Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳамда фаолиятини бошқариш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 августдаги 407-сонли қарорига асосан 2025 йил 1 январдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2023 й., 09/23/407/0638-сон)
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган 25 млн АҚШ доллари эквивалентидаги миллий валютадаги маблағлар;
халқаро молия институтлари ҳамда бошқа хорижий донорлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
а) фармацевтика маҳсулотларининг янги турларини яратиш бўйича илмий ишланмаларни ташкил этиш учун Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга грантлар тақдим этиш;
б) Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва фармацевтика маҳсулотларининг сифатини назорат қилувчи давлат лабораторияларини зарур асбоб-ускуна ва техника билан жиҳозлаш;
в) республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги турлардаги фармацевтика маҳсулотларининг клиник олди ва клиник тадқиқотларини маҳаллий муассасаларда ўтказиш учун маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг сарф-харажатларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробари миқдорида қоплаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш харажатларининг 75 фоизини улар рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан сўнг қоплаш;
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 сентябрдаги 519-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.09.2022 й., 09/22/519/0840-сон)
д) маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини таклиф этиш бўйича, шу жумладан хорижда кўргазма ва ярмаркалар ташкил қилиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари, кўргазма стендларини тайёрлаш, Агентлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар мутахассисларининг мазкур тадбирларда иштирок этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, унинг ходимлари ва жалб этиладиган мутахассисларни моддий рағбатлантириш, шунингдек, Агентлик ходимларини ҳамда Агентлик томонидан фармацевтика соҳаси учун зарур бўлган бошқа кадрларни ўқитиш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни таъминлаш.
Бунда 2027 йил 1 январга қадар Агентлик томонидан иқтидорли кадрларни танлаб олиш ва уларнинг етакчи хорижий муассасаларда амалиёт ўташи билан боғлиқ, шунингдек, юборилган кадрларнинг барча харажатлари, шу жумладан, яшаш ва ўқиш харажатлари жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади;
(4-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е1) Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари учун меҳнат бозорининг амалдаги конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда штат тузилмасига қўшимча мутахассисларни шартнома асосида жалб қилиш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарорига асосан «е1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 майдаги 263-сонли қарорига асосан «е2» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 09/22/263/0427-сон)
ж) маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан мамлакатимизда аввал ишлаб чиқарилмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган қиймати 1 млн АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган кредитларнинг фоизларини икки йил мобайнида қоплаш харажатларини молиялаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж1) «Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)»га эга маҳаллий дори воситалари ишлаб чиқарувчи ҳамда «ISO:13485» сертификатига эга маҳаллий тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқарувчи ташкилотлар фармацевтика маҳсулотларининг белгиланган талабларга мувофиқлиги бўйича постмаркетинг назоратини амалга ошириш харажатларини қоплаш.
(4-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон қарорига асосан «ж1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 07/22/411/0961-сон)
з) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган Агентлик фаолияти билан боғлиқ бошқа мақсадларда ҳам фойдаланилиши мумкин.
5. Жамғарма маблағларини Агентлик директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ бошқарилади ва тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ушбу Низомнинг 4-банди «а» — «г» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган мақсадларга Жамғармадан маблағлар ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ таркибда шакллантирилган Жамғарма маблағларини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) ҳулосасига кўра ажратилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 486-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон)
Кенгаш аъзолари мажлисда шахсан қатнашадилар, агар қатнашиш имкони бўлмаган тақдирда, мажлис кун тартиби бўйича ўз фикрини ёзма равишда тақдим этишга ҳақлидир.
Жамғармадан маблағ ажратишга оид мурожаатларни Кенгаш мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш учун Агентликнинг тегишли бўлинмасига тақсимлайди;
Кенгаш аъзолари ва таклиф этилган шахсларни мажлиснинг санаси, вақти, жойи ва кун тартиби лойиҳаси бўйича хабардор қилади;
Кенгаш баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомаларни Кенгаш аъзоларига ва бошқа манфаатдор ташкилотларга юборади.
12. Кенгаш мажлиси унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ўтказилган ҳисобланади.
13. Мажлисни ўтказиш учун кворум ёки раис ва унинг ўринбосари бўлмаганда, Кенгаш мажлисини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
14. Кенгаш мажлисида кўриб чиқиладиган масалаларнинг хусусиятига кўра, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг вакиллари, фармацевтика соҳасида фаолият кўрсатувчи ташкилот вакиллари таклиф этилиши мумкин.
