Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2020 09.07.2019 йилдаги 566-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 24.12.2020
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли «Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида» 2019 йил 5 мартдаги ПҚ-4227-сон қарорини ижро этиш юзасидан, шунингдек, ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига ўзини меҳнат даромади билан таъминлайдиган шахсларнинг меҳнат фаолиятини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари, уларнинг эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилишини назарда тутадиган тартиб жорий қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини бериш схемаси 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятни мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари (кейинги ўринларда меҳнат гувоҳномалари деб аталади) бериладиган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномаси меҳнат органлари томонидан уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар (экстерриториаллик принципи бўйича) пулли асосида берилади, ушбу тўловларни ундиришдан тушган тушумларнинг бир қисми ўзини ўзи банд қилганларнинг пенсия суғуртасини таъминлашга мақсадли йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилган санадан бошлаб ва улар амал қилишининг бутун даври пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун фуқароларнинг меҳнат стажига ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган мақомига эга бўлган фуқароларни шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади. Бунда кўрсатиб ўтилган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқиш объекти ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун тўлов ундиришдан тушган маблағларнинг 60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳисобига, 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси деб аталади) ва 20 фоизи туманлар (шаҳарлар) бюджетларига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси амал қиладиган даврда ўзини ўзи банд қилган фуқаро Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ишсизга тўланадиган ишсизлик бўйича нафақани ва касбга ўқиш даврида стипендияни ололмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги уч ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига меҳнат гувоҳномаларини олиш учун онлайн-майдончани ишлаб чиқсин ва амалиётга татбиқ этсин, уни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ жорий этиладиган «Ягона меҳнат миллий тизими» ахборот тизимига интеграциялашни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш бюролари фаолиятини танқидий таҳлил қилсин ҳамда уларнинг негизида ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва уларнинг хизматлари (ишлари) потенциал буюртмачилари ўртасида шартнома тузиш учун самарали фаолият кўрсатадиган майдончалар ташкил этиш орқали улар иш усулларини тубдан қайта кўриб чиқиш ва натижадорлигини ошириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар иш излаётгани ва таклиф этиладиган хизматлар тўғрисида ўз реклама эълонларини жойлаштиришда меҳнат гувоҳномаси борлиги ҳақидаги маълумотларни мажбурий тартибда кўрсатишни назарда тутувчи тегишли ўзгартишлар киритиш бўйича таклифларни тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларидан фойдаланишнинг, шу жумладан, меҳнат стажини ҳисобга олиш ҳуқуқи билан расмий бандлик мақомини олишнинг ва рағбатлантирувчи имтиёзлар олишнинг устун жиҳатлари ҳақида аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини тизимли ва доимий асосда олиб борсинлар.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига тадбиркорлик соҳасида ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи қўшимчалар киритиш ҳақида таклиф киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Д.А. Қўчқоров ва бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 9 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
566-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини (кейинги ўринларда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси деб аталади) бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши меҳнат мақоми Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган якка тартибдаги тадбиркорлар, ҳунармандчилик фаолияти субъектлари ва деҳқон хўжаликлари аъзоларига татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилганларнинг маълумотлар базаси (регистр) — «Ягона меҳнат миллий тизими» ахборот тизимида ўзини ўзи банд қилганлар сифатида рўйхатга олинган ўзини ўзи банд қилганлар тўғрисидаги ўзаро боғлиқ ахборотни сақлаш, ўзгартириш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган тизимлаштирилган маълумотлар базаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси (кейинги ўринларда меҳнат гувоҳномаси деб аталади) — меҳнат органи томонидан бериладиган ва фуқаронинг ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатидаги меҳнат мақомини белгилаб берадиган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлар (хизматлар) буюртмачилари — ўзини ўзи банд қилган фуқароларни шартнома шартларига ёки иш муомаласи одатларига