04.10.2006 йилдаги ЎРҚ-58-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИПОТЕКА ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан
2006 йил 28 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2006 йил 25 августда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади кўчмас мулк гарови (бундан буён матнда ипотека деб юритилади) қўлланилганда вужудга келадиган муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ипотека тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ипотека тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ипотеканинг вужудга келиши асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека ипотека тўғрисидаги шартнома асосида (шартнома асосидаги ипотека) ёки қонун асосида (қонун асосидаги ипотека) вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича бир тараф — ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича кредитор бўлган гаровга олувчи (бундан буён матнда ипотекага олувчи деб юритилади) шу мажбурият бўйича ўзининг қарздорга нисбатан пул талаблари бошқа тарафнинг — гаровга қўювчининг (бундан буён матнда ипотекага қўювчи деб юритилади) гаровга қўйилган кўчмас мулки қийматидан ипотекага қўювчининг бошқа кредиторларига қараганда имтиёзли қаноатлантирилиш ҳуқуқига эга бўлади, ушбу Қонунда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун асосидаги ипотекага нисбатан унда кўрсатилган ҳолатлар юзага келганда, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган ипотека ҳақидаги қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека асосий мажбуриятдан ҳосила хусусиятига эга ва у асосий мажбурият тугагунига қадар ҳақиқий бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека бўйича муносабатларга нисбатан, агар ушбу Қонунда бошқа қоидалар белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида ва «Гаров тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидаги гаров ҳақидаги умумий қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ипотекага қўювчи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздорнинг ўзи ёки бу мажбуриятда иштирок этмайдиган учинчи шахс (ашёвий кафил) ипотекага қўювчи бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека белгиланган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчининг эгалигида ва фойдаланишида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Ипотека билан таъминланадиган мажбурият
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, кредит шартномаси, қарз шартномаси ёки бошқа шартнома бўйича мажбуриятни, шу жумладан олди-сотди, ижара, пудрат шартномаларига асосланган мажбуриятни, шунингдек зарар етказилиши оқибатида вужудга келадиган мажбуриятни бажарилишини таъминлаш учун белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ипотека нарсаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк, шу жумладан бинолар, иншоотлар, кўп квартирали уйлардаги квартиралар, корхоналар, бошқа мулкий мажмуалар, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар мулки бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари, қонунда кўчмас мулк жумласига киритилган ва уларга бўлган ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган бошқа мол-мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин.
(6-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-871-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги қоидалар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган талабларга мувофиқ ер участкасида барпо этилаётган қурилиши тугалланмаган мол-мулк гаровига;
(6-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги уй-жой қуриш ёки деҳқон хўжалигини юритиш учун қонунчиликка мувофиқ берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар гаровига;
(6-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага олувчининг кўчмас мулк ижараси тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлари (ижара ҳуқуқи) гаровига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқлар гаровига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муомаладан чиқарилган ва тасарруфдан чиқарилиши мумкин бўлмаган кўчмас мулк ипотека нарсаси бўлиши мумкин эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликда мажбурий хусусийлаштирилиши назарда тутилган ёки хусусийлаштирилиши тақиқланган ёхуд чекланган корхоналар ва мол-мулк турлари ҳамда гуруҳлари ипотека нарсаси бўлиши мумкин эмас.
(6-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ипотека билан таъминланадиган талаблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека ипотека билан таъминланадиган мажбурият бўйича қарзнинг асосий суммаси ипотекага олувчига тўлиқ ҳажмда ёки ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган қисми тўланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кредит шартномаси ёки қарз шартномаси бўйича мажбуриятнинг ижросини фоизлар тўлаш шарти билан таъминлаш учун белгиланган ипотека кредиторга (қарз берувчига) кредитдан (қарз маблағларидан) фойдаланганлиги учун унга тегиши керак бўлган фоизлар ҳам тўланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотека ипотекага олувчига тегиши керак бўлган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека билан таъминланган мажбуриятни бажармаганлик, бажаришни кечиктириб юборганлик ёки ўзга тарзда лозим даражада бажармаганлик оқибатида келиб чиққан зарарларнинг ўрнини қоплайдиган ва (ёки) неустойка (жарима, пеня) тариқасидаги суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд чиқимларини ва ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш туфайли келиб чиққан бошқа харажатларни қоплайдиган суммалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш харажатларини қоплайдиган суммалар ҳам тўланишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган талабларининг умумий қатъий суммаси ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатилган бўлса, қарздорнинг ипотекага олувчи олдидаги мажбуриятларининг ана шу суммадан ортиқ қисми ипотека билан таъминланган деб ҳисобланмайди, ушбу модда учинчи қисмининг иккинчи ва тўртинчи хатбошиларида ёки ушбу Қонуннинг 8-моддасида кўрсатилган талаблар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ипотекага олувчининг қўшимча харажатларини ипотека билан таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчи ипотека тўғрисидаги шартнома шартларига мувофиқ ёки шу шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк асралишини таъминлаш зарурлиги сабабли уни сақлаш ва (ёки) муҳофаза қилиш учун ёхуд ипотекага қўювчининг ана шу мол-мулк билан боғлиқ солиқлар, йиғимлар ёки коммунал тўловлар бўйича қарзларини узиш учун харажатлар қилишга мажбур бўлган ҳолларда, ипотекага олувчига бундай зарур харажатларнинг қопланиши гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Мол-мулкни ипотекага қўйиш ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қонунчиликда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ушбу Қонуннинг 6-моддасида кўрсатилган, ипотекага қўювчига мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар ёки шартномавий асосда тегишли бўлган мол-мулкка ипотека белгиланиши мумкин.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарихий, илмий, бадиий ёки ўзга маданий қиммати ёхуд давлат хавфсизлигини таъминлаш манфаатлари нуқтаи назаридан ипотека қўлланилиши мумкин бўлмаган объектлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тасарруфдан чиқарилиши учун бошқа шахснинг ёки органнинг розилиги ёхуд рухсатини олиш талаб этиладиган мол-мулк ипотека нарсаси бўлса, бу мол-мулк ипотекаси учун шундай розилик ёки рухсат олиш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий биргаликдаги мулк (мулкдорлардан ҳар бирининг мулк ҳуқуқидаги улуши белгиланмаган ҳолда) бўлган мол-мулк фақат барча мулкдорларнинг ёзма розилиги билан ипотекага қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий улушли мулк иштирокчиси умумий мулк ҳуқуқидаги ўз улушини бошқа мулкдорларнинг розилигисиз ипотекага қўйиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ипотека тўғрисидаги шартнома. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ипотека тўғрисидаги шартнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома ушбу Қонун ва бошқа қонунчиликнинг қоидаларига риоя этилган ҳолда тузилади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартномада номи, турган жойи ва идентификация қилиш учун етарлича тавсифи кўрсатилган ҳолда ипотека нарсаси, унинг баҳоси, моҳияти, миқдори, ипотека билан таъминланадиган мажбуриятни бажариш муддати ва гаровга қўйилган мол-мулк тарафларнинг қайси бирида турганлиги, шунингдек тарафлар келишувга эришган бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартномада ипотека нарсаси бўлган мол-мулк ипотекага қўювчига қайси ҳуқуққа кўра тегишли эканлиги ва ипотекага қўювчининг бу ҳуқуқини рўйхатдан ўтказган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) номи кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўювчига тегишли ижара ҳуқуқи гаров нарсаси бўлса, ижарага олинган мол-мулк айнан унинг ўзи ипотека нарсаси бўлгандаги каби гаров шартномасида белгиланиши ва ижара муддати кўрсатилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека нарсасини баҳолаш ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи ўртасидаги келишувга кўра ёки баҳолаш фаолияти тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ ипотека нарсасини баҳолашдан ўтказиш орқали амалга оширилади.
(10-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека билан таъминланадиган мажбурият ипотека тўғрисидаги шартномада унинг суммаси, вужудга келиш асослари ва бажарилиш муддати белгиланган ҳолда кўрсатилиши керак. Бу мажбурият бирон-бир бошқа шартномага асосланган ҳолларда эса, мазкур шартноманинг тарафлари, тузилган санаси ва жойи кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека билан таъминланадиган мажбурият суммаси келгусида аниқланиши лозим бўлса, ипотека тўғрисидаги шартномада ипотека билан таъминланадиган мажбурият суммасини аниқлаш тартиби ва бошқа зарур шартлари кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека билан таъминланадиган мажбурият қисмларга бўлиб бажарилиши лозим бўлса, ипотека тўғрисидаги шартномада тегишли тўловларнинг муддатлари (даврийлиги) ва уларнинг миқдорлари ёки бу миқдорларни аниқлаш имкониятини берадиган шартлар кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланган бўлса, бу ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатиб ўтилади, қонун асосидаги ипотекада гаров хати берилиши ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ипотекага олувчини учинчи шахсларнинг ипотека нарсасига бўлган ҳуқуқлари тўғрисида огоҳлантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи ипотека тўғрисида шартнома тузилаётганда ипотека давлат рўйхатидан ўтказилаётган пайтда ўзига маълум бўлган учинчи шахсларнинг ипотека нарсасига бўлган барча ҳуқуқлари (гаров, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар, сервитутлар ва бошқа ҳуқуқлар) ҳақида ипотекага олувчини ёзма шаклда огоҳлантириши шарт. Бу мажбуриятнинг бажарилмаслиги ипотекага олувчига ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини ёки ипотека тўғрисидаги шартнома шартлари ўзгартирилишини талаб қилиш ҳуқуқини беради.
(11-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома нотариал тартибда тасдиқланиши керак (бундан бирламчи бозордан кўчмас мулк олиш чоғидаги ипотека тўғрисидаги шартнома мустасно) ва давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим.
