Олдинги таҳрирга қаранг.
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
а) Ўзбекистон Республикасининг «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида» 1999 йил 19 августдаги 813-I-сон Қонунига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши лицензияланадиган фаолият тури ҳисобланади;
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига биноан ички ишлар органлари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга рухсатномалар берилиши бекор қилинган;
в) Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарори билан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юкланган;
г) Вазирлар Маҳкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 315-сон қарорига асосан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ва ташиш фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади, лицензия олиш учун улар томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига ички ишлар органларининг объектнинг техник талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналогларини ва прекурсорларни ташиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарорига асосан 2022 йил 16 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом «Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси органлари ва бўлинмаларининг экспертиза ва тезкор-қидирув фаолиятида, шунингдек, Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари фаолиятида фойдаланиладиган гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишга татбиқ этилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлардан иборат юкларнинг юк жўнатувчиси ва юкни қабул қилиб олувчиси фақат гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган юридик шахслар бўлиши мумкин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни автомобиль, шунингдек, қўл юки билан ҳаво ва темир йўл йўловчи транспортида ташиш гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг хоссаларини биладиган ва улар билан муомала қила оладиган юкни жўнатувчи (юкни олувчи)нинг вакили — масъул шахснинг (кейинги ўринларда ташиш учун масъул шахс деб аталади) мажбурий кузатувида амалга оширилади.
Юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг қарорига асосан гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ҳаво кемасининг юк-багаж бўлимлари ва темир йўл юк вагонлари билан (қўл юки сифатида эмас) ташиш масъул шахс кузатувида амалга оширилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг қарорига асосан гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш ушбу мақсадларга ажратиладиган махсус юк жўнатувчи (юк олувчи) ходимларининг қўриқловида амалга оширилиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
6. Ташиш учун масъул шахс, қўриқлаш ходимлари, шунингдек, ташишни амалга оширувчи ходимлар, автотранспорт воситаларнинг ҳайдовчилари (автомобиль транспортида ташишда) юк жўнатувчи (юк олувчи)нинг буйруғи (фармойиши) билан тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишда йўлда бўлиш вақти 8 соатдан ортиқни ташкил этган тақдирда икки нафар ташиш учун масъул шахс, икки нафар қўриқлаш ходими, шунингдек, ҳар бир автотранспорт воситасига икки нафар ҳайдовчи (автомобиль транспортида ташишда) ажратилиши тавсия этилади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишда ташиш учун масъул шахснинг ёнида юк жўнатувчи юридик шахс раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган ташилаётган юкларнинг товар-транспорт юкхати бўлиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қўриқлаш ва кузатувни амалга ошираётган ходимларга, автотранспорт воситалари ҳайдовчиларига (автомобиль транспортида ташишда) гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ортиш, ташиш ва туширишда ташиш қоидалари, юкнинг тавсифи ҳамда шахсий, жамоат ва экологик хавфсизлик чоралари тўғрисида йўриқнома бериш;
юк олинадиган жойларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар тўғри қадоқланганлигини ва уларнинг маркировкасини, тамғаларнинг бутлигини ташқи томондан кўздан кечириш ва гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни қабул қилиш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ортилишини, маҳкамланишини ва туширилишини кузатиш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар жўнатиш жойидан етказиш жойигача кузатиб борилишини ва қўриқланишини таъминлаш, ташиш йўналишига қатъий риоя қилиш;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар жўнатиш жойидан етказиш жойигача ташиш чоғида, шунингдек, транспорт воситаларининг тўхтаб туриши давомида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш;
қўриқлаш ва ташишни амалга оширувчи ходимларнинг шахсий хавфсизлигини, шунингдек, жамоат, экологик хавфсизлик ва гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг бутлигини таъминлаш чораларига риоя қилиниши юзасидан хатти-ҳаракатларига раҳбарлик қилиш;
белгиланган жойга келгандан кейин гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни юкни олувчига топшириш.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни шаҳар йўловчилар транспортида қўл юки сифатида, шунингдек, автомобиль транспортида шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташилишига йўл қўйилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни автомобиль транспортида ташиш гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни ташишга лицензияга эга бўлган юридик шахслар — ташувчилар (юкни жўнатувчилар, юкни олувчилар) томонидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
11. Хавфли юклар тоифасига киритилган прекурсорларни автомобиль транспортида ташиш Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 16 февралдаги 35-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишга қабул қилиш ва ташиш ташувчи авиакомпания томонидан белгиланган қоидалар ва стандартлар бўйича амалга оширилади.
