Босқичлар |
| Субъектлар |
| Тадбирлар |
| Муддатлари |
| | | | | | |
1-босқич | | Тадбиркорлик субъекти, чет эллик инвестор | | Туманлар ва шаҳарлардаги Тадбиркорларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарига (кейинги ўринларда — Қабулхоналар) мурожаат қилиш. | | Зарурат бўлганда |
| | |
| | | | | | |
2-босқич — 3-босқич | | Туманлар ва шаҳарлардагиҚабулхоналар ––––––––––––––––––– Ваколатли органлар | | 1. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторни ҳокимлик ҳамда Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотлар вакиллари иштирокида қабул қилиш. | | Ҳар куни, жадвал бўйича |
| | 2. Тадбиркор ва чет эллик инвесторнинг мурожаати тўғрисидаги маълумотларни «business.gov.uz» ахборот тизимига киритиш. | | Мурожаат қилинган кунда |
| | 3. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва масалани ҳал қилиш. | | Қабул давомида |
| | 4. Мурожаатларни жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юбориш. | | Қабулдан кейин 2 кун муддатда |
| | 5. Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Қабулхона топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар. | | 7 кун муддатда |
| | | | | | |
4-босқич | | Туманларва шаҳарлардаги Қабулхоналар | | 1. Мурожаатда кўрсатилган қонуний талаблар ва таклифларни туман ва шаҳар даражасида ҳал қилиш имконияти бўлмаганида, мурожаат юқори турувчи Қабулхонага юборилади. | | Белгиланган муддатларда |
| | 2. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналарга амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот ва тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган аниқланган тизимли камчиликлар хусусида ахборот киритиш. | | Ҳар ойнинг 5-санасигача |
| | 3. Тегишли Халқ депутатлари Кенгашига ҳудудий ташкилотлар раҳбарларини ва фаолияти, уларнинг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга доир ишлари ҳолати тўғрисида ахборот киритиш ҳамда масъул ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш. | | Ҳар чоракда |
| | | | | | |
5-босқич — 6-босқич | | Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналар ––––––––––––––––––– Ваколатли органлар | | 1. Тадбиркорлик субъектини ва чет эллик инвесторни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларининг вакиллари иштирокида қабул қилиш. | | Ҳар куни, жадвал бўйича |
| | |
| | 2. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаати тўғрисидаги маълумотларни «business.gov.uz» ахборот тизимига киритиш. | | Қабул кунида |
| | 3. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва масалани ҳал қилиш. | | Қабул давомида |
| | 4. Мурожаатларни жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юбориш. | | Қабулдан кейин 2 кун муддатда |
| | 5. Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Қабулхона топшириғини кўриб чиқадиларва натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Қабулхонага ёзма равишда ахборот берадилар. | | 7 кун муддатда |
| | 6. Мурожаатда кўрсатилган қонуний талабларва таклифларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри даражасида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни Вазирлар Маҳкамаси Котибиятига юбориш. | | Қабулдан кейин 2 кун муддатда |
| | 7 Қабулхоналар фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Котибиятига (кейинги ўринларда — Котибият) амалга оширилган ишлар тўғрисида йиғма-таҳлилий ахборот ва тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган тизимли камчиликларни бартараф этишга доир таклифлар киритиш. | | Ҳар ойнинг 7-санасигача |
| | | | | | |
7-босқич — 8-босқич | | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Котибияти ––––––––––––––––––– Ваколатли органлар | | 1. Тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари тўғрисидаги, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналардан тушган маълумотларни «business.gov.uz» ахборот тизимига киритиш. | | Мурожаат тушган кунда |
| | 2. Республика даражасида ҳал этиладиган мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ваколатли органларнинг вакиллари иштирокида кўриб чиқиш. | | Ҳар куни, жадвал бўйича |
| | 3. Мурожаатларни жойида ҳал қилиш имконияти бўлмаганда — уларни ваколатли органларга юбориш. | | Мурожаат тушгандан кейин 2 кун муддатда |
| | 4. Ваколатли органларнинг биринчи раҳбарлари Котибият топшириғини кўриб чиқадилар ҳамда натижалари ва қабул қилинган қарорлар тўғрисида Котибиятга ёзма равишда ахборот берадилар. | | 7 кун муддатда |
| | 5. Котибиятда ҳал этилмаган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклифлар киритиш. | | 3 кун муддатда |
| | 6. Мурожаатларда кўрсатилган масалаларни тартибга солувчи нормалар мавжуд бўлмаганда, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритиш. | | Белгиланган муддатларда |
| | 7. Тадбиркорлар, шу жумладан чет эллик инвесторлардан Қабулхонага келиб тушаётган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ҳолати тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритиш. | | Ҳар ҳафтада |
| | | | | | |
9-босқич | | Ҳисоб палатаси,Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил | | 1. Тадбиркорлик субъекти ва чет эллик инвесторнинг мурожаатлари амалда ҳал этилишини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш. 2. Ўрганиш ва мониторинг натижаларини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритиш. | | Мунтазам равишда |
| | | | | | |
10-босқич | | Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири | | 1. Қабулхоналар фаолияти натижаларини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раислигидаги алоҳида йиғилишларда, шу жумладан видеоконференцалоқа орқали кўриб чиқиш. | | Ҳар чоракда |
| | 2. Ваколатли органлар томонидан мурожаатлари қаноатлантирилмаган тадбиркорлик субъектларива чет эллик инвесторларни шахсан қабул қилишни ташкил этиш. | | Жадвал бўйича |
| | 3. Қабулхоналар ишларининг натижалари, тадбиркорлик субъектлари ва чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериш. | | Ҳар чоракда, 15-санагача |