(12-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 январдаги ЎРҚ-602-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан тузилган деб ҳисобланади ва кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартномани нотариал тартибда тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига риоя этмаслик унинг ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради. Бундай шартнома ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва уларга доир битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун ипотека тўғрисидаги шартнома асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун асосидаги ипотеканинг вужудга келишига сабаб бўлувчи кредит шартномаси ёки қарз шартномаси қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади. Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш алоҳида ариза берилмаган ва рўйхатдан ўтказганлик учун йиғим тўланмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун асосидаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш, агар қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, қайси шахснинг ҳуқуқларига ипотека юкланган бўлса, шу шахснинг мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда амалга оширилади. Қонун асосидаги ипотека бўйича ипотекага олувчининг ҳуқуқлари гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрида рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ипотека тўғрисидаги қайд ёзуви амалга оширилган кун ипотека давлат рўйхатидан ўтказилган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека билан таъминланган мажбурият мазмуни навбатдаги ипотека билан ўзгартирилганда, шунингдек ипотека нарсасига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар бу мол-мулкни ҳақ эвазига ёхуд ҳақ олмасдан тасарруфдан чиқарилиши натижасида ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида ипотекага қуювчидан бошқа шахсга ўтказилганида ипотека қўшимча равишда давлат рўйхатидан ўтказилади. Мазкур талабнинг бажарилмаслиги ипотека билан таъминланган мажбуриятда амалга оширилган ўзгаришлар ҳақиқий эмаслигини келтириб чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека билан таъминланган мажбурият қарздор томонидан бажарилганида, ипотекага олувчи ипотекага қўювчининг талабига кўра рўйхатдан ўтказувчи органга бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига тегишли ўзгартишлар киритиш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиши шарт. Ипотекага олувчи томонидан мазкур талаб бажарилмаган тақдирда ипотекага қўювчи ундан бу мажбурият бажарилмаганлиги туфайли ўзига етказилган зарарларнинг ўрни тўла ҳажмда қопланишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қандай шахс рўйхатдан ўтказувчи органда тегишли мол-мулк ипотекаси тўғрисида қайд ёзуви борлиги ёки йўқлиги ҳақида маълумот ҳамда ипотека тўғрисидаги қайд ёзувидан тасдиқланган кўчирма олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Гаров хати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Ипотекага олувчининг гаров хати бўйича ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ва ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлари, агар ушбу Қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, гаров хати билан тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатида, агар ушбу Қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ипотекага олувчининг қонун асосидаги ипотека бўйича ва мазкур ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлари тасдиқланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати эгасининг номи ёзилган ноэмиссиявий қимматли қоғоз бўлиб, у гаров хати қонуний эгасининг қуйидаги ҳуқуқларини тасдиқлайди:
(14-модда учинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека билан таъминланган пул мажбуриятининг, шу мажбурият мавжудлигининг бошқа далилларини тақдим этмаган ҳолда бажарилишига эришиш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека белгиланган мол-мулкка бўлган гаров ҳуқуқи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ва (ёки) ипотекага қўювчи гаров хати бўйича мажбуриятли шахслардир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати ипотекага қўювчи томонидан, агар у бу мажбуриятда иштирок этмайдиган учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор томонидан қоғоз (бундан буён матнда ҳужжатли гаров хати деб юритилади) ёки электрон (бундан буён матнда электрон гаров хати деб юритилади) шаклда тузилади ва рўйхатдан ўтказувчи органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон гаров хати Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон гаров хати шаклини тўлдириш орқали расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хати расмийлаштирилганидан кейин дастлабки ипотекага олувчига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон гаров хати расмийлаштирилганидан кейин «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятига ва дастлабки ипотекага олувчига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хатини сақлаш ва у бўйича ҳуқуқларнинг ҳисоби ипотекага олувчи томонидан, электрон гаров хатини сақлаш ва у бўйича ҳуқуқларнинг ҳисоби эса «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда назарда тутилган ҳужжатли гаров хати тўғрисидаги қоидалар, агар электрон гаров хатининг моҳиятидан бошқача тартиб келиб чиқмаса, электрон гаров хатига нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон гаров хатини бериш, сақлаш, унга бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатлари берилиши уларнинг эмиссияси ҳисобланмайди ва қимматли қоғозлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилгунига қадар исталган пайтда тузилиши ва ипотекага олувчига берилиши мумкин.
(14-модданинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонунига асосан бешинчи — ўн тўртинчи қисмлар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Гаров хати ҳақидаги шартларни ҳақиқий эмас деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкий мажмуа сифатидаги бутун корхона ёки унга бўлган ижара ҳуқуқи ипотека нарсаси бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз суммаси шартнома тузиш пайтида аниқланмаган ва бу суммани лозим пайтда аниқлаш имкониятини берадиган шартларни ўз ичига олмайдиган пул мажбурияти ипотека билан таъминланса, гаров хатини тузишга ва беришга йўл қўйилмайди ҳамда ипотека тўғрисидаги шартномада баён қилинган гаров хати ҳақидаги шартлар ҳақиқий эмас деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Гаров хатининг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
(16-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжат номига киритилган «гаров хати» деган сўз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага қўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки, агар ипотекага қўювчи юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки, агар ипотекага олувчи юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мажбуриятнинг бажарилиши ипотека билан таъминланадиган шартноманинг мазкур шартнома тузилган сана ва жой ёки ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг вужудга келиши асослари кўрсатилган реквизитлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздорнинг, агар у ипотекага қўювчи бўлмаса, фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойи ёки, агар қарздор юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека билан таъминланган мажбурият суммаси ва, агар шу мажбурият бўйича фоизлар тўланиши керак бўлса, уларнинг миқдори ёхуд бу сумма ва фоизларни лозим пайтда аниқлаш имкониятини берадиган шартлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека билан таъминланган мажбурият суммаси тўланадиган муддат, агар бу сумма қисмларга бўлиб тўланиши лозим бўлса, тегишли тўловларнинг муддатлари (даврийлиги) ҳамда улардан ҳар бирининг миқдори ёки тўловларнинг ана шу муддатлари ва миқдорларини аниқлаш имкониятини берадиган шартлар (қарзни узиш режаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека белгиланган кўчмас мулкнинг номи ва уни идентификация қилиш учун етарли тавсифи ҳамда шундай мулк турган жой;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека белгиланган кўчмас мулкнинг пулда ифодаланган қиймати;
(16-модда биринчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека нарсаси бўлган кўчмас мулк ипотекага қўювчига тегишлилигига сабаб бўлган ҳуқуқ ва давлат рўйхатидан ўтказиш рақами, санаси ва жойи кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, агар ипотекага қўювчига тегишли ижара ҳуқуқи ипотека нарсаси бўлса, ушбу қисмнинг тўққизинчи хатбошисига мувофиқ ижара нарсаси бўлган шундай мол-мулкнинг номи ва шу ҳуқуқнинг амал қилиш муддати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека нарсаси бўлган кўчмас мулкка гаров, ер участкасига бўлган ҳуқуқлар, сервитут ёки бошқа ҳуқуқ юкланганлиги ёхуд ипотека давлат рўйхатидан ўтказилаётган пайтда мазкур мулкка учинчи шахсларнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган ҳеч қандай ҳуқуқ юкланмаганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
(16-модданинг биринчи қисми ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага қўювчининг имзоси, агар у учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздорнинг ҳам имзоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки ипотекага олувчига гаров хати берилган сана. Қонун асосидаги ипотекада гаров хати берилган тақдирда, ушбу қисмнинг ўн биринчи хатбошисида кўрсатилган маълумотларни гаров хатига киритиш рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан таъминланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров хатининг идентификация рақами, шу жумладан электрон гаров хати учун QR-код (матрицали штрих код).
(16-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонунига асосан ўн олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотлар ва шартлардан бирон-бири мавжуд бўлмаганда гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан расмийлаштирилмайди.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасидаги келишувга биноан гаров хатига ушбу моддада назарда тутилмаган маълумотлар ва шартлар ҳам киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хатининг ўзида янги эгалик қилувчилар ва ипотека билан таъминланган мажбурият қисман бажарилганлиги ҳақида белгилар (гаровга ўтказишга доир махсус ёзув) қўйиш ёхуд бошқа зарур маълумотларни ёзиш учун жой етарли бўлмаганда ҳужжатли гаров хатига қўшимча варақ бириктирилади, ундаги ёзувлар ва белгилар ҳужжатли гаров хатида бошланиб, ушбу варақда тугайдиган тарзда жойлаштирилади.
(16-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хатининг барча варақлари бир бутун ҳужжатни ташкил этади. Уларга тартиб рақамлари қўйилган ва улар рўйхатдан ўтказувчи органнинг муҳри билан муҳрланган бўлиши керак. Ҳужжатли гаров хатининг алоҳида варақлари битимлар нарсаси бўлиши мумкин эмас.
(16-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати мазмуни ипотека тўғрисидаги шартномага ёки мажбурияти ипотека билан таъминланган шартномага номувофиқ бўлган тақдирда, агар гаров хатини олувчи битим тузилаётган пайтда бундай номувофиқлик ҳақида билмаган ва билиши лозим ҳам бўлмаган бўлса, гаров хатининг мазмуни ҳақиқий деб ҳисобланади. Бу қоида гаров хатининг қонуний эгаси дастлабки ипотекага олувчи бўлган ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатининг қонуний эгаси ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган номувофиқлик ўз эгалигидаги гаров хатини бекор қилиш ва шу билан бир вақтда янги гаров хати бериш орқали бартараф этилишини талаб қилишга, агар бу талаб гаров хатининг қонуний эгасига бундай номувофиқлик ҳақида маълум бўлганидан кейин дарҳол билдирилган бўлса, ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг олтинчи қисмида кўрсатилган номувофиқлик ва уни бартараф этиш билан боғлиқ ҳолда вужудга келган зарарлар учун жавобгарлик гаров хатини берган рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Гаров хатининг шартларини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор, ипотекага қўювчи ва гаров хатининг қонуний эгаси гаров хатининг илгари белгиланган шартларини келишувга кўра ўзгартиришлари мумкин. Бу ҳолда, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарз бошқа шахсга ўтказилаётганда келишувда гаров хатини бекор қилиш ва шу билан бир вақтда тегишли ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда тузилган янги гаров хатини бериш назарда тутилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон гаров хатига ўзгартиришлар киритиш гаров хатининг қонуний эгаси ва гаровга қўювчи томонидан электрон гаров хатига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги келишув (қўшимча келишув) шаклини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида тўлдириш орқали амалга оширилади.
(17-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатининг мазмунини ўзгартириш тўғрисидаги келишувни ариза берувчи давлат рўйхатидан ўтказишни сўраб рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат этган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида амалга оширилиши керак. Бундай келишувни давлат рўйхатидан ўтказиш бепул амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хати бекор қилинган ва шу билан бир вақтда янги гаров хати берилган тақдирда, ипотекага қўювчи рўйхатдан ўтказувчи органга бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги ариза билан биргаликда янги гаров хатини беради, бу гаров хати ипотекага олувчига унинг қонуний эгалигида турган гаров хати ўрнига топширилади.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бекор қилинган ҳужжатли гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган идоравий архивида ипотека тўғрисидаги қайд ёзуви ўчирилгунига қадар сақланади.
(17-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бекор қилинган электрон гаров хати ўрнига берилган янги электрон гаров хати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятига ва электрон гаров хатининг қонуний эгасига юборилади.