асосланган хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қиладиган фуқаролар ва юридик шахслар (ташкилотлар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ягона меҳнат миллий тизими» ахборот тизими (кейинги ўринларда ЯММТ деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат ва бандлик масалалари бўйича ахборотни, шу жумладан, фуқароларнинг шахсга доир маълумотларини бирлаштирадиган, шунингдек, бошқа миллий ахборот тизимлари ва платформалари билан ҳамкорликни таъминлайдиган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилган фуқаролар — меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятини мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган, меҳнат стажи ҳисобга олиниши ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини белгиланган тартибда расмийлаштирган жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
онлайн-майдон — ўзини ўзи банд қилганлар билан меҳнат органларининг электрон алоқа каналлари орқали ўзаро ҳамкорлигини таъминлайдиган ташкилий, ахборот ва техник ечимларнинг дастурий-аппарат комплекси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Меҳнат гувоҳномаси ариза берувчининг хоҳишига кўра жисмоний шахснинг мурожаати асосида 1 ойдан 12 ойгача бўлган муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Меҳнат гувоҳномаси берилган санадан бошлаб ва меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган муддатнинг амал қилиши тамом бўлгунга қадар бутун даврга амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Меҳнат гувоҳномасининг амал қилиш муддати тамом бўлгунга қадар ўзини ўзи банд қилган фуқаро янги меҳнат гувоҳномаси олиш учун такроран мурожаат қилиши мумкин, бунда такрорий мурожаатлар сони чекланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Меҳнат гувоҳномасини бериш учун ўзини ўзи банд қилган фуқаро танлаган амал қилиш муддатига қараб ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ миқдорларда ҳақ ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун тўлов ариза берувчи томонидан меҳнат гувоҳномаси олиш учун ариза берилган вақтда бирйўла тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Меҳнат гувоҳномасини бериш тўғрисидаги ахборот ЯММТга киритилади, ўзини ўзи банд қилганлар тўғрисида маълумотлар базаси (регистр) яратилади ва параллел равишда ЯММТда шакллантириладиган жисмоний шахснинг шахсий ишга жойлашиши тарихига интеграция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Меҳнат гувоҳномасининг асл нусхаси ўзини ўзи банд қилган фуқарода у пенсия ёшига тўлгунига қадар сақланади, нусхаси эса уни берган меҳнат органида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ташкилотлар томонидан ўзини ўзи банд қилган мақомига эга фуқароларни шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилишга йўл қўйилади. Бунда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ягона ижтимоий тўловни ҳисоблаб чиқиш объекти ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Меҳнат органлари билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳудудий органлари ўртасида ахборот айирбошлаш электрон рақамли имзо (ЭРИ) мажбурий тартибда қўлланган ҳолда фақат идоралараро электрон ҳамкорлик орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун тўлов ундиришдан тушган маблағларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60 фоизи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига — ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан ягона ижтимоий тўловни тўлаш ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи меҳнат гувоҳномасини бериш ва рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига (кейинги ўринларда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси деб аталади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20 фоизи — тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Меҳнат гувоҳномаси амал қиладиган даврда ўзини ўзи банд қилган фуқаро Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ишсизга тўланадиган ишсизлик бўйича нафақани ва касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш даврида стипендияни ололмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Меҳнат гувоҳномалари бланкалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат органлари буюртманомалари бўйича шакллантириладиган буюртмаси бўйича Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Меҳнат гувоҳномасини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Меҳнат гувоҳномаси меҳнат органлари томонидан фуқароларнинг аризаси асосида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга меҳнат гувоҳномаси меҳнат органлари томонидан улар доимий яшаш жойидан қатъи назар (экстерриториаллик принципи бўйича) ушбу Низомда белгиланган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат гувоҳномасини бериш учун ариза ўзини ўзи банд қилган фуқаро томонидан меҳнат органига шахсан тақдим этилиши, вакили орқали, буюртма хат билан ёхуд электрон шаклда меҳнат гувоҳномаларини олиш учун онлайн-майдонча (кейинги ўринларда онлайн-майдонча деб аталади) орқали юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Аризада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
