тугатилиши унинг пайдо бўлишига ёки бундай ҳуқуқ бекор қилинишига асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолат содир бўлган пайтда мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Битимнинг предмети ҳисобланувчи мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг вужудга келиши ва тугатилиши, агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, битим тузилган жойнинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

42-модда

Битимнинг шакли

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Битимнинг шакли у ҳудудида тузилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулк ва унга бўлган ҳуқуқлар билан боғлиқ битимнинг шакли бундай мол-мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

43-модда

Ишончнома

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончноманинг шакли ва амал қилиш муддати у ҳудудида берилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади. Ҳудудида фойдаланиладиган Аҳдлашувчи Томоннинг тилига ёки рус тилига нотариал тасдиқланган таржимаси билан бундай ишончнома бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида ҳеч қандай махсус тасдиқланмаган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

44-модда

Битим тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, битим тузилган жойнинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

45-модда

Зарарни қоплаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Зарарни қоплаш мажбуриятлари зарарни қоплаш тўғрисидаги талаб учун асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолат ҳудудида содир бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади, шартномалар ва бошқа ҳуқуқий ҳаракатлардан келиб чиқувчи ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар зарар етказувчи ва жабрланувчи бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатилган ишлар бўйича, зарарни қоплаш тўғрисидаги талаб учун асос бўлган ҳаракат ёки бошқа ҳолат ҳудудида содир бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ваколатлидир. Жабрланувчи, шунингдек, жавобгар яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи томоннинг судига ҳам даъво киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

46-модда

Даъво муддати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво муддати масалалари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш учун қўлланиладиган қонунчилик бўйича ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

V қисм

Мерос

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

47-модда

Тенглик принципи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг фуқаролари, бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида мулк ёки ҳуқуқни қонун ёки васиятнома бўйича, ушбу Аҳдлашувчи томоннинг фуқаролари билан тенг шартларда ва бир хил миқдорда мерос қилиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

48-модда

Мерос ҳуқуқи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқи васият қилувчининг охирги доимий яшаш жойи ҳудудида бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади, мазкур модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб олиш ҳуқуқи ушбу мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

49-модда

Мероснинг давлатга ўтказилиши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар меросга нисбатан қонунчилиги қўлланиладиган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ давлат меросхўр ҳисобланса, кўчар мерос мулк мерос қолдирувчи шахс вафот этган пайтда фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томонга, кўчмас мерос мулк эса ушбу мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томонга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

50-модда

Васиятнома

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг васиятномани тузиш ва бекор қилишга лаёқати, шунингдек, васиятноманинг шакли ва унинг бекор қилиниши, далолатнома тузиш вақтида васият қилувчининг яшаш жойи жойлашган давлат қонунчилиги билан белгиланади. Бироқ, васиятнома ёки унинг бекор қилиниши, у тузилган жойнинг қонунчилиги талабларига жавоб берса, шаклга мос келмаслиги сабабли ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

51-модда

Мерос ишлари бўйича ваколатлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчар мол-мулкни мерос қилиб олиш тўғрисидаги иш юритиш бўйича мерос қолдирувчи вафот этган пайтда унинг яшаш жойи жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб олиш тўғрисидаги ишларни юритиш бўйича мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари ваколатлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари мерос бўйича иш юритиш билан боғлиқ низоларни кўриб чиқишда ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

52-модда

Дипломатик ваколатхона ёки консуллик идорасининг мерос масалалари бўйича ваколати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос тўғрисидаги ишлар, шу жумладан мерос низолари бўйича, ҳар бир Аҳдлашувчи томоннинг дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари, уларнинг давлатлари фуқароларининг вакили бўлмаса ёки улар вакил тайинламаган бўлсалар, уларнинг номидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаларида махсус ишончномасиз вакиллик қилишга ваколатлидир (меросдан воз кечиш ҳуқуқи бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

53-модда

Меросни ҳимоя қилиш чоралари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг муассасалари бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқаролари томонидан ўз ҳудудларида қолдирилган мероснинг сақланишини таъминлаш ёки уни бошқариш учун ўз Аҳдлашувчи Томонларининг қонунчилигига мувофиқ зарур бўлган чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чоралар тўғрисида фуқароси мерос қолдирувчи ҳисобланган Аҳдлашувчи томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси дарҳол хабардор қилинади. Ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда кўрсатилган ваколатхона ёки муассаса иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилинган чоралар Аҳдлашувчи Томонларнинг мерос тўғрисидаги иш бўйича иш юритишга ваколатли Адлия муассасасининг, шунингдек, дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг илтимосига биноан ўзгартирилиши, бекор қилиниши ёки кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

III бўлим

ҚАРОРЛАРНИ ТАН ОЛИШ ВА ИЖРО ЭТИШ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

54-модда

Қарорларни тан олиш ва ижро этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири мазкур Конвенцияда назарда тутилган шартларга мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудида қабул қилинган қуйидаги қарорларни тан олади ва ижрога қаратади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича қарорлари, шу жумладан, бундай ишлар бўйича суд томонидан тасдиқланган келишув битимлари ва пул мажбуриятлари бўйича нотариал ҳужжатлар (кейинги ўринларда — қарорлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жиноят ишлари бўйича судлар ҳукмларининг (қарорлар) зарарни қоплаш, жарималарни ундириш ва мусодара қилишга оид қисмини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) даъвони таъминлаш мақсадида мулкни, шу жумладан банк ҳисобварақларидаги пул маблағларини хатлаш тўғрисидаги суд қарорлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган қарорларни тан олиш ва ижро этиш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

55-модда

Ижро этишни талаб қилмайдиган қарорларни тан олиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан чиқарилган ва ўз хусусиятига кўра ижро этишни талаб қилмайдиган, қонуний кучга кирган қарорлар бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида махсус иш юритишсиз тан олинади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари муқаддам ушбу иш бўйича қонуний кучга кирган қарор чиқармаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) агар иш, мазкур Конвенцияга мувофиқ, унда назарда тутилмаган тақдирда эса, ҳудудида қарор тан олиниши зарур бўлган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ ушбу Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг мутлақ ваколатига кирмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари, васийлик ва ҳомийлик бўйича қарорлар, шунингдек, ҳудудида қарор чиқарилган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли бўлган муассасалар томонидан чиқарилган никоҳдан ажратиш ҳақидаги қарорларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

56-модда

Қарорни тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимоснома

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарорни тан олиш ва ижро этиш ҳақидаги илтимоснома, фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилган томон тарафидан қарор ижро этилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли судига берилади. Илтимоснома, шунингдек, биринчи инстанцияда иш бўйича қарор чиқарган судга ҳам топширилиши мумкин. Ушбу суд унинг қарорини тан олиш ва ижро этиш ҳақидаги илтимосномани у бўйича қарор чиқаришга ваколатли судга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарор ёки унинг тасдиқланган нусхаси, шунингдек, қарор қонуний кучга кирганлиги ва ижро этилиши кераклиги тўғрисидаги ёки қарорнинг ўзида назарда тутилмаган бўлса, у қонуний кучга киргунига қадар ижро этилиши кераклиги ҳақидаги расмий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) суд жараёнида иштирок этмаган, унга қарши қарор қабул қилинган томон тегишли тартибда ва ўз вақтида судга чақирилганлиги, у процессуал муомала лаёқатига эга бўлмаган ҳолатда эса, у белгиланган тартибда тақдим этилганлиги тўғрисида ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) қарорнинг, у юборилган пайтда қисман бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шартнома бўйича судловга тегишлилик масалалари бўйича, томонларнинг келишувини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарорни тан олиш ва ижро этиш ҳақидаги илтимоснома ва унга илова қилинган ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг тилига тасдиқланган таржимаси билан ёки рус тилида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

