22.04.2019 йилдаги 343-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
343-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида (кейинги ўринларда мактаблар деб аталади) ўқувчилар учун ихтиёрийлик асосида ташкил этиладиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуллик таълим хизматлари зарур моддий-техника базаси ҳамда тегишли педагог ходимларга эга бўлган ёки тегишли мутахассис жалб қилинган ҳолда мактабларда ташкил қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда пуллик таълим хизматларини кўрсатиш ўқувчининг мактабларда ўқув дастури бўйича олиб бориладиган таълим-тарбия жараёнига халақит бермаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабларида ўқувчилар учун ташкил этиладиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мактабларда ташкил этиладиган қўшимча таълим беришга қаратилган пуллик таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда буюртмачи деб аталади) ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўрсатилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мактабнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича пуллик таълим хизматлари кўрсатишга қаратилган йўналишлар (аниқ, ижтимоий-гуманитар, табиий фанлар, тўгараклар ва спорт секциялари) қонунчиликка мувофиқ ҳолда ташкил этилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мактабларда ташкил этиладиган пуллик таълим хизматларига директор ва педагоглар томонидан ўқувчиларни мажбурий тартибда жалб этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Пуллик таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мактабларда пуллик таълим хизматлари кўрсатиш мактабларнинг пуллик таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш бўйича йиллик режаси (кейинги ўринларда йиллик режа деб аталади) асосида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Йиллик режа мактаблар томонидан ҳар календарь йили бошлангунга қадар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда ишлаб чиқилади ва келишиш учун мактабнинг Кузатув кенгашига (кейинги ўринда Кузатув кенгаши деб аталади) киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачиларнинг талабларига кўра, ўқувчиларга индивидуал тарзда машғулотлар ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Кузатув кенгаши ҳар календарь йилнинг бошида ўтказиладиган биринчи йиғилишда мактаб томонидан тақдим этилган келгуси йил учун йиллик режани кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиллик режа Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти ёки мактабларнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мактабда пуллик таълим хизмат кўрсатишга, биринчи навбатда, шу мактабда фаолият юритаётган ўқитувчилар шартнома асосида жалб этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачилар томонидан келиб тушадиган маблағлар (лекин 50 фоизидан кам бўлмаган миқдори) ўқитувчиларга ҳақ тўлашга йўналтирилиши мумкин. Бунда қонунчиликда белгиланган солиқлар ва йиғимлар мазкур суммадан чегириб олинади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Таълим хизматлари нархлари Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда мактаб директори томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома бўйича тўловлар белгиланган тартибда банклар орқали мактабнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли ғазначилик бўлимларида очилган шахсий ғазначилик ҳисобварақларига нақд пул ёки пул ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи томонидан пул маблағларини нақд пул ёки пул ўтказиш йўли орқали тўланишидан қатъий назар, мактабда амалга оширилиши қатъиян тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Пуллик таълим хизматлари кўрсатишдан тушган маблағлар харажатлар тури бўйича шартнома асосида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида жалб этилган ўқитувчиларга тўланадиган тўловлар, солиқ ва йиғимлар, машғулотларни ташкил этиш учун моддий-техник таъминот харажатлари қоплангандан сўнг мактабнинг раҳбар ва педагог ходимларини моддий рағбатлантиришга ва бошқа харажатларга Кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда йўналтирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Пуллик таълим хизматлари кўрсатишда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пуллик таълим хизматлари кўрсатиш доирасида ўқув режаси ва дастурлари, мактаб ички қоидалари, тартиб ва талаблари, машғулот жараёнида ўқув интизомига риоя этишини, ўқитувчиларга ҳурматда бўлиш ҳамда мактаб мулкини ҳимоя қилишни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачидан шартномада белгиланган тўловларни ўз вақтида тўлашни талаб қилиш ва ушбу талаб бажарилмаса, ўқувчини пуллик таълим хизматлари бўйича машғулотлардан четлаштириш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машғулотларни мактабдан ташқари давлат таълим стандарти, пуллик таълим хизматлари кўрсатиш доирасида ўқув режаси ва дастурларига мувофиқ ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машғулотлар жараёнларига малакали ўқитувчиларни жалб этиш, илғор таълим технологияларини, замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари ва воситаларини жорий этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчида билим олиш салоҳиятини шакллантириш мақсадида ўқув режасига қўшимча равишда турли интерактив дарслар ташкил этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машғулотларда ўқувчига мактабнинг мавжуд ўқув-услубий, ахборот-ресурс ва моддий-техника базасига мувофиқ ўқиш учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
машғулотлар учун белгиланган тўлов миқдори тўғрисидаги маълумотни ўз вақтида (ўқув жараёни бошланишидан 10 кун олдин) буюртмачиларга етказиш ва уларни белгиланган тартибда кўрсатиладиган пуллик таълим хизматлари шартлари билан таништиришга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пуллик таълим хизматлари кўрсатувчи мактаб қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(13-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Буюртмачи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатиладиган пуллик таълим хизматлари, шу жумладан ўқув режалари ва дастурлари, ўқувчиларни баҳолаш тартиби ва мезонлари билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилган шартномага мувофиқ мактабдан ўқувчининг танлаган таълим йўналиши бўйича пуллик таълим хизматлари кўрсатишни талаб қилиш, тегишли ўқитувчилардан маслаҳатлар сўраш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Буюртмачи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсатилаётган пуллик таълим хизматларининг бир календарь ойи учун белгиланган тўлов миқдорини шартнома талабларига мувофиқ тўлиқ ҳажмда ва ўз вақтида тўлашга;
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома талабларига сўзсиз амал қилиш мақсадида ва шартномада кўрсатилган қўшимча таълим ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун ўқувчининг дарсларга мунтазам равишда қатнашишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқувчи томонидан мактабининг мулкига етказилган моддий зарарни қоплашга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кузатув кенгаши мунтазам (бир йилда камида 2 марта) ўқувчилар ва буюртмачилар ўртасида мактаб томонидан кўрсатилаётган пуллик таълим хизматлари сифатини аниқлаш мақсадида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ сўровнома ўтказиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бошқа ваколатли давлат органлари мактабларда пуллик таълим хизматларининг ташкил этилиши ва тушган маблағлар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда назорат олиб боради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ташкил этиладиган пуллик таълим хизматлари кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим мактабларида пуллик таълим хизматларини кўрсатишни ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ЙИЛЛИК РЕЖА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсатиладиган таълим хизматлари тури (қўшимча таълим бериш йўналишлари)

Ҳафталик соатлар фонди (дарс соатлари миқдори)

Ҳар бир соат учун тўланадиган нарх миқдори

Шундан, кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун тўланадиган нарх

Битта гуруҳда машғулотларда қатнашувчиларнинг сони

Йўналишлар бўйича ўқитувчи мутахассислар

Синф хоналари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларни сифати бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СЎРОВНОМА

I. Ўқувчилар учун саволлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) қўшимча таълим машғулотлари қизиқарли ўтиладими? (ҳа/йўқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) машғулот олиб бораётган ўқитувчи Сизни қаноатлантирадими? (ҳа/йўқ)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қўшимча таълим олишингиз асосий фанларни ўзлаштиришингизга қандай таъсир кўрсатмоқда? (қониқарсиз, яхши, аъло);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қўшимча таълим бераётган ўқитувчининг дарс ўтишини қандай баҳолайсиз? (қониқарсиз, яхши, аъло);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Ота-оналар учун саволлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) фарзандингизни қўшимча машғулотларга бўлган қизиқишини қандай баҳолайсиз? (қониқарсиз/яхши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) фарзандингизни қўшимча машғулотлардан олаётган билимлари асосий фанларни ўзлаштиришда қандай таъсир кўрсатмоқда? (қониқарсиз, яхши, аъло);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) қўшимча таълим бераётган ўқитувчининг фаолиятини қандай баҳолайсиз? (қониқарсиз, яхши, аъло);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) қўшимча пуллик таълим хизматлари учун белгиланган нарх Сизни қаноатлантирадими? (ҳа/йўқ).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/343/3004-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2021 й., 09/21/705/1082-сон, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)