Ташиш учун қабул қилинаётган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар хавфли юклар тоифасига кирган тақдирда, уларни ташиш учун қабул қилишда Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ИКАО)нинг хавфли юкларни ҳавода хавфсиз ташиш бўйича техник қўлланмалари инобатга олиниши лозим.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ҳам йўловчи, ҳам юк ташувчи ҳаво кемаларида ташилиши мумкин. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни доимий рейсларни бажарувчи ҳаво кемаларида ташиш юк ташиладиган идишлар учун мажбурий тарзда бутун ташиш йўналиши бўйлаб олдиндан жойни банд қилиш (бронлаштириш) шарти билан амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Хавфли юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни йўловчи ташувчи ҳаво кемаларида ташишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш учун қабул қилишда уларни шартли равишда қимматбаҳо юклар тоифасига (VAL) киритиш ва бу тоифадаги юкларга тааллуқли бўлган ташиш қоидалари ва бутлигини таъминлаш регламентини қўллаш лозим. Ташиш учун қабул қилинаётган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар хавфли юклар тоифасига кирган тақдирда, бу тоифадаги юклама учун белгиланган ташиш қоидаларини ҳам қўллаш лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ташишга қабул қилинганлиги ҳақидаги ёзма хабарларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг юк туширишдаги аниқ номланиши (кимёвий формуласи)дан фойдаланилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг қадоғи ишончли ёпилиши, унда нуқсон (шикаст)лар бўлмаслиги лозим.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар шундай қадоқланган бўлиши керакки, аниқ кўриниб турувчи ташқи аралашув изларини қолдирмасдан ичидагиларни алмаштириш ёки олиб қўйиш имкони бўлмаслиги керак.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ҳар бир қадоғи юкни жўнатувчи ва ташувчи томонидан тамғаланади ва тортилади, қайд этилган оғирлик ташиш ҳужжатларидаги оғирлик билан солиштирилади ва қадоққа ёпиштириладиган юк ёрлиқларида кўрсатилади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ҳар бир қадоғи уларда нуқсон (шикаст)лар мавжуд эмаслиги юзасидан текширилган бўлиши керак. Қадоқда нуқсони (шикастланган) бўлган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ташиш учун қабул қилинмайди ва дарҳол аэропорт ҳудудидан олиб чиқиб кетилади. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг қадоғидаги нуқсон (шикаст)лар ҳақда икки нусхада далолатнома тузилади ва у юк жўнатувчи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси ташувчида ёки унинг ваколатли агентида қолади, иккинчи нусхаси эса юк жўнатувчига берилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлардан иборат трансфер юкнинг қадоқларида нуқсон (шикаст)лар аниқланганида трансфер пунктида (ушбу ёки ўзга юк ташувчининг бошқа рейсига қайта юклашда) юк қайта тортиб кўрилади, юкнинг қадоғи шикастланганлиги тўғрисида икки нусхада далолатнома тузилади ва заруриятга қараб юк қайта қадоқланади ва янгидан тамғаланади. Далолатноманинг бир нусхаси гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар билан бирга жўнатиладиган ҳужжатларга илова қилинади, иккинчиси эса — трансфер аэропортида қолдирилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш учун контейнер ва қулфланадиган қутилардан фойдаланилганда улар қуйидагиларни таъминлаши лозим:
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни контейнер (қути)нинг тамғаланган қисмидан аниқ кўриниб турувчи ташқи аралашув изларини қолдирмасдан ёки юк ташувчининг тамғасини бузмасдан чиқариб олиш ва қайтариб қўйиш имконини истисно қилиши;