паспорт серияси ва рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи меҳнат гувоҳномасини олишни хоҳлаган муддат (ойлар сони);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилган фуқароларга улар бўйича вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган тасдиқланган Фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатидан хизматлар (ишлар) турлари (ариза берувчининг хоҳишига кўра) кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини юритишнинг мўлжалланаётган жойи (ҳудуд) (ариза берувчининг хоҳишига кўра кўрсатилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг почта манзили, мобиль телефон рақами ва у билан боғланиш мумкин бўлган бошқа маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи олишдан манфаатдор бўлган меҳнат органи томонидан тақдим этиладиган имтиёзли хизмат(лар) тур(лар)и кўрсатилади (ариза берувчининг хоҳишига кўра кўрсатилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризага:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг 3х4 ўлчамли битта фотосурати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат гувоҳномасини бериш учун ариза беришда ариза берувчи томонидан кўрсатилган муддатга мос миқдорда (ойлар сони) меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун белгиланган тўлов тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатининг нусхаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзини ўзи банд қилган фуқаро онлайн-майдонча орқали ариза берган бўлса, уни тасдиқлаш ўз мобиль алоқа воситасига қисқа хабар (кейинги ўринларда SMS-хабар деб аталади) олиш орқали олинган тегишли кодни киритиш йўли билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризага қуйидаги файллар бириктирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг 3х4 ўлчамли фотосуратлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи меҳнат гувоҳномасини олишни хоҳлаган муддатга (ойлар сонига) мувофиқ миқдорда меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун белгиланган тўлов тўланганлигини тасдиқловчи сканерланган тўлов ҳужжати. Тўловни онлайн-майдонча орқали амалга оширишга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Меҳнат органи уч кун муддатда аризани кўриб чиқади ва ариза берувчини SMS-хабар, ёзма мурожаат, телефон ёки факс орқали қуйидагилар ҳақида огоҳлантиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат гувоҳномасини бериш тўғрисида қарор қабул қилишда — меҳнат гувоҳномаси бериладиган сана ва вақт тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат гувоҳномаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда — рад этиш сабаби тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза беришда (фотосурат бириктирилган ҳолда) ва онлайн-майдонча орқали тўловни амалга оширишда меҳнат органи ариза берувчини меҳнат гувоҳномаси бериладиган сана ва жой тўғрисида автоматик равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Меҳнат гувоҳномасини беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада кўрсатилган ишончсиз ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризада кўрсатилган фаолият турининг ўзини ўзи банд қилган фуқароларга улар бўйича вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган тасдиқланган Фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига мувофиқ эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат гувоҳномаси бериш учун ариза берилганда ариза берувчи томонидан кўрсатилган муддатга (ойлар сонига) мувофиқ миқдорда меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун белгиланган тўлов тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжати нусхасининг, ёхуд пул маблағлари тушганлигининг тасдиғи мавжуд эмаслиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тузатилиши мумкин бўлган хатолар аниқланиши оқибатида меҳнат гувоҳномасини бериш рад этилган тақдирда, ариза берувчига уч иш куни мобайнида тегишли тузатишларни амалга ошириш имконияти берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат гувоҳномасини бериш узил-кесил рад этилганда меҳнат гувоҳномасини бериш учун тўланган пул маблағлари тегишли қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб ўн иш куни мобайнида ариза берувчи томонидан кўрсатилган ҳисоб рақамига қайтарилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган меҳнат гувоҳномаси ўрнига ўзини ўзи банд қилувчининг меҳнат органига берган аризаси бўйича меҳнат гувоҳномасининг дубликати берилиши мумкин. Бунда меҳнат гувоҳномаси дубликати тайёрланганлиги учун белгиланган базавий ҳисоб-китоб миқдорининг ўн фоизи миқдорида харажатларни қоплаш учун тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўзини ўзи банд қилганлар ва уларнинг хизматларидан (ишларидан) фойдаланувчилар ўртасидаги фуқаролик- ҳуқуқий муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва уларни хизматлар кўрсатиш ҳамда ишларни бажариш бўйича фаолиятга жалб қилувчи ташкилотлар (кейинги ўринларда хизматлар ва ишлар буюртмачилари деб аталади) ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлар шартнома