57-модда

Қарорларни тан олиш ва ижро этиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенциянинг 54-моддасида назарда тутилган қарорларни тан олиш ва ижро этиш ҳақидаги илтимоснома ҳудудида ижро этиш амалга оширилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қарорларни тан олиш ва ижро этиш ҳақидаги илтимосномани кўриб чиқувчи суд мазкур конвенцияда назарда тутилган талабларга риоя қилинганлигини аниқлаш билан чекланади. Агар талаблар бажарилган бўлса, суд ижро этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарорларни тан олиш ва ижро этиш тартиби, ҳудудида ижро этиш амалга оширилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

58-модда

Жарималарни ундириш, мол-мулкни ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни мусодара қилиш бўйича суд қарорларини ижро этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон судининг жарималарни ундириш, жиноий иш бўйича ашёлар ва мол-мулкни давлат фойдасига олиб қўйиш ёки ноқонуний йўл билан олинган даромадларни мусодара қилиш тўғрисидаги қарорлари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан мазкур Конвенциянинг 8, 54, 56, 57 ва 59-моддаларида белгиланган асосларда ва тартибда ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ундирилган жарималар суммалари сўраётган Аҳдлашувчи Томонга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига фақатгина сўраётган Аҳдлашувчи Томон эга. Мусодара қилишни амалга ошириш жараёни сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон, фактларни аниқлаш бўйича хулосаларга улар Сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қабул қилинган ҳукм ёки бошқа суд қарорида келтирилган даражада ёки ушбу қарор ёки бошқа суд қарори ушбу хулосаларга асосланган даражада алоқадордир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мусодара қилинган мол-мулк ёки унга тенглаштирилган мол-мулк тўлиқ ёки қисман мусодара қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган Аҳдлашувчи Томонга берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳар бир алоҳида ҳолатда, мазкур Конвенцияга мувофиқ мусодара қилиш тўғрисидаги қарорни бажариш чоғида сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан олинган мол-мулкни тақсимлаш тўғрисида келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

59-модда

Қарорларни тан олиш ва ижро этишни рад этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенциянинг 54-моддасида назарда тутилган қарорларни тан олиш ва ижро этиш рад этилиши мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарор мазкур Конвенцияда белгиланган қоидаларни бузган ҳолда қабул қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳудудида қарор чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ, у қонуний кучга кирмаган ёки ижро этилиши зарур бўлмаса, қарор қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши керак бўлган ҳолатлар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жавобгар, унга ёки унинг вакилига судга чақирув ўз вақтида ва лозим даражада етказилмаганлиги сабабли процессда иштирок этмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қарор тан олиниши ва ижро этилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида бир хил тарафлар ўртасида бир хил предмет бўйича ва бир хил асослардаги иш бўйича муқаддам қонуний кучга кирган қарор чиқарилган ёки учинчи давлат судининг тан олинган қарори мавжуд бўлса ёхуд бошқа Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг қарорини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимоснома келиб тушган пайтда қарор тан олиниши ва ижро этилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси тарафидан ушбу ҳолат бўйича муқаддам иш қўзғатилган бўлса ва у тугалланмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) мазкур Конвенциянинг қоидаларига, унда назарда тутилмаган ҳолатларда эса, қарор ҳудудида тан олиниши ва ижро этилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи томоннинг қонунчилигига мувофиқ, иш унинг адлия муассасасининг мутлақ ваколатига тегишли бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) тарафларнинг шартнома бўйича судловга тегишлилик бўйича келишувини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича ижро этиш учун белгиланган муддат ўтиб кетган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) қарорни тан олиш ва ижро этиш сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг жамоат хавфсизлигига зид бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

IV БЎЛИМ

ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ ВА ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

V қисм

Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

60-модда

Жиноят иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқнинг мазмуни ва шакли

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноят иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқ мазкур Конвенциянинг 7-моддаси талабларига мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топшириқда шунингдек, қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) содир этилган жиноятнинг тавсифи ва малакаланиши, агар у жиноий қилмиш натижасида етказилган бўлса, зарарнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жиноят иши доирасида амалга оширилиши лозим бўлган процессуал ҳаракатлар, қидирув ёки тезкор-қидирув тадбирларининг батафсил рўйхати, шунингдек, топшириқни бажариш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўроқ қилиш пайтида аниқлаштирилиши керак бўлган саволлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) асосида жиноят иши тергов қилинаётган қонун нормаларининг тўлиқ матни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиноят иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириққа тасдиқланган ва белгиланган тартибда шаҳодатланган, зарур ҳолатларда, Сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида белгиланган тартибда санкцияланган процессуал ҳаракатлар, қидирув ёки тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошириш ҳақидаги қарор илова қилинади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

61-модда

Жиноят иши бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни ижро этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари мазкур Конвенциянинг 8-моддаси талабларига мувофиқ жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқларнинг бажарилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенциянинг 60-моддаси 3-бандида кўрсатилган сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг қарорлари, унда кўрсатилган процессуал ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш учун асос ҳисобланади. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ички қонунчилигига зид бўлмаса, топшириқларни бажаришда уларни қўшимча равишда легализациялаш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Топшириқни тўлиқ ва аниқ бажариш мақсадида сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасидан қўшимча маълумотларни сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириқни бажариш жараёнида сўралаётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари тергов ҳаракатлари, қидирув ва тезкор-қидирув тадбирлари олиб борилиши ҳақидаги маълумотларни алмашишлари, бир-бирларига қўшимча маълумотларни тақдим этишлари, шунингдек, қўшимча тергов ҳаракатлари, қидирув ёки тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни келишишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси, топшириқ бажарилганидан сўнг олинган материалларни, сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасига ёки топшириқ ташаббускорига сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг топшириғи бажарилганлиги тўғрисидаги хабарнома билан биргаликда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

62-модда

Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқларни бажариш муддатлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигида назарда тутилган муддатларда ижро этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарур ҳолларда, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги топшириқни бажариш муддати Аҳдлашувчи Томонлар ваколатли адлия муассасаларининг келишувига асосан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

63-модда

Қўшма тергов-тезкор гуруҳларни тузиш ва уларнинг фаолияти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир ёки бир нечта шахслар томонидан икки ёки ундан ортиқ Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида содир этилган ёхуд уларнинг манфаатларига дахлдор бўлган жиноятларни тезкор ва ҳар томонлама тергов қилиш мақсадида қўшма тергов-тезкор гуруҳлари тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшма тергов-тезкор гуруҳни тузиш тўғрисидаги таклиф мазкур Конвенциянинг 60-моддасида назарда тутилган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қўшма тергов-тезкор гуруҳини тузиш тўғрисидаги таклифни олгандан кейин 15 кун ичида сўраётган Аҳдлашувчи Томонни қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади, агарда розилик берса, бундай гуруҳга киритилган мансабдор шахсларнинг рўйхатини бир вақтнинг ўзида тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қўшма тергов-тезкор гуруҳининг аъзолари ўзаро бевосита биргаликда ҳаракат қиладилар, тергов, тергов ҳаракатлари, қидирув ёки тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишнинг асосий йўналишларини келишадилар, олинган маълумотларни алмашадилар. Уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш келишувга асосан, қўшма тергов-тезкор гуруҳини тузиш ташаббускори ёки гуруҳ аъзоларидан бири томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тергов ҳаракатлари, қидирув ёки тезкор-қидирув тадбирлари ҳудудида улар ўтказилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қўшма тергов-тезкор гуруҳидаги аъзолари томонидан амалга оширилади. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг қўшма тергов-тезкор гуруҳидаги аъзоларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тергов ҳаракатлари, қидирув ва тезкор-қидирув тадбирларини олиб боришда иштирок этиши мазкур Конвенциянинг 8-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

64-модда

Муайян шароитларда топшириқларни бажариш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси топшириқнинг бажарилишини кечиктириши ёки унинг зудлик билан бажарилиши сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида олиб борилаётган тергов ёки суд муҳокамасига халақит берадиган бўлса, уни қисман бажариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси топшириқ ижросини кечиктириш ёки қисман ижро этиш тўғрисидаги масалани ҳал қилишдан олдин маълум шартлар асосида топшириқни бажариш имкониятини кўриб чиқади. Агар сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси бундай шартларга рози бўлса, у сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасини ёзма равишда хабардор қилиши ва белгиланган шартларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

