Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида

1-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

2-боб. Шахслар гуруҳи деб эътироф этиш

3-боб. Акцияларни (улушларни) олишда давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

4-боб. Хўжалик юритувчи субъектнинг акцияларини (улушларини) олиш тартибини бузиш

5-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик олиш СХЕМАСИ

2-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. У мумий қоидалар

2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш тартиби

3-боб. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ёки қўшиб олиш тартибини бузиш

4-боб. Якунловчи қоидалар

1-ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик олиш СХЕМАСИ

3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари РЎЙХАТИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг «2019 йилда агентликлар, қўмиталар, марказлар, давлат инспекциялари ва давлат бошқаруви бошқа органларининг фаолияти самарадорлигини ва мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонлари тўғрисида» 2019 йил 4 апрелдаги 278-сон қарорига мувофиқ ҳамда товар ва молия бозорларида монополияга қарши тартибга солиш соҳасидаги давлат хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ Хўжалик юритувчи субъектлар устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик олиш схемаси бўйича кўрсатилади.
9. Ягона (умумий) иқтисодий манфаатга эга бўлган ҳамда «Рақобат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасида назарда тутилган шартларга жавоб берадиган шахслар йиғиндиси шахслар гуруҳи деб эътироф этилади.
18. Ушбу Регламентнинг 12-бандида кўрсатилган ахборот ёки ҳужжатларсиз ва уларнинг тақдим этишнинг имконияти бўлмаганлигини изоҳловчи сабаблар кўрсатилмаган ҳолда ваколатли органга берилган сўровнома кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Бундай ҳолларда ваколатли орган сўровномани кўриб чиқмасдан уч кун мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки мурожаатчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда қайтаради.
26. Ваколатли орган томонидан инвесторнинг сўровномасини кўриб чиқиш муддати мобайнида акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган тақдирда, ушбу Регламентнинг 23-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган муддат ўтгач, инвестор бу тўғрисида ваколатли органни ёзма шаклда хабардор қилган ҳолда, хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимни тузиш ҳуқуқига эга.
27. Ушбу Регламентнинг 26-бандида назарда тутилган ҳолатда, ваколатли орган инвестор ёки унинг ишончли шахсининг ёзма шаклдаги хабари олингандан кейин беш иш куни мобайнида хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимни тузиш юзасидан инвесторга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Ваколатли органнинг қарори олингунгача, уларнинг қабул қилинган ва инвестор ёки унинг ишончли шахси томонидан ваколатли органга юборилган ёзма шаклдаги хабарининг санаси кўрсатилган ҳолда тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларини (улушларини) олиш бўйича битимни тузишга олдиндан розилик олингани тўғрисидаги қарорга тенглаштирилади ва ушбу битимни тузиш учун асос ҳисобланади.
31. Инвестор хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) мазкур Регламентнинг 5-банди учинчи хатбошида назарда тутилган миқдорда олиш учун бир томонлама битимларни (мерос, ҳуқуқий ворислик) тузишда мерос бўйича ҳуқуққа эга бўлган кундан бошлаб, бу тўғрисида ўн беш календарь кун мобайнида ваколатли органга билдиришнома юбориши керак.


Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш


1-босқич

Ариза берувчи

1. Хўжалик юритувчи субъектнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) 50 фоизидан ортиғини тасарруф этишда, битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушум базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд битим иштирокчиларидан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса ушбу регламентнинг 12-бандига мувофиқ зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Давлат хизмати кўрсатилгани учун белгиланган йиғимларни тўлайди.

1. Хоҳишига кўра











2. Мурожаат қилганда


2-босқич

Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юборади.

1. 1 соат мобайнида

2. Автоматик тарзда


3-босқич

Ваколатли орган (Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)

1. Розилик олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади.

2. Махсус комиссия томонидан сўровнома кўриб чиқилади ва олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

1. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2. 10 кун мобайнида


4-босқич

Ваколатли орган (Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)

Олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади.

1 кун мобайнида


5-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Қарор келиб тушганидан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

2. Ариза берувчи келиб мурожаат қилган тақдирда қарорни электрон ёки қоғоз кўринишида беради.