(17-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Гаров хатига иловалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатига ипотека шартларини белгилайдиган ёки ипотекага олувчи гаров хати бўйича ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун зарур бўлган ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаров хатига илова қилинадиган ҳужжатлар уларни идентификация қилиш учун етарли даражада гаров хатида аниқ кўрсатилмаган бўлса ва бундай ҳужжатлар унинг ажралмас қисми эканлиги назарда тутилмаган бўлса, улар гаров хати бўйича ҳуқуқлар гаров хатини сотиш, гаровга қўйиш натижасида ёки бошқача тарзда қайси шахсларга ўтган бўлса, ана шу шахслар учун мажбурий эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Гаров хатининг қонуний эгаларини рўйхатдан ўтказиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хатининг қонуний эгаси фамилияси, исми, отасининг исми ва яшаш жойини, агар гаров хатининг қонуний эгаси юридик шахс бўлса, унинг номи ва жойлашган ерини (почта манзилини) кўрсатган ҳолда, ўзининг ипотекага олувчи сифатида белгиланган тартибда рўйхатга олинишини рўйхатдан ўтказувчи органдан талаб қилишга ҳақлидир.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатининг қонуний эгасидан у ипотекага олувчи сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида лозим даражада тасдиқланган исботловчи ҳужжат илова қилинган ҳолда хабарнома олган, ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор мазкур мажбурият бўйича оралиқ тўловларни ҳар сафар гаров хати ўзига кўрсатилишини талаб қилмасдан амалга ошириши шарт. Қарздорнинг мазкур гаров хати эгаси олдидаги бундай мажбурияти, гаров хати бўйича ўз ҳуқуқларидан гаров хатининг эгаси фойдасига воз кечилганлиги тўғрисида хабарнома олгач, вужудга келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатининг қонуний эгаси тўғрисидаги қайд ёзуви, гаров хати тақдим этилган тақдирда, ариза берувчи рўйхатдан ўтказувчи органга мурожаат этган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров хати бўйича ҳуқуқни ушбу Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ бошқа шахсга ўтказиш ҳамда гаров хатига белги қўйиш асосида, агар бундай ёзувни киритган шахс гаров хатининг қонуний эгаси ёки ипотекага олувчи бўлган бўлса, гаровга ўтказишга доир махсус ёзув унинг номига ёзилган, у гаров хатини ушбу Қонуннинг 35-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган тартибда сотган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров хати бўйича ҳуқуқлар юридик шахс қайта ташкил этилганлиги натижасида ёки мерос тартибида бошқа шахсларга ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров хати бўйича ҳуқуқлар ариза берувчига тегишли деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори асосида амалга оширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Гаров хати бўйича ҳуқуқларни амалга ошириш ва ипотека билан таъминланган мажбуриятни бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатининг қонуний эгаси шартномада ёки қонунчиликда назарда тутилган ўз ҳуқуқларини амалга ошираётганда гаров хатини тегишли ҳуқуқ қайси шахсга нисбатан амалга оширилаётган бўлса, шу мажбуриятли шахсга (қарздорга ёки ипотекага қўювчига) унинг талабига биноан кўрсатиши шарт, бундан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатли гаров хати нотариус депозитига топширилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатли гаров хати гаровга олувчига ўтказилган ҳолда гаровга қўйилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров хати электрон тарзда расмийлаштирилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият тўлиқ бажарилганидан кейин ҳужжатли гаров хатини ипотекага қўювчига топшириши, мажбурият қисмларга бўлиб бажарилган ҳолларда эса, унинг қисман бажарилишини ипотекага қўювчи учун етарли ва ҳужжатли гаров хатига келгусида эгалик қилиш эҳтимоли бўлганлар учун яққол кўриниб турадиган усулда ёки ҳужжатли гаров хатида мажбуриятнинг қисман бажарилганлиги ҳақида ёзиб қўйиш орқали тасдиқлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон гаров хати билан таъминланган мажбуриятлар тўлиқ ёки қисман бажарилган тақдирда гаров хатининг қонуний эгаси электрон гаров хати бўйича мажбурият тўлиқ ёки қисман бажарилганлиги факти тўғрисида ёзув киритиш учун «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамиятига мурожаат қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хатининг ипотекага олувчида туриши ёхуд гаров хатида ипотека билан таъминланган мажбурият қисман бажарилганлиги ҳақида белги ёки бошқача тарздаги тасдиқнома йўқлиги, агар ўзгача ҳол исботланмаган бўлса, бу мажбурият ёки тегишинча унинг қисми бажарилмаганлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарздор ўз ҳуқуқларини тасдиқлаш учун электрон гаров хатининг қонуний эгасидан «Қимматли қоғозлар марказий депозитарийси» акциядорлик жамияти томонидан белгиланган тартибда берилган ва тасдиқланган гаров хати эгасининг депо ҳисобварағидан кўчирмани талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ўз қарзини тўлиқ ҳажмда ёки гаров хати бўйича ўз мажбуриятларини гаров хатининг қонуний эгасига ёки гаров хатининг қонуний эгаси томонидан шу гаров хати бўйича ҳуқуқларни амалга ошириш учун вакил қилинган шахсга қарзни узиш режасига мувофиқ бажарилиши лозим бўлган қисмини узади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати гаровида гаров хати нотариус депозитига топширилган тақдирда, ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор қарзни нотариус депозитига киритган ҳолда ўз мажбуриятини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати бўйича мажбуриятли шахс гаров хатини кўрсатувчига гаров хати бўйича унинг ҳуқуқлари амалга оширилишини рад этишга қуйидаги ҳолларда ҳақли, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур гаров хати бўйича ҳуқуқлардан ўзганинг фойдасига воз кечиш тўғрисидаги битимни ҳақиқий эмас деб топиш ёки бу битимнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатлари қўлланилиши ҳақидаги даъво кўриб чиқиш учун суд томонидан қабул қилинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилган ҳужжатли гаров хати унинг қонуний эгаси томонидан йўқотилганлиги ва ҳужжатли гаров хатининг дубликати берилганлиги муносабати билан ёхуд ҳужжатли гаров хатини ёки унинг дубликатини бериш тартиби ҳужжатли гаров хати бўйича мажбуриятли шахслар жавоб бермайдиган тарзда бузилганлиги муносабати билан ҳақиқий бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ўзгача ҳол исботланмаган ёки ушбу Қонунда бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, ҳужжатли гаров хатининг у бўйича мажбуриятли шахслардан исталган бирида ёки рўйхатдан ўтказувчи органда турганлиги ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилганлигидан далолат беради. Ҳужжатли гаров хати қайси шахснинг эгалигига ўтиб қолса, ўша шахс гаров хатининг бошқа мажбуриятли шахсларини бу ҳақда дарҳол ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунга мувофиқ ҳужжатли гаров хати бекор қилинган ҳолларда, рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатли гаров хатини олиши билан дарҳол унинг юз тарафига «қарз узилган» деган муҳрни босиш орқали ёки ҳужжатли гаров хатининг муомалада бўлиши имкониятига йўл қўйилмайдиган бошқача тарзда уни бекор қилади, бундан ҳужжатли гаров хатини йўқ қилиш мустасно.
(20-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Йўқолган ҳужжатли гаров хати бўйича ҳуқуқларни тиклаш
(21-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўқолган ҳужжатли гаров хати бўйича ҳуқуқларни тиклаш ипотекага қўювчи томонидан, агар у учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор томонидан ҳам қуйидагиларга асосан амалга оширилади:
(21-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига киритилган маълумотлар бўйича йўқолган гаров хатига ёзиб қўйилган гаровга ўтказишга доир барча махсус ёзувларни аниқлаш мумкин бўлса, мазкур реестрда ипотекага олувчи сифатида кўрсатилган шахснинг улар номига ёзилган аризаси асосида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш тўғрисида суд чиқарган қарор асосида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи, агар у учинчи шахс (ашёвий кафил) бўлса, шунингдек ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ҳам имкони борича қисқа муддатларда ҳужжатли гаров хатининг дубликатини тузишлари ва уни рўйхатдан ўтказувчи органга топширишлари шарт.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказувчи орган бир иш куни ичида ҳужжатли гаров хатининг дубликатини расмийлаштириши шарт, унда «дубликат» деган белги бўлиши керак.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хатининг дубликати рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ҳужжатли гаров хатини йўқотган шахсга топшириш орқали берилади.
(21-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хатининг дубликати йўқолган ҳужжатли гаров хатига тўлиқ мувофиқ бўлиши керак.
(21-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хатининг дубликати йўқолган гаров хатига мувофиқ эмаслиги муносабати билан юзага келган зарарлар учун жавобгарлик рўйхатдан ўтказувчи орган зиммасида бўлади. Агар бу номувофиқлик учун ҳужжатли гаров хати бўйича мажбуриятли шахслар жавобгар бўлса, улар ҳужжатли гаров хати дубликати қонуний эгасининг ушбу ҳужжатли гаров хати бўйича ҳуқуқларни амалга оширишини мазкур номувофиқлик муносабати билан рад этишга ҳақли эмас.
