03.07.2019 йилдаги ПҚ-4382-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ходимларининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хавфсизлиги давлат хизмати бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ушбу қарорга мувофиқлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 3 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-4382-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 июлдаги ПҚ-4382-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ҳарбий прокуратура, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Миллий гвардия ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг хавфсизлиги давлат хизмати (кейинги ўринларда — Қуролли Кучлар) тизимида хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчиларга (ходимларига) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига бир марталик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 сентябрдаги ПФ-159-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчи — Қуролли Кучларда шартнома бўйича ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган шахс, олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ва тингловчилари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим) — Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтида, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчи (ходим);
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 сентябрдаги ПФ-159-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходим — Қуролли Кучлар тизимида махсус унвонда хизмат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат мажбурияти — Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, шу жумладан идоравий ҳужжатларга мувофиқ Қуролли Кучлар таркибидаги бошқарув органлари, бўлинмалар ва ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) юкланган вазифалар ва функциялар ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тан жароҳати — хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳарбий хизматчи (ходим) олган (етказилган) оғир ва ўртача оғир тан жароҳати (яраланиш, майиб ва контузия бўлиш);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир марталик нафақа (кейинги ўринларда — нафақа) — хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчига (ходимга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига, шунингдек, Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланадиган тўлов тури;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 сентябрдаги ПФ-159-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низом талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома бўйича ҳарбий хизматчиларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуролли Кучлар тизимида махсус унвонда хизмат қилаётган ходимларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматчиларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсант ва тингловчиларига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 сентябрдаги ПФ-159-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчиларнинг (ходимларнинг) оила аъзоларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларига.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳарбий хизматчи (ходим) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳалок бўлганда, унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий-таълим муассасаси курсанти, тингловчиси стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 150 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) унинг оила аъзоларига марҳумнинг асосий эгаллаган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти, тингловчисининг стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 100 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган нафақа 2023 йил 1 апрелдан кейинги даврда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган нафақаларнинг иккаласини ҳам олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига фақат ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган нафақа тайинланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 сентябрдаги ПФ-159-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ҳарбий хизматчига (ходимга):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир тан жароҳати олганда — ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) эгаллаб турган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти, тингловчисининг стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 50 баробари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўртача оғир тан жароҳати олганда — ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) эгаллаб турган лавозими бўйича маоши (олий ҳарбий таълим муассасаси курсанти, тингловчисининг стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисининг 20 баробари миқдорида нафақа тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Енгил тан жароҳати олган ҳарбий хизматчига (ходимга) нафақа тайинланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Нафақа тайинлаш ва тўлаш масалаларини кўриб чиқишда холисона ёндашувни таъминлаш мақсадида Қуролли Кучлар бошқарув органлари, бирлашма, ҳарбий қисм, бўлинма ва муассасаларида (кейинги ўринларда — ҳарбий қисмлар) терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш ҳамда жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссиялар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий қисмлар комиссиялари томонидан чиқарилган хулосаларни кўриб чиқиш ҳамда вазирлик (идора) раҳбарига тегишли қарор қабул қилиши учун якуний хулосалар тайёрлаш мақсадида вазирлик ва идоралар марказий аппаратларида доимий фаолият юритувчи комиссия тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб Нафақа тайинлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олиши ҳолати юз берганда (ҳалок бўлганда ёки вафот этганда) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) бевосита