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни жойлаштириш учун фойдаланиладиган контейнернинг бутун майдони назорат тартибида кўздан кечириш учун қулай бўлишини, қулфланадиган қути ва контейнерларда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг бир қисми яширилиши мумкин бўлган яширин жойлар бўлмаслиги.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ташиш ҳужжатларини расмийлаштиришда қуйидаги талаблар бажарилиши лозим:
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
авиа юкхати (накладной)да юк ичидагиларни «VAL» махсус ишлов коди, хавфли юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни ташишда эса — «Nature and Quantity of Goods» (юкнинг тавсифи ва хусусияти) устунида хавфли юкларни ишлов кодлари кўрсатилган бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юк кузатув ҳужжатларида бир килограммнинг юздан бир қисмигача аниқлик билан ўлчанган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ҳақиқий оғирлиги ҳамда ҳар бир қадоқнинг ўлчамлари кўрсатилган бўлиши;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
«VAL» махсус ишлов коди, хавфли юклар тоифасига кирувчи прекурсорларни ташишда эса — хавфли юкларни ишлов кодлари юк декларациясининг «Nature of Goods» (юкнинг тавсифи) устунида кўрсатилган бўлиши;
юк ҳақидаги маълумот стандарт бланкага ёки NOTOС (Special Load Notification to Captain — махсус юк тўғрисида ҳаво кемаси командирига хабарнома)га киритилиши.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Гиёҳвандлик воситаларига, психотроп моддаларга, уларнинг аналоглари ва прекурсорларга жўнатиш, трансфер қилиш ва етказиш пунктларида уларга қайта ишлов бериш, уларни ортиш ва туширишда ҳақиқий қабул қилиб олинган юкнинг миқдори тўғрисидаги маълумотлар авиа юкхати (накладной) ва юк декларациясига киритилган ёзувлар билан солиштирилиши зарур.
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ташувчи жавобгарлигига берилган вақтдан бошлаб улар рухсатсиз яқинлашишдан ҳимояланган бўлиши керак. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни бирор-бир сабабларга кўра қўриқланадиган ҳудудда жойлаштириш имкони бўлмаганда, уларнинг бутлигини таъминлаш бўйича махсус чоралар кўрилиши лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни жўнатиш (трансфер қилиш, етказиш) аэропортларида сақлашда махсус журналда қуйидаги маълумотлар қайд қилиниши керак:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар қўриқланадиган ҳудудга жойлаштирилган сана ва вақт, юкни ушбу ҳудудга келтирган ва унга киришга рухсати бўлган шахслар ҳақида маълумотлар;
(22-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар қўриқланадиган ҳудуддан олиб кетилган сана ва вақт, юкни ушбу ҳудуддан олиб кетган шахслар ҳақида маълумотлар.
(22-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Махсус журнал юкни жўнатиш (трансфер қилиш, етказиш) аэропортининг ҳаракат хизматининг бошлиғи ёки шу хизматнинг навбатчи диспетчери томонидан электрон шаклда юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Жўнатиш жараёнида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар аэропортга ҳаво кемаси учишидан 3 соат олдин тамғаланган қадоқда келтирилиши ва белгиланган тартибда ташувчининг ваколатли шахсларига топширилиши, ташувчи томонидан ажратилган қўриқлаш хизмати ва авиация хавфсизлиги хизмати ходимлари иштирокида тўпланиши ва ҳаво кемаси бортига ортилиши керак.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ташиш учун масъул шахснинг кузатувида ташилганда, ушбу шахс йўловчи сифатида ташилади ҳамда авиация қоидалари билан белгиланган учиш олди текширувлардан ўтказилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
25. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари ҳаво кемасининг юк-багаж бўлимларида ташилганда, ташиш учун масъул шахс юкнинг ҳаво кемасига етказилишини ва ундан олиб кетилишини кузатиб туриши, юкни ортиш ва тушириш ишларини назорат қилиши, юк юклагандан сўнг юк бўлинмалари тамғаланганлигини текширишга мажбур.