(21-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Ипотека нарсасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни асраш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи ипотека нарсасига эгалик қилишга ва ундан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи ипотека нарсасидан маҳсулот, ҳосил ва даромад олишга ҳақли. Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага олувчи ана шу маҳсулот, ҳосил ва даромадга бўлган ҳуқуқларга эга бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека тўғрисидаги шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи ипотека нарсасини лозим даражада асраш учун, шу жумладан уни ўз вақтида жорий таъмирлашни ўтказиш, ундан оқилона фойдаланиш ҳамда уни бошқа шахсларнинг қонунга хилоф тажовузлари ва талабларидан ҳимоя қилиш учун ўз ҳисобидан барча зарур чораларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи ипотека нарсасининг йўқ бўлиб кетиши, шикастланиши, бузилиши ёки ҳолати ёмонлашувига олиб келувчи ҳар қандай хавф-хатар, шунингдек ипотекага олувчининг ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолат тўғрисида ипотекага олувчини ўз вақтида ёзма шаклда хабардор этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчи ипотека тўғрисидаги шартнома амал қиладиган муддат давомида ипотека нарсасининг мавжудлигини, ҳолатини, уни асраш ва ундан фойдаланиш шароитларини текшириш ҳуқуқига эга. Ипотекага олувчи томонидан бундай текширув ўтказилиши ипотека нарсасидан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланишни тўхтатиб қўймаслиги ёки ипотекага қўювчининг ёхуд ипотека нарсаси вақтинча фойдаланишида турган бошқа шахснинг ҳуқуқларини ўзгача тарзда бузмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкнинг асралишини лозим даражада таъминламаганлик оқибатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидалари, шунингдек мазкур мол-мулкни асраш мажбуриятлари ипотекага қўювчи томонидан қўпол равишда бузилган ҳамда бундай қоидабузарлик гаровга қўйилган мол-мулкнинг йўқолиши ёки шикастланиши хавфини келтириб чиқарган тақдирда, шунингдек гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш бўйича мажбуриятлар бузилган ёхуд ипотекага олувчига гаровга қўйилган мол-мулкни текшириши асоссиз равишда рад этилган тақдирда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга ҳақли. Агар бундай талабни қаноатлантириш рад этилса, ипотекага олувчи ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
(23-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи, агар бундай шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчининг зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотекага олувчи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра гаровдаги мол-мулк йўқолган ёки мажбуриятни ипотека билан таъминлаш жиддий тарзда ёмонлашган даражада шикастланган бўлса, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини, шу жумладан ушбу Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ суғурта товони ҳисобидан бажарилишини талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотекага олувчи билан ипотекага қўювчи ўртасида нобуд бўлган ёки шикастланган гаровга қўйилган мол-мулкни тиклаш ёхуд алмаштириш тўғрисида келишув тузилган ва ипотекага қўювчи бу келишув шартларини лозим даражада бажараётган бўлса, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишига доир ҳуқуқларни амалга ошира олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, йўқолиш ва шикастланиш хавфидан суғурта қилиниши керак. Ипотека тўғрисидаги шартномада гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш ҳақида бошқача шартлар бўлмаган тақдирда, ипотекага қўювчи бу мол-мулкни йўқолиш ва шикастланиш хавфидан унинг тўлиқ қиймати бўйича, агар мол-мулкнинг тўлиқ қиймати ипотека билан таъминланган мажбурият миқдоридан ортиқ бўлса, шу мажбурият суммасидан кам бўлмаган суммага ўз ҳисобидан суғурта қилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ўз талабини, гаровга қўйилган мол-мулк кимнинг фойдасига суғурта қилинганлигидан қатъи назар, бевосита гаровдаги мол-мулк йўқолганлиги ёки шикастланганлиги учун тўланадиган суғурта товони ҳисобидан қаноатлантириш ҳуқуқига эга. Бу талаб ипотекага қўювчининг бошқа кредиторлари талабларидан ҳамда суғурта қайси шахслар фойдасига амалга оширилган бўлса, шу шахслар талабларидан олдин имтиёзли тарзда қаноатлантирилиши керак, қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(24-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар гаровга қўйилган мол-мулк ипотекага олувчининг ўзи жавобгар бўлган сабабларга кўра йўқолган ёки шикастланган бўлса, ипотекага олувчи ўз талабини суғурта товони ҳисобидан қаноатлантириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи уй ёки квартира ипотекаси тўғрисидаги шартнома бўйича кредит қайтарилишига доир мажбурият бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун кредитор олдидаги ўз жавобгарлиги хавфини суғурталашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтказилганида ипотеканинг сақланиб қолиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк тасарруфдан чиқарилиши натижасида ёки универсал ҳуқуқий ворислик тартибида, шу жумладан юридик шахс қайта ташкил этилиши натижасида бу мол-мулкни олган шахс ипотекага қўювчининг ўрнини эгаллайди ва унинг ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича барча мажбуриятларини, шу жумладан дастлабки ипотекага қўювчи томонидан лозим даражада бажарилмаган мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади. Янги ипотекага қўювчи фақат ипотекага олувчи билан келишувга кўра, ушбу мажбуриятларнинг бирон-биридан озод қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра бир неча шахсга ўтган бўлса, дастлабки ипотекага қўювчи ҳуқуқий ворисларининг ҳар бири ипотека билан таъминланган мажбуриятни бажармаганликнинг ипотека муносабатларидан келиб чиқадиган оқибатларини гаровга қўйилган мол-мулкнинг ўзига ўтган қисмига мутаносиб равишда ўз зиммасига олади. Агар ипотека нарсаси бўлинмас бўлса ёки бошқа асосларга кўра ипотекага қўювчи ҳуқуқий ворисларининг умумий мулки бўлиб қолса, ҳуқуқий ворислар солидар ипотекага қўювчиларга айланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича мол-мулк гарови, бу мол-мулк бошқа шахсларга ўтказилаётганида бундай ўтказиш учун белгиланган бирон-бир қоида бузилган-бузилмаганлигидан қатъи назар, ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни тасарруфдан чиқариш тўғрисидаги қоидаларни бузиш оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи томонидан сотиш, ҳадя этиш, айирбошлаш орқали ёки ўзгача усулда фақат ипотекага олувчининг розилиги билан тасарруфдан чиқарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ипотекага олувчининг розилигисиз тасарруфдан чиқарилган тақдирда, агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса ёки агар ипотекага қўювчининг бундай ҳуқуқи гаров хатида назарда тутилмаган бўлса, ипотекага олувчи ўз танловига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасарруфдан чиқарилиши тўғрисидаги битимни ҳақиқий эмас деб топишни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини ва кимга тегишлилигидан қатъи назар, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишни талаб қилишга ҳақлидир. Бу ҳолда, агар ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкни олувчи уни олаётган пайтда мол-мулк ушбу модданинг биринчи қисми талаблари бузилган ҳолда тасарруфдан чиқарилаётганлигини билганлиги ёки билиши лозим ҳам бўлганлиги исботланса, бундай олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият бажарилмаганлиги учун шу мажбурият бўйича мазкур мол-мулк қиймати доирасида қарздор билан солидар жавобгар бўлади. Агар гаровга қўйилган мол-мулк кўрсатилган талаблар ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор бўлмаган ипотекага қўювчи томонидан бузилган ҳолда тасарруфдан чиқарилган бўлса, мол-мулкни олувчи ҳам, дастлабки ипотекага қўювчи ҳам бу қарздор билан солидар жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкни васият қилишга ҳақли. Ипотека тўғрисидаги шартнома ёки бошқа битимнинг ипотекага қўювчининг бу ҳуқуқини чеклайдиган шартлари ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкка бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини юклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкни ипотекага олувчининг розилигисиз, агар ипотека тўғрисидаги шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ижарага беришга, вақтинча текин фойдаланиш учун беришга ва бошқа шахс билан келишувга кўра, унга бу мол-мулкдан чекланган ҳолда фойдаланиш ҳуқуқини беришга (сервитутга) ҳақли бўлиб, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк фойдаланишга берилаётган муддат ипотека билан таъминланган мажбурият муддатидан ошмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк қандай мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлса, шунга мос келадиган мақсадларда фойдаланишга берилиши шартларига риоя этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчи ипотека тўғрисидаги шартномада ёки қонунда назарда тутилган асосларга кўра ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратган тақдирда, ипотека тўғрисидаги шартнома тузилганидан кейин ипотекага қўювчи томонидан ипотекага олувчининг розилигисиз учинчи шахсларга берилган барча ижара ҳуқуқлари ҳамда бу мол-мулкдан фойдаланишга доир бошқа ҳуқуқлар ундирувни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги суднинг қарори қонуний кучга кирган пайтдан эътиборан тугатилади, агар ипотекага олувчининг талаблари судга мурожаат қилинмасдан қаноатлантирилаётган бўлса, ипотекага қўювчи билан ипотекага олувчи ўртасидаги ундирувни мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги келишув нотариал тартибда тасдиқланган пайтдан эътиборан ёхуд ипотека тўғрисидаги шартномада белгиланган шартлар асосида тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулкни учинчи шахслар фойдаланишига ипотека билан таъминланган мажбурият муддатидан ортиқ муддатга ёки мол-мулк қандай мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган бўлса, шунга мос келмайдиган мақсадларда фақат ипотекага олувчининг розилиги билан бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкнинг ипотекага қўювчи томонидан бошқа шахсга фойдаланиш учун берилиши, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчини ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятларни бажаришдан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг мажбурий равишда олиб қўйилиши оқибатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотекага қўювчининг ипотека нарсаси бўлган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи мол-мулкнинг жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши (қайта сотиб олиниши), реквизиция ёки национализация қилиниши оқибатида қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилса ва ипотекага қўювчига бошқа мол-мулк берилса ёки тегишли ҳақ тўланса, ўрнига-ўрин берилган мол-мулкка нисбатан ипотека жорий қилинади ёхуд ипотекага олувчи ўз талабларини ипотекага қўювчига тегиши керак бўлган ҳақ суммасидан имтиёзли қаноатлантириш ҳуқуқига эга бўлади.
(28-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июндаги ЎРҚ-782-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон — 2022 йил 1 октябрдан кучга киради)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини ҳамда ундирувни ипотекага қўювчига олиб қўйилган мол-мулк ўрнига берилган мол-мулкка қаратишни талаб қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека нарсаси бўлган мол-мулк амалда бу мол-мулкнинг мулкдори бошқа шахс эканлигига асосан (виндикация) ипотекага қўювчидан қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган ҳолларда ана шу мол-мулкка нисбатан ипотека тугатилади. Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини суднинг тегишли қарори қонуний кучга кирганидан кейин талаб қилишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
281-модда. Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижро этилаётганда ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш оқибатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижро этилаётганда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилган тақдирда, давлат ижрочиси гаровга қўйилган мол-мулк хатлаб қўйилганидан кейин уч кунлик муддат ичида бу ҳақда ипотекага олувчига хабарнома юборади. Бунда ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан илгари бажарилишини талаб қилишга, агар унинг талаби қаноатлантирилмаса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли. Агар ипотекага олувчи ушбу ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, ипотека тугатилади, бундан гаровга қўйилган мол-мулк кимошди савдосида реализация қилинмаганлиги ва талаблари гаров билан таъминланмаган кредиторларнинг ўз талабларини қаноатлантириш учун ­мазкур мол-мулкни қабул қилишни рад этганлиги ҳоллари мустасно.
