05.12.2017 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси, кейинги ўринларда «Аҳдлашувчи Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принцип ва нормаларига амал қилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккала Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг шахсий ва мулкий ҳуқуқларини тенг ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг муҳимлигини эътироф этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантиришни таъкидлаган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I БЎЛИМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Ҳуқуқий ҳимоя
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳуқуқий ҳимояни таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари, шунингдек, унинг ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган ўзга шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз шахсий ва мулкий ҳуқуқларига нисбатан ушбу бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари сингари ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари, шунингдек, унинг ҳудудида яшовчи ўзга шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар ваколат доирасига кирадиган суд, прокуратура, ички ишлар органлари ва бошқа муассасаларига (кейинги ўринларда «адлия муассасалари» деб аталади) мурожаат қилиш ҳуқуқига эгалар. Улар ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқаролари каби бир хил шартларда процессларда иштирок этиш, даъво қўзғатиш, илтимоснома бериш ва бошқа процессуал ҳаракатларни амалга оширишлари ҳам мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Шартноманинг қоидалари тегишли тарзда Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудларида уларнинг миллий қонунчилигига биноан таъсис этилган юридик шахслар, шунингдек, процессуал ҳуқуқ лаёқатига эга бўлган бошқа ташкилотларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Божларни тўлаш ва харажатни қоплашдан озод этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари, шунингдек, унинг ҳудудида яшовчи ўзга шахслар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳуқуқий ёрдам ва нотариал ҳаракатлар учун тўлов ва харажатларни қоплашдан озод этиладилар ҳамда унинг ўз фуқаролари сингари бир хил даражада ва шартларда бепул юридик ёрдамдан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган имтиёзлар муайян иш бўйича амалга оширилаётган барча процессуал ҳаракатларга, шу жумладан, қарорни ижро этишга нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Шахсни тасдиқловчи, оилавий ва мулкий аҳвол тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартноманинг 2-моддасида назарда тутилган имтиёзлар уларни тақдим этиш тўғрисида илтимоснома берган шахснинг шахсини тасдиқловчи, оилавий ва мулкий аҳволи тўғрисидаги ҳужжатлар асосида берилади. Мазкур ҳужжатлар ҳудудида ушбу шахс яшаш ёки турар жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли муассасалари томонидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар илтимоснома берувчи шахс Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида яшаш ёки турар жойига эга бўлмаса, бу ҳолда мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳужжатлар у фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси томонидан берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суд харажатларини тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги илтимоснома бўйича қарор қабул қилувчи адлия муассасаси ҳужжатни берган муассасадан қўшимча маълумот ёки тушунтиришларни талаб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Ҳуқуқий ёрдам
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ, фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия муассасалари бошқа муассасаларга ҳам мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ишлар бўйича бошқа муассасалар ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаларни марказий органлар орқали юборишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳуқуқий ёрдам ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ процессуал, тезкор-қидирув ва бошқа ҳаракатларни, шу жумладан, қуйидагиларни амалга ошириш йўли билан бир-бирларига ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) ҳужжатларни тайёрлаш ва жўнатиш, тегишли ҳужжат ва ёзувларнинг асли ёки тасдиқланган нусхаларини, шу жумладан, банк, молиявий, ҳуқуқий ва молиявий-хўжалик ҳужжатларини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) тинтув ўтказиш ва олиб қўйиш, нарса ва ҳужжатларни тортиб олиш, мулкка тақиқ қўйиш, ашёвий далилларни топшириш ва жўнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) кўздан кечириш ва текширувдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) экспертиза ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) тарафлар, жабрланувчилар, айбланувчилар, гувоҳлар ва экспертларни сўроқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) жиноят содир этишда айбланаётган шахслар ва бедарак йўқолган шахсларни қидириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) жиноий таъқибни бошлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
h) суд ҳужжатларини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича қарорларни ҳамда жиноят қуролларини мусодара қилиш ва жиноий йўл билан қўлга киритилган маблағлар ва бошқа қимматликларни давлат тасарруфига ўтказиш, шунингдек, фуқаролик даъволарига оид қисми юзасидан жиноий ишлар бўйича ҳукмларни тан олиш ва ижро этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
j) ҳужжатларни топшириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Шартнома ушлаб бериш масалаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Алоқа тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар мазкур Шартномада бошқача алоқа тартиби белгиланмаган бўлса, ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари марказий органлар орқали ўзаро алоқа қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Марказий органлар қуйидагилар ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси учун — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Афғонистон Ислом Республикаси учун — Афғонистон Ислом Республикаси Адлия вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосноманинг мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимоснома қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) сўраётган адлия муассасасининг номи ва сўралаётган адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) ҳуқуқий ёрдам сўралаётган ишнинг номи, илтимоснома мақсадининг баёни ва сўралаётган ёрдамнинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) тарафлар, жабрланувчилар, гувоҳлар, гумон қилинувчилар, айбланувчилар ва судланувчиларнинг исм-шарифи, доимий яшаш ёки турар жойлари, фуқаролиги, касби, юридик шахслар учун уларнинг номи ва юридик манзили тўғрисида маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) «с» бандда кўрсатилган шахсларнинг қонуний вакиллари бўлганда, уларнинг исм-шарифи ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) ижро этиш учун сўралаётган муайян ҳаракатларни қўллаш сабаблари ва уларнинг батафсил баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) жиноий ишларда жиноятнинг баёни ва тавсифи, тегишли қонунларнинг мазмуни ёки матни, шунингдек, агар бирор қилмиш натижасида моддий зарар етказилган бўлса, зарар миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
g) зарурат бўлганда, шу давр мобайнида илтимоснома бажарилиши кутилаётган муддатни кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Зарурат бўлганда, илтимосноманинг бажарилишини енгиллаштирувчи ёки прокурорнинг санкцияси билан амалга ошириладиган процессуал ҳаракатлар учун керак бўладиган ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхалари ёки улардан кўчирмалар илтимосномага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларни топшириш тўғрисидаги илтимосномада қабул қилувчининг аниқ манзили ва ҳужжатнинг номи ҳам кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Илтимоснома ваколатли мансабдор шахслар томонидан имзоланган ва сўраётган адлия муассасасининг расмий муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Бажариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаларни бажаришда сўралаётган адлия муассасаси ўз давлати қонунчилигини қўллайди. Сўралаётган адлия муассасаси илтимоснома бўйича сўраётган муассаса давлатининг процессуал нормаларини қўллаши мумкин, башарти улар ўз давлати қонунчилигига зид бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар сўралаётган муассаса илтимосномани бажаришга ваколатли бўлмаса, у илтимосномани ваколатли адлия муассасасига жўнатади ва бу ҳақда зудлик билан сўраётган муассасани хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўраётган адлия муассасасининг илтимосномасига биноан сўралаётган адлия муассасаси зудлик билан манфаатдор тарафларни ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномани бажариш вақти ва жойи тўғрисида хабардор этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар кўрсатилган манзилда ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномани амалга оширишнинг имкони бўлмаса, сўралаётган адлия муассасаси ўз давлатининг қонунчилигига мувофиқ жойни аниқлаш учун зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаларни дарҳол ва тўлиқ бажариш учун зарур чораларни кўрадилар. Илтимоснома бажарилгандан сўнг сўралаётган муассаса сўраётган муассасага ҳужжатларни жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Шартноманинг 19-моддасига мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасига ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномани ва унга илова қилинган бошқа ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Гувоҳлар, жабрланувчилар, фуқаровий даъвогарлар, фуқаровий жавобгарлар, уларнинг қонуний вакиллари ва экспертларни чақириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Зарурат бўлганда, Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудидаги гувоҳлар, жабрланувчилар, фуқаровий даъвогарлар, фуқаровий