1. 1 соат мобайнида


2. Ариза берувчининг сўровига кўра

________________
(санаси)

________________

(рақам)

Хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) акцияларни (улушларни) олишга доир битимларга олдиндан розилик бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. (жис.) Инвестор — жисмоний шахс тўғрисида маълумот:

1. Ф.И.О.:

2. Паспорт маълумотлари (серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи, ҳужжатни берган орган):

3. СТИР:

4. Манзили:

5. Телефон рақами:

6. Электрон почта манзили:

7. Сўровнома тўлдирувчи жисмоний шахс бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларида (устав капиталларида) қатнашиши тўғрисида маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи
субъект номи

СТИР
рақами

Фаолият
тури

Улуш миқдори
фоизда %

1.

2.

3.

II. (юр.) Инвестор — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3. СТИР:

4. Юридик манзили:

5. Давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи:

6. Сўровнома тўлдирган вақтдаги муассислари (катнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори:

Т/р

Муассислар таркиби

Улушлар

Номинал қийматда

Фоизда %

1.

2.

3.

7. Инвестор — юридик шахс бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларида (устав капиталларида) қатнашиши тўғрисида маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи
субъект номи

СТИР
рақами

Фаолият
тури

Улуш миқдори
фоизда %

1.

2.

3.

8. Телефон рақами:

9. Электрон почта манзили:

III. (юр.) Хўжалик юритувчи субъект — юридик шахс тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3. СТИР:

4. Юридик манзили:

5. Давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи:

6. Устав фондидаги (устав капиталидаги) инвестор томонидан олинадиган акциялар (улушлар) миқдори:

7. Сўровнома тўлдирган вақтдаги муассислари (қатнашчилари) таркиби ва уларнинг устав фондидаги улушлари миқдори:

Т/р

Муассислар таркиби

Улушлар

Номинал қийматда

Фоизда %

1.

2.

3.

8. Устав фондига инвестор томонидан киритиладиган мол-мулкнинг қиймати

9. Хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа жамиятларнинг устав фондларида (устав капиталларида) қатнашиши тўғрисида маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи
субъект номи

СТИР
рақами

Фаолият
тури

Улуш миқдори
фоизда %

1.

2.

3.

10. Телефон рақами:

11. Электрон почта манзили:

IV. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Сўровнома тўлдирувчи сўровнома тўлдирган кундан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар фаолият икки йилдан камроқ муддатни ташкил этса, фаолият амалга оширилган муддат мобайнида олиб борган фаолият турлари, ишлаб чиқарган ва реализация қилган товар турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларни:

2. Олдинги икки календарь йилга доир молия (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботи:

3. Шахслар гуруҳининг таркиби тўғрисидаги, бу шахсларнинг ушбу гуруҳга киришнинг асослари кўрсатилган маълумотлар:

4. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат

Ариза берувчининг

ЭРИси

15. Ушбу Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ахборот ёки ҳужжатларсиз ва уларнинг тақдим этишнинг имконияти бўлмаганлигини изоҳловчи сабаблар кўрсатилмаган ҳолда, ваколатли органга берилган сўровнома кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди. Бундай ҳолларда ваколатли орган сўровномани кўриб чиқмасдан уч кун мобайнида Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки мурожаатчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда қайтаради.
22. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олиш бўйича битимларга олдиндан розилик беришни ушбу Регламентнинг 21-бандининг тўртинчи, бешинчи, олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар бўйича рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рад этиш тўғрисидаги хабарнома тадбиркорлик субъектига ёзма шаклда, рад этиш сабабларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини ҳамда тадбиркорлик субъекти кўрсатилган сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда юборилади. Тадбиркорлик субъекти рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этишга ва такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этишга ҳақли бўлган муддат рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришнинг рад этилганлиги тўғрисида ёзма шаклдаги хабарнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.
23. Тадбиркорлик субъекти томонидан ушбу Регламентнинг 21-банди бешинчи-олтинчи хатбошиларда назарда тутилган, рухсат бериш тусидаги ҳужжатни беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар белгиланган муддатда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш, рухсат бериш тусидаги ҳужжатни бериш ёки уни беришни рад этиш ваколатли орган томонидан, рад этиш сабабларини бартараф этганлик тўғрисида тадбиркорлик субъектининг мурожаати ҳамда рад этиш сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмайдиган муддатда амалга оширилади. Тадбиркорлик субъектининг мурожаати такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


Босқичлар


Субъектлар


Тадбирлар


Бажариш


1-босқич

Ариза берувчи

1. Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик олишда тегишли битимда иштирок этаётган шахслар активларининг жами баланс қиймати ёки охирги календарь йилда товарларни реализация қилишдан олинган жами тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ бўлса ёхуд улардан бири товар ёки молия бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи субъект бўлса ушбу регламентнинг8-бандига мувофиқ зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайди ва Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.

