ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ишчи органи — ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 9 нафарни ташкил этади;
котибият бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони доирасида Комиссия бош котиби ўринбосари лавозими жорий этилади;
котибият раҳбари — Комиссия бош котиби ва унинг ўринбосари мақоми ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра, тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
котибият ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (ходимларни қисқартириш ҳисобидан қўлланиладиган устамалар, умумий иш стажи учун қўлланиладиган устамалар, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан ташқари) татбиқ этилади ҳамда 1-иловага мувофиқ Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланилади;
котибият ходимларининг эришган натижаларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойлик лавозим маошларига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан 100 фоизгача устамалар белгиланади, уларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, 50 фоизгача устамалар эса — ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан қопланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
котибият ходимлари ҳар ойлик лавозим маошига давлат муассасаларида хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача — 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ — 40 фоиз ойлик устамалар қўлланилади;
(1-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 февралдаги 90-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/90/0166-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
котибиятни сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан белгиланган тартибда қопланади.
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
ушбу қарорнинг 1-бандида назарда тутилган харажатлар учун зарур маблағларни — 2020 йил учун тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида;
компьютер техникаси, мебель ва бошқа жиҳозларни харид қилиш харажатлари учун зарур маблағларни — 2020 йилда котибиятнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилишини таъминласин.
3. «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» акциядорлик жамиятига ЮНЕСКО ва АЙСЕСКО халқаро ташкилотларининг мезонларига асосан котибиятнинг валюта ҳисоб рақамига лойиҳа ва тадбирларни амалга ошириш учун келиб тушган маблағлар доирасида кўрсатилган банк хизматлари учун тегишли ҳақ ва бошқа тўловларни ундирмаган ҳолда хизмат кўрсатиш тавсия этилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги котибият буюртманомаси бўйича котибиятни алоқанинг зарур турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда жиҳозланишини, шунингдек, кенг полосали Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланишини таъминласин.
5. Котибият Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага айрим қарорларига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Манфаатдор вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Лавозим номи | Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича разрядлар |
Бош котиб | 17 |
Бош котиб ўринбосари | 16 |
Бўлим мудири | 15 |
Бош эксперт, бош мутахассис | 14 |
1. Вазирлар Маҳкамасининг «ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 26 ноябрдаги 957-сон қарорида:
«Комиссия раисига, заруратга кўра, котибият тузилмасига бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин»;
«21. Комиссиянинг бош котиби ва унинг ўринбосари мақоми ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитларига кўра тегишлича вазирнинг биринчи ўринбосари ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади»;
22-банднинг ўн тўртинчи хатбошисидаги «чоралар кўриш» сўзлари «ЮНЕСКО мезонларига мувофиқ таклиф ва тавсиялар киритиш» сўзлари билан алмаштирилсин;
«241. Котибият ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари (ходимларни қисқартириш ҳисобидан қўлланиладиган устамалар, умумий иш стажи учун қўлланиладиган устамалар, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларидан ташқари) татбиқ этилади ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланилади.
Котибият ходимларининг эришган натижаларидан келиб чиққан ҳолда, ҳар ойлик лавозим маошларига (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) нисбатан 100 фоизгача устамалар белгиланади, уларнинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан, 50 фоизгача устамалар эса — ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан қопланади.
Котибият ходимлари ҳар ойлик лавозим маошига котибиятда хизмат қилган умумий иш стажи учун 3 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз, 5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз, 10 йилдан 20 йилгача — 30 фоиз, 20 йилдан ортиқ — 40 фоиз ойлик устамалар қўлланилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 10-сон, 89-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 74-банд қўшилсин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 29 апрелдаги 366-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига бириктирилган контингентга кафолатланган тиббий ва санаторий-соғломлаштириш ёрдами кўрсатиш тартиби ва ҳажми тўғрисидаги низомга иловада:
« | 7. | ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти | Бош котиб, Бош котиб ўринбосари | »; |
« | 161. | ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси котибияти | Бўлим мудири, бош эксперт ва бош мутахассис | ». |