16.05.2019 йилдаги 410-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Б.А. Мусаев, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ва «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д.Н. Саттаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 16 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
410-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 майдаги 410-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарларни импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектларга (кейинги ўринларда импорт қилувчилар деб аталади) татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тартиби ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Товарлар импорти бўйича маълумотларни шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат божхона қўмитаси идоралараро ахборот алмашинуви воситаси орқали қуйидаги маълумотларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сон қарорига асосан солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни Давлат солиқ қўмитасига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорга асосан соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни божхона ҳужжатлари расмийлаштирилгандан сўнг уч кун муддатда Солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Солиқлар ва божхона имтиёзларини мониторинг қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат божхона қўмитасидан келиб тушган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органларининг маълумотлар базасида ҳар бир импорт қилувчи бўйича назорат карточкалари юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Импорт қилувчилар фаолияти давлат солиқ хизмати органларининг «Таҳлика-таҳлил» дастурий маҳсулотидаги таҳлил йўналишларига асосан таҳлил қилинади ҳамда якуний натижалар балли тизим асосида солиққа оид ҳуқуқбузарлик хавфи даражасидан келиб чиқиб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш натижаларига кўра, солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи қуйидаги учта даражага бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори бўлган импорт қилувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи ўртача бўлган импорт қилувчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст бўлган импорт қилувчилар назоратдан чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчиларнинг фаолияти улар тақдим этган молиявий ва солиқ ҳисоботлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг мажбуриятлари пайдо бўлиши (тугатилиши) тўғрисида маълумот тақдим этадиган идора ва ташкилотлардан келиб тушган маълумотлар асосида давлат солиқ хизмати органлари томонидан камерал солиқ текшируви ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Камерал солиқ текшируви натижасига кўра, солиқ ҳисоботларида тафовутлар мавжудлиги аниқланса, бу ҳақда солиқ тўловчига тегишли тузатишлар киритиш ҳамда камчиликларни бартараф этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 138-моддасида белгиланган тартибда солиқ тўловчига талабнома юборилиб, хатоликларни бартараф этиш чоралари кўрилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Камерал солиқ текшируви натижалари бўйича солиқ тўловчи томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилигини ҳамда импорт қилувчининг ҳисоботларида акс эттирилган солиқ ва божхона имтиёзларини қўллашнинг қонунийлигини тасдиқлаш учун жойига чиққан ҳолда сайёр солиқ текширувлари амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Камерал солиқ текшируви ва сайёр солиқ текшируви натижасига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинган товарлар реализация қилинганлиги ҳужжат билан тасдиқланганда, товарларни реализация қилишдан тушган тушум суммасининг ҳисобга олиш регистрларида акс эттирилмаганлиги, товарлар реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар алмаштирилганлиги, сохталаштирилганлиги ёки йўқ қилинганлиги, ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги аниқланган тақдирда, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланган тартибда солиқлар ва йиғимлар ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилиши натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли ва белгиланган муддатларда фойдаланилмаган ёки импорт қилинган товарларнинг имтиёзли давр тугашига қадар бошқаларга берилиши (сотилиши), шунингдек, ўз эҳтиёжи (ишлаб чиқариши) учун импорт қилинган товарлар реализация қилинганлиги аниқланганда, солиқларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сайёр солиқ текширувлари натижасида солиқ тўловчилар фаолиятида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, давлат солиқ хизмати органлари материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчи фаолиятида божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, давлат божхона хизмати органларига, метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ва бошқа қонун бузилишлари тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга қонун бузилишлари ҳолати аниқланган кундан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмай маълумот тақдим этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган маълумотларни давлат божхона хизмати органлари хавфни бошқариш тизими доирасида ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг хавфлилик даражасидан келиб чиқиб назорат қилиб борадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги импорт қилувчилар томонидан мувофиқлик сертификатини тақдим этмаганда, ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кирилган ўлчаш воситалари учун божхона ҳужжатлари расмийлаштирилган кундан бошлаб икки ой давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мувофиқлик сертификати олинишини назорат қилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинган товарлар ҳаракатини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Импорт қилинган товарлар ҳаракатини назорат қилиш ҳамда солиқлар ва божхона тўловлари бўйича ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати


1-босқич

Давлат божхона хизмати органлари

Солиқ тўловчиларнинг экспорт-импорт операциялари ҳамда товарлар ҳаракати тўғрисида маълумотларни Солиқ қўмитасига;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4059-сон қарорига асосан соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилган импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига тақдим этиш.

Божхона расмийлаштирувидан кейин
3 кун муддатда


2-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Ҳар бир импорт қилувчи кесимида назорат карточкаларини юритиш ҳамда махсус дастурий маҳсулот орқали маълумотларни таҳлил қилиш ва солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи даражаси аниқлаш.

Дастурий маҳсулот орқали автоматик тарзда


3-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Солиққа оид ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи юқори ва ўртача бўлган импорт қилувчилар фаолиятини камерал солиқ текширувидан ўтказиш ва солиқ ҳисоботларида аниқланган тафовутларни бартараф этиш юзасидан солиқ тўловчига Солиқ кодекснинг 138-моддасида белгиланган тартибда талабномалар юбориш.

2 кун муддатда


4-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Агар солиқ тўловчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этмаса (шу жумладан аниқлаштирилган талабномадан кейин), ёхуд аниқланган тафовутлар бўйича асосномаларни тақдим этмаса, ёки у тақдим этган асосномалар етарли эмас деб топилса, солиқ тўловчида сайёр солиқ текширувини тайинлаш чораларини кўради.

30 иш куни


5-босқич

Давлат солиқ хизмати органлари

Назорат тадбирлари натижасида жиноят аломатлари мавжуд деб топилган ҳолларда, материалларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;

божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича давлат божхона хизмати органларига;

метрология ва сертификатлаштириш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари бўйича Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ва бошқа қонун бузилишлар тўғрисида тегишли вазирликлар ва идораларга маълумот тақдим этиш.

3 иш кунидан кечиктирмай


6-босқич

Давлат божхона хизмати органлари

Божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги тўғрисида келиб тушган маълумотларни хавфни бошқариш тизими доирасида назорат қилиш.

Доимий


7-босқич

Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун олиб кирилган ўлчаш воситаларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатини олинишини назорат қилиш.

Божхона расмийлаштирувидан кейин
2 ой муддатда

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 июлдаги 371-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.05.2019 й., 09/19/410/3141-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 12.07.2024 й., 09/24/371/0499-сон)