жавобгарлар, уларнинг қонуний вакиллари ва экспертлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудидаги дастлабки терговда ёки суд муҳокамасида иштирок этиш учун чақирилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан топширилган чақирув қоғозига жавобан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига ихтиёрий тарзда ҳозир бўлган гувоҳлар, жабрланувчилар, фуқаровий даъвогарлар, фуқаровий жавобгарлар, уларнинг қонуний вакиллари ва экспертлар, ўз фуқаролигидан қатъи назар, мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг давлат чегарасидан кесиб ўтгунига қадар содир этилган ҳар қандай қилмиш учун унинг ҳудудида жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки жазоланиши мумкин эмас. Мазкур шахслар ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида кўриб чиқилаётган иш бўйича ўз кўрсатувлари ёки эксперт сифатидаги хулосалари учун ёхуд суд иши предмети ҳисобланган қилмиш учун жиноий ёки маъмурий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёхуд жазоланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган шахслар уларнинг ҳозир бўлишларига зарурат йўқлиги тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб 15 кун ичида жўнаб кетишмаса, мазкур модданинг 2-бандида кўрсатилган имтиёзлар уларга нисбатан қўлланилмайди. Ушбу муддат шахс ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳудудни тарк эта олмаган вақтни ўз ичига олмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон гувоҳлар, экспертлар, жабрланувчилар ва уларнинг қонуний вакилларининг сўраётган давлатга сафари ва у ерда бўлиб туриши билан боғлиқ харажатларни, шунингдек, ишдан озод этилган кунлари учун уларга тўланмаган ойлик маошини қоплайди. Эксперт экспертиза ўтказганлик учун ҳақ олиш ҳуқуқига эгадир. Чақирув қоғозида чақирилган шахслар олиш ҳуқуқига эга бўлган тўловларнинг турлари белгиланган бўлиши лозим. Чақирилган шахс илтимосига биноан сўраётган Аҳдлашувчи Томон тегишли харажатларни қоплаш учун аванс тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаётган жабрланувчилар, фуқаровий даъвогарлар ва фуқаровий жавобгарлар, гувоҳлар ва экспертларни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасасига чақириш, улар судга келмаган тақдирда, мажбурлов чораларини қўллаш билан таҳдид қилиш асосида амалга оширилмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатларни топшириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси илтимосномага биноан ҳамда ўз ҳудудида амалда бўлган қоидаларга мувофиқ ҳужжатлар топширилишини амалга оширади, башарти ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тилида тузилган ёки уларнинг тасдиқланган таржимаси илова қилинган бўлса. Акс ҳолда, агар қабул қилувчи ҳужжатларни ихтиёрий равишда олишга рози бўлса, ҳужжатлар унга тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Топшириш учун мўлжалланган ҳужжатларнинг таржимаси тўғрилигини тасдиқлаш сўраётган адлия муассасаси ёки Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг дипломатик ваколатхоналари ёхуд консуллик муассасалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ҳужжатни илтимосномада кўрсатилган манзил бўйича топшириш имкони бўлмаса, сўралаётган адлия муассасаси ўз давлати қонунчилигига мувофиқ муайян манзилни аниқлаш учун зарур чораларни кўради. Муайян манзилни аниқлашнинг иложи бўлмаган тақдирда, сўралаётган адлия муассасаси сўраётган адлия муассасасини бу ҳақда хабардор қилади ва топширилиши лозим бўлган ҳужжатларни унга қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатлар топширилганини тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар топширилганини тасдиқлаш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ расмийлаштирилади. Тасдиқномада ҳужжатни топшириш усули, жойи ва вақти, шунингдек, ҳужжатларни қабул қилган шахс кўрсатилган бўлиши лозим. Ҳужжатларни топширганлик тўғрисидаги тасдиқнома сўраётган адлия муассасасига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ўз дипломатик ваколатхоналари ёки консуллик муассасалари орқали бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳужжатларни топшириш ва ўз фуқароларини сўроқ қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Бунда мажбурлов тусидаги чоралар қўлланилмайди ёки уларни қўллаш билан таҳдид қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида адлия муассасаси ёки махсус ваколатли шахс томонидан уларнинг ваколатлари доирасида ўрнатилган шаклда муҳр босиб тайёрланган ёки тасдиқланган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида бирон-бир махсус гувоҳномасиз қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида расмий деб ҳисобланадиган ҳужжатлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида далилий кучга эга расмий ҳужжатлар каби фойдаланилади (легализация).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Фуқаролик ҳолатини қайд этиш тўғрисидаги ва бошқа ҳужжатларни жўнатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ўз давлати фуқаролари ва Аҳдлашувчи Томон ҳудудида доимий яшовчи бошқа шахсларнинг фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш тўғрисидаги гувоҳномаларини, маълумоти, меҳнат стажи тўғрисидаги ҳужжатларни ҳамда шахсий ёки мулкий ҳуқуқлари ва манфаатларига тааллуқли бошқа ҳужжатларни бевосита бир-бирларига илтимоснома асосида таржимасиз ва бепул жўнатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган ҳужжатлар бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси томонидан бевосита бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшовчи манфаатдор шахсларга уларнинг илтимосномалари асосида таржимасиз ва бепул жўнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Манзил ва бошқа маълумотларни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илтимосномага биноан, Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ўз давлатлари қонунчилигига мувофиқ, Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудларида яшовчи шахсларнинг манзилларини аниқлашда, башарти бу фуқаролар ҳуқуқларини амалга ошириш учун талаб қилинса, бир-бирларига ёрдам берадилар. Шу билан бирга, сўраётган адлия муассасаси илтимосномада кўрсатилган шахснинг манзилини аниқлашда ёрдам бериши мумкин бўлган ўзида мавжуд маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари сўраётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича мулкий даъво қўзғатилган ўз ҳудудида яшаётган шахсларнинг фуқаролик ҳолати, иш жойи ёки касби, даромадлари тўғрисидаги маълумотларни аниқлашда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур моддага мувофиқ ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари бир-бирлари билан ўз марказий органлари орқали ҳамда бевосита алоқа қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳуқуқий масалалар бўйича ахборот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илтимосномага биноан, Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари марказий органлари бир-бирларига ўз давлатларида амалдаги ёки муқаддам амалда бўлган қонунчилик ҳамда адлия муассасалари томонидан уни қўллаш амалиёти тўғрисидаги ахборот, шунингдек, ҳуқуқий масалалар бўйича бошқа маълумотларни тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳамкорлик тиллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари мазкур Шартномани амалга ошириш учун бир-бирлари билан алоқа қилишда инглиз тилидан фойдаланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар мазкур Шартномада ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, сўраётган Аҳдлашувчи Томон тилида жўнатилаётган ҳужжатларга сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тили ёки инглиз тилидаги таржима илова қилинади. Зарурат бўлганда, Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларининг расмий тилларида шарҳ билан ҳам таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳужжатларнинг ёзма таржимаси тўғрилигини тасдиқлаш Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги ва мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни қоплашни талаб қилмайди. Агар мазкур Шартномада ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар ўз ҳудудларида ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда юзага келадиган барча харажатларни ўзлари қоплайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимоснома, башарти унинг бажарилиши инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келса, давлат суверенитетига ёки хавфсизлигига дахл қилса ёхуд сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига зид бўлса, тўлиқ ёки қисман рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илтимосномани бажаришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, сўраётган Аҳдлашувчи Томон рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда бу ҳақда ёзма равишда хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II БЎЛИМ. ФУҚАРОЛИК ВА ОИЛАВИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Судларнинг ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур бўлимнинг II — V бобларида ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаш жойига эга бўлган шахсларга нисбатан даъволар, уларнинг фуқаролигидан қатъи назар, ушбу Аҳдлашувчи Томон судларига, юридик шахсларга нисбатан даъволар эса ҳудудида юридик шахснинг бошқарув органи, ваколатхонаси ёки филиали жойлашган Аҳдлашувчи Томон судларига тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг судлари қуйидаги ҳолатларда юрисдикцияга эга бўладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) жавобгарга тегишли ташкилот унинг ҳудудида савдо, саноат ва бошқа фаолиятларни амалга оширса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) низо предмети бўлган шартномада белгиланган мажбурият унинг ҳудудида тўлиқ ёки қисман бажарилиши керак бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш тўғрисидаги даъво бўйича даъвогар унинг ҳудудида доимий яшаш ёки турар жойига эга бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эгалик ҳуқуқи ва кўчмас мулкка оид бошқа ашёвий ҳуқуқлар тўғрисидаги даъволарни кўриб чиқиш ҳудудида мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томон судларининг мутлақ ваколатига киради. Юклар, йўловчилар ва багажни ташиш тўғрисидаги шартномалар бўйича ташувчиларга нисбатан даъволар белгиланган тартибда даъво қўзғатилган транспорт ташкилоти бошқарув органи жойлашган жой бўйича тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Шартнома бўйича судга тегишлилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари бошқа ҳолларда ҳам ишларни кўриб чиқишлари мумкин, башарти низони ушбу судларга тақдим этиш тўғрисида тарафларнинг ёзма келишуви мавжуд бўлса. Мазкур Шартноманинг 20-моддаси 3-бандидан ва II — V бобларида белгиланган бошқа қоидалардан ҳамда Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигидан келиб чиқадиган судларнинг мутлақ ваколатлари тарафлар келишуви билан ўзгартирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низони ўтказиш тўғрисида келишув мавжуд бўлган тақдирда, суд жавобгарнинг аризасига биноан ишни кўриш учун бошқа судга ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Суд процессларининг ўзаро боғлиқлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар судларида айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предмет бўйича ва айнан бир асослар бўйича иш қўзғатилганда, ишни кейинроқ қўзғатган суд иш юритишни тугатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг келишувига кўра, ишни олдинроқ қўзғатган суд ҳам агар мазкур иш далилларнинг кўп қисми жойлашган жойдаги бошқа судда янада тезроқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилади, деб ҳисобласа, ишни кўриб чиқишни тугатиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Асосий даъво сингари айни бир ҳуқуқий муносабатдан келиб чиқадиган қарши даъво ёки дастлабки даъвони қоплашга қаратилган даъво асосий даъвони кўриб чиқаётган суд юрисдикциясига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Шахсий мақом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳуқуқий лаёқат ва муомала лаёқати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жисмоний шахснинг лаёқати ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фуқаролиги бўлмаган шахснинг лаёқати ҳудудида ушбу шахс доимий яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик шахснинг лаёқати ҳудудида у таъсис этилган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда
Муомала лаёқатини чеклаш ва муомалага лаёқатсиз деб топиш, лаёқатни тиклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шахснинг муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топишда ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари ваколатга эга бўладилар, мазкур модданинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бир Аҳдлашувчи Томон судига ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида доимий яшаш ёки турар жойига эга бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароси бўлган шахснинг муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш учун асослар мавжудлиги маълум бўлса, у ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли судини бу ҳақда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш учун асослар тўғрисида хабардор қилинган Аҳдлашувчи Томон суди уч ойлик муддатда ишни кўриб чиқишни бошламаса ёки ўз фикри тўғрисида маълум қилмаса, ҳудудида ушбу фуқаро доимий ёки вақтинча яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон суди муомала лаёқатини чеклаш ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ишни кўриб чиқиши мумкин. Шахснинг муомала лаёқатини чеклаш ёки уни муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги қарор ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судига жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари муомала лаёқатини тиклашга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг 2 ва 3-бандларида назарда тутилган ҳолларда ва кечиктириб бўлмайдиган вазиятларда, ҳудудида ушбу шахс яшайдиган Аҳдлашувчи Томон суди шахсни ёхуд унинг мол-мулкини муҳофаза қилиш учун мустақил равишда зарур чораларни кўриши мумкин. Мазкур чораларга оид қарорлар ушбу шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон судига жўнатилади, агар мазкур Аҳдлашувчи Томон судлари ўзгача тарзда ҳал этсалар, ушбу қарорлар бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонлар судлари фуқаронинг муомала лаёқатини чеклаш ёки шахсни муомалага лаёқатсиз деб топиш бўйича ишларни прокурор иштирокида кўриб чиқишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда
Бедарак йўқолган деб топиш, вафот этган деб эълон қилиш, ўлим фактини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бедарак йўқолган деб топиш, вафот этган деб эълон қилиш ҳамда ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги ишлар бўйича сўнгги маълумотларга кўра шахс тирик бўлган вақтда фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари ва бошқа шахсларга нисбатан — шахснинг охирги яшаш жойидаги адлия муассасалари ваколатга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бир Аҳдлашувчи Томон судлари ҳуқуқ ва манфаатлари ушбу Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига асосланган ҳамда унинг ҳудудида яшовчи манфаатдор шахсларнинг мурожаатига кўра, бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшайдиган фуқароси ёки ўзга шахсни бедарак йўқолган деб топиши ёки вафот этган деб эълон қилиши, шунингдек, унинг ўлим фактини белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бедарак йўқолган деб топиш, вафот этган деб эълон қилиш ва ўлим фактини белгилаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда Аҳдлашувчи Томонлар судлари ўз давлатлари қонунчилигини қўллайдилар. Бундай ишларни кўриб чиқишда прокурор иштироки талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Оилавий ишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда
Никоҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳланувчи ҳар бир шахс учун никоҳ тузиш шартлари у фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади, фуқаролиги бўлмаган шахс учун эса ҳудудида ушбу шахс яшаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларга нисбатан ҳудудида никоҳ тузилаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги талабларига риоя этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Никоҳ тузиш шакли никоҳ ҳудудида тузилаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда
Эр-хотин ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эр-хотиннинг шахсий ва мулкий муносабатлари ҳудудида улар биргаликда яшаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса ҳамда эр-хотиннинг иккаласи ҳам бир хил фуқароликка эга бўлса, уларнинг шахсий ва мулкий муносабатлари улар фуқаролари ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланса ҳамда улардан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса, бу ҳолда уларнинг шахсий ва мулкий-ҳуқуқий муносабатлари ҳудудида улар охирги биргаликда турар жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар мазкур модданинг 3-бандида кўрсатилган шахслар Аҳдлашувчи Томонлар ҳудудида биргаликда турар жойига эга бўлмасалар, муассасаси ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Эр-хотиннинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқий муносабатлари ушбу мулк ҳудудида жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур модданинг 1 — 3 ва 5-бандларига мувофиқ қонунчилиги қўлланилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томонларнинг муассасалари эр-хотинларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқий муносабатлари тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда
Никоҳдан ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларга нисбатан эр-хотин ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса, муассасаси ишни кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда
Аҳдлашувчи Томонлар муассасаларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартноманинг 28-моддаси 1-бандида назарда тутилган никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотин ариза берилган вақтда фуқаролари бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатга эга бўладилар. Агар ариза берилган вақтда эр-хотиннинг иккаласи ҳам бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса, у ҳолда ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ҳам ваколатга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Шартноманинг 28-моддаси 2-бандида назарда тутилган никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотиннинг иккаласи ҳам ҳудудида яшаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатлидир. Агар эр-хотиндан бири Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаса, у ҳолда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар бўйича эр-хотин ҳудудида яшаётган ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда
Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича мазкур Шартноманинг 26-моддасига мувофиқ никоҳ тузишда қўлланилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ишлар бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг адлия муассасалари ваколатлари мазкур Шартноманинг 29-моддасига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда
Оталик ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Оталик ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш бола туғилганида фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар боланинг фуқаролиги номаълум бўлса, оталик ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш бола яшаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оталик ёки оналикни белгилаш ва бекор қилиш бўйича ишларда бола яшаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари ваколатга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда
Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ота-оналар ва болалар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар ҳудудида улар биргаликда турар жойга эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар ота-оналар ва болалардан бирининг яшаш жойи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган бўлса, улар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Никоҳсиз туғилган бола, унинг онаси ва отаси ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар бола фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вояга етмаган болалар учун ота-оналардан ёки ота-оналар учун вояга етган болалардан алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича алимент олишга даъвогар шахс ҳудудида яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ота-оналар ва болалар ўртасида ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги ишлар бўйича мазкур модданинг 1, 2, 3 ва 4-бандларига мувофиқ қонунчилиги қўлланиладиган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари ваколатга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда
Васийлик ва ҳомийлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган ёки бекор қилинаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Васий ёки ҳомий билан васийликка ёки ҳомийликка олинаётган шахс ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар муассасаси васий ёки ҳомийни тайинлаган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Васийлик ёки ҳомийликни қабул қилиш мажбурияти васий ёки ҳомий этиб тайинланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Башарти бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси васийлик ёки ҳомийлик амалга ошириладиган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида яшаётган бўлса, у бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароси бўлган шахснинг васийси ёки ҳомийси этиб тайинланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда
Васийлик ва ҳомийлик масалалари бўйича Аҳдлашувчи Томонлар муассасаларининг ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Башарти мазкур Шартномада ўзгача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ўзига нисбатан васийлик ёки ҳомийлик белгиланаётган шахс фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасаси васийлик ва ҳомийликни белгилаш ёки бекор қилиш тўғрисидаги ишлар бўйича ваколатга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда
Васийлик ва ҳомийликка олиш бўйича чораларни кўриш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Яшаш жойи, турар жойи ёхуд мулки бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган бир Аҳдлашувчи Томон фуқаросининг манфаатлари учун васийлик ёки ҳомийлик бўйича чоралар кўриш зарур бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг васийлик муассасаси мазкур Шартноманинг 34-моддасига мувофиқ зудлик билан ваколатли васийлик муассасасини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг васийлик муассасаси мустақил равишда зарур бўлган вақтинчалик чораларни кўриши мумкин. У мазкур Шартноманинг 34-моддасига мувофиқ Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли васийлик муассасасини зудлик билан хабардор қилиши лозим. Ушбу чоралар 34-моддада кўрсатиб ўтилган васийлик муассасаси ўзгача тарзда қарор қабул қилгунига қадар ўз кучини сақлаб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда
Васийлик ва ҳомийликни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Васийлик ва ҳомийликдаги шахснинг яшаш жойи, турар жойи ёки мулки бошқа давлатда бўлса, 34-моддада кўрсатилган ваколатли васийлик муассасаси васийлик ёки ҳомийликни мазкур Аҳдлашувчи Томоннинг тегишли идораларига ўтказиши мумкин. Ўтказиш сўралаётган муассаса васийлик ёки ҳомийликни қабул қилишга розилик берганидан ҳамда бу ҳақда сўраётган муассасани хабардор қилганидан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилган муассаса васийлик ёки ҳомийликни ўз давлати қонунчилигига мувофиқ амалга оширади. У васийлик ёки ҳомийлик остидаги шахснинг шахсий мақомига оид масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга эмас, бироқ у никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин, башарти бу ушбу шахс фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ зарур бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда
Фарзандликка олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фарзандликка олиш, уни бекор қилиш ва ушбу масалалар бўйича ҳуқуқий оқибат фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ҳақида ариза берилган вақтда фарзандликка олувчи фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар бола бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлса, фарзандликка олишда ёки уни бекор қилишда қонуний вакил ва ваколатли давлат органининг, шунингдек, боланинг ҳам розилигини олиш лозим, башарти бола фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги буни талаб этса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар бола биринчиси Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг фуқароси, иккинчиси эса бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси ҳисобланган эр-хотин томонидан фарзандликка олинаётган бўлса, фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ҳар иккала Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш тўғрисида ариза берилган пайтда фарзандликка олувчи фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари фарзандликка олиш ёки уни бекор қилиш ишлари бўйича ваколатга эга бўладилар. Мазкур модданинг 3-бандида назарда тутилган ҳолатда эр-хотин охирги биргаликда яшаш ёки турар жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг органлари ҳам ваколатга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Мулкий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-модда
Эгалик ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи ҳудудида кўчмас мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Қайси турдаги мулк кўчмас ҳисобланиши масаласи ҳудудида ушбу кўчмас мулк жойлашган давлат қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат реестрига киритилиши зарур бўлган транспорт воситаларига нисбатан эгалик ҳуқуқи ҳудудида транспорт воситасини рўйхатдан ўтказишни амалга оширган орган жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Эгалик ҳуқуқи ёки мулкка нисбатан бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши бундай ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши ёки бекор қилинишига асос бўлган ҳаракатлар ёхуд бошқа ҳолатлар юз берган вақтда ҳудудида мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Битим предмети ҳисобланган эгалик ҳуқуқининг ёки мулкка нисбатан бошқа ашёвий ҳуқуқларнинг пайдо бўлиши ва бекор қилиниши битим тузилган жойнинг қонунчилиги билан белгиланади, башарти Ахдлашувчи Томонлар ўртасида ўзгача келишувга эришилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39-модда
Битим шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Битим шакли у тузилган жойнинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкка оид ва унга бўлган ҳуқуқлар бўйича битим шакли ҳудудида бундай мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-модда
Ишончнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишончноманинг шакли ва амал қилиш муддати ҳудудида ишончнома берилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-модда
Битим тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим тарафларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари у тузилган жой қонунчилигига мувофиқ белгиланади, башарти ўзгача келишувга эришилмаган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42-модда
Зарарни қоплаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлар ҳудудида зарарни қоплаш ҳақидаги даъвога асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар юз берган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади, шартномавий ва бошқа ҳуқуқий ҳаракатлардан келиб чиқадиган зарарни қоплаш бўйича мажбуриятлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар зарар келтирган шахс ва зарар кўрган шахс бир Аҳдлашувчи Томоннинг фуқаролари бўлсалар, ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Зарарни қоплаш ҳақидаги даъвога асос бўлиб хизмат қилган ҳаракат ёки бошқа ҳолатлар ҳудудида юз берган Аҳдлашувчи Томоннинг суди мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бўйича ваколатга эга бўлади. Зарар кўрган шахс ҳудудида жавобгар яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон судига даъво қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-модда
Даъво муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даъво муддати масаласи тегишли ҳуқуқий муносабатлар тартибга солиниши учун қўлланиладиган қонунчиликка мувофиқ ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Ворислик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-модда
Тенг ҳуқуқлилик тамойили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон фуқаролари бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида мулкни ушбу Аҳдлашувчи Томон фуқаролари каби тенг шартларда ва ҳажмда васият ёки қонун бўйича мерос қилиб қолдиришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45-модда
Ворислик ҳуқуқи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мулкни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи ҳудудида мерос қилиб қолдирувчи охирги яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади, мазкур модданинг 2-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Кўчмас мулкни мерос қилиб қолдириш ҳуқуқи ҳудудида ушбу мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-модда
Мероснинг давлатга ўтиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томоннинг мерос ишларида қўлланиладиган қонунчилиги бўйича давлат меросхўр ҳисобланса, мерос қилиб қолдирилган кўчар мулк мерос қолдирувчи вафот этган вақтда фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томонга ўтади, мерос қилиб қолдирилган кўчмас мулк эса ҳудудида у жойлашган Аҳдлашувчи Томонга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47-модда
Васиятнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг васиятнома тузиш ва уни бекор қилиш лаёқати, шунингдек, васиятноманинг шакли ва уни бекор қилиш тартиби ҳудудида далолатнома тузилган пайтда васият қилувчи яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ белгиланади. Васиятнома у тузилган жой қонунчилиги талабларига мувофиқ бўлса, унинг шаклига риоя қилмаслик васиятнома ёки уни бекор қилишни ҳақиқий эмас деб топиш учун асос бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-модда
Мерос ишлари бўйича ваколат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мерос қолдирувчи вафот этган вақтда у ҳудудида яшаш жойига эга бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари кўчар мулкка тааллуқли мерос бўйича ишларни кўриб чиқиш юзасидан ваколатга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳудудида мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг муассасалари кўчмас мулкка тааллуқли мерос бўйича ишларни кўриб чиқиш юзасидан ваколатга эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларидаги қоидалар мерос бўйича ишлар юзасидан вужудга келадиган низоларни кўриб чиқишда ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-модда
Дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг мерос ишлари бўйича ваколати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мерос ишлари бўйича, шу жумладан, меросга тааллуқли низолар юзасидан бир Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси бошқа Аҳдлашувчи Томон муассасаларида ўз давлати фуқаролари манфаатларини, меросдан воз кечиш ҳуқуқини истисно қилганда, ишончномасиз ифодалаш ҳуқуқига эгадирлар, башарти фуқаролар уларда ўзлари ҳозир бўлмаган ёки вакил тайинламаган бўлсалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50-модда
Меросни муҳофаза қилиш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон муассасалари ўз давлати қонунчилигига мувофиқ унинг ҳудудида жойлашган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси мерос қилиб қолдирган мулкни муҳофаза қилиш ва бошқариш учун зарур чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мерос қолдирувчи фуқароси ҳисобланадиган Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ кўрилган чоралар тўғрисида дарҳол хабардор қилинади. Мазкур ваколатхоналар ушбу чораларни амалга оширишда иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мерос бўйича ишни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган адлия муассасаси, шунингдек, дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасининг илтимосномасига мувофиқ, мазкур модданинг 1-бандига биноан кўрилган чоралар ўзгартирилиши, бекор қилиниши ёки кейинга қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-модда
Меросни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар мерос қолган кўчар мулк, шунингдек, кўчмас ёки кўчар мулкни сотишдан тушган пул маблағи мерос бўйича ишни кўриб чиқиш тугатилганидан сўнг, яшаш ёки турар жойи бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жойлашган меросхўрларга берилиши зарур бўлса, мерос қолган мулк ёки тушган пул маблағи ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мерос бўйича ишлар юзасидан ваколатга эга бўлган муассаса мерос қолган мулкни дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасасига ўтказишга рухсат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бу мулк меросхўрларга берилиши мумкин, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) мерос қолган мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида белгиланган муддатда мерос қолдирувчининг кредиторлари билдирган барча талаблар тўланган ёки таъминланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мерос қилиб қолдириш билан боғлиқ барча йиғимлар тўланган ёки таъминланган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ваколатли муассасалар, зарурат бўлганда, мерос қолган мол-мулкни олиб чиқиб кетишга рухсат берган бўлсалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Пул маблағларини ўтказиш Аҳдлашувчи Томон ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III БЎЛИМ. СУД ҚАРОРЛАРИНИ ТАН ОЛИШ ВА ИЖРО ЭТИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52-модда
Суд қарорларини тан олиш ва ижро этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон мазкур Шартномада назарда тутилган шартларда бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида чиқарилган, қонуний кучга кирган қуйидаги қарорларни тан олади ва ижро этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) адлия муассасаларининг фуқаролик ва оилавий ишлар бўйича қарорлари, шу жумладан, мазкур ишлар бўйича суд томонидан тасдиқланган ярашув битимлари ва молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ нотариал далолатномалар (кейинги ўринларда — қарорлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) жиноят қуролларини мусодара қилиш ва жиноий маблағлар ва бошқа қимматликларни давлат тасарруфига ўтказиш, шунингдек, фуқаролик даъволарига оид қисми юзасидан жиноий ишлар бўйича ҳукмлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-модда
Ижро этиш талаб қилинмайдиган қарорларни тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бир Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан чиқарилган ва қонуний кучга кирган, ўз хусусиятига кўра ижро этилиши талаб этилмайдиган қарорлар бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида махсус процедураларсиз тан олинади, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасаси ушбу иш бўйича қонуний кучга кирган қарор чиқармаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) мазкур Шартномага мувофиқ ёки унда назарда тутилмаган ҳолларда эса ҳудудида қарор тан олиниши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ, ушбу иш мазкур Аҳдлашувчи Томон адлия муассасасининг мутлақ ваколатига тааллуқли бўлмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари васийлик бўйича қарорларга нисбатан ҳам, шунингдек, фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш муассасалари томонидан чиқарилган қарорларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54-модда
Қарорни ижро этишга рухсат бериш тўғрисида илтимоснома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қарорларни ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ижро этилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли судига берилади. Илтимоснома биринчи инстанцияда иш бўйича қарор чиқарган судга ҳам киритилиши мумкин. Мазкур суд илтимоснома бўйича қарор чиқариш ваколатига эга бўлган судга илтимосномани жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қарорни ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимосномага куйидагилар илова қилиниши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қарор ёки унинг тасдиқланган нусхаси, шунингдек, қарор қонуний кучга кирганлиги ва ижро этилиши лозимлиги ёхуд у қонуний кучга киргунга қадар ижро этилиши лозимлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат, башарти бу қарор матнидан англашилмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) суд процессида иштирок этмаган тарафга қарши қарор чиқарилганда, у белгиланган тартибда ва ўз вақтида судга чақиртирилганлигини, процессуал муомала лаёқатига эга бўлмаган ҳолларда эса судда унинг вакили тегишинча иштирок этганлигини билдирувчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) қарорни жўнатиш вақтида унинг қисман бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) тарафларнинг шартномавий юрисдикция бўйича келишувини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарорни ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг расмий тилидаги ёки инглиз тилидаги тасдиқланган таржимаси билан бирга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55-модда
Қарорни тан олиш ва ижро этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Шартноманинг 52 ва 54-моддаларида назарда тутилган қарорларни тан олиш ва ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимоснома ҳудудида у бажарилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг судлари тарафидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қарорларни тан олиш ва ижро этишга рухсат бериш тўғрисидаги илтимосномани кўриб чиқувчи суд мазкур Шартномада назарда тутилган шартларга риоя қилинганликни аниқлаш билан чекланади. Шартларга риоя қилинган ҳолларда, суд қарорни ижро этиш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қарорни ижро этиш тартиби ҳудудида у бажарилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56-модда
Қарорларни тан олиш ва ижро этишни рад этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартноманинг 52-моддасида назарда тутилган ижро этиш тўғрисидаги қарорларни тан олиш ва ижро этиш учун рухсатнома бериш рад қилиниши мумкин, башарти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қарор қонуний кучга кирмаган бўлса ёки унинг ижро этилиши талаб қилинмаса, ҳудудида қарор чиқарилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ у қонуний кучга киргунига қадар ижро этилиши лозим бўлган ҳоллар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) жавобгар ёки унинг вакили судга келиш учун чақирув қоғозини ўз вақтида ва тегишли тартибда олмаганлиги сабабли суд процессида иштирок этишмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) ҳудудида қарор тан олиниши ва ижро этилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томонда айни бир тарафлар ўртасида, айни бир предметга тааллуқли ва айнан бир асослар бўйича иш юзасидан кучга кирган қарор мавжуд бўлса ёки учинчи давлат судининг тан олинган қарори мавжуд бўлса ёхуд мазкур Аҳдлашувчи Томон муассасалари ушбу масала юзасидан муқаддам иш қўзғатган бўлсалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ ёки мазкур Шартномада назарда тутилмаган ҳолларда эса ҳудудида қарор тан олиниши ва ижро этилиши лозим бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ мазкур иш унинг муассасалари мутлақ ваколатига тааллуқли бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) тарафларнинг шартномавий юрисдикция бўйича келишувини тасдиқловчи ҳужжат мавжуд бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
