Ҳужжат кучини йўқотган 04.05.2026 21.08.2019 йилдаги 700-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.05.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 1 майдаги 219-сонли «Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5706-сон Фармони ҳамда «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПҚ-4276-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, ёнғинларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида бартараф этиш, ёнғин-қутқарув ишлари самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, ушбу қарорни бажариш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек, тегишли ташкилотлар билан тузилган шартномалар бўйича олинадиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг сўровномасига асосан келгуси йил учун бюджет параметрларини шакллантиришда мазкур қарор ижроси билан боғлиқ ҳаражатларни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 21 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
700-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 700-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (кейинги ўринларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги деб аталади) ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғинлар ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш тадбирлари самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган ҳарбий хизматчи ёки қутқарувчи мақомига эга бўлган ходимлар ва ишчи-хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув отрядлари, қисмлари ва постларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин-қутқарув отряди — кўп тармоқли қутқарув ишларини (радиацион-кимёвий, тиббий-биологик, тоғда ва сувда қутқарув, ёнғин ўчириш ва бошқа турдаги) бажаришга мўлжалланган ҳамда ушбу ишларни бажариш учун махсус ва бошқа турдаги автомобиллар ҳамда асбоб-анжомлар билан жамланган бўлинма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин-қутқарув қисми — икки ва ундан ортиқ ёнғин-қутқарув ва бошқа турдаги автомобиллар билан жамланган ҳамда ёнғинни ўчириш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини бажаришга мўлжалланган бўлинма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин-қутқарув пости — битта ёнғин-қутқарув автомобили билан жамланган ҳамда ёнғин ўчириш ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган қутқарув ишларини бажаришга мўлжалланган бўлинма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари — оддий аскарлар, сержантлар ва офицерлар таркибидан иборат бўлган, контракт асосида ҳақиқий ҳарбий хизматчилар билан жамланган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қутқарувчи мақомига эга бўлган ишчи-хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари — меҳнат шартномаси асосида меҳнат муносабатларини олиб борадиган ва қутқарувчи мақомига эга бўлган хизматчилар билан жамланган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бўлинмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнғин-қутқарув депоси (ёнғин ўчириш депоси) — ёнғин-қутқарув бўлинмаларига юклатилган вазифаларни бажариш учун ёнғин-қутқарув техникаларини сақлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, шахсий таркибни жойлашуви учун хизмат хоналари, фавқулодда вазиятлар тўғрисида келиб тушган ҳабарларни қабул қилиш хонаси, техник ва ёрдамчи хоналардан ташкил топган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг объекти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар ва қутқарувчи мақомига эга бўлган хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув отрядлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи юқори бўлган айрим шаҳарлар ва туманларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар билан жамланган ёнғин-қутқарув қисмлари аҳоли сони 50 минг ва ундан ортиқ бўлган шаҳарларда ҳамда туманлар марказларида, шунингдек, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкил этилаётган ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар билан жамланган ёнғин-қутқарув қисмларининг ташкилий тузилмаси ва штат бирликлари, уларни сақлаш учун ажратиладиган маблағлар доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчи мақомига эга бўлган хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув қисмлари ва постлари аҳоли сони 50 мингдан кам бўлган туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари ва уларнинг штатлари сони муҳофаза қилинаётган худуднинг (объектнинг) ҳусусиятидан келиб чиқиб, ёнғин-қутқарув ва бошқа турдаги автомобилларнинг сонини ва турини ҳисобга олган ҳолда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг идоравий ҳужжатлари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қутқарувчи мақомига эга бўлган хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув қисмлари ва постлари ташкил этилиши лозим бўлган туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг рўйхати ва ходимлари (хизматчилари) сони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан ҳар йили бир марта 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ёнғин-қутқарув қисмлари ва постлари ташкил этилиши лозим бўлган туманлар ва шаҳарлар рўйхати, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳарбий хизматчи ёки қутқарувчи мақомига эга бўлган ходимлар ва хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув бўлинмалари сони ва уларнинг штатдаги ходимлари сони амалдаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан аниқланади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин-қутқарув қисмлари ва уларнинг бошқарув органлари Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг идоравий ҳужжатларига мувофиқ манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бошқармалари (марказлари) вакилларидан иборат таркибдаги идоралараро комиссияларининг далолатномалари, шунингдек, ушбу объектлар ёки уларнинг юқори турувчи ташкилотлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бошқармалари (марказлари) ўртасида тузиладиган шартномалар асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
битта ёнғин-қутқарув қисми ва/ёки ёнғин назорати ва профилактика гуруҳи учун — ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккита ва ундан ортиқ ёнғин-қутқарув қисмлари ва/ёки ёнғин назорати ва профилактика бўлинмалари учун — ёнғин хавфсизлиги бўлими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккита ва ундан ортиқ ёнғин хавфсизлиги бўлимлари учун — юридик шахс мақомига эга бўлган ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (маркази) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин хавфсизлиги бошқармаси (маркази), бўлими ва бўлинмасининг намунавий ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ёнғин-қутқарув деполарини жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ёнғин-қутқарув деполарининг жойлашуви туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда қуриладиган ёнғин-қутқарув деполарининг жойлашуви амалдаги стандарт, норма ва қоидаларга мувофиқ Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда лойиҳачи ташкилотлар ёки манфаатдор ташкилотлар (буюртмачилар) томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ёнғин-қутқарув автомобиллари сонини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларидаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун ёнғин-қутқарув ва бошқа турдаги автомобилларнинг сони ҳамда йиллик моторесурс лимитлари стандарт, меъёр, қоида ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг идоравий ҳужжатлари асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектлардаги ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун ёнғин-қутқарув ва бошқа турдаги автомобилларнинг сони Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан келишилган ҳолда лойиҳачи ташкилотлар томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини молиявий ва моддий-техник таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини сақлаш харажатлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида ташкил этилган Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда шартномалар асосида ташкил этилган ёнғин-қутқарув қисмлари ва уларнинг бошқарув органлари учун — ушбу ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотлар билан тузилган шартномалар асосида ташкил этилган ёнғин-қутқарув қисмлари ва уларнинг бошқарув органларининг молиявий ва моддий-техник таъминоти Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган бўлинмалар учун белгиланган меъёрлар асосида амалга оширилади (икки томонлама тузилган шартномага мувофиқ бериладиган қўшимча имтиёзлар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмалари (ташкилотлар билан тузиладиган шартномалар асосида ташкил этиладиган ёнғин-қутқарув бўлинмалари бундан мустасно) учун бинолар ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ҳаражатлари Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини тегишли йиллар учун шакллантиришда назарда тутилган марказлаштирилган капитал қўйилмалар лимитлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар доирасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ташкил этилган ёнғин-қутқарув қисмлари ва уларнинг бошқарув органлари учун бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ушбу объектларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ёнғин-қутқарув деполарнинг бинолари ва иншоотларидан фойдаланиш ва уларни жиҳозлаш, ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун ёнғин-қутқарув техникаси, автотранспорт ва ёқилғи-мойлаш материаллари, махсус кийим-бош, алоқа воситалари, диагностика аппаратлари, инвентарь ва ёнғин-техник мол-мулк, ташкилий техника, эҳтиёт қисмлар ва сарфлаш материалларини сотиб олиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида ташкил этилган ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ташкил этилган ёнғин-қутқарув қисмлари ва уларнинг бошқарув органлари учун — тузилган шартномаларга мувофиқ объектларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ёнғин-қутқарув бўлинмалари бошқарув органларининг тасдиқланган штатларига давлат ёнғин назоратини амалга ошириш ҳамда уларга раҳбарлик қилиш учун қўшимча лавозимларни киритиш тегишли равишда, ёнғин-қутқарув қисмларининг белгиланган штатлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, бироқ ушбу бўлинмалар штатларининг тасдиқланган умумий сонининг тўрт фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин-қутқарув бўлинмалари қонунчиликка мувофиқ қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари

Ташкил этиладиган жой

Ташкил этиш учун асос

Молиялаштириш манбаи


Ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар ва қутқарувчи мақомига эга бўлган хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув отрядлари

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида, шунингдек, табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавфи юқори бўлган айрим шаҳарлар ва туманларда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


Ҳарбий хизматчи мақомига эга бўлган ходимлар билан жамланган ёнғин-қутқарув қисмлари

Аҳоли сони 50 минг ва ундан ортиқ бўлган шаҳарларда ҳамда туманлар марказларида

Қўшимча штат ажратилиши талаб этилганда — Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг белгиланган штатлари доирасида — Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари


Ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда

Объектлар ёки уларнинг юқори турувчи ташкилотлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бошқармалари (марказлари) ўртасида тузиладиган идоралараро комиссиялар далолатномалари ҳамда шартномаларга мувофиқ қабул қилинадиган Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

Объектлар маблағлари


Қутқарувчи мақомига эга бўлган хизматчилар билан жамланган ёнғин-қутқарув қисмлари ва постлари

Аҳоли сони 50 мингдан кам бўлган туманлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида

Қўшимча штат ажратилиши талаб этилганда — Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг белгиланган штатлари доирасида — Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 700-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РУЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати фаолиятини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 августдаги 566-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 159-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 279-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаштўғрисида» 2018 йил 3 майдаги 321-сон қарорига 1-илованинг 20-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 5-сон, 101-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.08.2019 й., 09/19/700/3602-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)