65-модда

Топшириқни бажариш натижасида олинган далилларнинг ҳуқуқий аҳамияти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонда топшириқни бажариш натижасида унинг қонунчилигига мувофиқ олинган далиллар, сўраётган Аҳдлашувчи Томонда бир хил далилий қийматга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

II қисм

Топшириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

66-модда

Топшириш мажбурияти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар мазкур Конвенцияда назарда тутилган шартларга мувофиқ уларнинг ҳудудида бўлиб турган шахсларни, сўровга асосан жиноий жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун топшириш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноий жавобгарликка тортиш учун топшириш, сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ жиноий жазога сазовор бўлган ҳамда содир этилган тақдирда бир йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки оғирроқ жазо назарда тутилган қилмиш учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукмни ижро этиш учун топшириш, сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ жиноий жазога сазовор бўлган ҳамда топширилиши сўралаётган шахс содир қилгани учун олти ойдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки оғирроқ жазога ҳукм қилинган қилмиш учун амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Содир қилинганлиги учун топшириш сўралаётган қилмишнинг сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг миллий қонунчилигига кўра жиноий жазога сазоворлигини аниқлаш масаласини ҳал қилишда, жиноят белгиларининг алоҳида тавсифидаги ва қўлланилган атамалардаги фарқлар аҳамият касб этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

67-модда

Топшириш ҳақидаги сўров

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топшириш ҳақидаги сўров талабнома қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар адлия муассасаларининг номлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) топшириш ҳақидаги сўров билан мурожаат қилиш учун асос бўлган қилмишнинг фактик ҳолатларининг тавсифи ва сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу қилмишни жиноят деб топиш учун асос бўлувчи қонунининг матни, ушбу қонунда назарда тутилган жазо чоралари кўрсатилган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) топширилиши лозим бўлган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг туғилган йили ва жойи, фуқаролиги, яшаш ёки бўлиб туриш жойи, иложи бўлса, унинг ташқи кўриниши тавсифи, фотосурати, бармоқ излари ва шахсига оид бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) жиноят натижасида етказилган зарар миқдори ва унинг қопланиши ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноий жавобгарликка тортиш учун ушлаб бериш тўғрисидаги сўровга қамоққа олиш ва айбланувчи сифатида жалб қилиш тўғрисидаги қарорларнинг тасдиқланган нусхалари илова қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукмни ижро этиш учун топшириш ҳақидаги сўровга ҳукмнинг тасдиқланган нусхаси, унинг қонуний кучга кирганлиги ҳақидаги ёзув билан ҳамда шахс судланишига асос бўлган жиноят қонуни қоидаларининг матни илова қилиниши керак. Агар маҳкум жазонинг муайян қисмини ўтаб бўлган бўлса, бу ҳақдаги маълумотлар ҳам хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Топшириш ҳақидаги сўров ва унга илова қилинган ҳужжатлар мазкур Конвенциянинг 7-моддаси 3-банди ва 17-моддасининг қоидаларига мувофиқ расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

68-модда

Шахсни топшириш тўғрисидаги сўров олгандан кейин унинг жойлашган ерини аниқлаш ва қамоққа олиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси топшириш тўғрисидаги сўровни олгач, зудлик билан топширилиши сўралаётган шахснинг турган ерини аниқлаш ва уни қамоққа олиш чораларини кўради, топширишни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

69-модда

Топшириш ҳақидаги сўров олингунича шахсни қидириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари агар шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бўлиши мумкинлиги ҳақида тахмин қилиш учун асослар мавжуд бўлса шахсни қидиришни, топшириққа биноан топшириш ҳақидаги сўров қабул қилингунича амалга оширадилар, топширишни амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қидирувни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқ мазкур Конвенциянинг 7-моддаси қоидаларига мувофиқ тузилади ва унинг турган ерини аниқлаш имкониятини берувчи бошқа ҳар қандай маълумотлар билан биргаликда қидирувда бўлган шахснинг иложи борича тўлиқ тавсифини, ушбу шахсни топшириш ҳақидаги сўров тақдим қилинишини кўрсатган ҳолда уни ҳибсга олиш ҳақидаги сўровни ўз ичига олиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қидирувни амалга ошириш тўғрисидаги топшириққа сўраётган Аҳдлашувчи Томон ваколатли адлия муассасасининг қидирилаётган шахсни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарорининг ёхуд қонуний кучга кирган ҳукмнинг тасдиқланган нусхаси, жазонинг ўталмаган қисми тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, фотосурат ва қўл бармоқ излари (агар мавжуд бўлса) илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Топшириш ҳақидаги сўров қабул қилингунича ўтказилган шахс қидирувининг натижалари тўғрисида сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси дарҳол хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

70-модда

Топшириш ҳақидаги сўров олингунича қамоққа олиш ёки ушлаб туриш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топшириш сўралаётган шахс, илтимосга кўра, топшириш ҳақидаги сўров олингунига қадар ҳам қамоққа олиниши мумкин. Илтимосномада сўраётган Аҳдлашувчи Томон ваколатли адлия муассасасининг қамоққа олиш тўғрисидаги қарорига ёки қонуний кучга кирган ҳукмига ҳавола бўлиши, топшириш ҳақидаги сўров қўшимча равишда тақдим этилиши кўрсатилиши керак. Топшириш ҳақидаги сўров олингунига қадар қамоққа олиш тўғрисидаги илтимоснома, унинг аслини бир вақтнинг ўзида почта ёки курер орқали жўнатган ҳолда, техник алоқа воситаларидан фойдаланиб юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топширилиши сўралаётган шахс, унга нисбатан халқаро (давлатлараро) қидирув эълон қилинганлиги муносабати блан топшириш ҳақидаги илтимоснома қабул қилингунига қадар қамоққа олиниши мумкин. Бундай ҳолатларда уни қамоққа олиш учун сўраётган Аҳдлашувчи Томон ваколатли адлия муассасасининг эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш тўғрисидаги қарори ёки қонуний кучга кирган суд ҳукми асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шахс, агар у бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида топширишга олиб келувчи жиноятни содир қилганлигини тахмин қилиш учун ички қонунчиликда назарда тутилган асос мавжуд бўлса, мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган илтимоснома келиб тушмаган тақдирда ҳам ушланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Топшириш ҳақидаги сўров олингунига қадар қамоққа олиш ёки ушлаб туриш ҳақида сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси дарҳол хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

71-модда

Топшириш ҳақидаги сўровларни кўриб чиқиш муддатлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топшириш ҳақидаги сўров, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасасига келиб тушганидан бошлаб 30 кун ичида кўриб чиқилиши керак. Топшириш ҳақидаги сўровнинг кўриб чиқиш натижалари тўғрисида сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар топшириш ҳақидаги сўров барча зарурий маълумотларни ўз ичига олмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси қўшимча маълумотларни сўраши мумкин, бунинг учун у 30 кунгача бўлган муддатни белгилайди. Ушбу муддат сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг илтимосига кўра яна 30 кунгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

72-модда

Қамоққа олинган шахсни сақлаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топшириш масаласи ҳал қилинаётган, қамоққа олинган (ушланган) шахсни қамоқда сақлаш жойларига жойлаштириш учун сўраётган Аҳдлашувчи Томон ваколатли адлия муассасасининг қамоққа олиш тўғрисидаги қарори ёки сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ваколатли адлия муассасасининг қарори, агар бу унинг қонунчилигида назарда тутилган бўлса, асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоққа олинган шахсни (ушланган) ушлаб туриш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

