Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2020 11.09.2019 йилдаги 756-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сонли «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 11 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
756-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 756-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга республикада ва хорижда стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг халқаро тизимларини жорий этиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш, кўргазма стендларини яратиш, халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда иштирок этиш, шу жумладан анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни салоҳиятли бозорларга олиб чиқиш учун тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказиш, шунингдек, халқаро тендер ва танловларда иштирок этишда молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес-тренинглар — ходимлар кўникмаларини шакллантириш ва ривожлантиришга қаратилган ўқитиш шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес-форум — бизнес вакилларининг маълум бир соҳадаги бизнес масалаларини муҳокама қилишга бағишланган вакиллик йиғилиши ёки съезди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазма-ярмарка тадбирлари — халқаро, минтақалараро, вилоят кўргазмалари, конфренциялари, фестиваллари, форумлари, бизнес учрашувлари, ярмаркалари ва тадбиркорлик субъектларининг экспорт имкониятларини ривожлантиришга қаратилган бошқа тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бизнес-семинарлар — ишбилармонлик соҳасига оид тажриба, билим ва маълумотлар билан алмашиш мақсадида ўтказиладиган интерфаол ўқув-амалий тадбир шакли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи ташкилот — Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реклама кампанияси (тақдимот) — маълум бир даврга мўлжалланган, маҳсулотларни (хизматларни) бозорда таклиф этиш учун маркетинг вазифаларини ҳал қилишга қаратилган бир-бири билан боғлиқ бўлган кенг қамровли реклама тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштириш — мавжуд ёки амалга ошириш мумкин бўлган вазифаларга нисбатан умумий ёки кўп маротаба фойдаланиш учун қоидалар белгилаш орқали муайян соҳада тартибга солишнинг мақбул даражасига эришишга қаратилган фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаш — маҳсулотлар, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимлар, мувофиқликни баҳолаш органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи бозорларда маҳсулотни сертификатлаш — маҳсулотнинг ташқи бозорларда қўйиладиган мажбурий талабларга мувофиқлигини баҳолаш, шу жумладан техник хусусиятларини такомиллаштириш ва яхшилаш мақсадида ўтказиладиган ҳамда маҳсулот учун техник ҳужжатларни тайёрлаш (ишлаб чиқиш, қайта ишлаш, таржима қилиш), тажриба намуналарини транспортировка қилиш, сақлаш, синаш ва утилизация қилишни (кейинги ўринларда мувофиқликни баҳолаш деб аталади) ўз ичига олган комплекс тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо миссиялари — маҳсулотнинг салоҳиятли харидорлари билан алоқалар ўрнатиш, шунингдек, маҳсулот тақдимотларини ўтказиб, савдо миссиялари ўтказиладиган мамлакатда салоҳиятли харидорлар ва тегишли давлат идоралари билан келгусидаги экспорт битимининг тафсилотларини муҳокама қилиш жараёни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам қуйидагилар билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибида кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага мувофиқ халқаро стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага мувофиқ тақдимотлар ва реклама компанияларини, шу жумладан миллий маҳсулотлар ва брендларни салоҳиятли савдо бозорларига олиб чиқиш учун ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага мувофиқ халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартномага мувофиқ хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мамлакатларда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазма — ярмарка тадбирларида иштирок этиш харажатларини қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок учун кўрсатиладиган молиявий ёрдам экспорт қилувчи ташкилотнинг бир нафар вакили ҳисобга олинган ҳолда қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Молиявий ёрдам олиш учун ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Молиявий ёрдам олиш учун экспорт қилувчи ташкилот томонидан Агентликка ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларда келтирилган шаклларга мувофиқ молиявий ёрдам тўғрисида ариза ва тўлдирилган анкета-талабномани қуйидаги ҳужжатлар билан биргаликда тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ўтган ва жорий молиявий йилдаги харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан молиявий ёрдам бериш мақсадларига мос келадиган шартномалар (битимлар), тўлов ҳужжатлари ва (ёки) бажарилган ишлар далолатномаси нусхалари;

хорижий мамлакатлардаги кўргазма-ярмаркалар, бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда ҳақиқатда қатнашганликни тасдиқловчи кафолат хати;

экспорт қилувчи ташкилотнинг солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

муддати ўтган кредиторлик ва дебиторлик қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича тақдимот материаллари, брошюралар ва буклетлар намуналари (кўргазма ёки ярмаркада иштирок этганда);

товарлар, ишларни (хизматларни) етказиб берувчиларнинг рақобат варақаси (анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни салоҳиятли бозорларга олиб чиқиш учун тақдимотлар ва реклама кампаниялари ўтказишда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта ташкил этиш, банкротлик ва (ёки) тугатиш босқичидаги экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризалари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ташқи бозорларда маҳсулотларни сертификатлаш (стандартлаштириш), шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўрта муддатли ҳисоб-китоб қилинган кўрсаткичларини ўз ичига олган лойиҳанинг бизнес режаси, маҳсулотни экспортга етказиб бериш муддатлари ҳамда ҳажмлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган режа-жадвалини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун молиявий ёрдам ҳақида ариза берган экспорт қилувчи ташкилот ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан биргаликда қуйидагиларни ҳам тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш тўғрисидаги ҳужжатларни берадиган аккредитацияланган (нотификацияланган) синов лабораториялари ва (ёки) сертификатлаш ташкилотлари билан мувофиқликни баҳолаш билан боғлиқ бажарилган ишлар (хизматлар) ҳақида экспорт қилувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган контракт нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий (хорижий) аккредитацияланган синов лабораториялари (марказлари) ва (ёки) сертификатлаш ташкилотлари томонидан, зарур ҳолларда, нотариал тасдиқланган ўзбек ёки рус тилидаги таржимаси билан юқори технологияли маҳсулотларнинг ташқи бозорларда муваффақиятли мослашганлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Экспорт қилувчи ташкилотдан ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандларида назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ва хорижий мамлакатларда ташкил этилган бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш учун кўрсатиладиган молиявий ёрдам Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган смета асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Экспорт қилувчи ташкилот томонидан ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентликка бевосита, почта орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бевосита тақдим қилинган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхат бўйича қабул қилинади, унинг нусхаси дарҳол ҳужжатлар қабул қилинган сана белгиси билан экспорт қилувчи ташкилотга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик экспорт қилувчи ташкилот зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Экспорт қилувчи ташкилотларнинг аризаларини кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар Агентлик томонидан 7 иш куни давомида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агентлик аризани ип ўтказиб боғланган, саҳифалари рақамланган ва муҳр билан тасдиқланган рўйхатга олиш журналида рўйхатга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Агентлик тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини, шунингдек уларнинг молиявий ёрдам шартлари ва мақсадларига мувофиқлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Молиявий ёрдам тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик бир иш куни давомида почта алоқаси орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали қабул қилинган қарор тўғрисида экспорт қилувчи ташкилотга билдиришнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва молиявий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низомнинг 2-бобида назарда тутилган талаблар ва шартларга мувофиқ келадиган ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ушбу Низомнинг 5-бобида назарда тутилган миқдордаги харажатларни қоплаш учун товарлар, ишлар (хизматлар) етказиб берувчининг банк ҳисобрақамига, амалга оширилган харажатлар бўйича эса — қарор қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш куни ичида экспорт қилувчи ташкилотнинг банк ҳисобрақамига маблағлар ўтказиш орқали молиявий ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Агентлик томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра молиявий ёрдам кўрсатиш учун белгиланган шартлар бузилганлиги аниқланган тақдирда (тегишли шартларни таъминламаслик, ваколатли орган билан экспорт қилувчи ташкилот ўртасида имзоланган шартноманинг ёки кафолатининг хати йўқлиги), тегишли маблағлар Агентлик томонидан юборилган ёзма билдиришнома қабул қилинган санадан бошлаб ўн иш куни давомида экспорт қилувчи ташкилот томонидан қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт қилувчи ташкилот, ваколатли орган ва Агентлик ўртасидаги шартнома шартларининг бузилиши билан боғлиқ низолар суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Мақсадли молиявий ёрдам соҳаси ва предмети
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Молиявий ёрдам қуйидагилар билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий давлатларнинг халқаро, минтақавий ва миллий стандартларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ва хорижда маҳсулотларни сертификатлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омологация;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш талабларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) тақдимотлар ва реклама компанияларини, шу жумладан салоҳиятли бозорларга миллий маҳсулотлар ва брендларни олиб чиқиш учун ўтказиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реклама баннерлари, интерактив ва ёруғлик диодли кўча экранларни, шу жумладан аэропорт терминалларида ўрнатиш, тарқатма материалларни тайёрлаш билан боғлиқ харажатлар (рақобат варақаси асосида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қидирув машиналари асосида сайтни оптималлаштириш хизматлари ҳақини тўлаш (Search Engine Optimization — SEO) (рақобат варақаси асосида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қидирув маркетингини ўтказиш (Search Engine Marketing — SEM) (рақобат варақаси асосида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
материалларни жамоатчилик ҳамжамиятлар, форумлар, ижтимоий тармоқлар, шу жумладан хештеггингда нашр этиш орқали ижтимоий хизматларда сайтни тарғиб қилиш хизматлари ҳақини тўлаш (рақобат варақаси асосида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рақамли рекламани тайёрлаш ҳамда хорижий телевидение ва радиода, ижтимоий тармоқлар, мобиль иловалар, мессенжерлар, онлайн ўйинларда жойлаштириш, шунингдек, чет элдаги газеталарда, бизнес журналларда ва каталогларда нашр қилиш харажатларини қоплаш (танлов варақаси асосида);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олиш йиғимларини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тендер ҳужжатларини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш соҳасида, хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослашган озиқ-овқат маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
