04.12.2019 йилдаги ПФ-5887-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
3. Ўзбекистонда футболни 2030 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ (кейинги ўринларда — Мақсадли кўрсаткичлар) тасдиқлансин ва унда шу жумладан қуйидагилар назарда тутилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур Фармоннинг 6-иловасида кўзда тутилган профессионал футбол клубларининг устав фондидаги давлат улушлари Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш бўйича давлат комиссиясининг қарорига асосан белгиланган тартибда сотилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 февралдаги ПФ-6167-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.02.2021 й., 06/21/6167/0103-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Тайёргарлик даражалари

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддат

Ёш

Мақсад

Биринчи йўналиш:

футбол машғулотларига болалар ва ўсмирларни жалб қилиш.

Футбол билан шуғулланишга қизиқишни тизимли ошириб бориш

I босқич

Мактабгача таълим ташкилотлари

1. Мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчиларини футболга қизиқтириш учун футбол бўйича ўйин шаклида кўргазмали дарсларни ташкил этиш.

2. Мактабгача таълим ташкилотларининг тарбияланувчилари ўртасида доимий тарзда футбол бўйича фестиваллар ва қизиқарли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш.

Жадвал асосида ҳафтасига камида бир маротаба

3 — 6 ёш

Болалар ва ўсмирларнинг жисмоний тарбия ва спортга, шу жумладан футболга бўлган қизиқишини уйғотиш.

II босқич

Умумтаълим мактаблари

1. Ҳар бир туман (шаҳар) умумтаълим мактаблари ўртасида доимий равишда «Мактабларда футбол» мусобақаларини ўтказиб бориш.

2. «Мактабларда футбол» мусобақаларини туман (шаҳар) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига ажратилган маблағлар, шунингдек, Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.

3. «Мактабларда футбол» мусобақаларини ўтказиш натижалари бўйича иқтидорли ўқувчиларни туман (шаҳар) спорт мактабларининг футбол бўлинмалари ҳамда хусусий футбол мактабларига саралаб олиш (селекция).

Йилига камида икки маротаба

7 — 14 ёш

Умумтаълим мактаблари ўқувчиларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний тарбия ва спорт билан, шу жумладан футбол билан мунтазам шуғулланиш.

Футбол орқали инсоннинг шахсини шакллантириш ва ундан индивидуал қобилиятларни рўёбга чиқарувчи ижтимоий лойиҳа сифатида фойдаланиш.

Иккинчи йўналиш: ҳаваскор футболни оммалаштириш

III босқич

Туман (шаҳар) спорт мактаблари футбол бўлинмалари ва хусусий футбол мактаблари

1. Туман (шаҳар) спорт мактаблари футбол бўлинмалари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва хусусий футбол мактаблари ўртасида ёш тоифасидан келиб чиқиб белгиланган меъёрлар асосида «Спорт мактаблари футбол лигаси» мусобақаларини ўтказиб бориш.

2. «Спорт мактаблари футбол лигаси» мусобақаларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштириш.

3. «Спорт мактаблари футбол лигаси» мусобақалари ўтказиш натижалари бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги футбол мактаблари (кейинги ўринларда — футбол мактаблари), футбол академиялари, хусусий футбол мактаблари, профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол академияларига, терма жамоаларга футболчиларни саралаб олиш (селекция).

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ

12 — 17 ёш

Футбол мактаблари, хусусий футбол мактаблари ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол академияларида иқтидорли ва қобилиятли футболчиларнинг таркибини шакллантириш.

Учинчи йўналиш: ҳаваскор футболдан бошланғич профессионал футбол билан шуғулланишга ўтиш

IV босқич

Футбол мактаблари, футбол академиялари, хусусий футбол мактаблари ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол академиялари

1. Футбол мактаблари, хусусий футбол мактаблари ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол академияларида ёш тоифасидан келиб чиқиб, белгиланган меъёрлар асосида «Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақаларини ўтказиб бориш.

2. «Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақалари ўтказиш натижалари бўйича терма жамоаларга ва профессионал футбол клубларига футболчиларни саралаб олиш (селекция).

3. «Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақаларини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига ажратилган маблағлар доирасида молиялаштириш.

4. Футбол мактаблари, футбол академиялари, хусусий футбол мактаблар ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол академиялари футболчиларининг томонидан республика ҳамда халқаро миқёсдаги мусобақаларда иштирок этиши.

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаларига мувофиқ

13 — 17 ёш

Профессионал футболчиларни профессионал футбол клублари учун ягона дастур асосида тайёрлаш.

Тўртинчи йўналиш: профессионал футбол билан шуғулланиш

V босқич

Ҳудудий футбол академиялари, профессионал футбол клублари

Футбол бўйича профессионал фаолиятни олиб бориш.

Шартнома асосида

16 ёшдан юқори

Футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш.

VI босқич

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика футбол академияси

Футбол бўйича турли ёш тоифасидаги терма жамоалар таркибини шакллантириш.

Режага асосан

16 ёшдан юқори

VII босқич

Хорижий футбол клублари

Чет давлатларда футбол фаолияти билан шуғулланиш.

Шартнома асосида

18 ёшдан юқори

Халқаро даражадаги футбол ўйинларига тайёргарлик кўриш.

Ўзбекистон терма жамоалари учун сифатли захирани шакллантириш.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(ўн олтинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-параграфнинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-параграфнинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-параграфнинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-параграфнинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-бобнинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I. Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантириш учун шароитлар яратиш

1.

Маҳалла ёшлари ўртасида «Маҳаллада футбол», «Футболимиз келажаги», «Чарм-тўп» футбол мусобақаларини мунтазам ва юқори савияда ўтказиш тизимини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил 1 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши (Ш. Жавлонов),

ЎзбекистонЁшлар иттифоқи (А. Саъдуллаев)

2.

Ҳудудлар кесимида барча корхона ва ташкилотлар, давлат муассасалари ходимлари ўртасида футбол бўйича «Бош вазир кубоги», «Ҳоким кубоги», «Раҳбар кубоги» каби тизим мусобақаларини кенг қамровда ва мунтазам ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил 1 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

3.

Мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчиларини футболга қизиқтириш учун футбол бўйича ўйин шаклида кўргазмали дарсларни ташкил этиш.

Мактабгача таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ўртасида доимий тарзда футбол бўйича фестиваллар ва қизиқарли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 апрелдан бошлаб

Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

4.

Умумтаълим мактаблари ўртасида ҳар бир туман (шаҳар)да доимий равишда йилига камида икки маротаба «Мактаблар футбол лигаси» мусобақаларини ўтказиб бориш.

«Мактаблар футбол лигаси» мусобақаларини ўтказиш натижалари бўйича иқтидорли ўқувчиларни туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўлинмалари ҳамда хусусий футбол мактабларига саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил 1 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактаблари футбол бўлинмалари ва хусусий футбол мактаблари ўртасида ёш тоифасидан келиб чиқиб белгиланган меъёрлар асосида «Спорт мактаблари футбол лигаси» мусобақаларини ўтказиб бориш.

«Спорт мактаблари футбол лигаси» мусобақаларини ўтказиш натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари (кейинги ўринларда — футбол маҳорат мактаблари), хусусий профессионал футбол мактаблари ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол академияларига футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил 1 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

6.

Футбол маҳорат мактаблари, хусусий профессионал футбол мактаблари ва профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол академиялари ўртасида ёш тоифасидан келиб чиқиб белгиланган меъёрлар асосида «Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақаларини ўтказиб бориш.

«Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақаларини ўтказиш натижалари бўйича ҳудудий профессионал футбол клубларига футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил 1 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

7.

Хусусий футбол мактаблари ва хусусий профессионал футбол мактаблари фаолиятини тартибга солиш ва янада ривожлантириш, шу жумладан улар тўғрисида намунавий низомни тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил
1 октябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

8.

Футболни оммалаштиришга оид қисқа метражли видеороликлар яратиш, ҳужжатли ва бадиий фильмларни суратга олиш ҳамда уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилдан бошлаб

Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),

«Ўзбеккино» МА (Ф. Абдухаликов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

9.

Футболни оммавийлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш мақсадида туман (шаҳар) болалар-ўсмирлар спорт мактабларида аёллар футболи, футзал (мини-футбол) ва соҳил футболи гуруҳларини ташкил қилиш, улар ўртасида мунтазам равишда мусобақаларни ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

10.

Таниқли футболчилар ва тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун учрашув ва мастер-класслар ўтказиб бориш.

Режага асосан

2019-2020 йиллар давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

11.

Футбол тренерларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш. Бунда тренерларга қўшимча пул мукофоти (ойликдан ташқари) миқдорини тарбияланган болалар ва ўсмирларнинг миллий терма жамоаси ва профессионал футбол клубларига аъзолигидан келиб чиқиб белгилаш механизмларини жорий қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил 1 сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

12.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўйинларга барча ҳудудлардан фан-клублари аъзоларини марказлашган ҳолда жалб этиш чораларини кўриш ҳамда ватанпарварлик руҳидаги тарғибот-ташвиқот тадбирларини мунтазам олиб бориш.

Режага асосан

2019-2020 йиллар давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

II. Профессионал футбол клублари фаолиятини янада ривожлантириш

13.

Профессионал футбол клублари ҳамда терма жамоалар таркибларини жисмоний тайёргарлиги яхши футболчилар орасидан шакллантириш мақсадида жисмоний тайёргарлик талабларини қайта кўриб чиқиш. Бунда профессионал футболчиларнинг жисмоний тайёргарлик талабларини мазкур Фармон биан тасдиқланаётган жисмоний тайёргарлиги бўйича моделлаштирилган меъёрлари доирасида амалга ошириш.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қарори

2020 йил

1 март

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

14.

Иқтидорли футболчиларни тайёрлаш орқали Марказий Осиё, Россия, Хитой ва бошқа футболи ривожланаётган давлатларнинг етакчи клубларига «футболчилар экспорти»ни амалга ошириш, хорижий футбол бозорларини эгаллаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилдан бошлаб

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

15.

Профессионал футбол клубларини футболи ривожланаётган давлатларнинг етакчи клубларига «футболчилар экспорти»ни амалга ошириш фаолиятини рағбатлантириш.

Қонун ҳужжатларига ўзгартириш
ва қўшимчалар киритиш

2020 йил 1 декабрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

16.

Профессионал футбол клублари ҳузурида инновацион лабораториялар ташкил этиш, шу жумладан, футболчиларни жисмоний тайёргарлигини масофадан кузатиш қурилмалари ва замонавий имитация ускуналари билан таъминлаш.

Режага асосан

2019-2020 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов)

17.

Футбол клубларининг ҳуқуқий мақомини белгилаш ва уларга қўлланадиган солиқ ва божхона имтиёзларидан самарали фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил 1 февраль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

III. Истиқболли ва иқтидорли футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция), уларни профессионал даражада тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш

18.

Туман (шаҳар), вилоят ва республика спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилган мусобақаларда қатнашувчи барча футболчиларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш.

Республика бўйича футбол билан мунтазам шуғулланаётган барча спортчиларнинг функционал диагностика натижаларининг ягона базасини яратиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 январь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

19.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019-2020 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

IV. Футбол инфратузилмасини моддий-техник жиҳатдан янада яхшилаш ҳамда халқаро талабларга мослаштириш

20.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига жавоб берадиган замонавий футбол майдонларини барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2020 йил 15 ноябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21.

Футболчиларни тайёрлаш ва ёшларни футболга жалб қилиш мақсадида республикада футбол майдонларини барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2020 йил 15 ноябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзаков),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

22.

Ҳудудларда футзал (мини-футбол) бўйича мусобақалар ўтказишга мўлжалланган замонавий спорт заллари тармоғини барпо этиш юзасидан чора-тадбирларни белгилаш.

Ҳар бир ҳудудда соҳил футболи билан шуғулланиш учун қумли майдончалар барпо этилишини таъминлаш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2020 йил 1 август

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзаков),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

23.

Футбол майдонлари ва мини-футбол майдончаларини барпо этиш, шу жумладан давлат-хусусий шериклик асосида қурилишини назарда тутувчи «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастурини ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш.

Футбол майдонлари ва мини-футбол майдончаларини барпо этишда халқаро молия институтлари ва хорижий банкларнинг имтиёзли кредит линияларини Ҳукумат кафолати асосида жалб қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилдан бошлаб

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
(Б. Мусаев),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Б. Зокиров),
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (Л. Қудратов),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Ш. Кудбиев),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

24.

Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мувофиқ 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини жорий этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 декабрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев)

25.

VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимини 2020 йил август ойидан бошлаб Суперлига учрашувларида тажрибада қўлланиши (оффлайн режими) амалга оширилиши учун ҳар бир стадионда камида 6 та НD камера ўрнатилишини таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 март

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

26.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясини жойлаштириш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2020 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

27.

Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Красногорск қўрғонида жойлашган Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Ўқув-соғломлаштириш базасини Футбол бўйича ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларнинг қисқа муддатли ўқув йиғин машғулотларини ўтказиш учун реконструкция қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2020 йил 1 ноябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

(С. Умурзаков),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

28.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузуридаги Футбол бўйича республика спорт маҳоратини ошириш олий мактаби бино ва иншоотларини 2020 йилда замонавий талаблар асосида реконструкция қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2020 йил
15 ноябрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

V. Давлат таълим муассасалари, шу жумладан спорт мактабларини футбол учун зарур бўлган анжомлар ва жиҳозлар билан таъминлаш

29.

Давлат таълим муассасалари, шу жумладан туман (шаҳар) спорт мактаблари футбол бўлинмаларини футбол учун зарур бўлган анжом ва жиҳозлар билан таъминланганлигини ўрганиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил
1 январь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

30.

Умумтаълим мактаблари ва туман (шаҳар) спорт мактаблари футбол бўлинмаларини футбол бўйича спорт анжомлар ҳамда жиҳозлар билан, шу жумладан футбол тўплари доимий равишда белгиланган меъёрлар доирасида таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилдан бошлаб

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
(А. Икрамов),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(Ш. Кудбиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

VI. Футбол соҳасида фаолият юритувчи мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, танлаб олиш ва ривожлантиришга инновацион ёндашув, илғор илмий-методик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш

31.

Футбол бўйича техник директор лавозимларига мутахассисларни танлаб олиш мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қарори

2019-2020 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

32.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси инструкторлари раҳбарлигида ҳакамлар учун назарий ва амалий ўқув семинарларини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2020 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

33.

Қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:футбол маҳорат мактаблари тренерлари ва мутахассисларининг профессионал даражасини оширишга қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш;

Осиё Футбол Конфедерацияси дастурлари бўйича (аёллар футболи, футзал (мини футбол), соҳил футболи, дарвозабонлар ва жисмоний тайёргарлик бўйича тренерлар) халқаро инструкторларни жалб қилган ҳолда халқаро тренерлик курсларини ўтказиш;

Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси, Европа Футбол Ассоциациялари Бирлашмаси ва Осиё Футбол Конфедерацияси мутахассисларини жалб қилган ҳолда тренерлик таълими бўйича инструкторларни тайёрлаш юзасидан ихтисослаштирилган курсларни ташкил этиш;

футболнинг турли йўналишлари — аёллар футболи, футзал (мини футбол), соҳил футболи бўйича тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассислар учун Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерациясининг ихтисослаштирилган семинарларини ташкил этиш ва ўтказиш;

футбол бўйича тренерларнинг хорижий мамлакатларда малака оширишини (стажировкасини) ташкил этиш;

футбол селекционерлари ва таҳлилчилари учун ўқув курсларини жорий этиш ва мунтазам равишда ўтказиш.

Режага асосан

2019-2020 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

34.

Замонавий илмий ютуқлар ва инновацион технологияларидан фойдаланилган ҳолда тренер, селекционер (скаут), таҳлилчи, ҳакам, маркетолог ва футбол менежери йўналишлари бўйича юқори малакали футбол мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида маҳаллий ҳамда хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш орқали Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказини ташкил этиш.

Ўзбекистон Республикасида футбол бўйича ҳакамларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида танлаб олиш мезонларини қайта қўриб чиқиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 февраль

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

35.

Футбол ўйинлари давомида мухлислар билан ишлаш ва локал хавфсизликни таъминлаш бўйича «стюард мухлис» тизимини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил 1 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

36.

Ўзбекистон футбол мутахассисларини халқаро футбол тузилмаларининг бошқарув бўғинларида фаолият юритишларини таъминлаш бўйича зарур чоралар кўриш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилдан бошлаб

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
(А. Икрамов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

37.

Ҳудудларда клублар, болалар ва ўсмирлар, оммавий футболни ривожлантириш мақсадида чет эллик мутахассисларини жалб этган ҳолда уларнинг иш тажрибаларидан амалий фойдаланиш.

Лойиҳалар доирасида

2019-2020 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

38.

Футболда шарҳловчилик соҳасини кучайтириш, ушбу йўналишда истеъдодли кадрларни тайёрлаш, малака ошириш тизимини йўлга қўйиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилдан бошлаб

Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

39.

Футболни ёритувчи журналистлар, шарҳловчилар, техник гуруҳ, кўчма телевизион станциялари ходимларининг малака ошириб боришлари учун футбол мутахассислари билан семинар тренинглар ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилдан бошлаб

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

(К. Алламжонов),

Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

40.

Футболи ривожланган Европа мамлакатларининг (Англия, Хорватия, Сербия, Россия ва бошқ. ) болалар футболи тизими билан танишиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг мутахассис ходимларига хориж сафарларини ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2020 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

VII. Футбол мусобақалари телевизион трансляцияси тизимини тубдан такомиллаштириш

41.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига мувофиқ ўтказиладиган ҳамда Ўзбекистон ички мусобақаларини ёритиш учун 2та кўчма телевизион станцияларни харид қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2020 йил 1 июль

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

42.

Футбол мусобақалари телевизион трансляцияси медиа ҳуқуқларини ўрта ва узоқ муддатли шартларда хусусий секторга ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

43.

Футбол стадионлардан футбол мусобақаларининг тўғридан-тўғри трансляциясини ташкил этиш учун оптик толали алоқа линияларини ўтказиш.

Футбол стадионлардан репортажларни онлайн тарзда тайёрлаш мақсадида юқори тезликдаги Интернет тизимини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил давомида

Миллий телерадиокомпания (А. Хаджаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

VIII. Футбол соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш

44.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 304-сон қарорини янги таҳрирда қабул қилиш ва унда ҳудудий футбол ассоциацияларининг фаолиятини тартибга солувчи механизмларни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

1 февраль

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)

45.

Футбол маҳорат мактабларига футболчиларни ягона тизимда қабул қилишни жорий қилиш ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

1 май

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

46.

Халқаро талаблардан келиб чиқиб, футбол спорт тури бўйича (агентлар)нинг воситачилар фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

15 февраль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

47.

Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан мазкур мактаблар тренерларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини босқичма-босқич ошириш, селекционер лавозими сонини кўпайтириш.

Умумтаълим мактабларнинг моддий-техника базасидан келиб чиқиб ҳамда ўқувчилар қизиқишига кўра болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг футбол бўйича тармоқ тўгаракларини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

1 сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

48.

«Спорт шифокори», «спорт психологи», «спорт фармакологи», «спорт диетологи», «спорт селекционери», «футбол таҳлилчиси», «спорт ҳуқуқшуноси», «техник директор» ва «футбол ҳаками» каби замонавий касбларни қонунчилик доирасида белгиловчи ва фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

15 ноябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(Н. Хусанов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

49.

Футболда коррупцион схемалар бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.

Комплекс чора-тадбирлар режаси

Режани тасдиқлаш — 2019 йил
1 декабрь

Режани амалга ошириш — режага асосан

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоци?цияси (А. Азизов)

50.

Ҳуқуқшунослик соҳасида фаолият олиб бораётган олий таълим муассасаларида спорт ҳуқуқи йўналишини ривожлантириш.

Ташкилий тадбирлар

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов),
Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

51.

Ҳудудий футбол ассоциациялари инфратузилмаси ва моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

1 март

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

IX. Футболни молиялаштириш тизимини ривожлантириш ва тижоратлашув механизмларини жорий этиш

52.

