22.10.2019 йилдаги ЎРҚ-572-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 14 августда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган «Гаров тўғрисида»ги 736-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 1 майда қабул қилинган 614-I-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 96-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 156-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 1-модданинг иккинчи қисмидаги «ҳақли бўлади, қонунда белгилаб қўйилган ҳоллар бундан мустасно» деган сўзлар «қонунда назарда тутилган тартибда ҳақли бўлади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 10-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаров тўғрисидаги шартномада тарафларнинг номи, жойлашган ери (яшаш жойи), гаровнинг тури, гаров нарсаси ва унинг баҳоси, гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва бажарилиш муддати, гаровга қўйилган мол-мулкнинг тавсифи, шунингдек тарафларнинг келишувига эришилган бошқа маълумотлар ёхуд гаров нарсасини ва гаров билан таъминланадиган мажбуриятни идентификация қилиш учун етарли бўлган маълумотлар кўрсатилади. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсаси мол-мулкни умумий тавсифлаш орқали, шу жумладан мазкур мол-мулкни алоҳида тур ёки тасниф сифатида тавсифлаш воситасида идентификация қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров билан таъминланадиган мажбурият гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан қопланиши мумкин бўлган мажбуриятнинг энг кўп суммасини кўрсатиш йўли билан идентификация қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсасини баҳолаш гаровга қўювчи билан гаровга олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ гаров нарсасини баҳолашдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 15-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаровда турган мол-мулкни гаровга қўювчи томонидан ўзга шахсга (гаровга олувчига) бошқа талабларни таъминлаш учун бериш навбатдаги гаров ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги гаровга, агар у гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса ҳамда башарти олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан гаров реестрига тегишли ёзув киритилган бўлса, йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар олдинги гаров шартномасида навбатдаги гаров шартномасини тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган бўлса, бундай гаpов шартномаси олдинги шартномада кўрсатилган шартларга амал қилган ҳолда тузилиши керак. Кўрсатилган шартлар бузилган тақдирда олдинги гаровга олувчи шу туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни гаровга қўювчидан талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги гаровга олувчининг талаби олдинги гаровга олувчиларнинг талабларидан кейин, қонунда белгиланган тартибда ушбу мол-мулкнинг қийматидан қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга берувчи гаровга олувчиларнинг ҳар бирига мазкур мол-мулкнинг барча мавжуд гаровлари тўғрисида, шунингдек ушбу гаровлар билан таъминланган мажбуриятларнинг миқдори ҳақида хабар бериши шарт ҳамда бу мажбуриятлар бажарилмаганлиги туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарарлар учун жавобгар бўлади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 16-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровга қўювчидан ушбу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи (хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи) гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 19-модданинг биринчи қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«учинчи шахсларни гаров нарсасига бўлган ўз ҳуқуқлари тўғрисида гаров реестрига тегишли ёзувни киритиш орқали хабардор қилиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — тўққизинчи хатбошилари тегишинча учинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи хатбошиси «қонун ҳужжатларида» деган сўзлардан кейин «ёки шартномада» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 25-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарздор томонидан кредитор олдидаги мажбурият бажарилмаган тақдирда, қарздорнинг мажбуриятини таъминлаш учун гаровни тақдим этган учинчи шахс (мулкий кафил) ундирувни гаров нарсасига қаратишдан сақланиш мақсадида бу мажбуриятни гаров нарсасининг қиймати доирасида бажаришга ҳақлидир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмидаги «суд қарорига мувофиқ» деган сўзлар «суд ҳужжатига мувофиқ» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1) қонунда бошқа шахснинг ёки органнинг розилиги ёки рухсати ҳақидаги талаб белгиланган бўлса»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 28-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида, электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни очиқ кимошди савдосида сотишни бир йил муддатгача кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкнинг гарови билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди ҳамда кредиторнинг кечиктириш вақти мобайнида кўпайган зарарларининг ўрнини қоплашдан ва неустойкани тўлашдан қарздорни озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мол-мулк бир нечта кредитор олдидаги мажбуриятларнинг бажарилишини таъминласа, гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган пул маблағлари мазкур мажбуриятларни қонунда белгиланган навбат бўйича бажаришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган, суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган мол-мулк кимошди савдосида сотиш, бевосита сотиш, кредитга, лизингга, ижарага бериш, бўлиб-бўлиб сотиш йўли билан ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битимлар орқали реализация қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, у, қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда, қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчиларнинг гаров билан таъминланган талаблари миқдоридан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкни суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини бажариш чоғида реализация қилиш бўйича кимошди савдолари электрон онлайн-аукцион шаклида амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 29-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«29-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни гаров билан таъминланган мажбуриятни суддан ташқари тартибда қоплаш учун қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишувга кўра, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли. Бунда гаровга олувчи ўзида олиб қолинаётган мол-мулкнинг қабул қилинаётган қиймати билан мажбуриятнинг қопланган миқдори ўртасидаги ижобий фарқни (мавжуд бўлган тақдирда) тўлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзига олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой давомида фойдаланмаса, гаров шартномаси бекор қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 32-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «кимошди савдосида сотилган» деган сўзлар «реализация қилинган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) 36-модда қуйидаги мазмундаги олтинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаровга олувчи томонидан учинчи шахсга сақлаш учун берилган гаров нарсаси гаровга олувчида қолдирилган деб ҳисобланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 12 апрелдаги ЎРҚ-763-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-XII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 2, 5-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 12, 269-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда, № 9, 181-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 5, 124-модда, № 9, 229-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда, № 7-8, 217-модда; 2001 йил, № 1-2, 11, 23-моддалар, № 9-10, 165, 182-моддалар; 2002 йил, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 12, 418-модда; 2006 йил, № 6, 261-модда; 2007 йил, № 4, 166-модда, № 6, 248, 249-моддалар, № 9, 422-модда, № 12, 594, 595, 607-моддалар; 2008 йил, № 4, 177, 187-моддалар, № 9, 482, 484, 487-моддалар, № 12, 636, 641-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 4, 136-модда, № 9, 335-модда, № 12, 469, 470-моддалар; 2010 йил, № 6, 231-модда, № 9, 334, 336, 337, 342-моддалар, № 12, 477-модда; 2011 йил, № 4, 103, 104-моддалар, № 9, 252-модда, № 12/2, 363-модда; 2012 йил, № 1, 3-модда, № 9/2, 244-модда, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 4, 125-модда, № 9, 276-модда, № 12, 385-модда; 2017 йил, № 3, 47-модда, № 6, 300-модда, № 9, 506, 510-моддалар, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 1, 5-моддалар, № 4, 218, 224-моддалар, № 7, 430, 431-моддалар, № 10, 679-модда; 2019 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 2, 47-модда, № 3, 161-модда, № 5, 259, 267-моддалар, № 7, 386-модда, № 8, 469-модда, № 9, 589, 592-моддалар) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мол-мулкни хатлаш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин суриштирувчи ёки терговчи томонидан гаров реестрига бир кун ичида тегишли ёзув киритилади, мол-мулкни хатлаш ҳақида суд ажрими чиқарилгандан кейин эса, қонун ҳужжатларига мувофиқ ваколатли бўлган органлар томонидан уч сутка ичида шундай ёзув киритилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи ва тўққизинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 295-модданинг матни қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда гаров реестридан мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ёзув чиқариб ташланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрда қабул қилинган 163-I-сонли ва 1996 йил 29 августда қабул қилинган 256-I-сонли қонунлари билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 2-сонга илова, № 11-12; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 9, 241-модда; 1998 йил, № 5-6, 102-модда; 1999 йил, № 1, 20-модда, № 9, 229-модда; 2001 йил, № 1-2, 23-модда, № 9-10, 182-модда; 2002 йил, № 1, 20-модда, № 9, 165-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда, № 5, 67-модда; 2004 йил, № 1-2, 18-модда, № 5, 90-модда, № 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 154-модда, № 9, 494, 498-моддалар; 2007 йил, № 1, 3, 5-моддалар, № 4, 156, 164-моддалар, № 8, 367-модда, № 9, 416-модда, № 12, 598, 608-моддалар; 2008 йил, № 4, 192-модда, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 9, 337-модда; 2010 йил, № 9, 335, 337, 340-моддалар; 2011 йил, № 12/2, 363, 364, 365-моддалар; 2012 йил, № 4, 106, 109-моддалар, № 12, 336-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда, № 12, 343-модда; 2015 йил, № 8, 310, 312-моддалар; 2016 йил, № 4, 125-модда; 2017 йил, № 4, 137-модда, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 673-модда; 2019 йил, № 5, 267-модда) қуйидаги қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қуйидаги мазмундаги 2591-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2591-модда. Кредиторларнинг талабларини қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулки ҳисобидан қаноатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, кредиторнинг мол-мулк билан таъминланган мажбуриятлар бўйича талаблари ушбу мол-мулкнинг қийматидан мазкур мол-мулк ўзига тегишли бўлган шахснинг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли равишда қаноатлантирилади. Кредиторнинг имтиёзли ҳуқуқи, агар шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида берилган мол-мулкидан фойдаланишдан ёки уни реализация қилишдан олинган ҳосилга, маҳсулотга ва бошқа даромадларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган, гаров реестрига қарздорнинг мол-мулкига бўлган ўз ҳуқуқлари тўғрисида ёзув киритган кредиторлар гаров реестрига тегишли ёзувни киритмаган кредиторлар олдидаги ўз талабларини қаноатлантиришда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айни бир мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқлари тўғрисида гаров реестрига ёзув киритган кредиторларнинг талаблари қуйидаги навбатга мувофиқ қаноатлантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи навбатда мазкур мол-мулкни ушлаб қолиш орқали таъминланадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи навбатда мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкни олиш ёки кредитор томонидан ушбу мол-мулкни қарздорга беришдан келиб чиқадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи навбатда, агар мол-мулк кредитор томонидан тақдим этилган маблағлар ёки мол-мулк ҳисобидан олинган (ишлаб чиқарилган) бўлса, мол-мулк билан таъминланадиган мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи навбатда мазкур мол-мулк билан таъминланган бошқа барча мажбуриятлар бўйича талаблар қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш навбати улар томонидан гаров реестрига тегишли мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувларни киритишнинг хронологик тартибига (вақти ва санасига) мувофиқ аниқланади. Бунда кредиторларнинг ҳар бир кейинги навбатдаги талаблари кредиторларнинг олдинги навбатдаги талаблари тўлиқ қаноатлантирилганидан сўнг қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мол-мулкка бўлган ўз ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритмаган кредиторларнинг талаблари мазкур мол-мулкка бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестрига киритган кредиторларнинг талаблари қаноатлантирилгандан кейин ушбу мол-мулкнинг қийматидан келиб чиққан ҳолда, бундай ҳуқуқлар юзага келишининг календарь навбатига мувофиқ қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредитор ўз талабини қаноатлантириш навбатидан ўзганинг фойдасига воз кечишга, агар бу воз кечиш бошқа кредиторларнинг ҳуқуқларини чеклаб қўймаса, ҳақли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 264-модданинг иккинчи қисмидаги «қонунда белгилаб қўйилган чегиришлардан кейин» деган сўзлар «қонунда назарда тутилган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 271-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаров тўғрисидаги шартномада гаров нарсаси ва унинг баҳоси, гаров билан таъминланадиган мажбуриятнинг моҳияти, миқдори ва бажарилиш муддати ёхуд гаров нарсасини ҳамда гаров билан таъминланадиган мажбуриятни идентификация қилиш учун етарли бўлган маълумотлар кўрсатилади. Унда гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида эканлиги ҳам кўpсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров нарсаси мол-мулкни умумий тавсифлаш орқали, шу жумладан мазкур мол-мулкни алоҳида тур ёки тасниф сифатида тавсифлаш воситасида идентификация қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров билан таъминланадиган мажбурият гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматидан қопланиши мумкин бўлган мажбуриятнинг энг кўп суммасини кўрсатиш йўли билан идентификация қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров тўғpисидаги шартнома ёзма шаклда тузилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома, шунингдек нотариал тартибда тасдиқланиши кеpак бўлган шартнома бўйича мажбуриятларни таъминлаш юзасидан кўчар мол-мулкни ёки мол-мулкка бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома тегишли мол-мулкка доир битимларни рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмларидаги қоидаларга риоя қилмаслик гаров тўғрисидаги шартноманинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) 273-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаровда турган мол-мулк гаровга қўювчи томонидан бошқа талабларни таъминлаш учун гаровга (навбатдаги гаровга) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги гаровга, агар у гаров тўғрисидаги олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса ҳамда башарти олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан гаров реестрига тегишли ёзув киритилган бўлса, йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчи ҳар бир навбатдаги гаровга олувчига ушбу мол-мулкнинг мавжуд бўлган барча гаровлари ҳақида маълум қилиши шарт ва у ушбу мажбуриятни бажармаслик туфайли гаровга олувчиларга етказилган зарар учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар олдинги гаров шартномасида навбатдаги гаров шартномасини тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган бўлса, бундай гаpов шартномаси олдинги шартномада кўрсатилган шартларга амал қилган ҳолда тузилиши керак. Кўрсатилган шартлар бузилган тақдирда олдинги гаровга олувчи шу туфайли етказилган зарарларнинг ўрнини қоплашни гаровга қўювчидан талаб қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўйилган мол-мулк бошқа талабларни таъминлаш учун яна бир гаровнинг (навбатдаги гаровнинг) нарсасига айланса, навбатдаги гаровга олувчининг талаблари ушбу Кодексда белгиланган тартибда мазкур мол-мулкнинг қийматидан қаноатлантирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисмидаги «суд қарорига» деган сўзлар «суд ҳужжатига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисмининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1) қонунда бошқа шахснинг ёки органнинг гаров тўғрисида шартнома тузиш учун розилиги ёхуд рухсати ҳақидаги талаб белгиланган бўлса»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) 281-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу Кодекснинг 280-моддасига мувофиқ ундирув қаратилган, гаровга қўйилган мол-мулкни мажбурий равишда реализация қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда электрон онлайн-аукцион шаклидаги очиқ кимошди савдосида сотиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўювчининг илтимосига кўра, суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорда уни очиқ кимошди савдосида сотишни бир йил муддатгача кечиктиришга ҳақли. Кечиктириш ушбу мол-мулкнинг гарови билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди ҳамда кредиторнинг кечиктириш вақти мобайнида кўпайган зарарларининг ўрнини қоплашдан ва неустойкани ундиришдан қарздорни озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган, суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган мол-мулк кимошди савдосида сотиш, бевосита сотиш, кредитга, лизингга, ижарага бериш, бўлиб-бўлиб сотиш йўли билан ёки қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа битимлар орқали реализация қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда (ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилган тақдирда) гаровга олувчи гаровга қўювчи билан келишувга кўра, гаровга қўйилган мол-мулкни сотиб олишга ва харид нархини гаров билан таъминланган ўз талаблари ҳисобига ўтказишга ҳақли. Бундай келишувга нисбатан олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинганда гаровга олувчи гаров нарсасини реализация қилинмаган гаров нарсасини такрорий кимошди савдосидаги бошланғич сотиш нархидан кўпи билан ўн фоиз камроқ суммада баҳолаб, ўзида олиб қолишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга олувчи гаров нарсасини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида фойдаланмаса, гаров тўғрисидаги шартнома бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчининг талабини қоплаш учун етарли бўлмаса, у, қонунда ёки шартномада бошқача кўрсатма мавжуд бўлмаган тақдирда, етишмаётган суммани гаровга асосланган имтиёздан фойдаланмаган ҳолда, қарздорнинг бошқа мол-мулкидан олиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш чоғида тушган сумма гаровга олувчиларнинг гаров билан таъминланган талаблари миқдоридан ошиб кетса, фарқ гаровга қўювчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор ёки учинчи шахс бўлган гаровга қўювчи гаров нарсаси реализация қилингунига қадар исталган вақтда гаров билан таъминланган мажбуриятни ёки унинг муддати ўтказиб юборилган қисмини бажариб, ундирувни гаров нарсасига қаратишни ва уни реализация қилишни тугатишга ҳақли. Бу ҳуқуқни чеклайдиган келишув ўз-ўзидан ҳақиқий эмасдир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 282-модда иккинчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4) бошқа кредиторлар томонидан ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда, шу жумладан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижро этилганда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) 283-модда биринчи қисмининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4) гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинган тақдирда, шунингдек уни реализация қилиш мумкин бўлмаган тақдирда (ушбу Кодекснинг 281-моддаси). Ипотека тўғрисидаги шартнома рўйхатдан ўтказилган реестрда ипотека тугатилганлиги тўғрисида белги қўйилган бўлиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 284-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гаровга қўйилган мол-мулкка мулк ҳуқуқи ёки уни хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровга қўювчидан ушбу мол-мулкни ҳақ олиб ёки ҳақ олмасдан бошқа шахсга бериш натижасида ёхуд универсал ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсга ўтган тақдирда гаров ҳуқуқи ўз кучида қолади, бундан муомаладаги товарларнинг гарови ҳамда гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ёки хўжалик асосида юритиш ҳуқуқи гаровни сақламаган ҳолда бошқа шахсга ўтишига гаровга олувчи розилик билдирган ҳоллар мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 285-модданинг иккинчи қисмидаги «ёки жиноят ёхуд бошқа ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун (ушбу Кодекснинг 204-моддаси)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) 289-модданинг еттинчи қисмидаги «(ушбу Кодекс 281-моддасининг учинчи, тўртинчи, бешинчи, олтинчи, еттинчи, тўққизинчи ва ўнинчи қисмлари)» деган сўзлар «(ушбу Кодекснинг 281-моддаси)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар сотиб олувчи ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилган ва ўзига топширилган товар учун навбатдаги тўловни шартномада белгиланган муддатда амалга оширмаса, сотувчи шартномани бажаришдан бош тортишга ва гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни товарга қаратишга ҳақли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товарни кредитга сотиш тўғрисидаги шартномада назарда тутилган тақдирда, сотиб олувчи олинган товар улушининг ҳақи тўланган қисмини мажбуриятларни бажариш таъминоти сифатида беришга ҳақли»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лизинг шартномасида назарда тутилган тақдирда, лизинг олувчи бошқа мажбуриятларнинг бажарилиши таъминоти сифатида лизинг объектини мазкур объект қийматининг лизинг берувчига тўланиши лозим бўлган лизинг тўловларининг қолган суммасидан ортиқ бўлган қисми бўйича бериши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) 597-модданинг тўртинчи қисмидаги «ёки лизинг объектини қайтариб олган» деган сўзлар «ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 14 апрелда қабул қилинган «Лизинг тўғрисида»ги 756-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 108-модда; 2003 йил, № 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2016 йил, № 12, 384-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 11-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошисидаги «лизинг объектини қайтиб олган» деган сўзлар «гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда ундирувни лизинг объектига қаратган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 21-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Лизинг шартномасида назарда тутилган тақдирда, лизинг олувчи бошқа мажбуриятларнинг бажарилиши таъминоти сифатида лизинг объектини мазкур объект қийматининг лизинг берувчига тўланиши лозим бўлган лизинг тўловларининг қолган суммасидан ортиқ бўлган қисми бўйича бериши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 23-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«23-модда. Пул суммаларини ундириш ва ундирувни лизинг объектига қаратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пул суммаларини ундириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади, ундирувни лизинг объектига қаратиш эса ундирувни гаров нарсасига қаратиш учун назарда тутилган тартибда амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги ЎРҚ-258-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 9-10, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 8, 367-модда, № 12, 598-модда; 2008 йил, № 4, 184, 187-моддалар; 2009 йил, № 1, 1-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2012 йил, № 12, 336-модда; 2014 йил, № 5, 130-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда, № 12, 452-модда; 2016 йил, № 9, 276-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1, 4, 5-моддалар; 2019 йил, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 7, 389-модда, № 8, 469-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 51-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«51-модда. Ундирувни қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкига қаратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг бошқа мол-мулки ушбу мол-мулк билан таъминланмаган, қарздорга қўйилган барча талабларни тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмаган тақдирда, талаблари мазкур мол-мулк билан таъминланган кредиторнинг белгиланган ҳуқуқларига, шунингдек ушбу Қонуннинг 6-бобида назарда тутилган қоидаларга риоя этилган ҳолда ундирув қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкига қаратилиши мумкин. Қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулк хатлаб қўйилганда давлат ижрочиси хатлаш амалга оширилганидан кейин уч кунлик муддатда бу ҳақда талаблари ушбу мол-мулк билан таъминланган кредиторларга билдиришнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкини реализация қилишдан тушган сумма ундирув мазкур мол-мулкка қаратилиши, уни реализация қилиш ва кредиторларнинг ушбу мол-мулк билан таъминланган, ундириш учун билдирилган талабларини қаноатлантириш муносабати билан қилинган харажатларнинг ўрнини қоплаш учун зарур суммалар ушлаб қолинганидан кейин ушбу Қонунда белгиланган тартибда тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкини реализация қилишдан тушган сумма кредиторларнинг ушбу мол-мулк билан таъминланган талабларини тўлиқ қаноатлантириш учун етарли бўлмай қолса, у ҳолда кўрсатилган талабларнинг қолган қисми ушбу Қонуннинг 80-моддасида белгиланган навбатга мувофиқ қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ундирув қарздорнинг мол-мулки билан таъминланган талабларни қаноатлантириш учун қаратилган бўлса, у ҳолда ундирув қарздорнинг бошқа мол-мулки мавжудлигидан ёки мавжуд эмаслигидан қатъи назар, биринчи навбатда қарздорнинг мажбуриятлар бажарилишининг таъминоти сифатида берилган тегишли мол-мулки предметига қаратилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 53-модда қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мол-мулк хатловини амалга оширган давлат ижрочиси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда гаров реестрига тегишли ёзувни киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатлов бекор қилинган тақдирда гаров реестрига илгари киритилган ёзув давлат ижрочиси томонидан ўчирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 54-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратилаётган гаровга қўйилган мол-мулк қўшимча баҳоланмайди ҳамда тижорат банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномада кўрсатилган нарх бўйича реализация қилинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкни ушбу мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилиш чоғида мол-мулкни арзонлаштириш амалга оширилмайди ва ушбу мол-мулк биринчи марта баҳоланган нарх бўйича савдо ташкилоти томонидан қайта реализация қилиш учун топширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулк ушбу мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича реализация қилинмаган тақдирда, давлат ижрочиси ундирувчига такрорий аукцион савдосидаги ёки савдо ташкилотлари томонидан қайта реализация қилиш чоғидаги бошланғич сотиш нархидан 10 фоиз камроқ суммадаги мол-мулкни ўзида қолдиришни таклиф қилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўққизинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бир навбатдаги талаблар бўйича бир нечта ундирувчи мавжуд бўлган тақдирда, таклифлар ижро ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларига келиб тушиш навбатига мувофиқ, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган мол-мулкка нисбатан эса қонунда белгиланган навбатга мувофиқ давлат ижрочиси томонидан ундирувчиларга юборилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўнинчи қисмининг иккинчи жумласидаги «гаровга олувчи реализация қилинмаган гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечганда» деган сўзлар «талаби реализация қилинмаган мол-мулк билан таъминланган кредитор реализация қилинмаган мазкур мол-мулкни ўзида қолдиришдан воз кечганда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) 80-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларидаги «гаров» деган сўз «мол-мулк» деган сўз билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 4 октябрда қабул қилинган «Ипотека тўғрисида»ги ЎРҚ-58-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 535-модда; 2010 йил, № 9, 337, 