Ташиш учун масъул шахс йўловчилар салонига охирги навбатда, гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари юк-багаж бўлимларига ортилганидан ва барча бошқа йўловчилар салонга чиқиб бўлганидан сўнг киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни қўл юки сифатида ҳаво кемасининг йўловчилар салонида ташишда, ташиш учун масъул шахс ва қўриқлаш ходимлари гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар билан бирга ҳаво кемасига бошқа йўловчилардан алоҳида етиб келади ҳамда йўловчилар салонида улар учун ажратилган жойларга йўловчилар киришидан олдин ёки кейин жойлаштирилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Юкни олувчи гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни қабул қилиш учун юк жўнатувчи кўрсатган вақтда юкни етказиш аэропортига етиб келиши зарур.
Юкни олувчи юкни етказиш аэропортига ўз вақтида етиб келмаган тақдирда, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар етиб келганлиги ҳақида юкни олувчига хабар бериш юк уни етказиш аэропортига етказган ҳаво кемасидан тушириб олинганидан сўнг 3 соат ичида амалга оширилиши керак.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Юк ташувчи гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни фақат авиа юкхати (накладной)да кўрсатилган юк қабул қилувчига, ёхуд у томондан юкни олиш ваколатлари берилган ҳамда авиа юкхати (накладной)да кўрсатилган шахсга топширади.
Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг топширилиши юкнинг бутлигини таъминлаш чоралари кўрилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ташувчи гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни авиа юкхати (накладной)да кўрсатилган барча шартлар бажарилгандан сўнг қабул қилувчига беради ва юк топширилганлиги фактини юк қабул қилувчининг авиа юкхати (накладной)нинг нусхасида қабул қилувчи имзоси билан тасдиқлайди, булар охирги ташувчида юкнинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги тилхат ва ташиш шартномаси бажарилганлигини тасдиқловчи далил сифатида қолади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни суриштирув, дастлабки тергов ёки суд органларининг талабига кўра ёхуд юкни олувчи йўқлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига бериш гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни юкни олувчига топшириш ҳисобланади, бунда ташувчи юкни жўнатувчига ёки юкни олувчига гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар бундай тарзда топширилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда юкнинг бу турда топширилиши асосланганлигини исботловчи ҳужжатларни (нарсаларнинг олиб қўйилганлиги, тақдим этилганлиги тўғрисидаги суриштирувчи, терговчининг баённомаси, суд мажлисининг баённомасидан қўчирма, талаб қилиб олинмаган юкни топшириш далолатномаси) тақдим қилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Агар юкни олувчи гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган етказиш пунктига етиб келганлиги тўғрисидаги хабарнома жўнатилгандан сўнг юкни талаб қилиб олмаса, қабул қилишдан бош тортса ёки қабул қила олмаса, ташувчи юкни жўнатувчига гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни юкни олувчига бериш имкони йўқлиги ҳақида хабар беришга ва юкни жўнатувчи гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар бўйича қарор қабул қилгунига қадар уларни юкни жўнатувчи ҳисобига сақлаш учун ўзида қолдиришга мажбур.
(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Юкни олувчи хабардор қилинган кундан бошлаб ўттиз кун ичида юк олиб кетилмаган ва бу юкка нисбатан юк жўнатувчининг бирор-бир қарори олинмаган бўлса, бундай юк талаб қилиб олинмаган деб ҳисобланади ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни темир йўл транспортида ташиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 апрелдаги 109-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари ҳамда ушбу Низом талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни темир йўл транспортида ташишда қуйидаги умумий талаблар белгиланади:
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишга тайёрлаш бўйича;
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш учун фойдаланиладиган идиш ва қадоқларнинг яроқлилиги бўйича;
гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишда назоратни ташкил этиш бўйича талаблар.
Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишга қўйиладиган талаблар юкни жўнатувчи, юкни олувчи, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш жараёнида қатнашувчи темир йўл транспорти ходимлари, ташиш учун масъул шахс, шунингдек, ҳаракатланувчи йўловчи ва юк вагонларини, гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишда фойдаланиладиган контейнерларни ишлаб чиқариш, уларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи, юкни жўнатувчи ва юкни олувчига транспорт-экспедиция хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни юклаш меъёрлари, уларни ташиш учун йўловчи ва юк вагонларининг типини танлаш, ушбу мақсадларда уларнинг техник ва тижорат жиҳатдан яроқлилигини аниқлаш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг вагонларда маҳкамланиши темир йўл устави, юкларни ташиш қоидалари, йўловчи ва багажни ташиш қоидалари талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш учун тақдим этиш фақат умумий фойдаланиш жойларидан ташқарида амалга оширилади, умумий ҳамда умумий бўлмаган фойдаланиш жойларида қабул қилиниши мумкин бўлган кичик ва контейнерли жўнатмалар бундан мустасно.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни бу турдаги юкларни юклаш ва тушириш учун тегишли жиҳозлар ва мосламаларга эга бўлмаган умумий ҳамда умумий бўлмаган фойдаланиш жойларида ортиш тақиқланади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишни ҳам йўловчи, ҳам юк вагонларида амалга ошириш мумкин. Доимий рейслар бажарадиган темир йўл транспортида гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш бутун йўналиш бўйича ташилаётган юклар учун жойларни олдиндан мажбурий бронлаштириш шарти билан амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. «Нетто» оғирлиги (юкнинг соф оғирлиги) 1 килограммдан, бироқ ҳажми 1 литрдан ортиқ бўлмаган кичик қадоқлардаги гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташиш юкларни ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Юк жўнатувчи томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар ташишга фақат юкларни ташиш қоидаларида белгиланган жўнатиш турлари билан, ушбу маҳсулот учун ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида белгиланган идиш ва қадоқларда тақдим этилади.
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар юк вагонларида ташилганда ташиш учун масъул шахс юкнинг вагонга етказилишини ва ундан олиб кетилишини кузатиб туриши, юкни ортиш ва тушириш ишларини назорат қилиши, юк юклагандан сўнг юк бўлинмалари тамғаланганлигини текширишга мажбур.
Ташиш учун масъул шахс йўловчи вагонига охирги навбатда, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар юк вагонига ортилганидан ҳамда барча бошқа йўловчилар йўловчи вагонига чиқиб бўлганидан сўнг киради.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
41. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари қўл юки сифатида йўловчи вагонида ташилганда ташиш учун масъул шахс поезд жўнашидан камида 2 соат олдин станция (вокзал) бошлиғи ҳузурига етиб келишга ва қўл юки сифатида ташиладиган юкни тақдим этишга мажбур.
Станция (вокзал) бошлиғи юк қадоқнинг ташқи ҳолатини, зарур бўлганда эса юкнинг «брутто» (юкнинг идиши билан умумий) оғирлигини ҳам текшириши шарт.
Ташиш учун масъул шахсни поездга ўтказиш худди шундай юкни олиб ўтаётган бошқа йўловчи бўлмаган тақдирда навбатсиз амалга оширилади.
Ташиш учун масъул шахснинг поездга ўтказилганлиги тўғрисида станция (вокзал) бошлиғи поезд бошлиғи (бригадири)ни хабардор қилишга ҳамда бу ҳақда билдирги ва йўл қатновида белги қўйишга мажбур.
42. Гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналогларини қўл юки сифатида йўловчи вагонида ташишда ташиш учун масъул шахс ва қўриқлаш ходимларига алоҳида купе ажратилиши лозим, бунда купедаги барча жойлар тўланган ва йўл ҳужжати (билет)да купедаги барча жойлар кўрсатилган бўлиши керак. Купедаги жойларнинг нархи ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ масъул шахс ва қўриқлаш ходимларини тайинлаган юк жўнатувчи (юк олувчи) томонидан қопланади.