Стадионларга футбол мухлисларини кенг жалб қилиш мақсадида замонавий чипта тизими (шу жумладан абонемент сотуви)ни жорий қилиш, қолаверса, стадионлар инфратузилмасидан самарали фойдаланиш мақсадида «хоспиталити хизматлари» (хостел, овқатланиш, фитнес, спорт мактаблари ва бошқалар)ни ташкил этиш, клублар ва стадион музейлари фаолиятини йўлга қўйиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йилдан бошлаб

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги
(А. Икрамов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

53.

Профессионал футбол клублари бошқарув тизимини тижоратлаштириш, жумладан 2020 йилдан бошлаб ҳар бир клубнинг аниқ йиллик бизнес-режаларини ишлаб чиқилишини ва уларни Ўзбекистон футбол ассоциациясига тақдим этишни таъминлаш.

Бизнес-режалар

Ҳар йили
15 январга қадар

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

54.

Футбол соҳаси субъектлари фаолиятини тижоратлаштириш мақсадида «футбол мерчандайзинги» (клублар атрибутикаси, сувенир ва экипировкалар мажмуини яратиш, туристик саёҳат маршрутлари ва бошқалар)ни жорий қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2020 йиллар давомида

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Аккулов)

X. Футбол бўйича терма жамоалар ва уларнинг захирасини шакллантиришда мутлақо янги ёндашувларни жорий этиш

55.

Футбол бўйича терма жамоаларга иқтидорли футболчиларни танлаш ва саралаб олиш (селекция) мезонларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси қарори

2020 йил

1 май

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

56.

Терма жамоа тикланиш воситалари билан таъминлаш, уларнинг овқатланиш ва витаминизация тизимини халқаро талаблар асосида такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2020 йил

1 июль

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шаабдурахманов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

спорт федерациялари ва ассоциациялари,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

57.

Футбол клубларининг расмий мухлислар фан-клублари аъзолари учун миллий қадрият ва анъаналари асосида «Мухлис кодекси» қоидалар мажмуини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Қўшма қарор

2020 йил

1 август

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

58.

Футбол бўйича Ўзбекистоннинг ягона мадҳиясини яратиш.

Ташкилий тадбирлар

2020 йил

1 сентябрь

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов)

59.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида функционал диагностика ва спортчиларни соғломлаштириш учун замонавий спорт тиббий марказини ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019-2020 йиллар давомида

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров)

60.

2020 йилнинг 14 — 31 октябрь кунлари мамлакатимизда бўлиб ўтадиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичини юқори савияда ташкил қилиш.

Вазирлар Маҳкамаси фармойиши

2020 йил
1 март

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (А. Азизов),

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

2030 йилгача эришиладиган натижа*

Масъул ижрочилар

2020

2021

2022

2023

2024

2025

I. Оммавий футболни ривожлантириш ва турли мусобақалар ўтказиш

1.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини футболга қизиқтириш учун футбол бўйича ўйин шаклида кўргазмали дарсларни ташкил этилишини мунтазам йўлга қўйиш, фестиваллар ва қизиқарли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш

Фоизда

(жами тарбияланувчилар сонига нисбатан)

0,5

1

1,5

2

2,5

3

6

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

2.

Маҳалла ёшлари орасида «Маҳаллада футбол», «Футболимиз келажаги», «Чарм тўп» футбол мусобақаларини доимий равишда ташкил этиб бориш

Фоизда

(жами маҳалла ёшлари сонига нисбатан)

5

10

15

20

25

30

50

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

3.

Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Мактаблар футбол лигаси» футбол мусобақаларини доимий равишда ташкил этиб бориш

Фоизда

(жами умумтаълим мактаблар ўқувчилари сонига нисбатан)

5

9

13

17

21

24

35

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4.

Ҳудудларда барча корхона ва ташкилотлар, давлат муассасалари ўртасида футбол, мини-футбол (футзал), аёллар футболи, жумладан «Бош вазир кубоги», «Ҳоким кубоги» «Раҳбар кубоги» аби мусобақаларни кенг қамровда ва мунтазам ташкил этиб этиб бориш

Фоизда

(жами ходимлар сонига нисбатан)

1

1,5

2

2,5

3

3,5

7

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

5.