2. Давлат хизмати кўрсатилгани учун белгиланган йиғимларни тўлайди.

1. Хоҳишига кўра


2. Мурожаат қилганда


2-босқич

Давлат хизматлари маркази, ЯИДХП

Сўровномани ваколатли органга юборади.

1. 1 соат мобайнида

2. Автоматик тарзда


3-босқич

Ваколатли орган (Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)

1. Розилик олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни рўйхат бўйича қабул қилади.

2. Махсус комиссия томонидан сўровнома кўриб чиқилади ва олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.

3. Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали қабул қилинган олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор ҳақида хабар беради.

1. Ҳужжатлар қабул қилинган кунда

2. 10 кун мобайнида

3. 1 кун мобайнида


4-босқич

Ваколатли орган (Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари)

Олдиндан розилик бериш ёки розилик беришни рад этиш тўғрисида қарор Давлат хизматлари марказига (келиб мурожаат этганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборилади.

1 кун мобайнида


5-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Қарор келиб тушганидан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

2. Ариза берувчи келиб мурожаат қилган тақдирда қарорни электрон ёки қоғоз шаклида беради.

1. 1 соат мобайнида

2. Ариза берувчининг сўровига кўра

______________

(санаси)

______________

(рақам)

Хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга олдиндан розилик олиш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчи — Қўшиб юбориш ва қўшиб олишда иштирок этаётган биринчи хўжалик юритувчи субъект тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3. СТИР:

4. Жойлашган ери (почта манзили):

5. Давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи:

6. Содир этиш назарда тутилган хатти-ҳаракат номи

7. Телефон рақами:

8. Электрон почта манзили:

9. Сўровнома тўлдирилган вақтдаги муассислари (қатнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори:

Т/р

Муассислар таркиби

Улушлар

Номинал
қийматда

Фоизда %

1.

2.

10. Қўшиб олинувчи юридик шахс бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларида (устав капиталларида) қатнашиши тўғрисида маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи
субъект номи

СТИР
рақами

Фаолият
тури

Улуш миқдори
фоизда %

1.

2.

II. Қўшиб юбориш ва қўшиб олишда иштирок этаётган иккинчи хўжалик юритувчи субъект тўғрисида маълумот:

1. Тўлиқ номи:

2. Ташкилий-ҳуқуқий шакли:

3. СТИР:

4. Жойлашган ери (почта манзили):

5. Давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи:

6. Содир этиш назарда тутилган хатти-ҳаракат номи

7. Телефон рақами:

8. Электрон почта манзили:

9. Сўровнома тўлдирилган вақтдаги муассислари (қатнашчилари) таркиби ва уларнинг жамият устав фондидаги улушлари миқдори:

Т/р

Муассислар таркиби

Улушлар

Номинал
қийматда

Фоизда %

1.

2.

10. Қўшиб олинувчи юридик шахс бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондларида (устав капиталларида) қатнашиши тўғрисида маълумот:

Т/р

Хўжалик юритувчи
субъект номи

СТИР
рақами

Фаолият
тури

Улуш миқдори
фоизда %

1.

2.

III. Илова қилинадиган ҳужжатлар:

1. Ариза бериш санасидан олдинги икки йил мобайнида ёхуд агар ушбу муддат бир йилдан кам вақтни ташкил қилса, фаолиятни амалга ошириш муддати мобайнида ҳар бир қатнашчи томонидан амалга оширилган фаолияти турлари, ишлаб чиқарилган ва сотилган товарлар (ишлар, хизматлар) турларининг номлари ҳамда уларнинг ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар:

2. Амалга оширилаётган ҳаракат ҳар бир қатнашчисининг ўтган икки календарь йилга доир молиявий (1 ва 2-шакл) ва статистика ҳисоботи

3. Аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат

Ариза берувчининг

ЭРИси


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси