13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги ПФ-5886-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.11.2019 й., 09/19/5886/4133-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 сентябрдаги ПФ-5837-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.09.2019 й., 06/19/5837/3812-сон— 2019 йил 1 октябрдан кучга киради)
15. Белгилансинки, ушбу Фармоннинг 2-иловаси 3-банди «б» кичик бандида назарда тутилган ўзгартириш 2019 йил 1 октябрдан кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Ипотекани қайта молиялаштириш бўйича компания тузиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш

1.

Акциядорлик жамияти кўринишидаги Ипотекани қайта молиялаштириш компанияси (кейинги ўринларда — Компания) фаолиятини ташкил қилиш чораларини кўриш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил 1 августгача

Молия вазирлиги (Ашрафханов), Марказий банк (Нурмуратов)

2.

Компаниянинг ички сиёсати ва ҳужжатларини, шу жумладан қайта молиялаштириш учун тижорат банкларини танлаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлашда ёрдам кўрсатиш.

Компаниянинг ички ҳужжатлари

2019 йил 1 декабргача

Молия вазирлиги (Ашрафханов), Марказий банк (Нурмуратов)

3.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш механизмини кўзда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2019 йил 1 августгача

Марказий банк (Нурмуратов), Молия вазирлиги (Ашрафханов), Адлия вазирлиги (Давлетов)

4.

Осиё тараққиёт банки маблағлари иштирокида Ўзбекистонда ипотека бозорини ривожлантириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил 1 ноябргача

Молия вазирлиги (Ашрафханов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Марказий банк (Нурмуратов)

5.

Ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотларининг фаолиятини тартибга солувчи, шу жумладан улар учун иқтисодий ва бошқа мажбурий нормаларни (капитал етарлилиги, ликвидлик ва бошқалар бўйича талаблар) белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2019 йил 1 декабргача

Марказий банк (Нурмуратов), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (Назиров), Адлия вазирлиги (Давлетов)

II. Ипотека кредити бозорини ва ушбу соҳанинг молиявий воситаларини ривожлантириш

6.

Ипотека қимматли қоғозларини чиқариш, эмиссия қилиш, тақдим этиш ва муомаласида юзага келувчи муносабатларни, шунингдек, қайд этилган ипотека қимматли қоғозлари бўйича мажбуриятларни бажариш қоидаларини тартибга солувчи «Ипотека қимматли қоғозлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2020 йил 1 январгача

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (Назиров), Марказий банк (Нурмуратов), Молия вазирлиги (Ашрафханов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

7.

Гаров шартномаси ва гаров хати бўйича ҳуқуқларни расмийлаштириш, рўйхатга олиш ва бошқага бериш, шунингдек, ижобий жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда гаровга қўйилган мулкни ундирувга қаратиш тартибини такомиллаштиришни назарда тутадиган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2020 йил 1 январгача

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (Назиров), Адлия вазирлиги (Давлетов), Давлат активларини бошқариш агентлиги (Хайдаров), Молия вазирлиги (Ашрафханов), Марказий банк (Нурмуратов), «Давергеодезкадастр» қўмитаси (Абдуллаев)

8.

Қимматли қоғоз чиқарувчининг ўз капитали доирасида ипотека облигацияларини чиқариш чекловларини бекор қилишни назарда тутган ҳолда акциядорлик жамиятлари томонидан қимматли қоғозлар чиқариш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2019 йил 1 августгача

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (Назиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Молия вазирлиги (Ашрафханов), Марказий банк (Нурмуратов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

9.

Етакчи хорижий экспертлар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда ипотека кредити соҳасидаги мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 — 2021 йиллар давомида

Молия вазирлиги (Ашрафханов), Марказий банк (Нурмуратов)

10.

Хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ва гаров реестрини юритиш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2019 йил 1 сентябргача

«Давергеодезкадастр» қўмитаси (Абдуллаев), Марказий банк (Нурмуратов)

11.

Институционал инвестор (пенсия жамғармалари, суғурта компаниялари ва бошқалар) томонидан қимматли қарз қоғозларига, шу жумладан ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотлари томонидан чиқарилган қимматли қоғозларга қўйилмалар тартибини бошқаришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2020 йил 1 июнгача

Молия вазирлиги (Ашрафханов), Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (Назиров)

12.