парфюмерия ва косметика маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болалар ва ўсмирлар учун мўлжалланган маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилиши зарур бўлган бошқа маҳсулотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биноларни ижарага олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник таъминот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча ускуналарни ўрнатиш ва демонтаж қилиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиладиган тадбир ҳақида ахборотни тарқатиш мақсадида оммавий ахборот воситаларининг хизматлари ҳақини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган хорижий ташкилотлар, хорижий мутахассис-мураббийлар хизматлари ҳақини тўлаш (шу жумладан меҳмонхона, транспорт харажатлари, вакиллик харажатлари, сувенирлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таржимон хизмати ҳақини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-тақдимот материаллари, буклетлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кофе-брейкларни ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий тадбиркорларни жалб қилиш (шу жумладан транспорт харажатлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) хорижий мамлакатларда бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитиш бўйича хорижий компаниялар, бизнес мактаблари ва мутахассисларнинг хизматлари ҳақини тўлаш (шу жумладан бинони ижарага олиш, теник таъминот, ахборот-тақдимот материаллари, сувенирлар, кофе-брейклар, вакиллик харажатлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
делегацияга чет элда ҳамроҳлик қилиш бўйича хизматлари ҳақини тўлаш (учрашув, трансфер, кузатиш, таржимон, гид хизматлари ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш харажатларини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган жойгача транспорт харажатларини тўлаш (ҳаво йўллари ва темир йўллари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ишлаб чиқарувчи-компанияларга, шунингдек, ташқи савдо фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга ташрифларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш соҳасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхатга олиш йиғимларни тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазма майдонларини (шу жумладан стендларни жойлаштиришнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда) ҳамда кўргазма стенди ва жиҳозларини ижарага олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стендларни ишлаб чиқариш, монтаж ва демонтаж қилиш, қўшимча кўргазма ускуналари ва мебелларни ижарага олиш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш (шу жумладан фриз ёзуви ва стенд дизайни учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти манбаларига уланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўргазма экспонатларини етказиб бериш учун транспорт харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча кўргазма хизматлари ҳақни тўлаш (стендни тозалаш ва қўриқлаш, алоқа воситаларини улаш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
салоҳиятли импорт қилувчи харидорларни топиш учун хорижий ихтисослаштирилган компанияларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдимот материаллари, брошюралар ва буклетларни тайёрлаш қисми бўйича харажатларни қоплаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Молиявий ёрдам миқдори ва шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Харажатларни қоплаш бўйича молиявий ёрдам ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган йўналишларга мувофиқ қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш — 100 фоиз, лекин 20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдимотлар ва реклама компанияларини, шу жумладан салоҳиятли савдо бозорларга миллий маҳсулотлар ва брендларни олиб чиқиш учун ўтказиш — 100 фоиз миқдорда, лекин бир корхона учун календарь йилининг бир чорагида 5 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш — 50 фоиз миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш — 100 фоиз миқдорда, лекин 10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида, шунингдек, хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган сметага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгусидаги кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш — 100 фоиз миқдорида ҳақиқий харажатлар бўйича чекланмаган миқдорда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижий валютадаги харажатларни қоплаш учун молиявий ёрдамни ҳисоб-китоб қилишда қоплаш миқдори тегишли тўлов топшириғида кўрсатилган тўловлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада асосан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи ташкилот томонидан ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт қилувчи ташкилот тақдим этган ҳужжатларда ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Бошқа сабабларга кўра, шу жумладан номувофиқлик сабаб молиявий ёрдам кўрсатишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, Агентлик бир иш куни давомида экспорт қилувчи ташкилотга Агентликнинг мансабдор шахслари томонидан имзоланган рад этиш сабаблари, шунингдек, экспорт қилувчи ташкилот кўрсатилган сабабларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун топшириш муддати кўрсатилган ҳолда асосли хулосани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Экспорт қилувчи ташкилот молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этган ҳолда белгиланган муддатда ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатларни, шу жумладан рад этишнинг илгари кўрсатилган сабаблари бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун Агентликка топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Агар экспорт қилувчи ташкилот белгиланган муддатда молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш учун асос бўлган сабабларни бартараф этса, ҳужжатлар Агентлик томонидан рад этилган сабабларни бартараф этиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш кунидан кўп бўлмаган муддатда қайта кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Аризани қайта кўриб чиқишда Агентлик томонидан рад этишнинг илгари ёзма равишда айтилмаган сабабларини кўрсатишга йўл қўйилмайди, илгари кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Белгиланган муддатдан кейин берилган ҳужжатлар янги топширилган деб ҳисобланади ва умумий асосларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Экспорт қилувчи ташкилотлар молиявий ёрдам кўрсатишни рад этиш тўғрисидаги қарор, шунингдек, Агентликнинг мансабдор шахслари ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар ажратиш ва улардан фойдаланиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Экспорт қилувчи ташкилотларга харажатларни қоплаш бўйича кўрсатиладиган молиявий ёрдам билан боғлиқ Агентликнинг харажатлари Агентлик учун назарда тутилган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий йил давомида тадбиркорлик субъектларининг тақдим этган аризаларига мувофиқ молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда, тасдиқланган базавий сметага ўзгартиришлар киритиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳар бир молиявий йил бошида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 декабрдаги ПҚ-4069-сон қарорига мувофиқ Агентликнинг тасдиқланган смета бўйича буюртманомаси олинган кундан бошлаб уч банк иш куни мобайнида Агентликни молиялаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида харажатлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Хориждаги шартномалар бўйича харажатлар Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 10 июлдаги 294-сон қарорига мувофиқ валютани конверсиялаш йўли билан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Молия йили якуни бўйича Агентлик шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган бюджет маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ушбу Низом қоидаларини бузган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш учун жавобгарлик Агентликка юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги экспорт қилувчи ташкилотларга ушбу Низомга мувофиқ молиявий ёрдам кўрсатиш бўйича Агентлик фаолиятининг самарадорлигини мониторинг қилади ва ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Масъул ижрочилар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Экспорт қилувчи ташкилот