15. Кенгаш қарори Кенгашнинг мажлисда қатнашган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, Кенгаш раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
16. Кенгаш қарорлари Кенгаш мажлисининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Кенгаш мажлисининг баённомаси Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди, шунингдек, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Агентлик директорининг розилиги билан Фармацевтика тармоғи моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ходимларни моддий рағбатлантириш учун қўшимча даромадларни жалб этиш мақсадида вақтинча бўш маблағларни белгиланган тартибда тижорат банклари депозитларига жойлаштиради;
Жамғарманинг тушумлар манбалари бўйича даромадлари хамда асосий харажатлари йўналишлари бўйича ҳисобини юритади;
ҳар чорак якуни бўйича Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ҳамда Агентлик директорига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун тақдим этади.
19. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш ҳамда жорий хизмат кўрсатиш ишлари Агентликнинг Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Жамғарма маблағларини ушбу Низомга ҳамда Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасига мувофиқ тасарруф этади;
ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
зарур ҳолларда, тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғарма маблағларидан молиялаштириладиган шартномаларни тузади;
Жамғарма томонидан ажратилган маблағлар бўйича, шу жумладан шартномани узайтириш ва ўзгартириш бўйича қарорларни қабул қилади, агар Жамғарма маблағлари Кенгаш қарорига асосан ажратилган бўлса, Кенгаш билан келишган ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритади;
Ташкилотлар томонидан Жамғарма уларга ажратган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши мониторингини таъминлайди;
Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини бажариш бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим қилади;
Агентлик директори Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
21. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасидан маблағ ажратиш учун мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ушбу Низомга 2-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
22. Фармацевтика маҳсулотларининг янги турларини яратиш бўйича илмий ишланмаларни ташкил этиш учун грантлар ажратишда қуйидаги талабларга жавоб берувчи лойиҳалар танлаб олинади:
фармацевтика маҳсулотларининг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли ва янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга кўмаклашишга асосланган;
республика иқтисодиётининг рақобатбардошлигини янада ошириш мақсадида илмий-тадқиқот фаолияти натижаларини жадал ва кенг жорий қилиш;
илмий-тадқиқот фаолиятини иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг аниқ вазифаларини ҳал этишга, шунингдек, ички ва ташқи бозорлар эҳтиёжларини қондиришга қаратилган амалий натижалар олишга йўналтириш;
юқори технологияли ишлаб чиқаришларни яратишга хизмат қиладиган юқори технологияларни ишлаб чиқиш соҳасида инновацион тадқиқотларни олиб бориш;
тадқиқотларни мамлакатда изчил ривожлантириш бўйича замон талабларига жавоб берадиган, талаб юқори бўлган фармацевтика маҳсулотлари ва технологияларини жадал ишлаб чиқишга йўналтириш;
23. Доривор ўсимликлар плантациясини ташкил этиш, доривор ўсимликлар хом ашёси асосида дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш, импорт ўрнини босувчи дори воситаларини кенг тарғиб қилиш ва сотишга кўмаклашишга асосланган илмий ишларни жорий этиш.
24. Грантлар тақдим этишда Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим этилган лойиҳа ва илмий-тадқиқот ишлари Агентлик илмий-техник кенгаши томонидан берилган ижобий хулоса асосида Кенгашга кўриб чиқиш учун киритилади.
25. Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва фармацевтика маҳсулотларининг сифатини назорат қилувчи давлат лабораторияларини зарур асбоб-ускуна ва техника билан жиҳозлаш учун маблағ ажратишда қуйидагиларга эътибор қаратилади:
таклиф этилаётган асбоб-ускуна ва техниканинг ишлаб чиқариш самарадорлигига таъсирининг техник-иқтисодий асослантирилгани;
лабораториялардаги мавжуд бўлган асбоб ускуналарнинг функционал ҳолатини яхшилаш мақсадида жорий таъмирлаш зарурлиги.
26. Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва фармацевтика маҳсулотларининг сифатини назорат қилувчи давлат лабораториялари томонидан сотиб олиниши таклиф этилаётган асбоб-ускуна ва техникалар нархлари “Давлат харидлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларидан келиб чиқиб, аукцион (тендер) савдолари асосида шакллантирилади ва Кенгашга тақдим этилади.
Зарур асбоб-ускуна ва техника билан жиҳозлашга маблағ ажратиш учун Кенгаш томонидан берилган ижобий қарорга асосан Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва фармацевтика маҳсулотларининг сифатини назорат қилувчи давлат лабораторияларига Агентлик томонидан маблағлар молиялаштириб берилади. Бунда нархларнинг тўғри ва шаффоф шакллантирилгани, ажратилган маблағларнинг тўғри ва мақсадли ишлатилиши бўйича Агентлик қошидаги илмий-тадқиқот институтлари ва фармацевтика маҳсулотларининг сифатини назорат қилувчи давлат лабораториялари раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
27. Республикада ишлаб чиқарилмайдиган янги турдаги фармацевтика маҳсулотларининг клиник олди ва клиник тадқиқотларини маҳаллий муассасаларда ўтказиш учун маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарининг сарф-харажатларини базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаригача миқдорда қоплаш учун маблағ ажратишда ташаббускор томонидан фармацевтика маҳсулотларининг клиник-олди ва клиник тадқиқотларини (ҳар бири учун алоҳида) маҳаллий муассасаларда ўтказиш учун тузилган шартноманинг асл нусхасини тақдим этадилар.
28. Маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари ўзларининг фармацевтика маҳсулотларини хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш харажатларининг 50 фоизини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаш учун Агентликка мазкур фармацевтика маҳсулотларининг хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шу жумладан хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказганлиги учун тўловни амалга оширганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этадилар.
29. Агентлик томонидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан мамлакатимизда аввал ишлаб чиқарилмаган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун жалб этиладиган эквиваленти 1 млн. АҚШ долларидан ошмаган кредитларнинг фоизларни икки йил мобайнида Жамғарма маблағлари ҳисобидан, тижорат банки томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 25 фоизи миқдорида, бироқ 5 фоизли пунктдан ошмаган миқдорида қоплаб берилади.
31. Жамғарманинг жорий молия йилида фойдаланилмаган (ўзлаштирилмаган) маблағлари кейинги молия йилига ўтади.
32. Жамғарма маблағларининг тушуми ва улардан фойдаланишнинг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисоботларни тузиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Агентлик томонидан амалга оширилади.
33. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назорат белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан назорат қилинади.
34. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
35. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
1. | С. Кариев | — | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори, кенгаш раиси |
2. | Б. Усмонов | — | Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари |
3. | Б. Низомов | — | Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари |
4. | Б. Ашрафхонов | — | Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари |
5. | Ю. Мансуров | — | Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари |
6. | Ў. Бўтаев | — | Савдо саноат палатаси раисининг ўринбосари |
7. | Н. Бердиев | — | Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, кенгаш котиби |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.
2. Агентлик ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантирилади.
3. Агентлик ходимларини Жамғарма маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш Агентлик директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилади.
5. Агентликда кўп йиллик меҳнати учун устамалар ҳар ойда лавозим маошининг (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) қуйидаги миқдорларида тўланади:
Кўп йиллик меҳнати учун устамалар олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
6. Ходимларнинг ишга виждонан муносабати ва кўрсатаётган хизматлари учун ойлик устамалар тегишли ходимнинг лавозим маошидан (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) 200 фоизгача миқдорда белгиланади.
7. Агентлик директори учун ойлик устама миқдори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 200 фоизгача миқдорда белгиланиши мумкин.
Ходимларнинг лавозим маошларига шахсий устамалар топшириқлар ўз вақтида бажарилмаган, ишлар сифати ёмонлашган ва меҳнат интизоми бузилган ҳолларда камайтирилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
8. Агентликнинг ўрнак кўрсатган ходимларини бир йилда бир марта бир йўла мукофотлаш бўйича соҳани ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун бир лавозим маоши миқдорда мукофот тайинланиши мумкин.
9. Қуйидаги ҳолларда Агентлик ходимларига уларнинг мурожаатига асосан касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорида моддий ёрдам тўланади:
10. Жамғарма маблағлари ҳисобидан устамалар ва бошқа моддий рағбатлантириш турлар иш ҳақи билан бир вақтда тўланади.
11. Агентлик ходимларини ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича ва байрам кунлари муносабати билан мукофотлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳисобот давридаги иш якунлари бўйича мукофотлар топшириқлар ошириб бажарилганда, ходимларга юкланган лавозим вазифалари зарур даражада бажарилганда, амалда ишланган вақт (қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг учун иш ҳақи ёзиладиган вақт) учун тўланади.
Йил ёки чорак якунлари бўйича ҳамда байрам кунлари муносабати билан ҳар бир ходимга лавозим маошининг икки баробаригача (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) миқдорида тўланади.
Ишда камчиликларга йўл қўйган ва меҳнат интизомини бузган ходимлар мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилади. Ишда камчиликларга йўл қўйишлар ва меҳнат интизомини бузишлар рўйхати ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланади.
12. Ходим меҳнат таътилига чиққанда, унга бир лавозим маоши (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда) миқдорида моддий ёрдам тўланиши мумкин.
13. Ходимларга овқатланиши учун компенсация тўловлари ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида тўланади.
14. Ходимларга жамоат транспортида юриши учун компенсация тўловлари ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баробари миқдорида тўланади (хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно).
Шунингдек, бир йилда бир марта Агентлик ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баробари миқдорида компенсация тўланади.
Жамғарма ҳисобидан ходимларга тўловлар тўлаш Жамғарма маблағларини тасарруф этиш бўйича Агентлик директорининг буйруғига мувофиқ тўланади. Буйруқда устамалар ёки моддий рағбатлантиришнинг аниқ турлари, унинг миқдори ва тўлаш муддатлари кўрсатилади.
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
16. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.