Серияли облигациялар чиқарилишини олдиндан рўйхатга олиш тартибини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил 1 июнгача

Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги (Назиров), Молия вазирлиги (Ашрафханов)

III. Арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш

13.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ипотека кредити бозорини молиялаштириш ва ривожлантириш департаменти фаолиятини ташкил қилиш, шу жумладан уни малакали кадрлар билан тўлдириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2019 йил 1 июлгача

Молия вазирлиги (Ашрафханов)

14.

Банк ёки бошқа қонун билан ҳимояланган маълумотлар махфийлигини таъминлайдиган, консолидациялашган қарз олувчилар, ипотека кредитларининг сони, тури, ҳажми, гаровга қўйилган мулкнинг нархи, кредитлар қиймати, кредит қарзлари тўланмаганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ипотека бозорининг ягона маълумотлар базасини шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 декабргача

Молия вазирлиги (Ашрафханов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Марказий банк (Нурмуратов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

15.

Арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурлари, шахсий ва кўп қаватли уй-жойлар қурилиши нархи, сони ва жойлашуви тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган веб-портални ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 январгача

Молия вазирлиги (Ашрафханов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Марказий банк(Нурмуратов)

16.

Халқаро амалиёт ва умумқабул қилинган стандартларга мувофиқ ипотека бозори ҳолати бўйича тўлиқ маълумотни акс эттирувчи янгича ҳисобот шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил 1 августгача

Давлат статистика қўмитаси (Бегалов), Молия вазирлиги (Ашрафханов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

17.

Қуйидагилар бўйича янги ёндашувни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш:

уй хўжаликлари ва уй-жой сектори даромадлари тўғрисидаги зарур маълумотларни йиғиш ва тарқатиш;

уй хўжаликлари даромадларини тегишли кичик тоифалар кесимида, шунингдек, жорий уй-жой шароитлари ва аҳоли турмуш даражасининг бошқа жиҳатларидан келиб чиқиб тақсимлаш;

янги ва мавжуд кўп квартирали ва якка тартибдаги турар жой уйлари нархлари бўйичамаълумотларни йиғиш ва тарқатиш ҳамда илғор халқаро амалиётга мувофиқ уй-жой нархлари индексини ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2020 йил 1 январгача

Давлат статистика қўмитаси (Бегалов), Молия вазирлиги (Ашрафханов)

18.

Юридик шахсларнинг арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурларни амалга оширишда буюртмачи ёки бош пудратчи сифатида қатнашиши учун малакавий талабларни ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2020 йил 1 октябргача

Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), Молия вазирлиги (Ашрафханов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев)

19.

Арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурларининг ижроси самарадорлигини хатловдан ўтказиш ва таҳлил қилиш, шунингдек, уларни унификация ва консолидация қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлар ишлаб чиқиш:

аҳолининг кенг қатламлари учун уй-жойлар ва квартираларни харид қилиш имкониятларини ошириш мақсадида кредит ажратиш шартларини қайта кўриб чиқиш;

қурилиш ҳажмларини оптималлаштирган ҳолда намунавий лойиҳалар асосида мавжуд ипотека кредити дастурларини амалга оширишни босқичма-босқич якунлаш;

аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашни кучайтириш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил 1 августгача

Молия вазирлиги (Ашрафханов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Давлат статистика қўмитаси(Бегалов), Қурилиш вазирлиги(Тухтаев)

20.

Арзон уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурларини амалга ошириш доирасида жисмоний шахсларга уй-жой ва квартираларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредитини бериш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил 1 августгача

Марказий банк (Нурмуратов), Молия вазирлиги (Ашрафханов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

21.

Тижорат банкларининг кредитларини жалб қилган ҳолда қурилган шахсий уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги квартираларнинг аҳолига сотилмаган қисмини инвентаризация қилиш ва улардан келгусида самарали фойдаланиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил 1 сентябргача

Молия вазирлиги (Ашрафханов), Марказий банк(Нурмуратов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК ва «Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖ фаолияти самарадорлигини ўрганиш ва уй-жой қурилиши соҳасида рақобатни янада кучайтириш бўйича таклиф киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил 1 декабргача

Молия вазирлиги (Ашрафханов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Шарипов)

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 мартдаги ПФ-6186-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.03.2021 й., 06/21/6186/0200-сон)
а) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
б) 3-илованинг 1-бандидаги «Цемент, шу жумладан, цемент клинкери» сўзлари «Цемент клинкери» сўзлари билан алмаштирилсин.