шартларига ёки иш муомаласи одатларига асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ўзини ўзи банд қилган фуқаро билан хизматлар ва ишлар буюртмачиси ўртасидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш муомаласи одатларига асосланган ўзаро муносабатларда — оғзаки шаклда битим (шартнома) тузишга йўл қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома шартларига асосланган ўзаро муносабатларда — ёзма шаклда шартнома тузиш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Битим (шартнома) тузишда томонлар унинг шартларини, шу жумладан, ундан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажариш ва уни тугатиш шартларини мустақил белгилаб оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Битим (шартнома) иштирокчилари унинг томонлари ҳисобланадилар, мажбуриятлар қабул қиладилар ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Битимни (шартномани) бажариш билан боғлиқ низолар томонларнинг ўзаро розилиги билан ёки суд тартибида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Меҳнат гувоҳномасини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқароларга рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Меҳнат гувоҳномасининг амал қилиш даврини меҳнат стажида ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган ўзини ўзи банд қилиш тартибидаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш даври «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлинган пайтдан бошлаб ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш стажига ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Меҳнат гувоҳномаси берилган сана пенсия тайинлаш учун меҳнат стажига ёзиладиган даврнинг биринчи куни, меҳнат гувоҳномасида кўрсатилган амал қилиш муддати тугайдиган сана ушбу даврнинг охирги куни ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолияти амалга оширилиши даврларини тасдиқлаш учун Пенсия жамғармасининг тегишли бўлими уч кун муддатда ўзини ўзи банд қилувчининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотларни ЯММТдан сўрайди ва олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. ЯММТда жамланадиган, ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг маълумотлар базасидан (регистридан) ва жисмоний шахсни ишга жойлаштириш шахсий тарихидан олинган маълумотлар ҳам ўзини ўзи банд қилиш тартибида ишга жойлашишнинг тегишли даврини пенсия ҳисоблаб чиқариш учун жисмоний шахснинг меҳнат стажида ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади. Бунда берилган меҳнат гувоҳномаларини тақдим этиш орқали бу маълумотларни тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Меҳнат гувоҳномасининг амал қилиш даври бу даврда ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолияти амалда бажарилганлиги ёки бажарилмаганлигидан қатъи назар пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун меҳнат стажига ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ўзини ўзи банд қилганларга пенсия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Меҳнат гувоҳномаларини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқароларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан имтиёзли микрокредитлар бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Тижорат банклари томонидан ўзини ўзи банд қилган фуқароларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига имтиёзли микрокредитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 июлдаги ПҚ-3856-сон қарорида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Меҳнат органлари камида олти ой амал қиладиган муддатга меҳнат гувоҳномасини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқароларга имтиёзли микрокредитлар ажратиш учун тижорат банкларига тавсиялар берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ўзини ўзи банд қилганларга имтиёзли микрокредит бозор иқтисодиёти принципларидан келиб чиқиб, техник-иқтисодий асосларни ва кредитни қайтариш салоҳиятини ҳисобга олиб, ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериш учун тасдиқланган Фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатида назарда тутилган фаолият (ишлар, хизматлар) тур(лар)ини амалга ошириш ва ривожлантириш мақсадларида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ўзини ўзи банд қилганларга микрокредитлар меҳнат гувоҳномаси амал қиладиган даврда ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Ўзини ўзи банд қилганларни ўқитишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Меҳнат гувоҳномасини расмийлаштирган ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ишсизлар ва банд бўлмаган шахсларни касбга ўқитиш марказларида, касб-ҳунар коллежларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги «Ишга марҳамат» банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатиш мономарказида, бошқа касбга ўқитиш марказларида, шу жумладан, нодавлат касбга ўқитиш марказларида (кейинги ўринларда касбга ўқитиш марказлари деб аталади) уч ойгача давом этадиган қисқа муддатли касбга ўқитиш, қайта ўқитиш ва малака ошириш, шунингдек, тадбиркорлик кўникмаларини ўргатиш курсларида (кейинги ўринларда