Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2024 06.01.2020 йилдаги 1019-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚарорИ

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида

 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 31 октябрдаги 1416-сонли «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 20-моддаларига, «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 17-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги намунавий низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига мазкур намунавий низом асосида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг кўкрак нишони тавсифи ва намунаси 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг гувоҳномаси тавсифи ва намунаси 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маълумот учун қабул қилинсинки, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатнинг транспортда текин юриш тартиби ва шартлари, транспорт ташкилотлари билан бу борада ҳисоб-китоб қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 апрелдаги 78-сон қарори билан тасдиқланган Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатининг йўловчилар транспортида бепул юриши ҳамда транспорт ташкилотлари билан шу билан боғлиқ ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби ва шартлари тўғрисида Низом асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Қорақалпоғистон Республикаси Жўғорғи Кенгеси депутатлари кўкрак нишони ва гувоҳномаси тўғрисидаги низомни, уларнинг тавсифи ва намуналарини тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020 йил 6 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1019-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 6 январдаги 1019-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг гувоҳномаси ва кўкрак нишони тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Намунавий низом Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатига (бундан буён матнда депутат деб юритилади) гувоҳнома ва кўкрак нишон бериш, ундан фойдаланиш ва йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда янгисини бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг гувоҳномаси депутатнинг ваколати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Депутатнинг кўкрак нишони депутатлик мақомига эга бўлган мансабдор шахс сифатида ажратиб турувчи белги ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўкрак нишони кўкракнинг чап томонига тақилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Депутатга гувоҳнома ва кўкрак нишони вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияси томонидан (тегишли сайлов комиссияси депутатлар учун алоҳида юритилган махсус қайд дафтарида) рўйхатга олинганидан кейин тегишли сайлов комиссияси раиси ёки у ваколат берган шахс томонидан топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Депутатнинг гувоҳномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Депутатнинг гувоҳномаси тегишли вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясининг раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатига гувоҳнома тегишли вилоят сайлов комиссияси томонидан 01 рақамидан 60 рақамигача у сайланган сайлов округи тартиб рақами бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгаши депутатига гувоҳнома тегишли туман ва шаҳар сайлов комиссияси томонидан 01 рақамидан 30 рақамигача у сайланган сайлов округи тартиб рақами бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бўшаб қолган ўринларга вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутати этиб сайланган депутатга гувоҳнома навбатдаги тартиб рақамидан бошлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Гувоҳнома ёки кўкрак нишонни янгисини олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Депутатнинг яроқсиз ҳолга келган гувоҳномаси ўрнига айнан шу рақам билан янги гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатнинг яроқсиз ҳолга келган кўкрак нишони янгиси билан алмаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатнинг йўқолган гувоҳномаси ўрнига янги (дубликат) гувоҳнома навбатдаги тартиб рақами билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гувоҳномаси ёки кўкрак нишони йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келгани ҳақида депутат вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши орқали, тегишли сайлов комиссиясига дарҳол ариза билан мурожаат қилиши лозим. Аризага гувоҳнома ёки кўкрак нишонининг йўқотилган ёхуд яроқсиз ҳолга келганлиги сабаблари кўрсатилиши ва тегишли ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутат гувоҳномасини ва (ёки) кўкрак нишонини йўқотган тақдирда унга ушбу Низомда белгиланган тартибда гувоҳнома ва (ёки) кўкрак нишони йўқолгани ҳақида ариза берган кундан бошлаб бир ой ичида янги гувоҳнома ва (ёки) кўкрак нишони берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топиб олинган гувоҳнома (депутат ва сенаторнинг гувоҳномаси) ички ишлар органларига ёки тегишли сайлов комиссиясига топширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Яроқсиз ҳолга келган, топиб олинган ёки ваколатлари муддатидан илгари тугатилган депутатнинг гувоҳномалари тегишли сайлов комиссиясига қайтарилганидан сўнг фойдаланиб бўлмайдиган ҳолга келтирилади (кесиш йўли билан) ҳамда белгиланган тартибда йўқ қилинади ва бу ҳақда тузилган далолатнома тегишли вилоя, туман ва шаҳар ҳокимлигининг идоравий архивда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Депутат гувоҳнома ва кўкрак нишонидан ўз ваколатлари муддати мобайнида фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутат ўз ваколатларини амалга ошираётганда гувоҳномасини кўрсатиб, тегишли вилоят, туман ва шаҳар ҳудудида жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга монеликсиз кириш ҳуқуқидан, шунингдек уларнинг раҳбарлари ҳамда бошқа мансабдор шахслари томонидан дарҳол қабул қилиниш ҳуқуқидан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутат гувоҳнома ва кўкрак нишонини авайлаб асраши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Депутатнинг кўкрак нишонини ва (ёки) гувоҳномасини олиб қўйиш, шунингдек кўкрак нишонини ва (ёки) гувоҳномани бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Депутатнинг ваколатлари муддати тугаганидан кейин гувоҳнома ва кўкрак нишони ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ҳамда депутатлик ваколатини ўтаган шахсда эсдалик сифатида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Депутатнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда гувоҳнома ва кўкрак нишони вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари орқали ўн кундан кечиктирмай тегишли сайлов комиссиясига қайтарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Депутат вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг ваколатлари муддатига сайланган даврда вафот этган тақдирда гувоҳнома ва кўкрак нишони унинг оила аъзоларида хотира тариқасида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 6 январдаги 1019-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутати кўкрак нишонининг

