LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/4-сонли «Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3336, 26.11.2021 й.) асосан 2022 йил 27 февралдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни 3, 7 ва 51-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги йўриқноманинг янги таҳрири иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб 10 кундан сўнг кучга киради.
3. Мазкур Йўриқноманинг янги таҳрири кучга кириши муносабати билан «Ўзбекистон Республикаси банкларида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги йўриқнома (2003 йил 14 январда 1201-рақам билан рўйхатга олинган) ўз кучини йўқотади.