01.07.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3171
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 01.07.2019 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3171
Кучга кириш санаси
01.07.2019
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат ҳавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 1 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3171]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги 375-сон «Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52ҚҚ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 1 июлдаги 52ҚҚ, 86-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган (бундан буён матнда ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб юритилади) деб топиш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 18-ҚҚ-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 3 мартдаги 01-05/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 3171-1, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ички ишлар органлари ходимлари хизмат мажбуриятини бажариш вақтида («Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддаси) ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган бўлса, бироқ уларнинг ҳалок бўлиши ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолиши терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлмаса, мазкур Низом талаблари уларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ички ишлар органлари ходимларини ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш Ички ишлар органлари ходимларини терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш бўйича махсус комиссия (бундан буён матнда Махсус комиссия деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ўзларига тегишли ҳудуддаги ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ходимлар ва уларнинг оила аъзолари (ота-онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) ҳақидаги маълумотлар базасини юритади ва ундаги маълумотларни доимий равишда янгилаб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Махсус комиссияни тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан 7 кишидан кам бўлмаган тоқ сондан иборат таркибда тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Махсус комиссия Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи, Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармаси бошлиғи ва унинг ўринбосари, Ташкилий департамент бошлиғи, Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси бошлиғи, Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари — Молия-иқтисод бошқармаси бошлиғи, Юридик таъминлаш бошқармаси бошлиғи ва Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 18-ҚҚ-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 3 мартдаги 01-05/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 3171-1, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари — Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи Махсус комиссия раиси ҳисобланади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 18-ҚҚ-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 3 мартдаги 01-05/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 3171-1, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг масъул ходими Махсус комиссия котиби ҳисобланади.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 18-ҚҚ-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 3 мартдаги 01-05/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 3171-1, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Махсус комиссия ўз фаолиятини мазкур Низом ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Махсус комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия фаолиятини ва унинг иш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ўтказиладиган кун ва вақтни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия мажлисларини ўтказади ва уларга раҳбарлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Махсус комиссия раиси комиссия ишини ташкил қилиш ва унинг ўз вақтида, тўғри ва ҳаққоний ўтказилиши учун масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ходимлар йиғма жилдини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ўзларига тегишли ҳудудда содир бўлган воқеада (ҳодисада) ички ишлар органи ходимининг ҳалок бўлиши ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолиши ҳолатлари кузатилганда ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ходим ва унинг оила аъзолари ҳақидаги маълумотларни тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларига (бундан буён матнда ҳудудий ички ишлар органи деб юритилади) юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳудудий ички ишлар органи туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) томонидан тақдим этилган рўйхатда кўрсатилган, шунингдек ҳудудий ички ишлар органида мавжуд маълумотлар асосида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ходимларнинг ҳар бири учун алоҳида йиғма жилд шакллантиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма жилд қуйидаги ҳужжатлардан ёки уларнинг нусхаларидан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир бўлган воқеа (ҳодиса) юзасидан ўтказилган хизмат текшируви хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир бўлган воқеа (ҳодиса) бўйича тузилган далолатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир бўлган воқеа (ҳодиса) оқибатида жароҳат олган ходимнинг ушбу вақтдаги соғлиғи ҳолати тўғрисидаги ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд-тиббий экспертиза хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир бўлган воқеа (ҳодиса) юз берган вақтда ходимнинг хизмат вазифаси ёки мажбуриятини бажариш билан боғлиқлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир бўлган воқеа (ҳодиса) юзасидан тергов органи ёки суднинг қарори (агар мавжуд бўлса);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрик натижалари бўйича Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг хулосаси ҳамда ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;
(11-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 18-ҚҚ-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 3 мартдаги 01-05/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 3171-1, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларидан хизматдан бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқ кўчирмаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма жилдга содир бўлган воқеа (ҳодиса) билан боғлиқ ҳолатларни ифодаловчи бошқа ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ходим бўйича шакллантирилган йиғма жилддаги ҳужжатлар ёки уларнинг нусхалари тўғри ва тўлиқ шакллантирилганлиги бўйича масъулият мазкур йиғма жилдни шакллантирган ҳудудий ички ишлар органига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳудудий ички ишлар органи ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ходим бўйича шакллантирилган йиғма жилдларни ҳудудий ички ишлар органи бошлиғи, у бўлмаганда унинг вазифасини бажарувчи томонидан имзоланган хат билан Махсус комиссияга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Махсус комиссия ишини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Махсус комиссия котиби ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ходимларнинг келиб тушган йиғма жилдларини қабул қилиб олади ва шу куннинг ўзида йиғма жилдларни рўйхатга олиш китобига тегишли ёзув киритиш орқали қайд қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиғма жилдларни рўйхатга олиш китоби ип ўтказилиб тикилган, Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментининг девонхонаси муҳри билан тасдиқланган ва рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозим.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 18-ҚҚ-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 3 мартдаги 01-05/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 3171-1, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Махсус комиссия котиби келиб тушган йиғма жилдлардаги ҳужжатларнинг тўлиқлигини ҳамда ундаги маълумотлар тўғри кўрсатилганлигини ўрганади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Махсус комиссия котиби келиб тушган йиғма жилдлардаги ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган ёки ундаги маълумотлар тўлиқ кўрсатилмаганлигини аниқлаган ҳолларда йиғма жилдни юборган ҳудудий ички ишлар органидан қўшимча маълумотлар тақдим этилишини талаб қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус комиссия котиби томонидан талаб қилинган маълумотлар 10 кун ичида тақдим этилмаган тақдирда йиғма жилд тегишли ҳудудий ички ишлар органига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Келиб тушган йиғма жилдлардаги ҳужжатлар тўлиқ ва ундаги маълумотлар тўғри кўрсатилган ҳолларда Махсус комиссия котиби ушбу йиғма жилдларни Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилишида кўриб чиқилиши учун ҳар бир йиғма жилд бўйича алоҳида Махсус комиссиянинг барча аъзолари сонига мутаносиб равишда қисқача маълумотнома тайёрлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ходимларнинг йиғма жилдлари Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаментида сақланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 18-ҚҚ-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 3 мартдаги 01-05/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 3171-1, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Махсус комиссия котиби ҳудудий ички ишлар органларидан юборилган йиғма жилдларни қабул қилиб олган куннинг ўзида бу ҳақда Махсус комиссия раисини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Махсус комиссия раиси собиқ ходимнинг ҳалок бўлиши ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолиши терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқлигини кўриб чиқиш мақсадида Махсус комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтадиган кун ва вақтни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда йиғма жилдлар бир ёки бир нечта бўлишидан қатъи назар, улар Махсус комиссияга келиб тушган кундан бошлаб 30 кун ичида Махсус комиссия томонидан кўриб чиқилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Махсус комиссия котиби комиссия йиғилиши ўтказиладиган кундан камида 3 кун олдин Махсус комиссиянинг барча аъзоларини комиссия йиғилиши ўтказиладиган кун ва вақт ҳақида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Махсус комиссия йиғилишини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Махсус комиссия йиғилишида комиссия раиси, котиби ва унинг аъзоларидан бошқа шахсларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди, Махсус комиссия раисининг рухсати билан комиссия йиғилишида кўрилаётган масала юзасидан тегишли соҳа мутахассисларини жалб этиш ҳоллари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Махсус комиссия котиби йиғилишда кўриб чиқиш учун кун тартибига қўйилган собиқ ходимларнинг йиғма жилдлари асосида тайёрланган қисқача маълумотномани комиссиянинг барча аъзоларига бир нусхадан тарқатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Махсус комиссия котиби ҳар бир йиғма жилд бўйича барча маълумотларни комиссия аъзоларига алоҳида ўқиб эшиттиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Махсус комиссия ҳар бир йиғма жилд орқали тақдим этилган маълумотларни ўрганган ҳолда уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Йиғма жилди тақдим этилган собиқ ходимни Махсус комиссия томонидан ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топиш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
