17.03.2020 йилдаги ЎРҚ-612-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 26 февралда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6, 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 3, 38-модда, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 9, 312-модда, № 12, 413, 417, 418-моддалар; 2006 йил, № 6, 261-модда, № 9, 498-модда, № 10, 536-модда, № 12, 656, 659-моддалар; 2007 йил, № 4, 158, 159, 164, 165-моддалар, № 9, 416, 421-моддалар, № 12, 596, 604, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 181, 189, 192-моддалар, № 9, 486, 488-моддалар, № 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 9, 334, 335, 337-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 462, 468, 470, 472, 474-моддалар; 2010 йил, № 5, 175, 179-моддалар, № 6, 231-модда, № 9, 335, 339, 341-моддалар, № 10, 380-модда, № 12, 468, 473, 474-моддалар; 2011 йил, № 1, 1-модда, № 4, 104, 105-моддалар, № 9, 247, 252-моддалар, № 12/2, 365-модда; 2012 йил, № 4, 108-модда, № 9/1, 242-модда, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 5, 130-модда, № 9, 244-модда, № 12, 341, 343-моддалар; 2015 йил, № 6, 228-модда, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 1, 2-модда, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар, № 4, 224-модда, № 7, 430, 431, 432-моддалар, № 10, 671, 673, 679-моддалар; 2019 йил, № 1, 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161, 165, 166-моддалар, № 5, 259, 261, 267, 268-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469, 471-моддалар, № 9, 591, 592-моддалар, № 10, 674, 676-моддалар, № 11, 787, 791-моддалар, № 12, 880, 891-моддалар; 2020 йил, № 1, 4-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қуйидаги мазмундаги 1921-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1921-модда. Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказувчи шахс томонидан мазкур тадбирларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўйхоналар, кафе ва ресторанларнинг мансабдор шахси томонидан тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибига доир талабларга риоя этмаслик, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 245-модданинг биринчи қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1751» рақамидан кейин «1752» рақами билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«191» рақамидан кейин «1921» рақами билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 2456-модданинг биринчи қисмидаги «2152-моддасида» деган сўзлар «1752 ва 2152-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 2641-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2641-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Кодекснинг 1752-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати органларининг мансабдор шахслари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юборилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 332-модданинг биринчи қисмидаги «топширилган кундан бошлаб ўн беш» деган сўзлар «топширилган кундан бошлаб ўттиз» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) қуйидаги мазмундаги 3321-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3321-модда. Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кун ичида жарима миқдорининг етмиш фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, у жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартиби қуйидаги ҳолларда қўлланилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун суд томонидан жарима солинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жарима солиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинганда ёки протест билдирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилганда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 335-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мажбурий ижрога қаратилган жарима солиш тўғрисидаги қарор ижро этилганидан сўнг давлат ижрочиси ижро ишини юритишни тамомлаш тўғрисида қарор чиқаради ва унинг бир нусхасини уни чиқарган органга (мансабдор шахсга) ёки судга юборади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 декабрда қабул қилинган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги 337-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 2, 36-модда; 1999 йил, № 9, 229-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 163-модда; 2008 йил, № 12, 637, 640-моддалар; 2014 йил, № 1, 2-модда, 2018 йил, № 4, 224-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 9, 588-модда, № 10, 674-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда) 4-моддасининг тўртинчи қисмига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг мансабдор шахслари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — олтинчи хатбошилари тегишинча тўртинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги 813-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 210-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 4, 138-модда, № 6, 300-модда; 2018 йил, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 592-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситаларининг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг асосий турлари: гиёҳвандлик воситаларини олиб кириш (олиб чиқиш), тақсимлаш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, шунингдек таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларни етиштириш давлат монополияси ҳисобланади, ушбу Қонуннинг 211-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 11-модданинг биринчи қисмидаги «27 — 29-моддаларида» деган сўзлар «21, 211, 27 — 29-моддаларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 21-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган, I рўйхатга киритилган ўсимликларни етиштириш учун рухсат давлат корхоналарига илмий мақсадларда махсус ваколатли орган томонидан белгиланган тартибда ҳамда ушбу Қонуннинг 211-моддасида назарда тутилган ҳолларда юридик шахсларга саноат мақсадларида мазкур фаолият турига доир лицензия мавжуд бўлган тақдирда берилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қуйидаги мазмундаги 211-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«211-модда. Таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган ўсимликларнинг саноат мақсадларида етиштирилиши ва муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятнинг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддасининг миқдори 0,2 фоизгача бўлган каннабис ўсимлигини гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ҳамда тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган саноат мақсадларида етиштиришга, олиб киришга (олиб чиқишга), қайта ишлашга, сақлашга, реализация қилишга (беришга), олишга ва ташишга юридик шахсларга мазкур фаолият тури учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилган лицензияга асосан рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни ишлаб чиқариш ва тайёрлаш билан боғлиқ бўлмаган, саноат мақсадларида етиштирилишига ва муомалада бўлишига рухсат этилган каннабис ўсимлигининг навлари, уларнинг етиштирилиш ва муомалада бўлиш шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги ЎРҚ-701-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-765-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 26 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-360-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, 12-сонга 1-илова; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 10, 605-модда, № 12, 772-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 7, 431, 433-моддалар, № 12, 783-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 5, 265-модда, № 8, 470-модда, № 9, 588-модда, № 11, 791-модда, № 12, 884, 891-моддалар) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи хатбошисидаги «уларнинг ижросини назорат қилиш» деган сўзлар «уларнинг шакллантирилишини, тузилишини ҳамда ижросини назорат қилиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн саккизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат молиявий назорати — бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш мақсадида давлат молиявий назорати объектларининг бухгалтерия, молия, статистика, банк ҳужжатларини ва бошқа ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда таққослаш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўн тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат молиявий назорати объектлари — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари, бюджет маблағларини тақсимловчилар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар, давлат мақсадли жамғармалари, белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн тўққизинчи — қирқ олтинчи хатбошилари тегишинча йигирманчи — қирқ еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўттиз иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўттиз учинчи — қирқ еттинчи хатбошилари тегишинча ўттиз иккинчи — қирқ олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 26-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва ўрта муддатли давр учун фискал стратегия бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликларнинг, давлат қўмиталарининг, идораларнинг ҳамда банкларнинг бюджет тизими бюджетлари даромадлари ва харажатлари моддаларининг мақсадли ижросини бошланғич маълумотлар бўйича назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Молия вазирлигининг банк ҳисобварақларидаги маблағларнинг қонуний шакллантирилганлиги, мақсадли ҳамда самарали сарфланиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, шунингдек белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармалар маблағларининг шакллантирилиши ҳамда улардан фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари даромад қисмининг ижроси устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет тизими бюджетлари маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот бўйича ташқи аудитни ва баҳолашни амалга оширади ҳамда улар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига хулоса тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 117-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳисоб ва ҳисоботни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро устидан назоратни назарда тутади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 120-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳисоб ва ҳисоботни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижро устидан назоратни назарда тутади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 170-модданинг биринчи қисмидаги «молиявий назорат объектлари» деган сўзлар «давлат молиявий назорати объектлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги «ва молия органлари» деган сўзлар «молия органлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмининг олтинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошиларидаги «молиявий назорат» деган сўзлар «давлат молиявий назорати» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети лойиҳаси шакллантирилишини ва унинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига мувофиқлигини тизимли таҳлил қилишни»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбошисидаги «захираларни» деган сўз «имкониятларни» деган сўз билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи хатбошисидаги «солиқ ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга» деган сўзлар «солиқ, божхона ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг бюджет ссудалари ва кредит линияларидан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари томонидан чет эл валютасидаги маблағлардан тўғри ва мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг тўғри қўлланилиши устидан назоратни»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи хатбошиси ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 179-модданинг иккинчи ва учинчи қисмларидаги, 182-модданинг биринчи қисмидаги тегишли сон ва келишикдаги «молиявий назорат объекти» деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги «давлат молиявий назорати объекти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 183-модданинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ўрганиш ва назорат тартибида текшириш натижалари бўйича тузиладиган ҳужжат — маълумотнома ёки хулоса тарзида расмийлаштирилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 184-модданинг биринчи қисми еттинчи, саккизинчи ва ўнинчи хатбошиларидаги, учинчи, тўртинчи, олтинчи, еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи қисмларидаги, 185-моддасидаги, 186-модда биринчи қисмининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги тегишли сон ва келишикдаги «молиявий назорат объекти» деган сўзлар тегишли сон ва келишикдаги «давлат молиявий назорати объекти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 27 апрелдаги ЎРҚ-687-сонли Конституциявий Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 03/21/687/0380-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 1-моддасининг 1-банди ва 2-бандининг учинчи хатбошиси мазкур Қонун кучга кирган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун 1-моддасининг 5-банди мазкур Қонун кучга кирганидан кейин чиқарилган жарима солиш тўғрисидаги қарорларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 17 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-612-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.03.2020 й., 03/20/612/0326-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.04.2021 й., 03/21/687/0380-сон, 15.07.2021 й., 03/21/701/0674-сон, 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон)