28.06.2019 йилдаги 541-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» (2-қўшимча молиялаштириш)» лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 2 октябрдаги 785-сон қарорида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (Жаҳон банки)нинг 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги қарзини саноат корхоналари томонидан энергия самарадорлигини оширишни ва энергияни тежайдиган асбоб-ускуналар ва технологиялар жорий этилишини жадаллаштириш бўйича сублойиҳаларни молиялаштириш учун жалб этиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
техник кўмаклашишнинг 2 млн еврогача миқдорда ажратиладиган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида «Саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» 2011 йил 25 июлдаги 211-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган Жаҳон банки лойиҳасини мувофиқлаштириш гуруҳи фаолиятини молиялаштириш йўли билан Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокидаги техник кўмаклашиш лойиҳасини («А» компоненти — «Энергия самарадорлиги соҳасидаги салоҳиятни ошириш ва лойиҳани бошқариш)» лойиҳасини амалга оширишни қўллаб-қувватлашга, лойиҳани амалга оширишни умумий мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб бориш бўйича комплекс чора-тадбирларга йўналтирилади;
* Иловалар рус тилидаги матнда берилган.