командири (бошлиғи) ёки унинг ўринбосари томонидан тан жароҳати олганлиги (ҳалок бўлганлиги, вафот этганлиги) тўғрисида хабар келиб тушиши билан дарҳол холислар (камида икки нафар вояга етган фуқаро) иштирокида далолатнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тан жароҳати олганлиги (ҳалок бўлганлиги, вафот этганлиги) тўғрисида далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) тузишда воқеа тафсилотлари аниқ ва холисона баён этилишига, шунингдек, ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) тан жароҳати олганлиги (ҳалок бўлганлиги, вафот этганлиги) хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳолда юз берганлигига алоҳида эътибор қаратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Далолатнома тан жароҳати олган (ҳалок бўлган, вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) бевосита командири (бошлиғи) ёки унинг ўринбосари, воқеа гувоҳи бўлган шахслар томонидан, шунингдек, воқеа содир бўлган ҳудуддаги тегишли ҳарбий қисм командири (бошлиғи) (кейинги ўринларда — қисм командири) томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳарбий хизматчи (ходим) тан жароҳати олганлиги (ҳалок бўлганлиги, вафот этганлиги) воқеаси содир бўлган ҳудуддаги қисм командири томонидан юз берган ҳолат юзасидан зудлик билан юқори турувчи қўмондонликка (раҳбариятга) дастлабки ахборот берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд унинг тан жароҳати олиши ҳолати ва сабабларини текшириш учун қисм командирининг ёзма кўрсатмасига асосан терговга қадар (хизмат) текширув тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда вазиятга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар (хизмат) текширув ўтказиш ишларига бошқа вазирликлар ва идораларнинг тегишли соҳа мутахассислари жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш комиссияси ёхуд қисм командири томонидан ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлиши (вафот этиши) сабабини, олган тан жароҳатининг даражасини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги суд-тиббий экспертизаси муассасаларида экспертиза тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертизани тайинлаш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси жиноят-процессуал қонун ҳужжатларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) хатти-ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик, хизмат интизомини бузиш ҳолатлари ёки ҳарбий хизматчидан (ходимдан) олинадиган қон намунаси таркибида алкоголь ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар мавжудлиги аниқланган тақдирда, нафақа тайинлашни рад этиш масаласи кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Терговга қадар (хизмат) текширув натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ қисм командирлари уч кун муддатда ҳарбий-даволаш муассасасига тан жароҳати олинган вазият ҳақидаги маълумотномани (кейинги ўринларда — маълумотнома) тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қисм командирлари ҳамда терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш комиссияси маълумотномада баён этилган маълумотлар ишончли бўлиши учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотнома икки нусхада расмийлаштирилиб, тегишли ҳарбий қисм тиббиёт бўлим (бўлинма, хизмат)ларида рўйхатга олинади. Маълумотноманинг асл нусхаси тиббиёт бўлим (бўлинма, хизмат)ларда йиғма жилдда доимий муддатга сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) олган тан жароҳати даражаси ва унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқлиги ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ва суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосасига асосан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлиши (вафот этиши) билан боғлиқ ҳар бир ҳолат юзасидан тиббий ёки суд-тиббий экспертиза муассасасининг ўлим ҳақидаги тиббий гувоҳномасининг нусхаси терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш комиссияси томонидан барча ҳужжатлар умумлаштирилган ҳолда терговга қадар (хизмат) текширув натижасига доир хулоса чиқарилади ва ушбу хулоса терговга қадар (хизмат) текширувни тайинлаган қисм командири томонидан ўрганиб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Агарда терговга қадар (хизмат) текширувни ўтказиш комиссияси томонидан терговга қадар (хизмат) текширув натижасига доир хулосага асосан ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) тан жароҳати олиши ёҳуд ҳалок бўлиши (вафот этиши) хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб топилса, содир этилган воқеа юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳарбий қисм жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терговга қадар (хизмат) текширув ҳужжатларига қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчи (ходим) тан жароҳати олган ҳолатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тан жароҳати олган ҳарбий хизматчи (ходим) тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тан жароҳати олганлиги тўғрисида далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) суд-тиббий экспертиза муассасасининг хулосаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) тан жароҳати олинган вазият ҳақидаги маълумотнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчи (ходим) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳолатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчи (ходим) тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) яқин қариндошлари тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) меросхўрнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда унинг мерос олишга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) қисм командирининг ҳарбий хизматчини (ходимни) шахсий таркиб рўйхатидан чиқариш тўғрисидаги буйруғидан кўчирма;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) командирнинг (бошлиқнинг) Ватан ҳимояси ва эл-юрт тинчлиги йўлида ҳарбий хизматчи (ходим) яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлганлигини (иштирок этган даврини кўрсатган ҳолда) тасдиқловчи буйруғидан кўчирма;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 сентябрдаги ПФ-159-сонли Фармонига асосан ўн бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар юз берган ҳолат бўйича жиноят ишини қўзғатишни рад қилиш ва жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги қарор мавжуд бўлса, унинг нусхаси юқорида кўрсатилган ҳужжатларга илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия тўпланган ҳужжатларнинг асосланганлигини ўрганиб чиқади ҳамда тан жароҳатининг оғирлик даражаси ва меҳнат қобилияти йўқотилган вақтдан келиб чиққан ҳолда нафақа тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жароҳатланиш ва бошқа бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш бўйича комиссия қарори баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа тўлаш масаласи юзасидан якуний қарор чиқарилиши учун қисм командири беш кунлик муддатда ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатларни белгиланган тартибда тегишли вазирлик (идора) марказий аппаратининг доимий фаолият юритувчи комиссиясига тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Нафақани расмийлаштириш учун юборилган ҳужжатлар доимий фаолият юритувчи комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва белгиланган нафақа миқдорини тўлаш ёки нафақа тўлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун вазирлик (идора) раҳбарига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Вазирлик (идора) раҳбари томонидан тасдиқланган нафақа тўлаш тўғрисидаги тақдимноманинг асл нусхаси вазирлик (идора) марказий аппаратининг масъул бошқармаси томонидан ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) сўнгги хизмат (ўқиш) жойига ижро учун жўнатилади, нусхалари эса тегишли тиббиёт ва молия-иқтисод бўлинмаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Доимий фаолият юритувчи комиссия тўпланган ҳужжатларни қайта расмийлаштириш ёки пухта ишлаш учун қайтаришга, қуйи турувчи комиссияларнинг нафақа миқдорини белгилаш юзасидан чиқарган қарорларини бекор қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Агар юз берган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлса, тўпланган ҳужжатлар ушбу жиноят иши якуни бўйича чиқарилган ҳукм, ажрим ва қарорлар қонуний кучга кирганидан сўнг, белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул бошқармаларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Муддатли ҳарбий хизматчиларга хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида олган тан жароҳати учун нафақа улар Қуролли Кучлар резервига бўшатилганидан сўнг тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ҳалок бўлиши (вафот этиши) ёхуд тан жароҳати олиши қуйидаги ҳолларда хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жанговар ҳаракатда иштирок этганда, хизмат мажбуриятини ижро этиш вақтида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жанговар навбатчиликни (жанговар хизматни) ўташ вақтида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кун тартибида белгиланган хизмат вақти давомида ёки хизмат зарурати туфайли ҳарбий қисм (муассаса) ҳудудида бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат сафари ёки даволанишда бўлганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат, даволаниш ва хизмат сафари ўташ жойларига бориш ёки улардан қайтиш вақтида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йиғинларда (ҳарбий йиғинларда) иштирок этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асирга тушган (ўз ихтиёри билан асирга тушиш ҳоллари бундан мустасно), гаровга олинган, ушлаб қуролсизлантирилган ҳолларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчи (ходим) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар содир бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахснинг ҳаёти, соғлиги, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир ҳаракатлар вақтида содир бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашда (жамоат тартибини сақлашда) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига ёки бошқа шахсларга ёрдам кўрсатиш вақтида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат вақтидан ташқари пайтда ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ҳаётига ёки унинг соғлиғига суиқасд қилинганда, агар суиқасд сабаби унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ҳаракати шахс, жамият ва давлат манфаатларини кўзлаб содир этилган ҳаракат деб топилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятини бажараётган деб эътироф этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ихтиёрий равишда гиёҳванд, психотроп, алкоголь ёки заҳарли моддалар ёрдамида маст ҳолатга келтирган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган жамият учун хавфли хатти-ҳаракатларни содир этган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи ўлдирган ёҳуд ўзини ўзи ўлдиришга суиқасд қилган бўлса, агар бундай ҳаракатлар касаллик ҳолати ёҳуд ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш туфайли содир этилган бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий қисм ҳудудидан ташқарида дам олишда, жавоб (рухсат) беришда ёхуд таътилда юрганда, шунингдек, ўзбошимчалик билан ҳарбий қисм қароргоҳидан ташқарида ёхуд ҳарбий қисм ҳудудидан ташқарида, белгиланган хизмат жойларидан ташқарида юрганда, бундан асирда бўлган, гаровга олинган, ушлаб қуролсизлантирилган ҳолларда, хизмат вақтидан ташқари пайтда ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) ҳаётига ёки унинг соғлиғига суиқасд қилинганда, агар суиқасд сабаби унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлганда, шунингдек, суд