Бунда ташиш учун масъул шахс ва қўриқлаш ходимлари гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари билан бирга йўловчи поездига бошқа йўловчилардан алоҳида етиб келади ҳамда улар учун ажратилган купега йўловчилар киришидан олдин ёки кейин жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни қўл юки сифатида йўловчи поездларида ташишда бир нафар йўловчи учун ўрнатилган қўл юки нормаларида белгиланган миқдордаги гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг ташилишига рухсат берилади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 12 августдаги 177-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати нарядлари томонидан қўриқланиши ва кузатиб борилиши керак бўлган юклар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ташишда улар мажбурий тартибда юкни жўнатувчи (юкни олувчи) ҳисобига «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ҳарбийлаштирилган қўриқлови билан таъминланади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорлар юкни жўнатувчи (юкни олувчи)нинг қўриқлаш ходимлари қўриқловида ташилганда, ушбу ходимлар юкни қўриқлаш мажбуриятларидан фақат юкнинг келгусида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати қўриқлови остида темир йўл бўйлаб ташилиши учун топширилган вақтдан бошлаб озод этилишлари мумкин.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
46. Прекурсорларни юк поезди билан ташишда фавқулодда вазиятлар (авария, ёнғин, портлаш, табиий офат, ва шу кабилар) юзага келганда ёки прекурсорларнинг сизиб чиқаётганлиги аниқланганда, поезд машинисти ёки унинг ёрдамчиси бу ҳақда тегишли чоралар кўриш учун дарҳол энг яқин станция навбатчисини хабардор қилишга мажбур.
Бундай хабарни олган станция бошлиғи, ўз навбатида, дарҳол транспортда хавфсизликни таъминлаш ички ишлар органларини хабардор қилиши ҳамда улар билан ҳамкорликда ҳодиса ва унинг оқибатларини бирламчи бартараф этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, юкни қўриқлаш, юкни олувчини хабардор қилиш, шунингдек, воқеа жойига ҳодиса ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун авария-қутқарув бригадалари етиб келиши бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларнинг амалга оширилишини ташкил этиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
47. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни ортиш ва тушириш темир йўл устави, юкларни ташиш қоидалари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
48. Юкни жўнатувчи гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни вагонлар ва контейнерларга ушбу маҳсулот учун белгиланган стандарт меъёрлари ёки техник шартларда белгиланган нормалардан ошмаган ҳолда юклаши шарт.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддаларни, уларнинг аналоглари ва прекурсорларни вагонлар ва контейнерларда, шунингдек, очиқ ҳаракатланувчи таркибдаги махсус контейнерларда жойлаштириш ва маҳкамлаш юкларни юклаш ва маҳкамлаш техник шартларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Юкларни вагонлар ва контейнерларда маҳкамлаш учун фойдаланиладиган материал ташилаётган гиёҳвандлик воситаларига, психотроп моддаларга, уларнинг аналоглари ва прекурсорларга нисбатан инерт бўлиши керак.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Ташиш давомида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар, уларнинг аналоглари ва прекурсорларнинг йўқотилиши ёки талон-торож қилиниши аниқланганда ёхуд улар жойлаштирилган идишлар ва қадоқларда рухсатсиз аралашув излари топилганда, ташиш учун масъул шахс:
(50-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги 444-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 09/22/444/0738-сон — 2022 йил 16 ноябрдан кучга киради)
ҳаво ва темир йўл транспорти билан ташишда — қўниш аэропорти диспетчери (энг яқин станция навбатчиси)га ва юкни олувчига ахборот бериш ҳамда ҳодисани расмий қайд этиш учун ҳодиса ҳақида дарҳол ҳаво кемасининг экипажи аъзоси (поезд бошлиғи (бригадири)ни хабардор қилиши;
автомобиль транспорти билан ташишда — ҳодиса ҳақида дарҳол энг яқин ички ишлар органи (пости) ва юкни олувчини хабардор қилиши;
51. Прекурсорларни ташишда фавқулодда вазиятлар (авария, ёнғин, портлаш, табиий офат ва шу кабилар.) юзага келганда ёки прекурсорларнинг сизиб чиқаётганлиги аниқланганда, ташиш учун масъул шахс ҳодисани ва унинг оқибатларини бирламчи бартараф этиш, жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, авария-қутқарув хизматларни хабардор қилиш ҳамда улар билан ҳодиса жойида ҳамкорликда ҳаракат қилиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)