касбга ўқитиш деб аталади) бепул ўқитилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Касбга ўқитиш марказларида ўзини ўзи банд қилганларни касбга ўқитишни ташкил этиш ва ўқитиш учун харажатлар Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ўзини ўзи банд қилган фуқаро ўқишдан ўтиш учун олдин меҳнат гувоҳномасини берган меҳнат органига ўқиш йўналишини ва ўқиш бошланадиган тахминий санани кўрсатган ҳолда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Меҳнат органи ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг мурожаати асосида тегишли ўқитиш дастурларини танлайди ва зарур дастурлар бўлганда ўзини ўзи банд қилган фуқарога тегишли касбга ўқитиш марказига йўлланма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ўзини ўзи банд қилган фуқаро(лар)ни ўз(лар)и танлаган йўналиш(лар) ва муддатлар бўйича касбга ўқитиш марказига касбга ўқитиш учун юбориш имконияти бўлмаганда меҳнат органи касбга ўқитиш марказларида ўқитишнинг тегишли йўналишлари бўйича ўқув гуруҳлари ташкил этиш учун буюртманомани шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Ўзини ўзи банд қилганларни жамоат ишларига жалб қилиш ва меҳнат қуролларини ижарага бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ўзини ўзи банд қилган фуқаро ўз хоҳишига кўра жамоат ишларига белгиланган тартибда жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Меҳнат органлари ўзини ўзи банд қилганларга меҳнат қуролларини (мотокультиваторлар, ўт ўриш ўроқ машиналари, перфораторлар, пайвандлаш аппаратлари, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик ва қурилиш ускуналари ва ҳоказоларни), шахсий ҳимоя воситаларини ва иш кийимини имтиёзли асосда бериш пунктларини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ўзини ўзи банд қилганларга имтиёзли асосида бериш учун меҳнат қуроллари ва шахсий ҳимоя воситалари Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобига харид қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси амал қиладиган даврда ўзини ўзи банд қилган фуқаро меҳнат шартномасида кўрсатилган фаолият (хизматлар, ишлар) тур(лар)идан ташқари ўзини ўзи банд қилган фуқароларга улар бўйича вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган тасдиқланган Фаолият (хизматлар, ишлар) турлари рўйхатига киритилган исталган бошқа фаолият (хизматлар, ишлар) турларини амалга оширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Ўзини ўзи банд қилганлар томонидан кимёвий ва осон портлайдиган моддаларни қўллашни талаб қиладиган хизматлар (ишлар) бажарилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Ўзини ўзи банд қилиш тартибида ишларни бажарувчи шахслар билан ёки улар иштирокида юз берган бахтсиз ҳодисалар ва соғлиққа етказилган бошқа зарарлар «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ текширилиши ва ҳисобга олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Буюртмачи — юридик шахс ўзини ўзи банд қилган шахсга меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун меҳнатга доир қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда хавфсиз шарт-шароитларни таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатга олишни ва меҳнат гувоҳномаси беришни рад қилиш билан боғлиқ юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси тавсифи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома ўлчами 102 мм х 62 мм бўлган, зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 граммли тўғри бурчакли 100 фоиз пахтадан ясалган махсус қоғозда* тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган «пахта чаноғи» кўринишидаги умумий «сув белги»си мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Офсетли ёзув, ҳудуд коди, серияси икки ҳарфли, тартиб рақами олти сонли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бланка қуйидаги махсус ҳимояларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кимёвий таъсирга бардошли матбаа бўёғидан фойдаланилган, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста қўшилиб кетиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда ультрабинафша нурда кўринмайдиган микроматн кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лотин алифбосида давлат тилида ёзилган матндан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳномадаги ёзувлар гувоҳномани берган Махсус хизматлар марказининг мансабдор шахси томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва махсус штампи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳнома паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжат кўрсатилганда ҳақиқийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Ариза берувчининг хоҳишига кўра ва техник имкониятлар бўлганда белгиланган намунадаги гувоҳнома халқаро стандартлар тавсиялари асосида ўлчами 102 мм х 62 мм бўлган пластикдан тайёрланиши мумкин. Гувоҳноманинг ранги — оқ. Лотин алифбосидаги давлат тилидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси берилганлиги учун ундириладиган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТЎЛОВ МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси қуйидаги муддатга берилади (ойлар)