73-модда

Топширилиши лозим бўлган шахсни қамоқда сақлаш муддатини узайтириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шахсни мазкур Конвенцияда белгиланган муддатларда топширишга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар юзага келса, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг жиноят иши юритувида бўлган ваколатли адлия муассасаси Топшириладиган шахсни қамоқда сақлаб туриш муддатини узайтириш масаласини миллий қонунчилигига мувофиқ ҳал қилади ва бу ҳақдаги қарорнинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

74-модда

Қамоқда сақлаш муддатини ҳисобга олиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида топшириладиган шахсни ушлаб туриш ва қамоқда сақлаш вақти, шунингдек, уни ўтказиш вақти сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан уни қамоқда сақлашнинг умумий даврига қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

75-модда

Қамоққа олинган шахсни озод қилиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенцияга мувофиқ сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қамоққа олинган шахс дарҳол озод қилиниши зарур, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўраётган Аҳдлашувчи Томон ваколатли адлия муассасасидан ушбу шахсни озод қилиш зарурлиги тўғрисида хабарнома келиб тушса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур Конвенциянинг 67-моддасида назарда тутилган топшириш тўғрисидаги сўров ва унга илова қилинган ҳужжатлар қидирувдаги шахс ушланган ва қамоққа олинган пайтдан эътиборан 40 кун ичида тақдим этилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан мазкур Конвенциянинг 71-моддаси 2-бандига мувофиқ топшириш ҳақидаги сўровга қўшимча сифатида сўралган маълумотлар, мазкур моддада белгиланган муддатда тақдим этилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) топширилиши лозим бўлган шахсни қамоқда сақлаб туришнинг қамоққа олиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган муддати тугаган ҳамда Сўраётган Аҳдлашувчи Томон ушбу муддатни узайтириш тўғрисида қарорнинг нусхасини тақдим қилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

76-модда

Ҳимоя ҳуқуқини таъминлаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция қоидаларига мувофиқ қамоққа олинган (ушланган) шахслар, ҳар бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг қонунчилигига мувофиқ ҳимоя ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қамоқда сақланаётган шахсларнинг, уларнинг ҳимоячилари ёки қонуний вакилларининг қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ва қамоққа олиш муддатини узайтиришга нисбатан шикоятлари сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг судига, бошқа ваколатли адлия муассасасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қидирувдаги шахсни қамоққа олиш (ушлаб туриш) жойидаги суди, бошқа ваколатли адлия муассасаси кўрсатилган шахсларнинг шикоятларини кўриб чиқишда мазкур Конвенция қоидаларига риоя этилганлигини текшириш билан чекланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

77-модда

Топширишни кечиктириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар топшириш сўралаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бошқа жиноят содир этганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган ёки судланган бўлса, уни топшириш жиноий таъқиб тугатилгунига, ҳукм ижро этилгунга ёки жазодан озод этилгунига ёхуд уни ўтаб бўлгунига қадар кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон топшириш кечиктирилганлиги тўғрисида хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

78-модда

Вақтинчалик топшириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар мазкур Конвенциянинг 77-моддасида назарда тутилган топширишни кечиктириш жиноий таъқибни амалга ошириш муддатининг ўтиб кетишига ёки жиноятни тергов қилишга зарар етказишига олиб келиши мумкин бўлса, топшириш сўралган шахс сўровга асосан вақтинча топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вақтинчалик топширилган қилинган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга у топширилган жиноий иши бўйича процессуал ҳаракатлар амалга ошириб бўлинганидан кейин, бироқ, шахс топширилган кундан эътиборан 90 кундан кечиктирмай қайтарилиши керак. Асослантирилган ҳолларда ушбу муддат сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасасининг илтимосига биноан сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси томонидан узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

79-модда

Топшириш ҳақидаги сўровлар коллизияси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар бир нечта Аҳдлашувчи Томонлардан топшириш ҳақидаги сўровлар келиб тушса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушбу сўровлардан қайси бирини қаноатлантиришни мустақил ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

80-модда

Топширилган шахсни жиноий жавобгарликка тортиш чегараси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топширилган шахс, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигисиз, у топширилганидан бошқа жиноят учун жавобгарликка тортилиши ёки у топширилгунига қадар содир этилган жиноят учун жазога тортилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигисиз шахс учинчи давлатга топширилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар топширилган шахс, жиноий иш юритиш тугаганидан кейин — 30 кун ўтгач, судланган тақдирда эса — жазо ўтаб бўлинганидан ёки жазодан озод қилинганидан кейин 30 кун ўтгач сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудини тарк этмаса ёки унга ўз хоҳишига кўра қайтса, мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги талаб қилинмайди. Топширилган шахс сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра тарк эта олмаган вақт, ушбу муддатга қўшиб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

81-модда

Ўлим жазосини қўлламаслик

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция мақсадлари учун ва сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига зарар етказмаган ҳолда, сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан мазкур Конвенция қоидаларига мувофиқ топширилган шахсга нисбатан ўлим жазоси қўлланилмайди, агар бундай жазо сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қўлланилмайдиган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

82-модда

Топшириладиган шахсни ўтказиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топшириш ҳақидаги сўров қаноатлантирилган ҳолатда, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томонни сўралган шахсни топшириш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади ҳамда уни топшириш жойига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўраётган Аҳдлашувчи Томон топширилиши лозим бўлган шахсни топшириш учун келишилган муддатдан кейин 15 кун ичида қабул қилмаса, ушбу шахс қамоқдан озод қилиниши лозим. Асосланган ҳолатларда, сўраётган Аҳдлашувчи Томон ваколатли адлия муассасасининг илтимосига биноан топшириладиган шахсни ўтказиш учун белгиланган муддат 15 кунгача узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

83-модда

Топшириш муносабати билан такроран қамоққа олиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенциянинг 75-моддасининг «а» банди, 82-моддаси 2-бандига мувофиқ шахснинг озод этилиши, топшириш ҳақида янги сўров келиб тушган тақдирда, уни топшириш учун такроран қамоққа олишга тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенциянинг 75-моддаси «б», «в» ва «д» бандларига мувофиқ озод қилинган шахс, топшириш ҳақидаги сўров, топшириш ҳақидаги сўровга қўшимча маълумотлар ёки қамоқда ушлаб туриш муддатининг узайтирилиши ҳақидаги қарор белгиланган муддатлар ўтгандан кейин келиб тушган ҳолатларда, топшириш учун такроран қамоққа олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

84-модда

Қайта топшириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар топширилган шахс, у топширилган жинояти учун жиноий таъқибдан ёки жазони ўташдан бўйин товласа ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қайтса, у янги сўров бўйича мазкур Конвенциянинг 67-моддасида назарда тутилган материаллар тақдим этилмасдан топширилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар шахс сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида янги жиноят содир этса ёки унга нисбатан эълон қилинган айбнинг ҳажми ўзгарган бўлса, такроран топшириш мазкур Конвенцияга мувофиқ умумий асосларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

85-модда

Жиноий иш юритиш натижалари тўғрисида хабар бериш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар топширилган шахсга нисбатан юритилган жиноят иши натижалари ҳақида бир-бирларини хабардор қиладилар. Сўровга асосан якуний қарорнинг нусхаси ҳам юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

86-модда

Транзит ташиш, ўтказиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра, учинчи давлатлар томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томонга топширилган ёки вақтинча топширилган шахсларни ўз ҳудуди орқали транзит ташишга, шунингдек, белгиланган тартибда ўтказилишини амалга оширишга рухсат беради. Транзит ташиш учун рухсат талаб этилмайди, агар у ҳаво транспортида, транзит, ҳудуди орқали амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудига оралиқ қўнишсиз амалга оширилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Транзит ташиш, ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома, топшириш ҳақидаги сўров билан бир хил тартибда тузилади ва кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон топширилган шахсни транзит ташишга ўзи энг мақбул деб ҳисоблаган тарзда ва йўналиш бўйича рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

87-модда

Топшириш, транзит ташиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириш, вақтинчалик топшириш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар бундай эҳтиёж ҳудудида юзага келган Аҳдлашувчи Томон тарафидан, транзит ташиш билан боғлиқ харажатлар эса сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