Ариза, буюртманома-анкета ва бошқа ҳужжатларни тайёрлаш ва тўғридан-тўғри, почта орқали ёки электрон шаклда, шу жумладан Ташқи иқтисодий маълумотлар портали орқали тақдим этиш, жумладан:

экспорт қилувчи ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланган ўтган ва жорий молиявий йилдаги харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар, шу жумладан молиявий ёрдам бериш мақсадларига мос келадиган шартномалар (битимлар), тўлов ҳужжатлари ва (ёки) бажарилган ишлар далолатномаси нусхалари;

хорижий мамлакатлардаги кўргазма-ярмаркалар, бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумларда ҳақиқатда қатнашганликни тасдиқловчи кафолат хати;

экспорт қилувчи ташкилотнинг солиқлар бўйича қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

муддати ўтган кредиторлик ва дебиторлик қарздорлиги йўқлиги тўғрисида маълумотнома;

ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бўйича тақдимот материаллари, брошюралар ва буклетлар намуналари (кўргазма ёки ярмаркада иштирок этганда);

товарлар, ишларни (хизматларни) етказиб берувчиларнинг рақобат варақаси (анъанавий миллий маҳсулотлар ва брендларни салоҳиятли бозорларга олиб чиқиш учун тақдимотлар
ва реклама кампаниялари ўтказишда)
.

Экспорт қилувчи ташкилотнинг ихтиёрига
кўра

2-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этишни кўриб чиқади ва бу ҳақида қарор чиқаради.

Ариза қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш кунидан кечикмасдан

3-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Экспорт қилувчи ташкилотга қарор тўғрисида билдиришнома юборади.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 1 иш
куни мобайнида

4-босқич

Экспортни рағбатлантириш агентлиги

Харажатларни қоплаш учун молиявий ёрдам кўрсатади.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб 7 иш кунидан кечикмасдан

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга
2-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги

‎‎Молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида ариза

______________________________(экспорт қилувчи ташкилотнинг номи) _________________________

‎‎(маҳсулот номи)

‎‎ишлаб чиқариш билан шуғулланади ва _________йилдан буён ўз

‎‎фаолиятини олиб боради. ‎
‎‎Қуйидагиларда молиявий ёрдам кўрсатишингизни сўраймиз*:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

стандартлар (сертификатлар) олиш

(стандарт, сертификат номи)

тақдимот ва реклама компаниялари ўтказиш

(батафсил маълумот кўрсатилади)

халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш

(батафсил маълумот кўрсатилади)

ваколатли органларида

(давлат номи)

рўйхатдан ўтказиш

(маҳсулот номи)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида бизнес — семинарлар,

тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес — форумларда иштирок этиш

(тадбирлардан бири, унинг номи ва ўтказиш санаси кўрсатилади)

хорижий мамлакатларда бизнес — семинарлар, тренинглар, савдо

миссиялари ва бизнес — форумларда иштирок этиш

(тадбирлардан бири, унинг номи ва ўтказиш санаси кўрсатилади)

хорижий кўргазма (ярмарка)да иштирок этиш

(кўргазма (ярмарка)нинг номи, ўтказиш жойи ва санаси)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бандлардан бирини кўрсатиш керак.
‎‎___________________ раҳбари‎

‎‎__________________________

‎(Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Буюртманома-анкета

1.

Экспорт қилувчи ташкилотнинг номи:

2.

Экспортни қилувчи корхонанинг веб-сайти (агар мавжуд бўлса):

3.

Экспорт қилувчи ташкилотнинг ташкил топган йили:

4.

Жойлашган жойи (почта манзили):

5.

Штат (ишчилар сони):

6.

Ишлаб чиқариш ҳажми (миқдорий ва қиймат жиҳатдан):

7.

Йиллик оборот (млн.сўм):

8.

Мурожаат қилувчи шахс (Ф.И.О., лавозими):

9.

Боғланиш учун маълумотлар (тел., E-mail):

10.

Шунга ўхшаш тадбирларда неча марта ва қайси бирида иштирок этган
(охирги икки йилда):

11.

Тадбирда намойиш этиладиган маҳсулотларнинг рўйхати:

12.

Тақдим этилаётган маҳсулот сертификатлашни талаб қиладими:

13.

Ташкил этиладиган учрашувларда ташриф буюрганларнинг қайси тоифасини (мақсадли аудитория) кўришни хоҳлайсиз (дистрибьютерлар, давлат ташкилотлари, ишлаб чиқарувчилар, консалтинг компаниялар, ассоциациялар вакиллари ва бошқалар):

14.

Маҳсулотлар экспорт �илинадиган мамлакатлар:

15.

Йиллик экспрот ҳажми (минг долларда):

16.

Тадбир ўтказиладиган мамлакатда маҳсулот сотиб оладиган ҳамкорлар мавжудми (хорижий давлатлардаги кўргазмалар-ярмаркалар, бизнес- семинарлар, тренинглар, савдо миссиялари ва бизнес-форумлар доирасида):

17.

Тақдим этилган маҳсулотларнинг асосий рақобат устунлигини санаб беринг:

Экспорт қилувчи ташкилот раҳбари

Лавозими_______________________________________
_____________________

Ф.И.О. ______________________________________________________________

Имзо________________________________________________________________

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2019 й., 09/19/756/3728-сон)