Фойдаланилмаётган объектларни аниқлаш ва хўжалик фаолиятига жалб этишнинг янги тартиби белгиланганлиги муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 июлдаги ПФ-5111-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек, баъзи ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига 1-илованинг 23-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 октябрдаги ПФ-5204-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги Фармонига илованинг 43 ва 47-бандлари.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПФ-5483-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Фармонига 1-илованинг 21-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 февралдаги ПҚ-2796-сон «Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланишларини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2895-сон «Хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлаш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3541-сон «Мулкдорлар томонидан фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларидан оқилона, мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан назоратни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сон «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги ПҚ-4064-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида»ги 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори.