07.08.1992 йилдаги 368-сон
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.1992 йилдаги 368-сон
Кучга кириш санаси
07.08.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 30.01.1997
 LexUZ шарҳи
4. Уюшма ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлган мустақил хўжалик субъекти ҳисобланади, тўла хўжалик ҳисоби қоидалари асосида ишлайди, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига, бошқа меъёрий ҳужжатларга, шунингдек мазкур Уставга амал қилади. Уюшма ўз номидан мулкий ҳуқуқларни сотиб олиши ва жавоб бериши, судда ва ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. Уюшма белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
Уюшмага кирувчи корхоналарнинг фаолияти ҳамда уюшма бошқаруви ва уларнинг ўзаро муносабатлари Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида»ги Қонуни, мазкур Устав, биргаликдаги фаолият дастурлари, уларнинг ҳуқуқий ва хўжалик мустақиллигини тўла сақлаган ҳолда тузилган шартномалар ва битимлар билан тартибга солиб борилади. Уюшма қатнашчилари таъсис шартномасига риоя қилишлари ва уни бажаришлари, уюшма олдида ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажариш учун жавоб беришлари, шунингдек моддий жавоб беришлари, бюджет ва уюшма билан ҳисоб-китобларни ўз вақтида амалга оширишлари шарт.