88-модда

Топшириш масалалари бўйича алоқа қилиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томонларнинг миллий қонунчилигида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, топшириш масалалари бўйича алоқа Аҳдлашувчи Томонларнинг бош прокурорлари (прокурорлари) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

89-модда

Топширишни рад этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Топшириш амалга оширилмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) топшириш сўралаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон фуқароси бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) топшириш ҳақидаги сўров олинган пайтда, сўралаётган Аҳдлашувчи томоннинг қонунчилигига мувофиқ муддат ўтиб кетганлиги ёхуд бошқа қонуний асосга кўра жиноий таъқиб қўзғатилиши ёки ҳукм ижрога қаратилиши мумкин бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) топширилиши сўралаётган шахсга нисбатан, айни жиноят учун сўралаётган Аҳдлашувчи томон ҳудудида қонуний кучга кирган ҳукм ёки жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида ёки иш бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқарилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) сўралаётган ёки сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигига мувофиқ топшириш сўралаётган қилмиш фақатгина хусусий айблов (жабрланувчининг аризасига биноан) тартибида тергов қилинадиган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) топшириш, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг суверенитети ва хавфсизлигига зарар этказиши мумкин бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) топшириш ҳақидаги сўров шахснинг ирқи, жинси, диний эътиқоди, этник келиб чиқиши ёки сиёсий қарашларига кўра таъқиб қилиш билан боғлиқ деб ҳисоблаш учун жиддий асослар мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) содир этилганлиги учун топшириш сўралаётган қилмиш, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ оддий жиноят ҳуқуқи бўйича жиноят ҳисобланмайдиган ҳарбий жиноят ҳисобланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) топшириш сўралаётган шахс, илгари учинчи давлат томонидан сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга топширилган ва бу давлатнинг топширишга розилиги олинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) топшириш сўралаётган шахсга сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бошпана берилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар иштирокчи ҳисобланувчи халқаро шартномада назарда тутилган бошқа асослар бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Содир этилганлиги учун топшириш сўралаётган қилмиш, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида содир этилган бўлса, топшириш рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Топшириш рад этилган тақдирда, сўраётган Аҳдлашувчи Томон, бундай қарор қабул қилинганидан бошлаб 10 кун ичида рад этиш асослари тўғрисида хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

90-модда

Топширилмаган шахсни жиноий таъқиб қилиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган шахсни топшириш рад этилган тақдирда, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси сўраётган Аҳдлашувчи Томон ваколатли адлия муассасасининг илтимосномаси ва материалларига асосланиб, топшириш рад этилган шахсни жиноий таъқиб қилиш масаласини Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига мувофиқ ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

III қисм

Жиноий таъқибни амалга ошириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

91-модда

Жиноий таъқибни амалга ошириш мажбурияти

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи томон бошқа Аҳдлашувчи томоннинг топшириғига биноан, сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноят содир этганликда гумон қилинаётган, айбланаётган ўз фуқароларига нисбатан жиноий таъқибни Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига мувофиқ амалга ошириш мажбуриятини олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан жиноий таъқиб қилиш, ўз ҳудудларида бўлиб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар ва чет эл фуқароларига нисбатан ҳам, агар уларни топшириш рад этилган бўлса, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар жиноят иши қўзғатилган жиноят, жиноят натижасида зарар кўрган шахсларнинг фуқаровий-ҳуқуқий талабларини келтириб чиқарса, ушбу талаблар, агар бундай шахсларнинг зарарни қоплаш тўғрисидаги илтимосномаси мавжуд бўлса, ушбу қўзғатилган жиноят ишида ёки фуқаролик суд ишларини юритиш тартибида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонда жиноий таъқиб қилиш, қилмиш ушбу Аҳдлашувчи Томонда ҳам жиноий жазога сазовор бўлиши шарти билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм қилишда содир этилган жиноятга нисбатан тайинланадиган жазо, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида белгиланганидан қаттиқроқ бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

92-модда

Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисида топшириқ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқда қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) жиноий таъқиб қилишни амалга ошириш тўғрисида топшириқ юборилган қилмишнинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) қилмишни содир этишнинг имкон қадар аниқ вақти, жойи ва шароитлари ҳақидаги кўрсатмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қилмишни жиноят деб топиш учун асос бўлувчи қонуни матни, шунингдек, иш юритиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бошқа қонунчилик нормаларининг матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) гумон қилинувчи ёки айбланувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг фуқаролиги, шунингдек унинг шахси тўғрисидаги бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) жабрланувчининг аризасида биноан қўзғатиладиган жиноят ишлари бўйича жабрланувчиларнинг аризалари ва етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) жиноят натижасида етказилган зарар миқдори ҳақидаги кўрсатув.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топшириққа сўраётган Аҳдлашувчи Томон ихтиёрида бўлган жиноят иши материаллари илова қилинади, бунда сўраётган Аҳдлашувчи Томонда унинг ички қонунчилигига мувофиқ олинган далиллар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонда ҳам бир хил далилий қийматга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қўзғатилган жиноят иши юборилганда, ушбу иш бўйича тергов сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан унинг ички қонунчилигига мувофиқ давом эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисида топшириқ юборилгунга қадар Сўраётган Аҳдлашувчи Томон, тергов муддатларини узайтириш, айбланувчини қамоққа олиш ва иш бўйича иш юритишни тиклаш масалаларини ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишда мавжуд бўлган ҳужжатларнинг ҳар бири сўраётган Аҳдлашувчи Томон ваколатли адлия муассасасининг гербли муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Топшириқ ва унга илова қилинган ҳужжатлар мазкур Конвенциянинг 7 ва 17-моддалари қоидаларига мувофиқ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар айбланувчи, жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисида топшириқ юборилаётган вақтда сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қамоқда сақланаётган бўлса, у сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

93-модда

Ўз фуқароларини жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги топшириқ қабул қилингунча қамоққа олиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосига кўра ўз фуқароларини оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганликлари учун уларга нисбатан жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисида топшириқ қабул қилингунича қамоққа олишлари мумкин. Илтимосномада қамоққа олиш тўғрисидаги қарорга ҳавола ва жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги топшириқ қўшимча равишда тақдим қилиниши ҳақидаги ёзув бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилган илтимоснома ва жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги топшириқ қабул қилингунига қадар қамоққа олиш ҳақидаги қарор, унинг аслини бир вақтнинг ўзида почта ёки курер орқали жўнатган ҳолда, техник алоқа воситаларидан фойдаланиб юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлган шахсни ҳибсга олганлик тўғрисида жиноят иши юритувида бўлган сўраётган Аҳдлашувчи Томон зудлик билан (факс, телефон, телеграф ва бошқалар орқали) хабардор қилинади ва мазкур Конвенциянинг 91-моддасига мувофиқ ушбу шахсга нисбатан жиноий таъқибни олиб бориш учун тегишли материалларни юбориш масаласи ҳақида савол қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бундай шахсни жиноий таъқиб қилишда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қамоққа олинган шахс қўйиб юборилиши зарур, агарда мазкур Конвенциянинг​​​​​​​ 92-моддасида назарда тутилган жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқ, унга илова қилинган барча ҳужжатлар билан бирга ушбу шахс қамоққа олинганидан бошлаб 40 кун ичида сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қабул қилинмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ушбу шахсга нисбатан жиноий таъқиб қилиш масаласини миллий қонунчилиги асосида ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

94-модда

Жиноий таъқиб қилиш масалалари бўйича алоқа қилиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий таъқиб қилиш масалалари бўйича алоқа Аҳдлашувчи Томонларнинг бош прокурорлари (прокурорлари) томонидан, агар уларнинг ички қонунчилигида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