собиқ ходим терроризмга қарши курашиш билан боғлиқ тадбирлар ёхуд террористик актлар натижасида бевосита, шунингдек фаол ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлганлиги ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
собиқ ходим жиноятчиликка қарши курашиш билан боғлиқ тадбирлар ёхуд фуқаролар ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солувчи ҳаракатлар, шунингдек содир этилган жиноий ҳаракат натижасида бевосита, шунингдек фаол ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлганлиги ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
собиқ ходим жамоат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ тадбирлар, амалиётлар ёхуд жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи тажовузларни бартараф этиш натижасида бевосита, шунингдек фаол ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлганлиги ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолганлиги ҳолати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Махсус комиссия йиғилишида кўриб чиқилаётган йиғма жилд материаллари мазкур Низомнинг 25-бандида назарда тутилган мезонларга мувофиқ бўлмаган ҳолларда собиқ ходимни терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган деб топишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Махсус комиссия томонидан тегишлилиги бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
собиқ ходим терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) чоғида ҳалок бўлган (олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган) деб топиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
собиқ ходим терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ҳалок бўлган (олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган) деб топиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Махсус комиссия қарори комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Махсус комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Махсус комиссия йиғилиши баённома билан расмийлаштирилади. Бунда комиссия мажлиси баённомаларини расмийлаштириш комиссия котиби томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Махсус комиссия йиғилиши баённомаси комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан имзоланади ҳамда тасдиқлаш учун комиссия раисига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Махсус комиссия котиби комиссия раиси томонидан тасдиқланган баённома нусхасини комиссия йиғилиши бўлиб ўтган кундан бошлаб 7 кун ичида йиғма жилдни юборган тегишли ҳудудий ички ишлар органига етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ҳудудий ички ишлар органи Махсус комиссия томонидан юборилган барча баённома нусхалари асосида терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) чоғида ҳалок бўлган (олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган) деб топилган собиқ ходимлар рўйхатини юритади ва ушбу рўйхатни доимий равишда янгилаб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ҳудудий ички ишлар органи Махсус комиссия қарорига асосан терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) чоғида ҳалок бўлган (олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган) деб топилган собиқ ходимнинг оила аъзоларини Махсус комиссия қарори ҳамда улар учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар билан ёзма равишда таништиради.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳудудий ички ишлар органлари ҳар чорак якуни бўйича чоракдан кейинги ойнинг 3 санасидан кечиктирмай ўзларига тегишли ҳудуддаги ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ходимлар (уларнинг оила аъзолари) ҳақидаги маълумотларни хатловдан ўтказади ва хатлов натижасида аниқланган маълумотларни Махсус комиссияга тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) чоғида ҳалок бўлган (олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган) ходимлар фарзандларининг давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриатига (иккинчи таълимдан ташқари) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг олий (магистратура, иккинчи ва олий таълим муассасасидан кейинги таълимдан ташқари) ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсиянома (тақдимнома) бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом асосида амалга оширилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 18-ҚҚ-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 3 мартдаги 01-05/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 3171-1, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда терроризмга ва жиноятчиликка қарши курашиш (жамоат хавфсизлигини таъминлаш) чоғида ҳалок бўлган (олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган) деб топилган ходимлар фарзандларининг рўйхати Махсус комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этиб борилади.
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2026 йил 6 мартдаги 18-ҚҚ-сон ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026 йил 3 мартдаги 01-05/ҚҚ-сонли қарори (рўйхат рақами 3171-1, 13.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Манфаатдор шахслар сўровига кўра Махсус комиссия қарорининг тегишли қисмидан кўчирма берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Махсус комиссия қароридан норози бўлган шахслар судга мурожаат қилишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2019 й., 10/19/3171/3384-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 14.03.2026 й., 10/26/3171-1/0229-сон)