(281-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Навбатдаги ипотека
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Навбатдаги ипотекага йўл қўйиладиган шартлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир мажбурият бажарилишини таъминлаш учун ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк (олдинги ипотека) ўша ёки ўзга қарздорнинг бошқа мажбурияти бажарилишини таъминлаш учун ўша ипотекага олувчининг ўзига ёхуд бошқа ипотекага олувчига гаровга берилиши мумкин (навбатдаги ипотека).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчилар навбати ипотека бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ва вақтга биноан, рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги ипотекага, агар у ўша мол-мулк ипотекаси ҳақидаги, амал қилиши ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилаётган пайтда тугамаган олдинги шартномаларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада ипотека тўғрисида навбатдаги шартномани тузиш мумкин бўлган шартлар назарда тутилган бўлса, бундай шартнома ана шу шартларга риоя этилган ҳолда тузилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада белгиланган тақиққа қарамай тузилган ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома шу шартнома бўйича ипотекага олувчи бундай тақиқни билмаганлигидан қатъи назар, олдинги шартнома бўйича ипотекага олувчининг даъвосига биноан суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар навбатдаги ипотека тақиқланмаган, лекин ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома олдинги шартномада унинг учун назарда тутилган шартлар бузилган ҳолда тузилган бўлса, ипотекага олувчининг навбатдаги шартнома бўйича талаблари ипотека тўғрисидаги олдинги шартнома шартларига мувофиқ уларни қандай даражада қаноатлантириш мумкин бўлса, шундай даражада қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека тўғрисидаги олдинги ва навбатдаги шартномаларда тарафлар айни ўша шахсларнинг ўзи бўлса, ушбу модда учинчи ва тўртинчи қисмларининг қоидалари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатини тузиш ва беришни назарда тутувчи ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартномани тузишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Ипотекага олувчиларни олдинги ва навбатдаги ипотекалар тўғрисида огоҳлантириш. Ипотека тўғрисидаги олдинги шартномани ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи ҳар бир навбатдаги ипотекага олувчига у билан ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилгунига қадар мазкур мол-мулкнинг бунгача амал қилиб турган барча ипотекалари тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилганидан кейин дарҳол бу ҳақда олдинги ипотекалар бўйича ипотекага олувчиларни ёзма шаклда хабардор қилиши ва уларнинг талабига асосан уларга навбатдаги ипотека ҳақидаги маълумотларни маълум қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома тузилганидан кейин олдинги шартномани ўзгартиришга, агар ипотека тўғрисидаги олдинги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, фақат навбатдаги шартнома бўйича ипотекага олувчининг розилиги билан йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека тўғрисидаги олдинги ва навбатдаги шартномаларда тарафлар айни ўша шахсларнинг ўзи бўлса, ушбу модданинг қоидалари қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Навбатдаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги ипотекани давлат рўйхатидан ўтказиш ушбу Қонунда белгиланган қоидаларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартномада айни ўша мол-мулкнинг олдинги ипотекалари тўғрисидаги барча қайд ёзувлари ҳақида белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги ипотека тўғрисидаги белги айни ўша мол-мулкнинг барча олдинги ипотекалари ҳақидаги қайд ёзувларига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Олдинги ва навбатдаги ипотекалар бўйича ипотекага олувчиларнинг талабларини қаноатлантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома бўйича ипотекага олувчининг талаблари ипотека тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича ипотекага олувчиларнинг талаблари қаноатлантирилганидан кейин, гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича қаратилган тақдирда, бир вақтнинг ўзида олдинги ипотека билан таъминланган, ундирувга тақдим этиш муддати ҳали келмаган талаблар бўйича ҳам ипотека билан таъминланган мажбуриятни муддатидан олдин бажариш талаб қилиниши ва ундирув мазкур мол-мулкка қаратилиши мумкин. Агар ипотека тўғрисидаги олдинги шартнома бўйича ипотекага олувчи бу ҳуқуқдан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича ундирув қаратилган мол-мулк олдинги ипотекага доир ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан бирга уни олувчига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилган тақдирда, бир вақтнинг ўзида ундирувга тақдим этиш муддати ҳали келмаган, навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар бўйича ҳам бу мол-мулкка ундирув қаратилишига йўл қўйилади. Агар олдинги ипотека билан таъминланган талаблар қаноатлантирилиши учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкнинг бир қисмига қаратиш етарли бўлса, навбатдаги ипотека билан таъминланган талаблар муддатидан олдин қаноатлантирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирувга ўз талабларини тақдим этиш ниятида бўлган ипотекага олувчи бу ҳақда ўша мол-мулкнинг ипотекаси тўғрисидаги бошқа шартнома бўйича ипотекага олувчини олдинги ва навбатдаги ипотекалар бўйича талаблар гаров билан таъминланган мол-мулкка ундирув қаратилгунига қадар ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар олдинги ва навбатдаги ипотекалар бўйича ипотекага олувчи айнан ўша шахснинг ўзи бўлса, ушбу моддадаги қоидалар қўлланилмайди. Бу ҳолда ипотекаларнинг ҳар бири билан таъминланган талаблар, агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, тегишли мажбуриятларни бажариш муддатларига мувофиқ навбати билан қаноатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш. Гаров хатини бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Ипотека тўғрисидаги шартнома ёки ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ҳуқуқлардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека билан таъминланган мажбурият асосида кредиторга тегишли бўлган ҳуқуқ (талаб) шу кредиторнинг ўзи томонидан битим бўйича бошқа шахсга ўтказилиши (талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш) ёки қонун асосида бошқа шахсга ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага олувчи мазкур шартнома бўйича ўз ҳуқуқларини бошқа шахсга қарздорнинг розилигини талаб қилмасдан ўтказишга ҳақли. Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича бошқа шахс фойдасига ўз ҳуқуқларидан воз кечилганда, ипотека билан таъминланган асосий мажбурият бўйича қарздордан талаб қилиш ҳуқуқи ҳам ўша шахсга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздор кредиторнинг ҳуқуқлари бошқа шахсга ўтганлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинган бўлмаса, янги кредитор шу туфайли келиб чиққан ўзи учун ноқулай оқибатлар хавфини ўз зиммасига олади. Мазкур ҳолда мажбуриятнинг дастлабки кредиторга нисбатан бажарилиши тегишли кредиторга нисбатан бажариш деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ёки қонунда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, дастлабки кредиторнинг ҳуқуқи шу ҳуқуқ янги кредиторга ўтган пайтдаги мавжуд ҳажмда ва шартларда ўтади. Хусусан, мажбуриятлар бажарилишини таъминловчи ҳуқуқлар, шунингдек талаб билан боғлиқ бошқа ҳуқуқлар, шу жумладан тўланмаган фоизларга бўлган ҳуқуқ янги кредиторга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. Гаров хати бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш оддий ёзма шаклда битим тузиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати бўйича ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтказилиши талаблардан бошқа шахс фойдасига воз кечиш (цессия) оқибатларини келтириб чиқаради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хати бўйича ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтказилаётганда ҳуқуқни ўтказаётган шахс унинг янги эгаси тўғрисида ҳужжатли гаров хатига белги қўяди. Белгида ҳужжатли гаров хати бўйича ҳуқуқлар ўтказилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ҳамда бундай ўтказиш асоси аниқ ва тўлиқ кўрсатилиши керак.
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатининг янги эгаси тўғрисидаги белги ҳужжатли гаров хатида кўрсатилган ипотекага олувчи томонидан, агар бу биринчи ёзув бўлмаса, олдинги белгида кўрсатилган ҳужжатли гаров хатининг эгаси томонидан имзоланиши керак.
(34-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон гаров хатлари бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш депо ҳисобварағига тегишли ёзув киритиш орқали амалга оширилади. Электрон гаров хатига доир ҳуқуқлар олувчининг депо ҳисобварағига тегишли ёзув киритилган пайтдан эътиборан унга ўтади ва депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати бўйича ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтказилиши бу ҳужжат билан тасдиқланадиган барча ҳуқуқлар ҳам шунга кўра ўша шахсга ўтказилишини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки ипотекага олувчининг ва гаров хати олдинги эгаларининг ҳуқуқларидан қатъи назар, гаров хати билан тасдиқланган барча ҳуқуқлар, шу жумладан ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича ипотекага олувчининг ҳуқуқлари ва кредиторнинг ҳуқуқлари гаров хатининг қонуний эгасига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу моддада кўрсатилган битимда бошқача шартлашилмаган бўлса, гаров хати бўйича ҳуқуқлар бошқа шахсга ипотека билан таъминланган мажбурият (асосий мажбурият) қисман бажарилган ҳолда ўтказилаётганда гаров хати бўйича ҳуқуқлар бошқа шахсга ўтказилган пайтга қадар бажарилиши керак бўлган мажбуриятлар бажарилган деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатли гаров хатининг эгаси, агар унинг ҳужжатли гаров хатига бўлган ҳуқуқлари гаров хати бўйича ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказишга доир битимга ҳамда ҳужжатли гаров хатига унинг олдинги эгаси киритган охирги белгига асосланса, у ҳужжатли гаров хатининг қонуний эгаси деб ҳисобланади. Агар ҳужжатли гаров хати гаровга ўтказишга доир махсус ёзувларни киритган бирон-бир шахснинг эгалигидан ўғирланиши натижасида ёки бу шахснинг хоҳиш-иродасидан ташқари бошқача тарзда чиқиб кетган, ҳужжатли гаров хатининг эгаси унга эга бўлаётганда буни билганлиги ёки билиши лозим ҳам бўлганлиги исботланган бўлса, у гаров хатининг қонуний эгаси деб ҳисобланмайди.
(34-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон гаров хати берилган тақдирда, электрон гаров хатининг эгаси, агар унинг гаров хатига бўлган ҳуқуқлари депо ҳисобварағи бўйича ёзув билан тасдиқланган бўлса, у электрон гаров хатининг қонуний эгаси деб ҳисобланади.
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонунига асосан ўнинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатидаги унинг бошқа шахсларга навбатдаги ўтказилишини тақиқлайдиган ёзувлар ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар учинчи шахс (ашёвий кафил) ипотека билан таъминланган мажбуриятни қарздор учун тўлиқ бажарган бўлса, у гаров хати бўйича ҳуқуқлар ўзига ўтказилишини талаб қилишга ҳақли. Бу ҳолда кредиторнинг мажбурият бўйича ҳуқуқлари қонунга мувофиқ учинчи шахсга (ашёвий кафилга) ўтади. Ипотекага олувчи бу ҳуқуқларни ўтказишни рад этган тақдирда, учинчи шахс (ашёвий кафил) бу ҳуқуқлар ўзига ўтказилишини суд тартибида талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Гаров хатини гаровга қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати уни бошқа шахсга (гаров хатини гаровга олувчига) ўтказиш орқали ёки ўтказмасдан кредит шартномаси бўйича мажбуриятни ёки шу шахс билан гаров хатида дастлаб кўрсатилган ипотекага олувчи ёхуд унинг ўзга қонуний эгаси ўртасида вужудга келган бошқа мажбуриятни бажарилишини таъминлаш учун гаров хатининг гарови тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилиши мумкин.
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатининг гарови билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, ипотекага олувчи гаров хатини гаровга олувчининг талабига биноан гаров хати бўйича ўз ҳуқуқларини ушбу Қонуннинг 34-моддасида назарда тутилган тартиб ва шартлар асосида унга ўтказиши шарт. Бу ҳуқуқларни ўтказиш рад этилган тақдирда, гаров хатини гаровга олувчи ана шу ҳуқуқлар ўзига ўтказилишини суд тартибида талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати бўйича ҳуқуқлар ўзига берилган ёки суд томонидан ўзига ўтказилган гаров хатини гаровга олувчи ундирувни гаров хатининг шартларига мувофиқ ипотека нарсасига қаратишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека нарсасини реализация қилиш натижасида тушган суммалар ипотекага олувчининг гаров хатини гаровга олувчидан қарзини узишга қаратилади, қолган сумма эса кредит шартномаси ёки гаров хати ипотекаси билан таъминланган бошқа мажбурият бўйича ипотекага олувчига тегишли қарзни узиш учун ушбу Қонуннинг 50-моддасига мувофиқ гаровга қўювчининг ўзга кредиторларига ва гаровга қўювчининг ўзига берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хатини гаровга олиш тўғрисидаги шартномада тарафлар гаровга олувчининг муайян муддат ўтганидан кейин гаров хатини сотиб, тушган пулдан унинг гарови билан таъминланган мажбурият суммасини ушлаб қолиш ҳуқуқини назарда тутиши мумкин. Бу ҳолда ушбу ҳуқуқ гаров хатидаги гаров нарсасини ўтказиш тўғрисидаги махсус ёзувда назарда тутилган бўлиши керак.
