Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Қарори
Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 15 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1291-11]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2003 йил 22 сентябрдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 1291, 2003 йил 10 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 23-сон) билан тасдиқланган Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 май,
12/2-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/2-сон қарорига
ИЛОВА
Ломбард фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4. Ломбардлар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш, лицензияни қайта расмийлаштириш ҳамда бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарори билан расмийлаштирилади.».
2. 91-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«91. Ломбард бошқарув органининг раҳбари лавозимига тавсия этиладиган номзодга қўйилган талаблар:
иқтисодий олий маълумот;
банк-молия соҳасида икки йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига, шунингдек бенуқсон ишчанлик обрўсига эга бўлиши керак.
Бунда, иқтисодиёт соҳасидаги ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар бенуқсон ишчанлик обрўсига эга эмас деб топилади.».
«Лицензияловчи орган томонидан лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
Йиғим миқдори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.06.2020 й., 10/20/1291-11/0794-сон)