95-модда

Юрисдикцияни ўтказиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жиноят ишини иш юритувга қабул қилган пайтдан бошлаб, сўраётган Аҳдлашувчи Томон гумон қилинувчи, айбланаётган шахсни жиноий таъқибни амалга ошириш масаласи кўтарилган қилмиш учун жиноий жавобгарликка торта олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноий таъқиб қилиш ҳуқуқи сўраётган Аҳдлашувчи Томонга ўтади, агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон унинг сўровини бажариш чораларини кўрмаса ёки бажаришдан бош тортса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳолларда, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон унга топширилган жиноий таъқиб материаллари ва далилларни қайтариб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

96-модда

Судларнинг иш юритувида бўлган жиноят ишларини ўтказиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суд мажлисларига келишдан бўйин товлаган ва суддан яширинган судланувчиларга нисбатан бўлган жиноят ишлари, уларнинг бўлиб турган ери ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томон фуқаролигига эга эканлиги аниқланганда ёки топшириш рад этилганда, иш бўйича иш юритиш тўхтатилгани бекор қилинганидан кейин мазкур Конвенциянинг 92-моддасида назарда тутилган тартибда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасасига жиноий таъқибни амалга ошириш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшимча суриштириш, терговни якунлаш ва ишни кўришда сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги ва мазкур Конвенциянинг 90-моддаси қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

97-модда

Жиноий таъқиб қилиш натижалари тўғрисида хабар бериш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томонни, унинг жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги топшириғи бўйича қабул қилинган якуний қарор ҳақида хабардор қилиши шарт. Сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг сўровига биноан унга якуний қарорнинг нусхаси юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

98-модда

Жиноий таъқиб тўғрисидаги қарорнинг оқибатлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томонга мазкур Конвенциянинг 91-моддасига мувофиқ жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги топшириқ айни қилмиш юзасидан ҳукм қонуний кучга киргандан ёки сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси томонидан бошқа якуний қарор қабул қилингандан кейин юборилган бўлса, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси томонидан ушбу қилмиш содир этилганлиги факти бўйича жиноят иши қайта қўзғатилиши мумкин эмас ва у қўзғатган иш тугатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

99-модда

Жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири жиноятларни тергов қилиш ва жиноят ишларини судда кўриб чиқишда, унинг қонунчилигида назарда тутилган енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, улар қайси Аҳдлашувчи Томон ҳудудида келиб чиққанидан қатъий назар ҳисобга олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шахсни ўта хавфли рецидивист деб топиш ёки унинг ҳаракатларида рецидивликнинг турли кўринишлари мавжудлиги, жиноятни такроран содир этиш ва жазони шартли ўташ, жазони ижро этишни кечиктириш ёки шартли равишда муддатидан олдин озод қилиш билан боғлиқ мажбуриятларни бузганлик фактларини аниқлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда, Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари собиқ СССР ва унинг таркибига кирган иттифоқдош республикаларнинг судлари (трибуналлари), шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлардан ҳар бирининг судлари томонидан чиқарилган ҳукмларни тан олишлари ва ҳукм чиқаришда ҳисобга олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

100-модда

Жиноят ишларини бирлаштириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан икки ёки ундан ортиқ Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида жиноятлар содир этилган ҳолатларда, ушбу жиноятлар бўйича жиноят ишлари Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли ваколатли адлия муассасаларининг илтимосига биноан битта иш юритишга бирлаштирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишларни бирлаштириш мазкур Конвенциянинг 91 ва 92-моддалари талабларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

101-модда

Икки ёки ундан ортиқ Аҳдлашувчи томонларнинг судлари судловига тегишли ишларни кўриб чиқиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта шахсни ёки бир гуруҳ шахсларни бир нечта жиноятларни содир қилганликда айблашда, ишлар бирлаштирилган ёхуд икки ёки ундан ортиқ Аҳдлашувчи Томонлар судларининг судловига тегишли бўлса, уларни кўриб чиқиш учун ҳудудида дастлабки тергов тугалланган Аҳдлашувчи Томоннинг суди ваколатли бўлади. Бундай ҳолатларда, иш ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

102-модда

Жиноий таъқиб қилишни рад этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноий таъқибни амалга ошириш рад этилади, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жиноий таъқиб тўғрисидаги топшириқ олинган пайтда шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жиноий таъқибга олиниши масаласи ҳал қилинаётган шахсга нисбатан Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида айни бир жиноят учун иш юритишни тугатиш тўғрисидаги қарор ёки қонуний кучга кирган ҳукм чиқарилган ёхуд жиноят иши қўзғатиш рад этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) содир этилган қилмиш учун жазо қўллаш имкониятини бекор қилувчи амнистия акти мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) шахс ижтимоий хавфли қилмишни содир этиш вақтида сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ жиноий жавобгарликка тортиш ёшига етмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноий таъқибни амалга ошириш сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилган бошқа асосларга кўра ҳам рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жиноий таъқибни амалга ошириш рад этилган тақдирда, Сўраётган Аҳдлашувчи Томон қарор қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида рад этиш сабаблари тўғрисида ёзма равишда хабардор қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

IV қисм

Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатларга оид махсус қоидалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

103-модда

Буюмларни топшириш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар сўров бўйича бир-бирларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жиноят содир этишда фойдаланилган буюмлар, шу жумладан жиноят қуроллари; жиноят натижасида қўлга киритилган ёки у учун тўлов сифатида олинган ашёлар ёки ҳуқуқбузарнинг шу тарзда қўлга киритган буюмлари эвазига олган буюмлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) жиноят ишида далил сифатида қимматли бўлиши мумкин бўлган буюмлар. Жиноятчи вафот этиши, қочиши ёки бошқа ҳолатлар туфайли уни топширишни амалга оширишнинг иложи бўлмаган ҳолатларда ҳам ушбу буюмларнинг топширилиши амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган буюмлар жиноят иши бўйича далил сифатида зарур бўлса, уларни топшириш иш юритиш тугагунига қадар кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юборилган буюмларга нисбатан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ўз кучида қолади. Иш юритиш тугагандан сўнг, ушбу буюмлар уларни юборган Аҳдлашувчи Томонга беғараз қайтарилиши лозим, агар ушбу томон улардан бош тортмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

104-модда

Мулкни қидириш, унга банд солиш ва мусодара қилинишини таъминлаш масалаларида ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз қонунчилиги ва мазкур Конвенция қоидаларига мувофиқ жиноий йўл билан олинган мулк, пул ва қимматликлар, шунингдек, айбланувчига (судланувчига, маҳкумга) тегишли бўлган жиноий йўл билан олинган даромадларни қидириш, уларга банд солиш ва олиб қўйиш, жабрланувчиларга (фуқаровий даъвогарларга) жиноят оқибатида етказилган зарарларни қоплаш, судларнинг жарималар ва мусодара қилиш ҳақидаги ҳукмларини ижро этишда бир-бирларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шу мақсадда Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақидаги топшириққа асосан ўз ички қонунчиликларига мувофиқ жиноий йўл билан олинган мулк, пул ва қимматликларни, шунингдек, айбланувчига (судланувчига, маҳкумга) тегишли бўлган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни аниқлашга қаратилган барча зарурий тергов, қидирув ёки тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари бундай мулк, пул, қимматликлар ва даромадларни аниқлагач, уларнинг сақланганлигини таъминлаш мақсадида улар билан ҳар қандай операцияларни олдини олиш ва олиб қўйишга тақиқ қўйиш кўринишидаги чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасалари жиноий йўл билан олинган мулк, пул ва қимматликларни ўз юрисдикцияси доирасида аниқлагач, уларни жиноят ишига ашёвий далил сифатида қўшиш ва кейинчалик қонуний эгаларига қайтариш, жиноят оқибатида етказилган зарарни қоплаш мақсадида сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасасига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасалари айбланувчининг (судланувчининг, маҳкумнинг) пули, қимматликлари ва мулкига, жиноий фаолиятдан олинган даромадларига банд солгач, жиноят оқибатида етказилган зарарларни қоплашда фойдаланиш ва Мазкур Конвенциянинг 58-моддасида назарда тутилган қоидаларни инобатга олган ҳолда Аҳдлашувчи Томонлар судларининг қонуний кучга кирган ҳукмлари асосида мусодара қилиш мақсадида уларнинг сақланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари жиноий йўл билан олинган мулк, пул ва қимматликлар, шунингдек, айбланувчига (судланувчига, маҳкумга) тегишли бўлган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни Сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасаларига топширишни кечиктириши мумкин, агар улар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларга жиноий таъқибни амалга ошириш ёки бошқа (учинчи) шахсларнинг ҳуқуқлари бўйича низоларни ҳал қилишда керак бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

105-модда

Видеоалоқа воситаларидан фойдаланиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда видеоалоқа воситаларидан ўзаро келишувга асосан фойдаланишга ҳақли. Видеоалоқа воситаларидан фойдаланиш Аҳдлашувчи Томонларнинг ички қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

106-модда

Қамоққа олинган ёки озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазосини ўтаётган шахсни вақтинча ўтказиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қамоқда сақланаётган ёки озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони ўтаётган шахсни гувоҳ ёки жабрланувчи сифатида сўроқ қилиш, шунингдек, унинг иштирокида бошқа тергов ҳаракатларини ўтказиш зарурати туғилса, ушбу шахс, фуқаровий тегишлилигидан қатъий назар сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг асосланган сўровига кўра, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасининг марказий органи қарорига асосан, уни қамоқда сақлаш ва белгиланган вақтда қайтариш шарти билан вақтинча топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсни вақтинча топшириш тўғрисидаги сўров, мазкур Конвенциянинг​​​​​​​ 7-моддаси қоидаларига мувофиқ тузилади ва ушбу шахснинг сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қанча муддат давомида бўлиши ҳақидаги кўрсатувни ўз ичига олиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсни вақтинча топшириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) унинг бундай топширишга розилиги олинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида дастлабки тергов ёки суд муҳокамасида унинг ҳозир бўлиши зарур бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бундай топшириш ушбу шахсни қамоқда сақлаш ёки озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташининг белгиланган муддатлари бузилишига олиб келса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шахсга мазкур Конвенциянинг 9-моддаси 1-бандида назарда тутилган кафолатлар амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

107-модда

Айблов ҳукмлари тўғрисидаги хабарномалар ва судланганлик ҳақидаги маълумотларни тақдим қилиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонларни тегишли Аҳдлашувчи Томонларнинг фуқароларига нисбатан ўз судлари томонидан чиқарилган ва қонуний кучга кирган айблов ҳукмлари тўғрисида ҳар йили хабардор қилиб борадилар, бир вақтнинг ўзида маҳкумларнинг уларда мавжуд бўлган бармоқ изларини ҳам юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонларга уларнинг сўровига кўра, ўз судлари томонидан илгари судланган шахсларнинг судланганлиги ҳақидаги маълумотларни, агар ушбу шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий жавобгарликка тортилаётган бўлса бепул тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

108-модда

Назорат остида етказиб бериш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз миллий қонунчиликларига мувофиқ, ваколатли адлия муассасаларининг ўзаро келишувлари асосида, жиноят содир қилишда иштирок этган шахсларни аниқлаш, далиллар олиш ва жиноий таъқибни таъминлаш мақсадида тергов қилинаётган жиноят ишлари бўйича назорат остида етказиб бериш усулини қўллаш чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

V қисм

Ҳукмларни тан олиш ва ижро этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

109-модда

Ҳукмларни тан олиш ва ижро этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири мазкур Конвенцияда назарда тутилган шартларга мувофиқ, бир Аҳдлашувчи Томон суди томонидан ҳукм қилинган ва жазони ўтамаган шахсни бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий жавобгарликка тортиш учун топшириш, шунингдек, бир Аҳдлашувчи Томон тарафидан шахсни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг суди томонидан чиқарилган ҳукмни ижро этиш учун топширишни рад этиш ҳолатида, бошқа Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари томонидан чиқарилган ҳукмларни тан олади ва ижро этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳукмларни тан олиш ва ижро этиш ҳудудида бундай ҳукмлар тан олинадиган ва ижро этиладиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

110-модда

Ҳукмни тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимоснома

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳукмни тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимоснома сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси тарафидан сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қонуний кучга кирган ҳукмнинг ва ишда мавжуд бўлган юқори турувчи инстанциялар қарорларининг белгиланган тартибда шаҳодатланган нусхаси, ҳукмнинг қонуний кучга кирганлиги ва уни ижрога қаратиш тўғрисидаги расмий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) унга нисбатан ҳукмни тан олиш ва ижро этиш тўғрисида илтимоснома қўзғатилаётган шахснинг шахсияти ва фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) асосида шахс ҳукм қилинган қонун моддаларининг матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) асосий ва қўшимча жазонинг ўталган қисми, қопланган зарарнинг миқдори тўғрисидаги маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарур ҳолларда, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси қўшимча ҳужжатлар ва маълумотларни сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Илтимосномага илова қилинган ҳужжатлар, сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг тилига ёки рус тилига тасдиқланган таржимаси билан тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси ҳукмни тан олиш ва ижро этиш тўғрисида келиб тушган илтимосномани кўриб чиқиш учун ўз Аҳдлашувчи Томонининг ваколатли судига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

111-модда

Ҳукмни тан олиш ва ижро этиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Суд қарорини тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимоснома сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли суди томонидан унинг ички қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли суди ҳукмни тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги қарорни топшириладиган шахс унинг ҳудудига амалда ўтказилгунга қадар қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли суди сўраётган Аҳдлашувчи Томон суди томонидан чиқарилган ҳукм асосида, ўз ички қонунчилигига мувофиқ ҳукм билан тайинланган жазони белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига кўра, ушбу қилмиш учун белгиланган жазонинг энг кўп муддати ҳукмда назарда тутилганидан кам бўлса, суд худди шундай қилмиш учун сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида назарда тутилган жазонинг энг юқори муддатини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жазонинг, ҳукмни чиқарган сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўталган қисми, ҳукмни тан олиш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ жазога қўшиб ҳисобланади. Ҳукмни ижро этишнинг тартиби ҳам бир вақтнинг ўзида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жазо сўралаётган ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигида назарда тутилган бўлса қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

112-модда

Ҳукмни тан олиш ва ижро этишни рад этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмни тан олиш ва ижро этиш рад этилиши мумкин, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) даъво муддати ўтганлиги ёки бошқа қонуний асосларга кўра, шунингдек, судланувчининг иштирокисиз сиртдан чиқарилган ҳукм асосида жазони ижро этиш мумкин бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида шахс содир этган қилмиши учун жазоланган ёки оқланган ёки жиноят иши қонунда белгиланган тартибда тугатилган, шунингдек, агар шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасаси томонидан жазодан озод қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида тайинланган жазога ўхшаш жазо назарда тутилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳукм қилиш шахсни ирқи, жинси, диний эътиқоди, этник мансублиги ёки сиёсий қарашларига кўра таъқиб қилиш билан боғлиқ деб ҳисоблаш учун асосли сабаблар мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

113-модда

Ҳукмларни ижро этишда жазоларни қўшиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукмларни ижро этиш вақтида жазоларни қўшиш ҳудудида ҳукм ижро этиладиган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигида белгиланган қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

114-модда

Афв этиш ва амнистияни қўллаш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Унга нисбатан ҳукмни тан олиш ва ижро этиш тўғрисида қарор қабул қилинган шахсни афв этиш ва унга амнистия қўллаш сўраётган Аҳдлашувчи Томонлар ҳам сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар тарафидан ўз ички қонунчиликларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

115-модда

Ҳукмни қайта кўриб чиқиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумга нисбатан чиқарилган ва ижро этиш учун юборилган ҳукмни қайта кўриб чиқиш фақат ҳудудида ҳукм чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли суди томонидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