(35-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 12 февралдаги ЎРҚ-1028-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаров хати гарови белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан рўйхатга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги, хусусан, қарз суммаси тўланмаганлиги ёхуд ўз вақтида, тўлиқ ёки қисман тўланмаганлиги натижасида вужудга келган, ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган талабларни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан қаноатлантириш учун ундирувни, агар шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, шу мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, даврий тўловлар билан бажариладиган мажбуриятни таъминлаш учун ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга, ушбу тўловларни тўлаш муддатлари кетма-кет уч ойдан ортиқ муддатга бузилган тақдирда, йўл қўйилади.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг 23, 26 ва 28-моддаларида назарда тутилган ҳолларда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбурият муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга, бу талаб бажарилмаган тақдирда эса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотекага қўювчи ўз мажбуриятларини бажарилган деб ҳисобласа ҳамда ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини сўраб судга мурожаат этган бўлса, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчи ундирувни ипотека нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин ўз талабларини суд тартибида, шунингдек суддан ташқари тартибда, агар бу ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса, ёхуд ипотекага қўювчининг ипотекага олувчи билан тузилган ва нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида қаноатлантиришга ҳақли.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарз тўланмаган тақдирда, ипотекага олувчининг қарздор томонидан асосий мажбуриятнинг бажарилишига доир талаби суддан ташқари тартибга солиш тугалланганидан кейин, қарздор мажбуриятининг қопланмаган қисмини қарздорнинг бошқа мол-мулки ҳисобидан қоплашга бўлган ҳуқуқ ипотека олувчида сақланиб қолади.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчининг талабларини қаноатлантиришга қуйидаги ҳолларда фақат суд тартибида йўл қўйилади, агар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулк ипотекаси учун бошқа шахс ёки органнинг розилиги ёхуд рухсати талаб қилинса, бундан мазкур мол-мулкни гаровга бериш чоғида зарур бўлган розилик ёки рухсат олинган ҳоллар мустасно;
(37-модда учинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека нарсаси тарихий, илмий, бадиий ёки ўзга маданий қимматга эга мол-мулк бўлса;
(37-модданинг учинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага қўювчи йўқолган бўлса ва унинг турган жойини аниқлаш мумкин бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка суд тартибида қаратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчининг талаблари бўйича ундирув ипотека тўғрисидаги шартномага кўра гаровга қўйилган мол-мулкка суднинг қарори асосида қаратилади, ушбу Қонунга мувофиқ бундай талаблар судга мурожаат қилмасдан қаноатлантирилишига йўл қўйиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг қарздор томонидан бузилиши жуда арзимас бўлса ва шу туфайли ипотекага олувчи талабларининг миқдори гаровга қўйилган мол-мулкнинг қийматига аниқ мос келмаса, ундирувни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш рад этилиши мумкин, бундан ушбу Қонун 36-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно.
(38-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг бузилиши қуйидаги шартлар бир вақтнинг ўзида мавжуд бўлган тақдирда, жуда арзимас деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) агар ипотека билан таъминланган, қарздор томонидан қопланмаган мажбуриятнинг суммаси ипотека қийматининг ўн беш фоизидан камроқни ташкил қилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) агар ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича даврий тўловларни тўлаш муддатларининг бузилиши кетма-кет уч ойдан ошмаган бўлса.
(38-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 22 апрелдаги ЎРҚ-1060-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқишда суд томонидан ҳал қилинадиган масалалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суднинг ундирувни ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ҳақидаги қарорида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган мол-мулк қийматидан ипотекага олувчига тўланиши лозим бўлган суммалар, мол-мулкни қўриқлаш ва реализация қилишнинг уни реализация қилиш тугалланганидан кейин аниқланадиган харажатлари суммаси бундан мустасно. Фоизларда ҳисоблаб чиқариладиган суммалар учун фоизлар қўшиладиган сумма, фоизлар миқдори ва улар қўшилиши лозим бўлган давр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қийматидан ипотекага олувчининг талаблари қаноатлантириладиган ипотека нарсаси бўлган мол-мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ундирув қаратиладиган гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровга қўйилган мол-мулкнинг реализация қилишдаги бошланғич сотув нархи. Гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархи ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи ўртасидаги келишув асосида, улар ўртасида низо бўлган тақдирда эса, суд томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар зарур бўлса, мол-мулк реализация қилингунига қадар унинг асралишини таъминлаш чоралари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш усуллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган, ушбу Қонунга мувофиқ суднинг қарорига биноан ундирув қаратилган мол-мулк кимошди савдосида сотиш орқали реализация қилинади, ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисида қарор қабул қилар экан, ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчининг розилиги билан гаровга қўйилган мол-мулк аукционда сотиш орқали реализация қилиниши кераклигини белгилаб қўйиши мумкин. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишнинг айни шундай усули ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчи томонидан ипотека тўғрисидаги шартномада ёки ушбу Қонун 37-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишувда назарда тутилиши мумкин. Гаровга қўйилган мол-мулкни ушбу Қонун 37-моддасининг учинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда аукционда сотиш орқали реализация қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкни аукционда сотиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига ва ушбу Қонунга, агар уларда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ипотека тўғрисидаги шартнома ёки ипотекага қўювчининг ипотекага олувчи билан тузилган нотариал тартибда тасдиқланган келишувга мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилиш бўйича кимошди савдолари қонунчиликда назарда тутилган тартибда ва шартларда электрон онлайн-аукцион шаклида ўтказилади.
(40-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда. Кимошди савдосини ўтказиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш бўйича кимошди савдоси ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан ташкил этилади ва ўтказилади. Давлат ижрочисининг буюртмаси ёки кимошди савдоси ташкилотчиси сифатида иш юритадиган тегишли ихтисослаштирилган ташкилот билан тузган шартномаси кимошди савдосини ўтказиш учун асос бўлади.
(41-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш бўйича кимошди савдоси шу мол-мулк турган жойда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси ташкилотчиси кимошди савдоси ўтказилишидан камида ўттиз кун олдин Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида тарқатиладиган камида иккита даврий босма нашрда кимошди савдоси тўғрисидаги эълонни чоп этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдосига қўйиладиган ипотека нарсасининг номи, унинг турган жойи ва уни идентификация қилиш учун етарли тавсифи, унинг баҳоси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдоси иштирокчисининг закалат суммаси, уни тўлаш муддати ва тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид нархини тўлаш тартиби ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдоси ўтказиладиган жой ва вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдоси ташкилотчисининг номи ва жойлашган ери, маълумот олиш учун унинг телефон рақами ва тўлов реквизитлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси тўғрисидаги эълоннинг бир нусхаси, агар имкони бўлса ва монелик бўлмаса, кимошди савдосига қўйилаётган кўчмас мулкнинг ўзидаги кўринарли жойга кимошди савдоси ўтказилишидан камида ўн кун олдин осиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосида иштирок этишни истаган шахслар кимошди савдоси тўғрисидаги эълонда кўрсатилиши лозим бўлган миқдорда, муддатларда ва тартибда закалат пулини тўлайдилар. Закалат пули миқдори гаровга қўйилган мол-мулк бошланғич сотув нархининг 5 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосида иштирок этган, лекин унда ғолиб чиқмаган шахсларга кимошди савдоси тугаши билан закалат пули қайтариб берилади. Кимошди савдоси амалга ошмаган тақдирда ҳам закалат пули қайтариб берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосида сотилаётган мол-мулк учун энг юқори баҳони таклиф этган шахс кимошди савдосида ғолиб чиққан деб эътироф этилади. Бу шахс ва кимошди савдоси ташкилотчиси кимошди савдоси ўтказилган куни кимошди савдосининг натижалари тўғрисида баённома имзолайдилар. Улардан биронтасининг баённомани имзолашдан бўйин товлаши Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 380-моддасида назарда тутилган оқибатларга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс савдо тугаганидан кейин беш кун ичида ўзи сотиб олган гаровга қўйилган мол-мулкнинг суммасини (харид нархини), илгари тўланган закалат пулини чегириб ташлаган ҳолда, кимошди савдосининг ташкилотчиси томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа тўлаши керак. Бу сумма тўланмаган тақдирда, закалат пули қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс харид нархини тўлаган пайтдан эътиборан беш кун ичида кимошди савдосининг ташкилотчиси у билан нотариал тартибда тасдиқланган шартномага тенглаштирилган олди-сотди шартномасини тузади. Бу шартнома ва кимошди савдосининг натижалари тўғрисидаги баённома бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига зарур ёзувлар киритиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда. Кимошди савдоси натижалари тўғрисидаги баённома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси натижалари тўғрисидаги баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдосини ўтказиш учун асос;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдоси ўтказилган жой ва вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдосида олинган кўчмас мол-мулкнинг номи, тавсифи ва таърифи, унинг турган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мол-мулкнинг аввалги эгаси бўлган ипотекага қўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харид нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдосини ўтказган кимошди савдоси ташкилотчисининг номи ва жойлашган ери.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси натижалари тўғрисидаги баённома кимошди савдоси ташкилотчисининг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади.
(42-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда. Кимошди савдосини амалга ошмаган деб эълон қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси ташкилотчиси қуйидаги ҳолларда кимошди савдосини амалга ошмаган деб эълон қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдосига иккитадан кам сотиб олувчи келган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдосида гаровга қўйилган мол-мулкнинг бошланғич сотув нархига устама қилинмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимошди савдосида ғолиб чиққан шахс харид нархини белгиланган муддатда киритмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлардан биронтаси содир бўлганидан кейинги кундан кечиктирмай амалга ошмаган деб эълон қилиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилингандан кейин ўн кун ичида ипотекага олувчи ипотекага қўювчи билан келишувга кўра гаровга қўйилган мол-мулкни унинг кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархида олишга ва шу мол-мулк ипотекаси билан таъминланган ўз талабларини харид нархи ҳисобига ўтказишга ҳақлидир. Бундай келишувга нисбатан фуқаролик қонунчилигининг олди-сотди шартномаси тўғрисидаги қоидалари қўлланилади. Бу ҳолда ипотека тугатилади.