Аёллар футболи, мини-футбол (футзал), соҳил футболи мусобақаларини барча ҳудудларда тизимли ташкил қилиш

Фоизда

(жами ҳудудлар сонига нисбатан)

1

2

3

4

5

6

11

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

6.

Машҳур маҳаллий футболчилар ва тренерларни жалб қилган ҳолда ёш футболчилар учун фестиваллар ва «мастер-класслар» ўтказиш

Тадбир сони

14

14

28

28

28

28

42

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

7.

Болалар-ўсмирларнинг футбол билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш мақсадида спорт мактаблари, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари (кейинги ўринларда — футбол маҳорат мактаблари), профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол академиялари, умумтаълим мактабларини етарли даражада сифатли спорт инвентарлари билан жиҳозлаш

Фоизда

(жами муассасалар сонига нисбатан)

10

20

30

40

50

75

100

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Молия вазирлиги,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

8.

Республикада футболнинг оммавийлиги умумий аҳолига нисбатан футбол билан мунтазам шуғулланувчилар сонини ошириш

Фоизда

1

1,5

2

2,5

3

3,5

5

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

9.

Футбол бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчи шахслар сони

Сони

1 900

2 100

2 300

2 500

2 700

2 900

3 900

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Футбол инфратузилмасини мустаҳкамлаш

10.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси талабларига жавоб берадиган замонавий футбол майдонларини давлат-хусусий шерикчилик, тўғридан тўғри инвестициялар, ҳомийлар ва бошқа манбалар ҳисобидан барпо этиш ҳамда мавжудларини реконструкция қилиш

Сони
(йиллар кесимида янги қурилиш/ реконструкция қилинадиган)

0/1

1/1

0/1

1/1

0/1

1/1

5/9

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Футболчиларни тайёрлаш ва ёшларни футболга жалб қилиш мақсадида республикада давлат-хусусий шерикчилик асосида футбол майдонларини барпо этиш ва мавжудларини реконструкция қилиш

Сони
(янги қурилиш/ реконструкция)

10/20

15/25

20/30

25/35

30/40

35/45

365/375

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

III. Футбол соҳасида кадрларни тайёрлаш самарадорлигини ошириш

12.

Футбол маҳорат мактаблари тренерлари
ва мутахассисларининг профессионал аражасини оширишга қаратилган ўқув курсларини ташкил этиш

Фоизда
(жами футбол тренерлари ва мутахассислари сонига нисбатан)

10

20

30

40

50

60

100

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

13.

Футбол селекционерлари учун ўқув курсларини жорий этиш

Фоизда
(жами футбол селекционерлари сонига нисбатан)

10

20

30

40

50

60

100

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

14.

Футбол маҳорат мактаблари тренерларининг халқаро стажировкаларини белгиланган тартибда ташкил этиш

Сони

3

5

7

10

12

15

20

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

15.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси инструкторлари раҳбарлигида ҳакамлар учун назарий ва амалий ўқув семинарларини ташкил этиш

Сони

4

6

8

10

15

25

30

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

IV. Футболни янада тижоратлаштириш

16.

Футбол стадионларини тижоратбоплигини ошириш мақсадида хоспиталити хизматлари, мерчандайзинг, клуб ва стадион музейларини яратиш, стадионларда пуллик хизматларни кўрсатиш (овқатланиш, фитнес ва бошқалар) (режа-график асосида)

Фоизда

10

20

30

40

50

75

100

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

17.

Футбол стадионларига кириш учун электрон чипта ва абонементлар сотишнинг ягона тизимини жорий қилиш (режа-график асосида)

Фоизда
(жами футбол стадионлари сонига нисбатан)

10

20

30

40

50

75

100

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

18.

Суперлига ўйинларига футбол ятадионларини томошабинлар билан тўлдириш (чипта сотиш орқали)

Фоизда

20

30

40

50

60

70

100

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

V. Футболни илмий-методологик таъминлаш

19.

Футболчиларни тайёрлашнинг замонавий илмий-услубий ва тиббий таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш

Фоизда

20

30

40

50

60

80

100

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

20.