Т А В С И Ф И

1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутати (бундан буён матнда депутат деб юритилади) кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг ҳилпираб турган тасвири кўринишида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатларининг кўкрак нишони Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроғининг ҳилпираб турган тасвири кўринишида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Депутат кўкрак нишонининг асоси мис қотишмадан тайёрланади. Кўкрак нишоннинг олд томони сирланган мовий, оқ ва яшил рангдаги тасма чизиқлар ҳамда қизил рангдаги ҳошия чизиқ билан қопланган. Оқ тасма чизиқ мовий ва яшил тасма чизиқлардан сирланган қизил рангдаги ҳошия билан ажралиб туради. Кўкрак нишондаги тасвирлар, ёзув, нишон қирралари ҳамда орқа томони зарҳал қилиб ишланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кўкрак нишон олд томонининг юқори чап бурчагида мовий фонда ярим ой ва ундан ўнгроқда уч қаторда ўн иккита беш қиррали юлдуз тасвирланган. Ярим ой вертикал ҳолатда жойлаштирилган, юлдузлар эса ундан ўнгроқда, уч қаторда қуйидаги тартибда жойлаштирилган: юқори қаторда учта, ўрта қаторда тўртта ва қуйи қаторда бешта юлдуз.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Депутат кўкрак нишонининг оқ тасма чизиғи устида лотин ёзувида «VILOYAT (TUMAN, SHAHAR)» сўзлари, яшил тасма чизиғи устида лотин ёзувида икки сатрда «KENGASHI DEPUTATI» сўзлари битилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Нишон тўғноғич билан тақилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кўкрак нишоннинг катталиги 24х35 миллиметр.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 6 январдаги 1019-сон қарорига
2-а ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутати кўкрак нишонининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Н А М У Н А С И
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 6 январдаги 1019-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутати гувоҳномасининг

1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатининг (бундан буён матнда депутат деб юритилади) гувоҳномаси 90х60 миллиметр ўлчамдаги қаттиқ чарм муқовали китобча кўринишига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вилоят Кенгаши депутати гувоҳномасининг муқоваси тўқ қизил рангли, туман Кенгаши депутати гувоҳномасининг муқоваси тўқ кўк рангли, шаҳар Кенгаши депутати гувоҳномасининг муқоваси тўқ яшил рангда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Гувоҳноманинг олд томон чап қисмининг юқорисида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербига ўхшаш металдан тайёрланган тасвир ўрнатилган бўлиб, пастда ўнгроқда эса икки сатрда «ХАLQ DEPUTATLARI VILOYAT (TUMAN, SHAHAR) KENGASHI DEPUTATI» деган матн жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари гувоҳномасининг олд томон чап қисмининг юқорисида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат гербига ўхшаш металдан тайёрланган тасвир ўрнатилган бўлиб, пастда ўнгроқда эса икки сатрда «ХАЛЫҚ ДЕПУТАТЛАРЫ РАЙОН (ҚАЛА) КЕҢЕСЛЕРИ ДЕПУТАТЫ» деган матн жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Гувоҳнома ички сўл томонининг чапдан юқори қисмига Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг (Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари гувоҳномасида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат герби) тасвири туширилган, пастроқда эса икки сатрда — халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови бўлган йил ва депутат ваколати тугайдиган йилни кўрсатувчи рақамлар жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гувоҳнома сўл томонининг ўнгдаги юқори қисмига бир сатрда «OʼZBEKISTON RESPUBLIKASI» сўзлари (Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари гувоҳномасида “QORAQALPOGʼISTON RESPUBLIKASI”), пастроқда «GUVOHNOMA» сўзи ёзилган бўлиб, ундан ўнгроқда гувоҳноманинг тартиб рақами қўйилади. Ушбу матндан пастроқда алоҳида сатрда депутатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек уч сатрда тегишли халқ депутатлари Кенгашининг номи ва «deputatidir» деган матн жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома ички сўл томонидаги ёзувлар лотин ҳарфларида битилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Гувоҳнома ички ўнг томонининг чап қисмида депутатнинг 30x40 миллиметр катталикдаги рангли фотосурати жойлаштирилади. Фотосурат ўнг томонининг пастки бурчагига тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясининг гербли муҳри босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома ўнг томонининг юқори қисмида бир сатрда «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ» сўзлари (Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари гувоҳномасида «ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ» деган сўзлар қорақалпоқ тилида), пастроқда бир сатрда «ГУВОҲНОМА» сўзи ёзилган бўлиб, ундан ўнгроқда гувоҳноманинг тартиб рақами қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу матндан пастроқда алоҳида сатрда депутатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек уч сатрда: тегишли Халқ депутатлари кенгашининг номи ва «депутатидир» деган матн жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари гувоҳномасининг ички ўнг томонидаги барча ёзувлари қорақалпоқ тилида ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Депутатнинг фотосурати тагига: «Вилоят (туман, шаҳар) сайлов комиссияси раиси» деган матн ёзилади, тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси раисининг имзоси, исми ва отасининг исми бош ҳарфи ва фамилияси қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг ички ўнг томонидаги матнлар кирилл ҳарфларида ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Гувоҳноманинг ички томонлари оч сариқ рангдаги оқ силлиқ қоғоздан тайёрланган. Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири рангли кўринишда босилади. Гувоҳномадаги матнлар ва рақамлар қора рангда берилади. Гувоҳнома тартиб рақами депутат сайланган сайлов округи тартиб рақамига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 6 январдаги 1019-сон қарорига
3-а ИЛОВА