(43-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мол-мулкнинг ипотекага олувчи томонидан олиниши тўғрисидаги ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган келишувга эришилмаган бўлса, биринчи кимошди савдосидан кейин бир ойдан кечиктирмай такрорий кимошди савдоси ўтказилади. Ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда, гаровга қўйилган мол-мулкнинг бошланғич сотув нархи такрорий кимошди савдосида 20 фоизга пасайтирилади. Такрорий кимошди савдоси ушбу Қонуннинг 41-моддасида назарда тутилган тартибда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Такрорий кимошди савдоси ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатларга кўра амалга ошмаган деб эълон қилинган тақдирда, ипотекага олувчи гаровга қўйилган мол-мулкни унинг биринчи кимошди савдосидаги бошланғич сотув нархидан кўпи билан 25 фоиз паст нархда олишга (ўзида қолдиришга) ва мол-мулк ипотекаси билан таъминланган ўз талабларини харид нархи ҳисобига ўтказишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотекага олувчи такрорий кимошди савдоси амалга ошмаган деб эълон қилингандан кейин бир ой ичида гаровга қўйилган мол-мулкни ўзида қолдириш ҳуқуқидан фойдаланмаса, ипотека тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни ипотека тўғрисидаги шартнома асосида реализация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкни ипотека тўғрисидаги шартнома асосида реализация қилиш қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда аукцион ўтказиш орқали амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага олувчи томонидан ипотекага қўювчига ипотека билан таъминланган мажбуриятлар бажарилмаётганлиги тўғрисида ушбу Қонуннинг 45-моддасида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган хабарнома топшириш. Мазкур хабарномани бевосита топшириш имкони бўлмаган тақдирда, у ипотекага қўювчининг ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатилган манзилига буюртма хат шаклида юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарномани ипотека рўйхатдан ўтказилган рўйхатдан ўтказувчи органда рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека тўғрисидаги шартномадан келиб чиқадиган ва хабарномада кўрсатилган талаблар қаноатлантирилмаган тақдирда, лекин мазкур билдириш ипотекага қўювчига юборилган пайтдан эътиборан камида икки ой ўтгач, аукцион ўтказиш тўғрисидаги, ушбу Қонуннинг 46-моддасида кўрсатилган талабларга жавоб берадиган хабарномани юбориш ҳамда уни ипотека ва биринчи хабарнома рўйхатдан ўтказилган рўйхатдан ўтказувчи органда рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълонни Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида тарқатиладиган камида иккита даврий босма нашрда эълон қилиш. Аукционга қўйилаётган кўчмас мулкка доир барча битимларни тузиш аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълон биринчи марта эълон қилинган пайтдан эътиборан тақиқланади, агар битимлар тузилган бўлса, улар ҳақиқий эмас деб топилади. Аукцион ўтказиш тўғрисидаги эълон биринчи марта эълон қилинган пайтдан эътиборан аукцион ўтказиладиган пайтгача камида ўттиз кун ўтиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи асосий мажбурият бажарилмаётганлиги тўғрисидаги хабарномани олгач, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш учун асослар йўқлиги тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулк реализация қилинишини ушбу Қонуннинг 53-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган шартларда кечиктириш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Судга даъво аризаси билан мурожаат қилиниши ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган муддат ўтишини тўхтатиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда. Мажбуриятлар бажарилмаганлиги тўғрисидаги хабарноманинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги тўғрисидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага қўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилмаган мажбуриятларнинг қисқача баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий мажбуриятнинг, шунингдек гаровга қўйилган мол-мулкнинг сотилиши эҳтимолига қадар ипотекага қўювчи тўлаши керак бўлган барча йиғимлар, чиқимлар ва харажатларнинг умумий расшифровкаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарнома олинган пайтдан эътиборан ўттиз кун ичида барча қарзларни тўлиқ узиш тўғрисидаги таклиф;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека нарсаси бўлган гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш бўйича аукцион ўтказилиши мумкинлиги тўғрисидаги огоҳлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда. Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарноманинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага қўювчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилмаган мажбуриятларнинг қисқача баёни ва ипотекага қўювчининг ипотекага олувчи олдидаги, ипотека нарсасини реализация қилиш ҳисобига қаноатлантирилиши керак бўлган барча қарзларининг умумий суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека нарсаси бўлган ва аукционга қўйилаётган кўчмас мулкнинг номи, тавсифи ва таърифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аукцион ўтказиладиган жой ва вақт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар аукцион ихтисослаштирилган ташкилот томонидан ўтказиладиган бўлса, аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада мазкур ташкилотнинг номи, жойлашган ери ва телефон рақами тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни аукционда сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш очиқ аукционда амалга оширилади, қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, ёпиқ аукцион ўтказилишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкни сотиш бўйича аукцион ташкилотчиси сифатида бунинг учун ипотекага олувчи томонидан ипотекага қўювчининг розилиги билан танланган, ипотекага олувчи билан шартнома асосида фаолият кўрсатадиган ва унинг ёки ўзининг номидан иш кўрадиган ихтисослашган ташкилот иш юритади. Ипотекага олувчи ва ипотекага қўювчи ўртасида ихтисослашган ташкилотни танлаш юзасидан келиб чиқадиган низолар суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукционда ғолиб чиққан шахс ва аукцион ташкилотчиси аукцион ўтказилган куни аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани имзолайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аукционда ғолиб чиққан шахс харид нархини тўлаган пайтдан эътиборан беш кун ичида аукцион ташкилотчиси у билан нотариал тартибда тасдиқланган шартномага тенглаштириладиган олди-сотди шартномасини тузади. Бу шартнома ва аукцион натижалари тўғрисидаги баённома бинолар (иншоотлар) гарови давлат реестрига зарур ёзувлар киритиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни нотариал тартибда тасдиқланган келишув асосида реализация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган, ундирувни ипотека нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин ипотекага олувчининг ипотекага қўювчи билан тузилган, нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида ундирув қаратилган мол-мулк ушбу Қонуннинг 47-моддасига мувофиқ аукционда реализация қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги навбатдаги шартнома бўйича ипотекага олувчининг талабларини қаноатлантириш ҳақидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув, агар у ипотека тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича ипотекага олувчилар иштирокида тузилган бўлса, ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда. Ундирувнинг гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилишини ва мол-мулк реализация қилинишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека билан таъминланган мажбурият бўйича қарздор ва учинчи шахс бўлган ипотекага қўювчи (ашёвий кафил) ипотекага олувчининг ипотека билан таъминланган барча талабларини бу талабларнинг тегишли суммалар тўланган пайтдаги ҳажмида қаноатлантириб, ундирувнинг гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилишини тугатишга ҳақли. Бу ҳуқуқ гаровга қўйилган мол-мулк сотилган пайтга қадар ёки ипотекага олувчи бу мол-мулкка бўлган ҳуқуқни белгиланган тартибда олган пайтга қадар исталган вақтда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ёки мол-мулкни реализация қилиш тугатилишини талаб қилувчи шахс ипотекага олувчига ундирувни бу мол-мулкка қаратиш ва уни реализация қилиш муносабати билан қилган харажатларини қоплаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда. Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган суммаларни тақсимлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартномага кўра гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан тушган сумма, ундан бу мол-мулкка ундирув қаратилиши ва мол-мулк реализация қилиниши муносабати билан қилинган харажатларни қоплаш учун зарур суммалар ушлаб қолинганидан кейин, ўз талаблари ундирилишини сўраган ипотекага олувчилар, ипотекага қўювчининг бошқа кредиторлари ва ипотекага қўювчининг ўзи ўртасида тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суд қарорларининг ижросини амалга оширувчи орган ёки, агар ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилган бўлса, аукцион ташкилотчиси гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишдан олинган тушумни қонунда назарда тутилган навбат тартибида тақсимлайди. Бунда кимошди савдосини ёки аукционни ўтказиш учун қилинган чиқимлар ва харажатларнинг ўрнини қоплаш бошқа барча қолган талабларни қоплашдан олдин навбатдан ташқари тартибда амалга оширилади.
(50-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-572-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда. Судга мурожаат этиш ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кимошди савдосини ёки аукционни ўтказиш тартиб-таомили бузилган тақдирда, ипотекага қўювчи, шунингдек асосий мажбурият бўйича қарздор, агар у ипотекага қўювчи бўлмаса, кимошди савдоси ёки аукцион натижалари хусусида эътироз билдириб, кўчмас мулк турган жойдаги судга кимошди савдоси ёки аукцион ўтказилган санадан эътиборан уч ой ичида мурожаат этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво аризаси берилиши кимошди савдоси ёки аукцион натижаларидан келиб чиқадиган хатти-ҳаракатлар амалга оширилишини, агар суд томонидан шундай хатти-ҳаракатлар амалга оширилишини тўхтатиб туриш ҳақида ажрим чиқарилмаган бўлса, тўхтатиб қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда. Ипотекага қўювчининг кўчмас мулкни беришни рад этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи сотиб олувчига у кимошди савдоси ёки аукционда сотиб олган кўчмас мулкни беришни, шу жумладан уй-жойни бўшатишни рад этса, сотиб олувчи мол-мулк турган жойдаги судга мурожаат этишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда. Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ижросини кечиктириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи фуқаро (жисмоний шахс) бўлган ҳолларда, башарти гаров бу фуқаронинг (жисмоний шахснинг) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ бўлмаса, у ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича қандай мол-мулкни гаровга қўйганидан қатъи назар, узрли сабаблар бўлган тақдирда, суднинг қарорига кўра ундирувни ижрога қаратиш ипотекага қўювчининг аризасига мувофиқ суд томонидан бир йилгача муддатга кечиктирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш ижросини кечиктириш бу мол-мулк ипотекаси билан таъминланган мажбурият бўйича тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл этмайди ҳамда қарздорни кредиторнинг кечиктириш даври мобайнида кўпайган зарарларини ўрнини қоплашдан, кредиторга тегиши керак бўлган фоизлар ва неустойкани тўлашдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар қарздор унга кечиктириш туфайли берилган вақт доирасида кредиторнинг ипотека билан таъминланган талабларини мазкур талабларни қаноатлантириш пайтидаги ҳажмда қаноатлантирса, суд ипотекага қўювчининг аризасига кўра, ундирувни гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш тўғрисидаги қарорини бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган мол-мулкни реализация қилишни кечиктиришга, агар кечиктириш ипотекага олувчининг молиявий аҳволи жиддий тарзда ёмонлшувига олиб келиши мумкин бўлса, йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Айрим турдаги кўчмас мулк ипотекасининг ўзига хос хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда. Гаров нарсаси бўлиши мумкин бўлган ер участкаларига доир ҳуқуқлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар қонунчиликка мувофиқ гаров нарсаси бўлиши мумкин.