f) қарорни тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги илтимосномани суди кўриб чиқаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ қарорни ижро этиш бўйича даъво муддати ўтган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV БЎЛИМ. ЖИНОИЙ ИШЛАР БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Жиноий таъқиб
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57-модда
Жиноий таъқибни амалга ошириш имконияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томондан сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ жиноят содир этишда айбланаётган шахсга нисбатан, агар у адолат манфаатида зарур бўлса, жиноий таъқибни амалга оширишни сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосномасига биноан ўз фуқароларига ёки ўз ҳудудида истиқомат қилаётган бошқа шахсларга нисбатан, агар ушбу шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ жиноят содир этишда айбланаётган бўлса, жиноий таъқибни амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58-модда
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисида илтимоснома ва зарур ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома ёзма шаклда юборилади ва у қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) тергов ва суд муҳокамасини олиб боришга ваколатли бўлган сўраётган адлия муассасаси ва сўралаётган адлия муассасасининг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) содир этилган жиноятнинг вақти ва жойини аниқ кўрсатган ҳолда суд муҳокамасини топшириш тўғрисидаги сўров жўнатилиши билан боғлиқ бўлган қилмишнинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) жиноят содир этишда айбловларни асослантирувчи тергов натижаларининг баёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
d) айбланаётган шахснинг шахсияти, фуқаролиги ва яшаш жойи ҳақида батафсил ишончли маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
e) жиноят натижасида етказилган зарарнинг миқдори тўғрисидаги маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома қуйидагилар билан бирга юборилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) қилмишнинг жиноят деб тан олинишига асос бўладиган сўраётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилиги қоидаларининг тегишли матни, шунингдек, зарур бўлганда, терговни амалга оширишга ёрдам берадиган қонунчилик нормаларининг бошқа матнлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) жабрланувчининг шикояти билан қўзғатилган жиноий ишларда жабрланувчиларнинг аризалари ва моддий зарарни қоплаш ҳақидаги аризалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
c) гумонланувчининг шахсини, шу жумладан, ушбу шахснинг ташқи кўриниши тавсифи, унинг фотосурати ва бошқа расмларни аниқлашга ёрдам берувчи бошқа ҳар қандай маълумот.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Иш бўйича ҳар бир ҳужжат сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасасининг муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Илтимоснома ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар мазкур Шартноманинг 7 ва 17-моддалари қоидаларига мувофиқ тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59-модда
Шаҳодатлантириш ва тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўзгача келишилмаган бўлса, жиноий таъқибни амалга ошириш учун илтимосномага илова қилинадиган ҳужжатлар, шунингдек, илтимосномага жавоб тариқасида берилган ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг ҳақиқийлиги шаҳодатлантириш ва тасдиқлашни талаб қилмайди, Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилиги ва мазкур Шартномада назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60-модда
Илтимоснома тўғрисида хабар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз ҳал қилув қарори тўғрисида сўраётган Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилиши лозим. Сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосномасига асосан якуний ҳал қилув қарорининг нусхаси жўнатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61-модда
Илтимосномани қаноатлантириш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома уни юбориш билан боғлиқ бўлган қилмиш сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида содир этилган тақдирда жиноят деб ҳисобланса, қаноатлантирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62-модда
Рад этиш асослари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимосномани қабул қилишдан бош тортса, у сўраётган Аҳдлашувчи Томонни рад этиш сабаблари тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар айбланаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон фуқароси ҳисобланмаса ёки мазкур шахс ушбу Аҳдлашувчи Томон ҳудудида доимий яшамаса, жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома рад этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-модда
Жиноий таъқибни амалга оширишнинг имконсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар таъқиб қилиш талаб этилаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ҳукм қилинган ва унга нисбатан ҳукм қонуний кучга кирган бўлса ёки иш бўйича бошқа якуний қарор чиқарилган бўлса, жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома бажарилмайди ва сўраётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда хабардор қилинади. Бундай ҳолатда сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари жиноий иш қўзғата олмайди, қўзғатилган иш эса тугатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64-модда
Айбланаётган шахснинг мақоми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айбланаётган шахс, унинг қонуний вакили ёки яқин қариндошлари жиноят процессини ўтказишдан манфаатдор эканликлари тўғрисида ҳар қандай Аҳдлашувчи Томонга билдиришлари мумкин, айбланувчи шахс одил судловдан яшириниб юрган ёки унинг амалга оширилишига тўсқинлик қилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65-модда
Жабрланувчининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноят процессини ўтказиш давомида сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонлар жиноятдан жабрланган шахснинг ҳуқуқлари, хусусан, кўрилган зарарни ундириш ҳуқуқи ушбу ўтказиш натижасида бузилмаслигини таъминлайдилар. Агар фуқаролик даъвоси жиноят процесси ўтказиб берилгунга қадар қондирилмаган бўлса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўтказилган жиноят процессида даъвони тақдим этишга рухсат беради. Жабрланувчи вафот этган ҳолларда, мазкур қоида унинг қарамоғида бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66-модда
Сўраётган Аҳдлашувчи Томон учун судлов ишини ўтказишнинг оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон айбланувчи шахсни жиноий таъқиб қилиш тўғрисидаги илтимосномани қабул қилгандан сўнг, сўраётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқиб қилишни тўхтатади, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томонни мазкур иш бўйича чиқарилган ҳал қилув қарори тўғрисида хабардор қилгунига қадар зарурий тергов ўтказиш, шу жумладан, сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бундан мустасно. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг хабарномасини олган вақтдан бошлаб, айни бир жиноят бўйича жиноий таъқибни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67-модда
Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон учун судлов ишини ўтказишнинг оқибатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Келишув бўйича ўтказилган судлов иши сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги билан тартибга солинади. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари айблов пайтида ўз қонунчилигига мувофиқ жиноятнинг муайян элементларига ўзгартиришлар киритадилар. Мазкур давлатда чиқарилган жазо тури сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигида назарда тутилганидан оғирроқ бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида ўз қонунчилигига мувофиқ амалга оширилган суд муҳокамаси ёки процессуал талаблар билан боғлиқ ҳар қандай ҳаракат, башарти у сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мос бўлса, унинг ҳудудида ушбу давлатда ёки унинг адлия муассасалари томонидан амалга оширилгани каби бир хил юридик кучга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқибни амалга ошириш тўғрисидаги илтимоснома бўйича суд муҳокамаси натижасида қабул қилинган қарор ҳақида сўраётган Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади. Шу мақсадда, илтимосномага биноан ҳар қандай ҳал қилув қарорининг нусхаси юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68-модда
Жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқиб, шу жумладан, суд муҳокамасида Аҳдлашувчи Томонларнинг қонунчилигида назарда тутилган енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни, улар қай бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудида келиб чиқишидан қатъи назар, инобатга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69-модда
Вақтинчалик чоралар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Аҳдлашувчи Томон жиноий таъқиб қилиш тўғрисида илтимоснома юбориш ҳақида ўз ниятини билдирса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу мақсадда юборилган махсус илтимосномасини олгандан сўнг, таъқиб қилиш талаб этилган жиноят сўралаётган Аҳдлашувчи Томон қонунчилигига мувофиқ унинг ҳудудида содир этилган тақдирда қўлланилиши мумкин бўлган барча вақтинчалик чораларни, шу жумладан, судгача қамоқда сақлаш чорасини қўллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги махсус қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70-модда
