29.07.1992 йилдаги 355-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 29.07.1992 йилдаги 355-сон
Кучга кириш санаси
29.07.1992
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МУЛКИНИ РЕСПУБЛИКА ВА МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ ТУЗИЛМАЛАРНИНГ МУЛКИГА (КОММУНАЛ МУЛККА) БЎЛИШ ТАРТИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎFРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкига эгалик қилишда, фойдаланишда ва уни тасарруф этишда республика ва ҳудудий бошқарув органларининг ваколатларини чеклаш зарурати муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига (коммунал мулкка) бўлишнинг илова қилинаётган тартиби тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддат ичида корхоналар ва ташкилотларни маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига (коммунал мулкка) бериш тўғрисида вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар билан келишилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасига киритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда материалларни олгандан кейин маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига (коммунал мулкка) тегишли бўлган объектларнинг рўйхати бўйича таклифларни тайёрласин ва бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 29 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
355-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 29 июлдаги З55-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (коммунал мулкка) бўлиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Мулк тўғрисида» ҳамда «Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш мол-мулкни Ўзбекистон Республикасининг балансидан Қорақалпоғистон Республикаси ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг балансига бепул ўтказиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш тўғрисидаги қарорини Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бўлиш бўйича материалларни тайёрлашни ва бу ишларни ўтказишни Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг «Мулк тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасида назарда тутилган объектлар бўлинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бўлиш вақтида Қорақалпоғистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органлари, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг балансида бўлган объектлар шак-шубҳасиз тартибда уларнинг мулки бўлиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Тартибнинг 3, 4-бандларида кўрсатилмаган давлат мулки объектлари Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкида бўлади ва Қорақалпоғистон Республикаси ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки қилиб берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси мулкига ва вилоятлар, ноҳиялар, шаҳарлар ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг коммунал мулкига бериш таклиф қилинаётган давлат мулки бўлган корхоналар ва ташкилотларнинг вазирликлар, идоралар, концернлар ва уюшмалар билан келишилган рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитасига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қуйи маъмурий-ҳудудий тузилмалар ҳокимларининг тақдимномаси бўйича ҳамда томонларнинг ўзаро келишувига кўра коммунал мулкка берилиши мўлжалланган мол-мулкнинг рўйхатини олдиндан тузадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тақдим қилган Қорақалпоғистон Республикаси ва маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулки қилиб берилиши мўлжалланган объектларнинг рўйхатини кўриб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулкининг беришга мўлжалланган келишилган рўйхати бўйича Қорақалпоғистон Республикасига, халқ депутатлари вилоят, ноҳия, шаҳар ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг Кенгашларига мулкдор ҳуқуқларини бериш тўғрисидаги қарорни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қорақалпоғистон Республикаси Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига зид келмайдиган Қорақалпоғистон Республикасининг «Мулк тўғрисида» Қонунига мувофиқ ўзига тегишли бўлган мол-мулкка эгалик қилишни, ундан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасининг мулкини унинг республика мулкига ҳамда ўз таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган давлат мулки бўйича зарурат бўлганда республика мулкида бўлган мол-мулкнинг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, ноҳиялар ва шаҳарларнинг биргаликдаги бошқарувига бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ҳокимият ва бошқарув органлари ҳамда маҳаллий Кенгашлар зарурат бўлганда ўзларига тегишли мол-мулкнинг бир қисмини биргаликда бошқариш учун Ўзбекистон Республикасига беришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, шаҳарлар, ноҳиялар ва бошқа маъмурий-ҳудудий тузилмалар ўртасида мулкни тақсимлашда объектлар таркиби бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва унинг маъмурий-ҳудудий тузилмалари ўртасидаги мулкни тақсимлашда объектлар таркиби бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикасининг мулкини республика мулкига ва унинг таркибига кирувчи маъмурий-ҳудудий тузилмаларнинг мулкига бўлиш тўғрисидаги ғайри қонуний қабул қилинган ҳужжатларни бекор қилиш Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси давлат мулкини бўлиш тўғрисидаги мазкур Тартиб кучга киргунга қадар вазирликлар, идоралар, халқ депутатлари Кенгашлари томонидан қабул қилинган ҳамда амалдаги қонунчиликка зид бўлган ҳужжатлар қонуний (юридик) кучга эга эмас деб ҳисобланади.