340-моддалар; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 10, 605-модда; 2018 йил, № 1, 4-модда, № 4, 224-модда) 50-моддасининг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Суд қарорларининг ижросини амалга оширувчи орган ёки, агар ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилган бўлса, аукцион ташкилотчиси гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан олинган тушумни қонунда назарда тутилган навбат тартибида тақсимлайди. Бунда кимошди савдосини ёки аукционни ўтказиш учун қилинган чиқимлар ва харажатларнинг ўрнини қоплаш бошқа барча қолган талабларни қоплашдан олдин навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 7 январдаги ЎРҚ-601-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 670-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 589-модда) 348-моддасига қуйидаги қўшимча ва ўзгартиш киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тўловчи томонидан божхона тўловларини тўлаш бўйича қарзи ушбу модданинг тўртинчи қисмида кўрсатилган муддат ичида тўланмаган тақдирда, божхона органи ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратиладиган миқдордаги божхона тўловлари бўйича қарзнинг суммасини кўрсатган ҳолда гаров реестрига ёзув киритади. Ёзув божхона тўловлари бўйича қарз тўлиқ қопланганидан ёки ҳисобдан чиқарилганидан кейин гаров реестридан ўчирилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи қисм олтинчи қисм деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 22 январда қабул қилинган ЎРҚ-460-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 1-илова, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261-модда, № 9, 592-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартиш киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 171-модда қуйидаги мазмундаги 9-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9) ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 172-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 51-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«51) тўланмаган тўловлар суммасининг ҳисоб-китоби ва ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулкнинг тавсифи»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 178-модда биринчи қисмининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6) ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг миқдори ёки ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулк, унинг тавсифи ва баҳоси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 январда қабул қилинган ЎРҚ-461-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, 1-сонга 2-илова, № 7, 433-модда, № 10, 672-модда; 2019 йил, № 3, 166-модда, № 5, 261, 266-моддалар, № 9, 592-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 135-модданинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5) ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб билдирилган бўлса»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 136-модда иккинчи қисмининг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5) ундириладиган сумманинг ҳисоб-китоби, ундирув қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулкка қаратилган тақдирда эса, ундирилаётган кўчар мол-мулкнинг тавсифи ва тўланмаган тўловлар суммасининг ҳисоб-китоби»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 145-модданинг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4) ундирилиши лозим бўлган пул суммаларининг миқдори ёки ундирув қаратилаётган, қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида турган кўчар мол-мулк, унинг тавсифи ва баҳоси».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради ва ушбу Қонун кучга кирганидан кейин юзага келган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун кучга киргунига қадар юзага келган ҳуқуқий муносабатларга нисбатан мазкур Қонун у кучга кирганидан кейин юзага келадиган ҳуқуқлар ва мажбуриятларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун кучга кирганидан кейин олти ой ичида тергов ва суриштирув органлари, давлат солиқ хизмати органлари, давлат божхона хизмати органлари ҳамда бошқа давлат органлари, шунингдек ўз талабларининг гаров реестрида рўйхатдан ўтказилмаган мулкий таъминотига эга бўлган кредиторлар қарздорларнинг мол-мулкига бўлган ўз ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувларни гаров реестрига ёзувни рўйхатдан ўтказиш санаси сифатида олдинги даврда тегишли мулкий таъминотни ташкил этиш санасини кўрсатиш йўли билан киритишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредиторларнинг қарздорлар мол-мулкига бўлган ҳуқуқлари тўғрисидаги, кўрсатилган муддат ўтгандан кейин гаров реестрига киритилган талаблари белгиланган тартибда навбатга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 22 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-572-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 03/22/763/0306-сон)