08.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3194
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори, 08.11.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3194
Кучга кириш санаси
08.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Мазкур ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сон «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 мартдаги 202-сон «Автомобилда юк ва йўловчиларни халқаро ташишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ автотранспорт воситасида амалга оширилаётган халқаро юк ташиш турини белгилаш мезонлари ва тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)