Футбол маҳорат мактабларида илғор илмий-услубий, тиббий ва биологик ишланмаларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш

Фоизда

10

20

40

60

80

100

100

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

VI. Футбол маҳорат мактаблари тарбияланувчиларини халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш

21.

Футбол маҳорат мактаблари тарбияланувчиларининг халқаро мусобақаларда мунтазам равишда қатнашишини таъминлаш

Фоизда

(жами тарбияланувчилари сонига нисбатан)

3

6

9

12

15

18

30

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

22.

Футбол маҳорат мактаблари тренер ва мутахассисларини халқаро тажриба алмашишини белгиланган тартибда таъминлаш

Фоизда

(жами тренер ва мутахассислари сонига нисбатан)

3

6

9

12

15

18

30

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

«Эл-юрт умиди» жамғармаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

23.

Ўзбекистонда Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси ва Осиё Футбол Конфедерацияси таснифига кирувчи чемпионатлар ва расмий халқаро турнирларни ташкил қилиш ва ўтказиш

Мусобақалар сони

1

2

3

4

5

6

12

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

24.

Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерациясининг Ўзбекистон миллий терма жамоалар рейтингидаги ўрни

Ўрин

81

78

75

72

69

66

50

Ўзбекистон футбол ассоциацияси,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

VII. Профессионал футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича моделлаштирилган меъёрлари

25.

30 мюгуриш

Секунд

4,25

4,24

4,23

4,22

4,21

4,20

4,18

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

26.

«Мокисимон» югуриш 7×50 м

Секунд

64

63

62

61

60

59

58

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

27.

Жойдан сакраш

Сантиметр

250

255

260

265

270

275

275

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

28.

«YO-YO» тест

Метр

1 300

1 350

1 400

1 450

1 500

1 550

1 800

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

29.

Тўпни олиб қўйиш (хатолар)

Фоизда

55

50

45

42

40

35

30

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

30.

Тўпни узатиш (хатолар)

Фоизда

45

40

35

30

25

20

20

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

31.

Ҳаводаги яккакураш (хатолар)

Фоизда

55

50

45

40

35

30

30

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

32.

Алдамчи ҳаракатлар (хатолар)

Фоизда

65

60

55

50

45

40

35

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги,

Ўзбекистон футбол ассоциацияси

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(изоҳнинг 1-банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)

Т/р

Профессионал футбол клублари

Таъсисчилар

Устав фондидаги улуши (фоизда)

1.

«Бунёдкор» ПФК

«Ўзтрансгаз» АЖ

61,8

«Нефтгазмонтаж» ҚК МЧЖ

30,2

«Кўкдумалоқ ГАЗ» ҚК МЧЖ

3

«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ

3

«Гиссарнефтгаз» ҚК МЧЖ

2

2.

«Пахтакор» ПФК

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

20

3.

«Насаф» ПФК

«Шўртан газ кимё комплекси» МЧЖ ва унинг корхоналари

99,1

4.

«Олмалиқ» ПФК

«Олмалиқ КМК» АЖ

100

5.

«Бухоро» ПФК

«Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖ

80

Бухоро шаҳар ҳокимлиги

20

6.

«Нефтчи» ПФК

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

97,5

Фарғона вилояти ҳокимлиги

2

Фарғона вилояти маданият бошқармаси

0,5

7.

«Локомотив» ПФК

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

20,9

«Тошкент механика заводи» АЖ

58,2

«Ўзтемирйўловчи» АЖ

20,9

8.

«Шўртан» ПФК

«Ўзбекнефтгаз» АЖ

99,9

9.

«Динамо плюс» ПФК

Самарқанд вилояти ҳокимлиги

100

10.

«Металлург» ПФК

«Ўзметкомбинат» АЖ

100

11.

«Машъал» ПФК

«Ўзбекнефтгаз» АЖ («Муборакнефтгаз» МЧЖ)

48,8

«Ўзбекнефтгаз» АЖ («Муборак газни қайта ишлаш заводи» МЧЖ)

51,2

12.

«Навбаҳор Лочинлари» ПФК

«Наманган вилояти ҳокимлиги бинолардан фойдаланиш дирекцияси» ДУК

100

13.

«Сурхон» ПФК

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

100

а) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 10-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
в) 11-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
г) 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
д) 15-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.