Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида» 2019 йил 10 декабрдаги ЎРҚ-591-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати аъзолари лавозимларига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланиши тартиби жорий этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Бош вазирнинг маслаҳатчилари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 16 апрель,
234-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 апрелдаги 234-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 ноябрдаги 700-сонли қарорига асосан 1-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2026 йил 8 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 августдаги 489-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2024 й., 09/24/489/0599-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 сентябрдаги 558-сон қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 09/21/558/0854-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2021 й., 09/21/66/0113-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 30-сон, 734-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 15-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис раҳбарлик қилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги 690-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2020 й., 09/20/690/1473-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 997-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган вазир бошчилик қилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 867-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/867/1045-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом 33-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган вазир бошчилик қилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 465-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/465/0760-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 214-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 706-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда:
а) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Давлат экология қўмитасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган раис бошчилик қилади»;
б) 38-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 09/24/633/0799-сон)
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 февралдаги 108-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тўғрисидаги низомда:
а) 21-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Вазирликни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир бошқаради»;
б) 23-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномаси бўйича» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
19. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 февралдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 36-бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади».
20. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 апрелдаги 320-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 30-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«30. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган раис бошчилик қилади».
21. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 32-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тавсиясига биноан» сўзлари чиқариб ташлансин.
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорининг 2-банди ўн учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирдаги ўн учинчи — ўн бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«Тартибнинг амал қилиш даврида, заруратга кўра, қўшимча йўл-патруль хизмати стационар постлари ва блок постлар ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ички ишлар органлари йўл-патруль хизмати ходимларига, истисно тариқасида, Тартиб даврида автотранспорт воситасини махсус рухсатномасиз бошқарганлик учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённома асосида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 291-моддасида белгиланган тартибда автотранспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш йўли билан ушлаб туриш ҳуқуқи берилсин.
Бунда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарор белгиланган тартибда ижро этилганидан ёхуд ижроси тугатилгандан сўнг Санитария- эпидемиология назорати давлат инспекцияси томонидан бериладиган маълумотнома асосида автотранспорт воситаси жарима майдончасидан олиб чиқиб кетилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2020 й., 09/20/234/0453-сон, 07.11.2020 й., 09/20/690/1473-сон; 13.02.2021 й., 09/21/66/0113-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 09/21/558/0854-сон, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон; 22.08.2022 й., 09/22/465/0760-сон; 18.04.2024 й., 09/24/214/0285-сон; 08.08.2024 й., 09/24/489/0599-сон; 10.10.2024 й., 09/24/633/0799-сон; 23.12.2024 й., 09/24/867/1045-сон; 07.11.2025 й., 09/25/700/1022-сон; 08.11.2025 й., 09/25/706/1024-сон)