томонидан жамият ва давлат манфаатлари йўлида содир этилган деб топилган бошқа хатти-ҳаракатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Агар ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятини бажараётган деб эътироф этилмаган вазиятда тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) бўлса, ҳарбий хизматчига (ходимга) ёки унинг оила аъзоларига нафақа тўланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Нафақа тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Нафақа ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) сўнгги хизмат (ўқиш) жойидаги молия органи томонидан тан жароҳати олган ҳарбий хизматчига (ходимга) ёки ҳалок бўлган (вафот этган) ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) оила аъзоларига (қонуний вакилига) тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар меросхўр вояга етмаган бўлса, нафақа унинг васийлари ёки қонуний вакилига тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нафақа миқдори ҳарбий хизматчи (ходим) тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлган (вафот этган) кундаги ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) маоши миқдоридан, жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома бўйича офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларга ҳамда ходимларга — уларнинг асосий эгаллаб турган (эгаллаган) лавозими бўйича маоши ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муддатли ҳарбий хизматчиларга — лавозим маошидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий-таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига — уларга белгиланган маоши (стипендияси) ва ҳарбий (махсус) унвони маоши йиғиндисидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сафарбарлик чақируви резерви хизматчиларига — базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида оғир ёки ўта оғир тан жароҳати олганлиги туфайли хизматдан бўшатилган ҳарбий хизматчи (ходим) олган тан жароҳати сабабли бир йил ичида вафот этган бўлса, тегишли ҳарбий қисм томонидан унинг оила аъзоларига аввалги тўланган нафақа билан хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлганда (вафот этганда) бериладиган нафақа миқдори орасидаги фарқ тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолат юзасидан қўшимча текширув ўтказилиб, унинг материалларига қўшимча равишда ушбу Низомнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатлар умумлаштирилади. Шундан сўнг тўпланган материаллар вазирлик (идора) марказий аппаратининг доимий фаолият юритувчи комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Нафақа тайинлаш ва тўлаш ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Нафақа олиш учун ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) берилган маълумотномалар асосли ва тўғри берилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тегишли вазирлик ва идораларининг тиббиёт бошқармалари ва марказий ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан олиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ҳарбий-тиббий муассасаларда белгиланган тартибда нафақа олиш учун маълумотнома бериш ҳисобининг журнали юритилади ва у қатъий ҳисоби олиб бориладиган ва доимий сақланадиган ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган маълумотномаларнинг иккинчи нусхалари алоҳида жилдда, ҳарбий-тиббий комиссиялар йиғилишларининг баённомалар дафтарларига илова сифатида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ҳарбий қисмларда расмийлаштирилган ҳужжатлар ва тўланган нафақа суммалари ҳисобининг журнали юритилади. Ушбу журнал қатъий ҳисоби олиб бориладиган ва доимий сақланадиган ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳарбий хизматчи (ходим) хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида тан жароҳати олганда, шунингдек, ҳалок бўлганда ёхуд вафот этганда унга ёки унинг оила аъзоларига тўланадиган нафақани расмийлаштириш учун тўпланган ҳужжатлар ва маълумотномалар тегишли кадрлар органлари томонидан ҳарбий хизматчининг (ходимнинг) шахсий ҳужжатлари йиғма жилдига бириктирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Тўланган нафақалар бўйича ҳисоботлар ҳарбий қисмларнинг масъул бўлинмалари томонидан молия органлари билан келишилган ҳолда тайёрланади ва ҳар чорак якуни бўйича белгиланган тартибда вазирлик (идора)лар марказий аппаратининг тегишли бошқарма (бўлим, хизмат)ларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Вазирлик (идора)лар марказий аппаратининг тегишли масъул бошқарма (бўлим, хизмат)лари томонидан ҳисоботлар умумлаштирилгач, тўланган нафақалар тўғрисида таркибий бўлинмалар бўйича ҳисобот тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Нафақа тайинлаш ва тўлаш бўйича ишларни ташкиллаштириш ҳамда ҳисобга олишнинг батафсил тартиби, шунингдек, ҳисоботга олиш ва ҳисобот беришга оид тегишли ҳужжатларнинг намуна ва шакллари вазирлик (идора)лар раҳбарлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ушбу Низомда назарда тутилган харажатлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан таъминланадиган бўлинмаларда — бюджет маблағлари ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бошқа манбалардан таъминланадиган бўлинмаларда — ушбу бўлинмаларни молиялаштириш (таъминлаш) манбалари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) нафақа тайинлашга нисбатан даъво муддатининг қўлланилиши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Терговга қадар (хизмат) текширув натижаларига кўра нафақани тўлаган ҳарбий қисмлар айбдор шахсларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда регресс даъво қўзғатиш чораларини кўриши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2019 й., 07/19/4382/4216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 13.09.2023 й., 06/23/159/0700-сон)