Қамоқда сақланаётган шахсларни кўрсатув бериш ёки терговга кўмаклашиш учун вақтинча ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тегишли илтимоснома тақдим қилинганда, Аҳдлашувчи Томонлар қамоқда сақланаётган шахсларни кўрсатув бериш ёки терговга кўмаклашиш мақсадида ўз қонунчиликларига мувофиқ ҳамда мазкур шахсларнинг розилиги билан вақтинчалик ўтказишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган шахслар Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида ўзаро белгиланган, лекин бир ойдан ошмаган, алоҳида ҳолларда эса — икки ойдан кам бўлган муддатга ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар ўтказилаётган шахс сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига мувофиқ қамоқда сақланиши лозим бўлса, сўраётган Аҳдлашувчи Томон ушбу шахсни қамоқда сақлайди ва уни ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома билан боғлиқ бўлган судлов иши якунланганидан сўнг, мазкур модданинг 2-бандида белгиланган муддатларни инобатга олган ҳолда ёки агар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида унинг бўлишига эҳтиёж қолмаса, муддатидан олдинроқ сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71-модда
Кўрсатув бериш ёки терговга кўмаклашиш учун қамоқда сақланаётган шахсларни транзит тарзда ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар шахс учинчи давлатдан бир Аҳдлашувчи Томонга бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудуди орқали ўтказилиши лозим бўлса, мазкур шахсни қабул қилаётган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томондан шахсни унинг ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш учун рухсат сўрайди. Мазкур қоида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қўниш режалаштирилмаган ҳаво транспортидан фойдаланилган ҳолларда қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тегишли маълумотлардан иборат бўлган илтимосномани олгандан сўнг, ушбу илтимосномани ўз қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқади, башарти у асосий манфаатларига дахл қилмаса, имкон қадар қисқа вақт ичида илтимосномани қаноатлантиради. Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли адлия муассасалари ҳар бир алоҳида ҳолатда транзит усули, йўналиши ва бошқа шартларини келишиб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транзит тарзда ўтказиш давомида транзит давлати олиб ўтилаётган шахсни қамоқда сақлашнинг ҳуқуқий шароитлари билан таъминлайди ва олиб ўтилаётган шахсни кузатиб бораётган бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг вакилларига зарур ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳаво кемаси режадан ташқари қўнган ҳолларда, ҳудудида парвоз амалга оширилаётган Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томон вакилларининг илтимосномасига кўра, мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган транзит тарзда ўтказиш тўғрисидаги илтимосномани қабул қилгунга қадар, олиб ўтилаётган шахсни 48 соат давомида қамоқда сақлаб туриши мумкин. Бундай илтимоснома техник воситалар, шу жумладан, телеграф, телекс, телефакс, электрон почта орқали юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транзит тарзда ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72-модда
Тинтув ва олиб қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосномаси мавжуд бўлган тақдирда, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилиги доирасида ва учинчи томон манфаатларини инобатга олган ҳолда, предмет ва материалларни тинтув қилиш, олиб қўйиш ва сўраётган Аҳдлашувчи Томонга жиноят ишларида далил сифатида фойдаланиш учун топшириш бўйича илтимосномаларни бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар қайд этиб ўтилган ҳужжатлар ва предметлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга жиноят иши бўйича далил сифатида зарур бўлса, уларни топшириш суд муҳокамаси тугагунга қадар қолдирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар қайд этиб ўтилган ҳужжатлар ва предметлар сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида олиб қўйилиши ёки мусодара этилиши лозим бўлса, ушбу Аҳдлашувчи Томон уларни муайян муддатда ушлаб туриши ёки бериб туриши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги ва учинчи томонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш манфаатлари шуни талаб қилса, мазкур усулда топширилган ҳар қандай ҳужжатлар ва предметлар, башарти буни сўралаётган Аҳдлашувчи Томон талаб қилса, суд муҳокамаси тугаши билан ушбу Аҳдлашувчи Томонга бепул қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73-модда
Жиноий даромадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар жиноий даромадларни аниқлаш, олиб қўйиш ва мусодара қилишда бир-бирларига ёрдам кўрсатадилар. Мазкур Шартноманинг мақсадлари учун «жиноий даромадлар» суд томонидан бевосита ёки билвосита жиноят содир этилиши натижасида олинган деб гумон қилинган ёки топилган мулк ёхуд мулкнинг қийматини ёки жиноят натижасида олинган бошқа фойдаларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74-модда
Жиноий даромадлар бўйича ёрдам кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томонга жиноий даромадлар бўйича ёрдам тўғрисида илтимоснома юбораётганда, у бундай даромад сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг юрисдикциясига тегишли бўлиши мумкин деб ҳисоблаган сабаблар ҳақида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ юборилган илтимосномани олгандан сўнг, бирон-бир жиноий даромадлар унинг юрисдикциясига тегишлилигини аниқлаш учун зарур чоралар кўради ҳамда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни тергов натижаларидан хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Агар бирон-бир жиноий даромад сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг юрисдикциясига тегишли бўлса, у активларни аниқлаш, молиявий операцияларни текшириш ва жиноий даромадларни мусодара қилишни таъминлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа маълумот ёки далилларни олиш учун зарур чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Жиноий даромадлар аниқланган тақдирда, илтимосномага кўра сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигига мувофиқ ушбу даромадларга нисбатан сўраётган Аҳдлашувчи Томон суди томонидан узил-кесил қарор қабул қилингунга қадар гумон қилинаётган жиноят орқали топилган ушбу даромадлар билан бирон-бир операциялар ўтказишга, уларни беришга ёки улардан фойдаланишга йўл қўймаслик мақсадида зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Аҳдлашувчи Томон ўз қонунчилигида белгиланган чекловлар доирасида сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг жиноий даромадларни олиб қўйиш ёки мусодара қилиш тўғрисидаги узил-кесил қарорини ижро этади ёки ижро этишга санкция беради ёхуд сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг илтимосномасига мувофиқ ушбу даромадларни олиб қўйиш учун бошқа зарур чоралар кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Аҳдлашувчи Томонлар ушбу моддани қўллашда инсофли учинчи томонларнинг ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминлайдилар, жиноий даромадларни топшириш эса мазкур Шартноманинг 72-моддасида назарда тутилган шартларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75-модда
Назорат қилинадиган етказиб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўз қонунчилиги доирасида ва имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ўзаро мақбул келишувлар, шу жумладан, исталган учинчи томон билан тузилган келишувлар ва аҳдлашувлар асосида муомалада тақиқланган буюмлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласида қатнашувчи шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий таъқиб қилиш мақсадида товарлар, воситалар ёки материалларнинг ноқонуний айланишида назорат қилинадиган етказиб бериш усулидан лозим даражада фойдаланишни таъминлашга қаратилган зарур чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Назорат қилинадиган етказиб бериш усулидан фойдаланиш тўғрисидаги қарор ваколатли органлар томонидан ҳар бир алоҳида ҳолатда ҳаёт ва соғлиқ, атроф-муҳит учун хавфлилик даражасини, ҳуқуқлар ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларни лозим даражада ҳисобга олган ҳолда, шунингдек, зарурат бўлганда, Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида эришилган молиявий келишувлар ҳамда юрисдикцияга нисбатан англашувларни инобатга олган ҳолда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Битимларга мувофиқ, шу жумладан, ҳар қандай учинчи томон иштирокида назорат қилинадиган етказиб беришлар предмети бўлган муомалада тақиқланган товарлар, воситалар ёки материалларнинг ноқонуний партияларидан сақланган ёки олиб қўйилган ҳолда кейинги ташиш учун ёхуд бундай буюмлар, гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг одамлар ҳаётига ва соғлиғига ҳамда атроф-муҳит учун эҳтимолий хавфлилик даражасини ҳисобга олган ҳолда уларни тўлиқ ёки қисман алмаштириш учун фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76-модда
Сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг судларида ишларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир шахс ёки бир гуруҳ шахслар бир қанча жиноятларда жиноий таъқиб қилинганда, мазкур ишлар бўйича сўраётган ва сўралаётган Аҳдлашувчи Томонларнинг судлари юрисдикцияга эга бўлсалар, ҳудудида дастлабки тергов тугалланган Аҳдлашувчи Томоннинг суди уларни кўриб чиқишга ваколатли ҳисобланади. Бундай ҳолда ишни кўриб чиқиш мазкур Аҳдлашувчи Томон суди қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77-модда
Айблов ҳукми тўғрисида хабарнома ва судланганлик тўғрисида ёзув
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароларига нисбатан уларнинг судлари томонидан чиқарилган айблов ҳукмлари қонуний кучга кирганлиги тўғрисида бир-бирларига маълум қилишлари ҳамда маҳкумларнинг мавжуд фотосуратлари ва бармоқ изларини юборишлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Илтимосномага кўра Аҳдлашувчи Томонлар ўз судлари томонидан илгари ҳукм қилинган шахсларнинг судланганлиги тўғрисидаги маълумотларни бир-бирларига маълум қиладилар, башарти ушбу шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудида жиноий таъқиб қилинса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78-модда
Махфийликка риоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли илтимоснома мавжуд бўлган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
a) сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илтимоснома, унинг мазмуни ва тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, илтимосномага биноан амалга оширилган ҳар қандай хатти-ҳаракатнинг сир сақланиши учун зарур чора-тадбирларни кўради. Агар ушбу илтимосномани махфийликка риоя этган ҳолда бажаришнинг имкони бўлмаса, сўралаётган Аҳдлашувчи Томон илтимосномани бажаришдан олдин бу ҳақда сўраётган Аҳдлашувчи Томонни хабардор қилади, сўраётган Аҳдлашувчи Томон эса ушбу илтимосномани шунга қарамасдан ижро этиш зарурлиги бўйича маслаҳат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
b) сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томон тақдим этган маълумот ва далилларнинг махфийлигини таъминлайди, ушбу маълумот ва далиллар илтимосномада кўрсатилган тергов ёки суд муҳокамаси учун зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79-модда
Фойдаланишга оид чеклаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўраётган Аҳдлашувчи Томон сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг розилигисиз у тақдим этган маълумот ёки далиллардан илтимосномада кўрсатилмаган тергов ёки суд ишлари учун фойдаланмайди ёхуд уларни тақдим қилмайди. Бироқ айблов ўзгарган тақдирда, қўйилган айбга кўра жиноят унга нисбатан мазкур Шартномага мувофиқ ўзаро ёрдам кўрсатиш мумкин бўлган жиноят ҳисобланган даражада тақдим этилган материалдан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80-модда
Гувоҳлар, жабрланувчилар ва суд муҳокамасининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда, Аҳдлашувчи Томонлар биргаликда тергов ўтказилаётган жиноятлар тўғрисидаги ишларда, шунингдек, одил судловни амалга ошириш манфаатлари талаб қилган ҳолларда, бундай ишларни судда кўриб чиқишда гувоҳлар, жабрланувчилар ва суд муҳокамасининг бошқа иштирокчиларини ҳимоя қилиш юзасидан ўз қонунчилигида назарда тутилган чора-тадбирларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81-модда
Ташиш билан боғлиқ харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қамоқда сақланаётган шахсларни мазкур Шартноманинг 70-моддасида назарда тутилган кўрсатув бериш ёки терговга кўмак бериш учун вақтинча ўтказиш бўйича ташиш харажатлари, шу жумладан, учинчи давлатлар ҳудуди орқали ушбу шахсларнинг транзити билан боғлиқ харажатлар сўраётган Аҳдлашувчи Томон тарафидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82-модда
Бедарак йўқолган шахсларни қидириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Илтимосномага кўра Аҳдлашувчи Томонлар бедарак йўқолган шахсларни қидиришни амалга оширадилар, башарти бундай шахслар сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида бўлиши мумкин деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бедарак йўқолган шахсларни қидириш тўғрисидаги илтимоснома мазкур Шартноманинг 7 ва 17-моддалари қоидаларига мувофиқ тузилади ҳамда у қидирувдаги шахснинг имкон қадар тўлиқроқ тавсифи билан бирга у турган жойни аниқлашга ёрдам бериши мумкин бўлган бошқа ҳар қандай маълумотни ўз ичига олиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бедарак йўқолган шахсни қидириш тўғрисидаги илтимосномага, агар мавжуд бўлса, қидирувдаги шахснинг фотосурати ёки бошқа график тасвири, стоматологик картаси, қўл бармоқ излари, шунингдек, талаб қилиниши мумкин бўлган бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83-модда
Жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишда Аҳдлашувчи Томонлар вакилларининг иштирок этиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларининг вакиллари иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари томонидан жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномани бажаришда ушбу Аҳдлашувчи Томоннинг розилиги билан иштирок этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84-модда
Қамоқда сақланаётган шахсларни қуролли кузатиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томонлар ўтказиш рухсат этилган шахсларни ва терговга кўмаклашиш учун ўтказилаётган шахсларни ўз ҳудудларидан хавфсиз олиб чиқишни таъминлаш мақсадида бундай шахслар сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли адлия муассасалари қуролли вакиллари томонидан кузатиб борилиши мумкинлиги тўғрисида келишиб олдилар. Сўралаётган Аҳдлашувчи Томон бу ҳақда бошқа Аҳдлашувчи Томон тарафидан олдиндан хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг адлия муассасалари вакилларига улар ўз хизмат вазифаларини бажараётган вақтда сўралаётган Аҳдлашувчи Томоннинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳуқуқий мақоми берилади. Шунга мувофиқ равишда, улар ушбу давлат ва ўз мамлакатларининг ҳуқуқий ҳимоясидан ҳамда шахсий дахлсизликдан фойдаланадилар, қуролни сақлаш ва олиб юриш, шунингдек, Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигида белгиланган ҳолларда хизмат ўқотар қуроллари ва махсус воситалардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар ва ўз мажбуриятларини қабул қилувчи давлатнинг қонунчилигига мувофиқ бажарадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур модданинг 2-бандида қайд этилган адлия муассасаларининг вакиллари томонидан содир этилган жиноятларни тергов қилишда улар фуқаролари ҳисобланган Аҳдлашувчи Томон иккинчи Аҳдлашувчи Томонга зарур кўмак кўрсатади. Илтимосномага кўра бундай ҳолларда жиноят содир этган шахсларни жиноий таъқиб қилиш Аҳдлашувчи Томонлар қонунчилигига ва мазкур Шартнома қоидаларига мувофиқ улар фуқароси ҳисобланган Аҳдлашувчи Томонга ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ваколатли адлия муассасаларининг хизмат ўқотар қуроллари, ўқ-дорилари, махсус воситалари ва шахсий ҳимояланиш воситалари мазкур модданинг 1-бандида назарда тутилган ҳолларда шакли ва мазмуни иккала Аҳдлашувчи Томон ўртасида келишиладиган махсус рўйхатлар (рухсатномалар) асосида сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қўйилади ва уларни қайта олиб чиқиб кетиш мажбурий ҳисобланади. Қурол-яроғ, ўқ-дори, махсус воситалар ва шахсий ҳимояланиш воситаларини олиб чиқиш адлия муассасалари вакиллари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон ҳудудига кириш вақтида божхона муассасалари томонидан тасдиқланган юқорида қайд этилган рўйхатлар (рухсатномалар) асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур модданинг қоидалари Аҳдлашувчи Томонларга учинчи давлатлар ушлаб берган шахсларни Аҳдлашувчи Томонлар ҳудуди орқали транзит олиб ўтиш ҳолларига нисбатан қўлланилади. Мазкур Шартноманинг 71-моддаси 4-бандида назарда тутилган ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонларнинг олиб ўтилаётган шахсларни кузатиб бораётган вакилларида ўқотар қуроллар, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва шахсий ҳимояланиш воситалари мавжуд эканлиги тўғрисида мазкур Шартноманинг 71-моддаси 1 ва 4-бандларига мувофиқ тақдим этиладиган транзит олиб ўтиш тўғрисидаги илтимосномада маълум қилинади. Бундай илтимоснома олингунга қадар қурол-яроғ, ўқ-дорилар, махсус воситалар ва шахсий ҳимояланиш воситалари сўралаётган Аҳдлашувчи Томон адлия муассасаларида белгиланган шароитларда сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85-модда
Жиноий ишлар бўйича ёрдам кўрсатишга оид алоқалар тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жиноий таъқиб қилиш бўйича алоқалар Аҳдлашувчи Томонларнинг бош прокурорлари (прокурорлари) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Прокурор (суд)нинг санкциясини талаб қилувчи процессуал ва бошқа ҳаракатлар бўйича алоқалар Аҳдлашувчи Томонларнинг бош прокурорлари (прокурорлари) белгилаган тартибда прокуратура органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V БЎЛИМ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86-модда
Мазкур Шартноманинг қўлланилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартномани талқин қилиш ва қўллаш юзасидан Аҳдлашувчи Томонлар ўртасида келишмовчиликлар юзага келган ҳолларда, Аҳдлашувчи Томонлар уларни маслаҳатлашувлар ва музокаралар орқали ҳал қилишга интиладилар. Зарурат бўлганда, юзага келган низоларни тартибга солиш мақсадида Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли давлат муассасалари вакилларидан иборат қўшма комиссия тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87-модда
Бошқа халқаро шартномаларга муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома Аҳдлашувчи Томонлар иштирокчилари ҳисобланган бошқа халқаро шартномалар қоидаларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартномага Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишувига кўра унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ҳамда Шартноманинг 89-моддасида ўрнатилган тартибда кучга кирадиган алоҳида баённомалар орқали ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89-модда
Шартноманинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома ратификация қилиниши лозим ва у ратификация ёрлиқлари алмашинган санадан бошлаб ўттизинчи (30) куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90-модда
Шартноманинг амал қилиш муддати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома кучга кириш санасидан бошлаб, беш йил давомида амал қилади ҳамда унинг амал қилиш муддати, агар Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга унинг амал қилишини тугатиш нияти тўғрисида ёзма хабарнома юбормаса, кейинги беш йиллик даврларга ўз-ўзидан узаяверади. Шартноманинг амал қилиши бошқа Аҳдлашувчи Томон бундай хабарнома олган санадан бошлаб, олти ой ўтгач тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91-модда
Вақт бўйича амал қилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартноманинг амал қилиши у кучга киргунга қадар вужудга келган ҳуқуқий муносабатларга ҳам қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида, 2017 йил 5 декабрда, ҳижрий 14/09/1396, икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, дари ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар тенг аутентикдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Шартнома қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матн устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(имзолар)