116-модда

Ўзгартирилган ва бекор қилинган ҳукмларни ижро этиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар ҳукмни ижро этиш жараёнида у, ҳудудида чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли суди томонидан ўзгартирилса, қарорнинг нусхаси ҳукмни ижро этувчи Аҳдлашувчи Томонга бундай қарорнинг ижро этилиши масаласини мазкур Конвенция талабларига мувофиқ ҳал қилиш учун зудлик билан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ҳукмни ижро этиш жараёнида у, ҳудудида чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли суди томонидан жиноят ишини тугатган ҳолда бекор қилинса, қарорнинг нусхаси ҳукмни ижро этувчи Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли муассасасига ижро этиш учун зудлик билан юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ижро этиш жараёнида вақтида ҳукм бекор қилиниб, янгидан тергов ёки суд муҳокамаси тайинланса, ушбу қарорнинг нусхаси, жиноят иши материаллари ва жиноий таъқибни амалга ошириш ҳақидаги топшириқ мазкур Конвенциянинг 92-моддасига мувофиқ ҳукмни ижро этувчи Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасасига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

117-модда

Мазкур Конвенцияни қўллаш билан боғлиқ масалалар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенцияни қўллаш ва талқин қилишда юзага келадиган масалалар Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари томонидан ўзаро келишув асосида ҳал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

118-модда

Конвенциянинг бошқа халқаро шартномалар билан нисбати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенциянинг предметига тааллуқли бўлган Европа Кенгашининг жиноий соҳадаги бир ёки бир нечта конвенцияларининг иштирокчиси ҳисобланувчи Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги муносабатларга Мазкур Конвенциянинг фақатгина Европа Кенгашининг кўрсатилган конвенцияларини тўлдирувчи ёки уларда назарда тутилган принципларнинг қўлланилишига ёрдам берувчи қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Европа Кенгашининг юқорида қайд этилган конвенцияларининг иштирокчилари бўлган Аҳдлашувчи Томонлар ва бундай конвенцияларнинг иштирокчилари бўлмаган Аҳдлашувчи Томонлар ўртасидаги муносабатларда мазкур Конвенция қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Конвенция қоидалари Аҳдлашувчи Томонларнинг улар иштирокчиси бўлган ёки бўлиши мумкин бўлган бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг илтимосига кўра, уларнинг марказий адлия муассасалари, зарур ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонларнинг бошқа давлат органлари вакилларини жалб қилган ҳолда, мазкур Конвенция ва бошқа халқаро шартномалар ўртасидаги муносабатлар юзасидан маслаҳатлашувлар ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

119-модда

Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонларнинг розилиги билан мазкур Конвенцияга унинг ажралмас қисми ҳисобланувчи, тегишли баённомалар билан расмийлаштириладиган ва мазкур Конвенциянинг 120-моддасида назарда тутилган тартибда кучга кирадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

120-модда

Кучга кириш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция, уни имзолаган давлатлар томонидан ратификация қилиниши керак. Ратификация ёрлиқлари мазкур Конвенциянинг депозитарийси функцияларини бажарувчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасига сақлаш учун топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенция учинчи ратификация ёрлиғи депозитарийга сақлаш учун топширилган кундан бошлаб ўттизинчи кундан кучга киради. Ратификация ёрлиғини мазкур Конвенция кучга кирганидан кейин депозитарийга сақлаш учун топширган давлат учун ратификация ёрлиғи депозитарийга сақлаш учун топширилган кундан бошлаб ўттизинчи кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Конвенциянинг иштирокчи-давлатлари ўртасида 1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция ва унга 1997 йил 28 мартдаги Баённома амал қилишни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 3-бандида кўрсатилган Конвенция ва унга Баённома мазкур Конвенциянинг иштирокчи давлати ва Конвенция ва унга Баённоманинг мазкур Конвенция кучга кирмаган иштирокчи давлати ўртасидаги муносабатларга нисбатан қўлланилишда давом этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

121-модда

Конвенциянинг амал қилиш муддати

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция кучга кирган кундан бошлаб беш йил давомида амал қилади. Ушбу муддатдан тугаганидан кейин Конвенция ҳар сафар янги беш йиллик муддатга автоматик равишда узаяверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Конвенциядан, унинг амал қилиш муддатининг тегишли беш йиллик муддати тугашидан 12 ой олдин депозитарийни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда чиқиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

122-модда

Вақт бўйича амал қилиши

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенция, унинг куч киришига қадар вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

123-модда

Конвенцияга қўшилиш тартиби

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенцияга бошқа давлатлар, у кучга кирганидан кейин барча Аҳдлашувчи Томонларнинг розилиги билан, қўшилиш тўғрисидаги ҳужжатларни депозитарийга тақдим этиш орқали қўшилишлари мумкин. Қўшилиш, депозитарий бундай қўшилишга розилик тўғрисидаги охирги хабарномани олган кундан бошлаб ўттизинчи кундан кучга кирган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

124-модда

Депозитарийнинг вазифалари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депозитарий мазкур Конвенцияни имзолаган ва унга қўшилган давлатларни ҳар бир ратификация ёрлиғи ёки қўшилиш ҳақидаги ҳужжатнинг сақлаш учун топширилган санаси, мазкур Конвенциянинг кучга кирган санаси ҳамда у томонидан қабул қилинган ва мазкур Конвенцияга тааллуқли бўлган бошқа ҳужжатлар, қўшимча шартлар, билдиришномалар ва хабарномалар ҳақида зудлик билан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002-йил 7-октябрда Кишинев шаҳрида рус тилидаги битта асл нусхада имзоланди. Асл нусха Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитасида сақланади, у мазкур Конвенцияни имзолаган ҳар бир давлатга унинг тасдиқланган нусхасини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озарбайжон Республикасининг махсус фикри
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Конвенция доирасида, сўров асосида тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш Озарбайжон Республикасининг амалдаги миллий қонунчилиги рухсат берган даражада ва фақат унинг ваколатли органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенция доирасида, суд қарори асосида фақатгина жиноят содир этишда фойдаланилган қурол ва воситалар, шунингдек, жиноий йўл билан олинган мол-мулкни мусодара қилиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конвенциянинг 63 ва 108-моддалари Озарбайжон Республикаси учун юридик кучга эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озарбайжон Республикаси Президенти Г. АЛИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Украинанинг қўшимча шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Украина Конвенциянинг 6-моддасида назарда тутилган кўламда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олади, ижро варақларини тан олиш ва ижро этиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Украина Конвенциянинг 54-моддаси 1-бандининг «а» кичик бандида назарда тутилган, Конвенция иштирокчи давлатларининг ҳудудида чиқарилган қарорларни тан олиш ва ижро этиш мажбуриятини олади, пул мажбуриятлари бўйича нотариал ҳужжатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Украина Президенти Л. КУЧМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арманистон Республикасининг баёноти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Арманистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2005 йил 21 январдаги 16/00349-сонли нотаси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Арманистон Республикаси қуйидагиларни баён қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Конвенциянинг 6-моддасида назарда тутилган кўламда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олади, ижро варақаларини тан олиш ва ижро этиш бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конвенциянинг 25-моддасида назарда тутилган сўровлар Арманистон Республикаси қонунчилигида прокурорга тегишли ваколатлар берилганда ва унда назарда тутилган даражада кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Конвенциянинг 54-моддаси 1-қисмининг «а» бандида назарда тутилган Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида қабул қилинган қарорларни тан олади ва ижро этади, пул мажбуриятлари бўйича нотариал ҳужжатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар судларининг Конвенциянинг 54-моддаси 1-қисмининг «б» бандида назарда тутилган жиноят ишлари бўйича мусодара қилиш тўғрисидаги ҳукмларини (қарорларини) ижро қилади, агар мусодара қилиш, Арманистон Республикаси Жиноят кодексида ҳам мусодара қилишни қўллаш эҳтимоли назарда тутилган жиноят учун қўлланилган бўлса.