Тўлов миқдори (базавий ҳисоблаш миқдори баравари)

1

0,5

3

1,4

6

2,6

9

3,7

12

4,5

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзини ўзи банд қилувчининг вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини бериш учун аризаси

‎‎Намуна

__________________________тумани (шаҳри)
‎‎Бандликка кўмаклашиш маркази

_______________________________________
‎(ариза берувчининг Ф.И.О.)
‎_______________________________________
‎(жойлашган жойи)

АРИЗА

‎‎Менга ўзини ўзи банд қилувчининг вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини беришингизни ва мени «Ягона меҳнат миллий тизими» ахборот тизимида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.
‎‎Фамилияси, исми, отасининг исми:_________________________________________________
‎Паспорт: серия ______ №_____________.
Солиқ тўловчининг идентификация рақами: _________________________________________
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида амалга оширилаётган фаолият тур(лар)и (хизматлар, ишлар):_________________________________________________________________________
Гувоҳнома қуйидаги муддатга сўралаяпти: __________ ой.
‎Ўзини ўзи банд қилган шахс меҳнат фаолияти амалга ошириладиган тахминий жой:__________________________________________
‎Алоқа қилиш учун маълумотлар:
‎Уй манзили:‎________________________________________________________
‎Телефон: ______________, SMS-хабар учун телефон:________________
‎электрон почта________________
‎Шахсий имзо: _______________________________
‎Ариза берилган сана: 20___ йил «____»________
Ариза қабул қилинганлиги ҳақидаги белги:
‎Ариза қабул қилинган сана: 20___ йил «____» _______________
_______________________________________________________________________

(масъул шахснинг Ф. И.О. ва лавозими)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъект

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро

Ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олиш учун тегишли меҳнат органига 3х4 ўлчамли фотосуратни илова қилган ҳолда ариза (қоғоз ёки электрон шаклда) беради.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

2-босқич

Меҳнат органи

1. Аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўлиқлигини текширади.

2. «Ягона меҳнат миллий тизими» ахборот тизимига маълумотларни киритади ва аризани рўйхатга олади.

3. Ариза берувчига:

гувоҳнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинганда — гувоҳнома бериладиган сана ва жой;

гувоҳнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганда — рад этиш сабаби тўғрисида sms-хабар юборади.

Ариза тушганидан кейин 3 иш куни мобайнида

3-босқич

Ўзини ўзи банд қилган фуқаро

1. Паспортнинг рақами ва сериясини ҳамда СТИРни кўрсатган ҳолда белгиланган миқдорда тўлов тўлайди.

2. Меҳнат органида шахсан ўзи ёки вакили орқали ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг расмийлаштирилган вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олади.

Ариза берилган санадан бошлаб 3 иш куни мобайнида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари бериладиган фаолият (хизматлар, ишлар) турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Фаолият (хизматлар, ишлар) турининг номи

Фаолият (хизматлар, ишлар) тури коди*

1.

Уйда репетиторлик қилиш — болалар ва катталар билан таълим фанлари бўйича якка тартибда ва гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш

OʼOʼB — 1.1.1

2.

Болаларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар

OʼOʼB — 1.1.2

3.

Беморлар ва ўзгалар парваришига муҳтож кекса шахсларга қараб туриш ва уларни парвариш қилиш бўйича жисмоний шахсларга кўрсатиладиган хизматлар

OʼOʼB — 1.1.3

4.

Уй хўжалигини юритиш ва уй ишларини бажариш, шу жумладан, турар жойларни тозалаш, овқат пишириш бўйича уй хўжаликларига хизмат кўрсатиш

OʼOʼB — 1.1.4

5.

Хизмат биноларини тозалаш, юридик шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

OʼOʼB — 2.1.1

6.

Уйда мебелларни таъмирлаш ва йиғиш

OʼOʼB — 1.1.5

7.

Мураккаб бўлмаган умумий қурилиш, таъмирлаш-қурилиш ишлари (бетон қуйиш, бўёқчилик, сувоқчилик, ғишт ва кафель териш, перфорация, дурадгорлик, чилангарлик ва бошқа умумий қурилиш ишлари)

OʼOʼB — 1.2.1

8.

Сантехника ускунасини майда таъмирлаш ва ўрнатиш

OʼOʼB — 1.2.2

9.

Квартира ичида (шахсий қурилиш ишларида — уй ичида) электр монтаж ишлари (электр хавфсизлиги бўйича рухсат бўлганда)

OʼOʼB — 1.2.3

10.

Деҳқон ва фуқароларнинг томорқа участкаларида ер чопиш ва рекультивация ишлари

OʼOʼB — 1.3.1

11.

Фермер хўжаликлари эгалари буюртмаси бўйича қишлоқ хўжалиги ишлари (қишлоқ хўжалиги ўсимликлари ва ҳайвонларга қараб туриш, қишлоқ хўжалиги экинларини йиғиш ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлари)

OʼOʼB — 1.3.2

12.

Фуқароларнинг дала-ҳовли ва томорқа участкалари ландшафтини тузиш ишлари

OʼOʼB — 1.3.3

13.

Қишлоқ хўжалиги ўсимликларини экиш ва парвариш қилишда, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилини йиғиб олишда деҳқон ва томорқа участкалари эгаларига ёрдам бериш

OʼOʼB — 1.3.4

14.

Чорва молларини ўтлатиш, уларга қараб туриш

OʼOʼB — 1.3.5

15.

Компьютерларни таъмирлаш ва созлаш, лицензияланган дастурий таъминот ўрнатиш, сайтларни, компьютер дизайнини ишлаб чиқиш, тизим маъмури хизматлари

OʼOʼB — 1.4.1

16.

Буюртмачининг уйида бажариладиган маиший техникани таъмирлаш

OʼOʼB — 1.4.2

17.

Автомобилларни майда таъмирлаш

OʼOʼB — 1.4.3

18.

Автомобиль ювиш, автомобиллар кузовларини силлиқлаш

OʼOʼB — 1.4.4

19.

Механизация воситаларини қўлламай бажариладиган юк ортиш-юк тушириш ишлари

OʼOʼB — 1.5.1

20.

Макулатура, пластик идиш, темир-терсак ва қўшимча хом ашё тўплаш

OʼOʼB — 1.5.2

21.

Халқ табобати (лицензияси бўлганда)

OʼOʼB — 1.6.1

22.

Бош хизматкор ва консьерж хизматларини кўрсатиш

OʼOʼB — 1.7.1

23.

Товарларни етказиб бериш, экспедиторлик хизматлари кўрсатиш, шу жумладан, шахсий транспортдан фойдаланиб етказиб бериш (юк ташиш бундан мустасно)

OʼOʼB — 1.8.1

24.

Хизмат биноларини тозалаш, юридик шахс ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш

OʼOʼB — 2.1.1

25.

Гид (гид-таржимон), экскурсия етакчиси ва йўриқчи-йўл бошловчиларнинг хизматлари‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Фаолият (хизматлар, ишлар) тури коди ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг вақтинчалик меҳнат гувоҳномасида кўрсатилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 ноябрдаги 722-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 566-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 10-банди «б» кичик бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилганлиги учун олинган маблағларнинг 60 фоизи»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) саккизинчи хатбоши тегишли равишда тўққизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-бандига қуйидаги мазмундаги кичик банд қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«р) ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасининг асли ёки дубликати».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ишга жойлаштиришга муҳтож аҳоли сонини аниқлаш, шу жумладан, уй хўжаликларини меҳнат билан бандлик масалалари бўйича ўрганишлар ўтказиш, шунингдек, меҳнат ресурслари, бандлик ва аҳолини ишга жойлаштириш балансини шакллантириш методикасини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 22 декабрдаги 1011-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-илованинг 4-позицияси «Маълумотлар мазмуни» устунига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун амалдаги вақтинчалик меҳнат гувоҳномасига эга бўлган фуқароларининг ўртача йиллик сони»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-илова 9-бандининг тўртинчи хатбошига «деҳқон хўжалиги аъзолари» сўзларидан кейин «ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасига эга бўлган фуқаролар» сўзлари қўшилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 320-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-илованинг 10-банди 2-кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ўзини ўзи банд қилиш тартибида меҳнат фаолиятини амалга оширишда фуқароларга кўмаклашади, уларнинг рўйхатга олинишини ва уларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилишини белгиланган тартибда таъминлайди, ўзини ўзи банд қилган фуқароларга рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш чораларини кўради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банднинг еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат дафтарчалари бланкаларини реализация қилишдан ва ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари беришдан тушган даромадлар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги ўттиз тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун вақтинчалик меҳнат гувоҳномасини олган фуқароларга рағбатлантирувчи имтиёзлар бериш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўттиз тўртинчи хатбоши ўттиз бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2019 й., 07/19/566/3396-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон, 18.11.2020 й., 09/20/722/1611-сон)