(54-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарага олувчи ер участкасига доир ўзининг ижарага олиш ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга фақат ижара шартномасида назарда тутилган ҳолларда ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда. Учинчи шахсларга тегишли бинолар ва иншоотлар жойлашган ер участкасига доир ҳуқуқлар гарови
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотекага қўювчига эмас, балки бошқа шахсга тегишли бино ёки иншоот жойлашган ер участкасига доир ҳуқуқ гаров нарсаси бўлса, ундирув ипотекага олувчи томонидан шу участкага бўлган ҳуқуққа қаратилган ва мазкур участка реализация қилинган тақдирда, ипотекага қўювчининг ер участкасига бўлган ҳуқуқ эгаси сифатида ўша шахсга нисбатан эга бўлган ҳуқуқлари ва мажбуриятлари олувчига ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-модда. Гаровга қўйилган ҳуқуқларни реализация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги қоидалар қўлланиладиган ҳуқуқлар ипотекасида ипотека нарсасини реализация қилиш ипотекага қўювчи гаровга қўйилган ҳуқуқдан келиб чиқадиган талабдан ипотекага олувчи фойдасига воз кечиши орқали суд тартибида, шунингдек суддан ташқари тартибда агар ипотека тўғрисидаги шартномада назарда тутилган бўлса, ёки ундирувни ипотека нарсасига қаратиш учун асослар вужудга келганидан кейин ипотекага олувчининг ипотекага қўювчи билан нотариал тартибда тасдиқланган келишуви асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги қоидалар қўлланиладиган ҳуқуқларни реализация қилиш ушбу Қонуннинг ўзига хос хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирув ер участкаси ижарасига доир ҳуқуқларга қаратилган тақдирда, қонунчиликка мувофиқ танлов ўтказилади, мазкур танловни ўтказиш тартиби ва шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(56-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-модда. Бинолар ва иншоотлар ипотекаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинолар ёки иншоотлар ипотекасига фақат ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича шу бинолар ёки иншоотлар жойлашган ер участкасига ёхуд бу участканинг гаровга қўйилаётган объект ишлаб туришини таъминлайдиган қисмига бўлган ҳуқуқлар ёхуд мазкур участканинг ёки унинг тегишли қисмининг ипотекага қўювчига тегишли ижарага олиш ҳуқуқи бир вақтнинг ўзида гаровга қўйилган ҳолда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-модда. Корхона ипотекаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ёки қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, мулкий мажмуа сифатидаги бутун корхонанинг ипотекасида гаров ҳуқуқи унинг таркибига кирувчи барча мол-мулкка (кўчар ва кўчмас мулкка), талаб қилиш ҳуқуқи ва мутлақ ҳуқуқни қўшган ҳолда, шу жумладан ипотека даврида олинган шундай ҳуқуқларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(58-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий мулкка асосланган мулкий мажмуа сифатидаги бутун корхонани ипотекага қўйиш мулкдор ёхуд у ваколат берган орган томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонунига асосан 58-модданинг учинчи қисмининг чиқарилиш санаси 2025 йил 8 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи корхона ипотекага олувчининг талабига биноан унга ўзининг йиллик ҳисоботини тақдим этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий мажмуа сифатида бутун корхона ипотекаси билан таъминланган мажбурият бажарилмаган тақдирда, ипотекага олувчи корхонанинг молиявий аҳволини соғломлаштириш юзасидан ипотека шартномасида назарда тутилган чора-тадбирларни кўришга, шу жумладан корхонанинг бошқарув органларига ишлаб чиқарилган маҳсулотни ҳамда корхонанинг бошқа мол-мулкини тасарруф этиш ҳуқуқи чекланган вакиллар тайинлашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган чора-тадбирлар кутилган натижаларни бермаган тақдирда, ипотекага олувчи ундирувни ипотекада турган корхонага ушбу Қонунда белгиланган тартибда қаратишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-модда. Ипотекага қўювчи ва ипотекага олувчининг гаровга қўйилган корхонага нисбатан ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага қўювчи гаровга қўйилган корхонага нисбатан мазкур корхонага тегишли мол-мулкни сотиш, айирбошлаш, ижарага бериш, қарзга бериш ва бошқача тарзда тасарруф этишга, шунингдек мазкур мол-мулк таркибига ўзгартишлар киритишга, агар улар корхонага тегишли мол-мулкнинг ипотека тўғрисидаги шартномада кўрсатилган умумий қиймати камайишига олиб келмаса ҳамда ипотека тўғрисидаги шартноманинг бошқа шартларини бузмаса, ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ипотека тўғрисидаги шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчи ипотекага олувчининг рухсатисиз корхонага тегишли мол-мулкни гаровга қўйишга, корхонага тегишли кўчмас мулкни тасарруфдан чиқаришга қаратилган битимлар тузишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотекага олувчи ипотекага қўювчига нисбатан ўз талабларининг бажарилишини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага қўювчидан бухгалтерия ва бошқа ҳисобот ҳужжатлари мунтазам равишда тақдим этилишини, корхонага тегишли мол-мулкка доир битимларни тузиш билан боғлиқ масалалар олдиндан келишиб олинишини талаб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхонага тегишли мол-мулк мулкдорига ёки у ваколат берган органга корхона раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш талаби билан мурожаат этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотекага қўювчи тузган битим ҳақиқий эмас деб топилишини сўраб судга даъво тақдим этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага ёки қонунга мувофиқ бошқа ҳуқуқларни амалга оширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхонани ипотекага қўювчи гаровга қўйилган мол-мулк асралишини таъминлайдиган чора-тадбирларни кўрмаган, бу мол-мулкдан корхона қиймати камайишига олиб келиши мумкин бўлган тарзда самарасиз фойдаланган тақдирда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилиши тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-модда. Ундирувни ипотекага қўювчининг гаровга қўйилган корхонасига қаратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона ипотекаси билан таъминланган мажбурият ипотекага қўювчи томонидан бажарилмаган тақдирда, ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка фақат суднинг қарорига биноан қаратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корхона мулкдорининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари корхонани кимошди савдосида олган сотиб олувчига олинган мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-модда. Уйлар ва квартиралар ипотекаси тўғрисидаги қоидаларнинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека фуқаролар (жисмоний шахслар) ёки юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган, доимий яшаш учун мўлжалланган якка тартибдаги ва кўп квартирали уйларга ҳамда квартираларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат уй-жой фондининг уйларини ипотекага беришга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган фуқаролар, васийлик ёки ҳомийлик белгиланган муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахслар мулки бўлган уй ёки квартира ипотекаси қонунчиликда мол-мулк билан боғлиқ битимлар тузиш учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
(61-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-модда. Кўп квартирали уйдаги квартиралар ипотекаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка мувофиқ муайян қисмлари ипотекага қўювчининг ва бошқа шахсларнинг умумий улушли мулкида бўлган кўп квартирали уйдаги квартира ипотекасида турар жой билан бир қаторда уйнинг умумий улушли мулк ҳуқуқидаги тегишли улуш ҳам гаровга қўйилган ҳисобланади.
(62-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-модда. Қурилаётган уйлар ипотекаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй қуриш учун кредит ёки аниқ мақсадли қарз берилаётганда ипотека тўғрисидаги шартномада мажбуриятни тугалланмаган қурилиш (ипотекага қўювчи келгусида оладиган мол-мулк ва мулкий ҳуқуқлар) билан таъминлаш назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-модда. Банк ёки бошқа кредит ташкилотининг кредити ҳисобига олинаётган ёки қурилаётган уйлар ва квартиралар ипотекаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар шартномада ёки қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, банк ёхуд бошқа кредит ташкилотининг кредит маблағларидан ёки юридик шахснинг уй ёки квартира олиш ёхуд қуриш учун берилган аниқ мақсадли қарз маблағларидан фойдаланган ҳолда олинаётган ёки қурилаётган уй ёки квартира қарз олувчининг уй ёки квартирага бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ипотекага қўйилган деб ҳисобланади. Уй ёки квартира олиш ёхуд қуриш учун кредит ёки аниқ мақсадли қарз берган банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти ёки юридик шахс мазкур ипотека бўйича ипотекага олувчидир.
(64-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисми асосида вужудга келадиган уй ёки квартира ипотекасига нисбатан тегишинча ипотека тўғрисидаги шартнома асосида вужудга келадиган кўчмас мулк ипотекаси ҳақидаги қоидалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик ва ҳомийлик органлари, агар вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахсларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатлари бузилаётганлигини эътироф этиш учун васийлик ва ҳомийлик органларида асослар бўлмаса, вояга етмаган, муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган шахслар яшаётган турар жой мулкдорининг оила аъзолари бўлган бундай шахсларнинг қонуний вакилларига бу турар жойни тасарруфдан чиқаришга ва (ёки) ипотекага қўйишга розилик беришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик ва ҳомийлик органларининг ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар яшаётган турар жойни ипотекага қўйиш учун розилик бериш тўғрисидаги қарори ёки бундай розилик беришни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган қарори розилик бериш сўралган ариза топширилган санадан кейин кечи билан ўн беш кун ичида ёзма шаклда қабул қилиниши ҳамда ариза берувчига берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Васийлик ва ҳомийлик органларининг қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-модда. Ундирувни гаровга қўйилган уй ёки квартирага қаратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти уй ёки квартира ипотека тўғрисидаги шартнома ёхуд қонун асосидаги ипотека бўйича банк, бошқа кредит ташкилоти ёки юридик шахс томонидан шундай уй ёки квартира олиш ёхуд қуриш учун берилган кредит ёки аниқ мақсадли қарз қайтарилишини таъминлаш учун гаровга қўйилган бўлса, ипотекага олувчининг ундирувни гаровга қўйилган уй ёки квартирага қаратиши ва уни реализация қилиши бундай уйда ёки квартирада биргаликда яшаётган ипотекага қўювчининг ва унинг оила аъзоларининг, шу жумладан собиқ оила аъзоларининг фойдаланиш ҳуқуқи тугатилишига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ундирув гаровга қўйилган уй ёки квартирага суд тартибида ҳам, суддан ташқари тартибда ҳам ушбу Қонунда белгиланган қоидаларга риоя этилган ҳолда қаратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган ҳамда ундирув қаратилган уй ёки квартира ушбу Қонунда белгиланган тартибда реализация қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гаровга қўйилган уй ёки квартирани бўшатиб бериш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(65-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(66-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-модда. Ипотека тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ипотека тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(67-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
(68-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2006 йил 4 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-58-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 393-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда, 38-сон, 328-модда; 2015 й., 33-сон, 439-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон; 23.10.2019 й., 03/19/572/3943-сон; 15.01.2020 й., 03/20/602/0052-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон; 30.06.2022 й., 03/22/782/0576-сон; 25.10.2023 й., 03/23/871/0797-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 13.02.2025 й., 03/25/1028/0138-сон; 22.04.2025 й., 03/25/1060/0373-сон)