Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 488-сонли «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал бўлимлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 20 декабрдаги 1000-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 25 март,
248-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 248-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқларининг Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро ижро интизомига риоя этилиши юзасидан назоратни ташкил этишни таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг функционал таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси раҳбарлигида амалга оширади.
4. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Администрацияси топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ташкил этишни таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини мустаҳкамлаш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижро интизоми ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойиши ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарори талабларига риоя этилишини таъминлаш;
электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизими асосида ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилишини таъминлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторингини ташкил этиш;
ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши тизими ишлаши сифатини оширишга йўналтирилган ахборот-коммуникация тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар ва топшириқларнинг ижро назоратини ташкил этишга методик раҳбарлик қилиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг барча таркибий бўлинмаларида ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш, ушбу соҳада ишларни мувофиқлаштириш, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатиш, улар тўғрисида Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларини, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисини ва таркибий бўлинмалар раҳбарларини хабардор қилиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимини жорий этиш асосида ҳужжатлар ва топшириқларнинг бажарилишини рўйхатга олиш, ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш масалаларида методик ёрдам кўрсатиш, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни шакллантиришнинг ягона тизимини жорий этиш, шунингдек, уларни раҳбарият олдида муҳокама қилиш учун бажарилиши тўғрисида ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш;
назоратдаги бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларига юбориш.
6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга оширишни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлик сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари томонидан ижро этилиши мониторингини олиб боради;
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши Ҳаракатлар стратегияси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар консепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш консепцияси ва ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури амалга оширилиши тўғрисида кейинчалик Олий Мажлис палаталарига тақдим этиш учун ҳисоботлар тайёрлаш жараёни мониторингини олиб боради;
кадрлар танлаш тизимини такомиллаштиради, кадрлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлашнинг самарали усуллари ва шаклларини жорий этади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Администрацияси топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари томонидан ўз вақтида бажарилиши бўйича ишларни ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини кучайтириш чораларини кўради;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ижро интизоми ягона идоралараро электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 9 августдаги Ф-5017-сон фармойишига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилиши ва ижро интизомини мустаҳкамлаш ишларини мувофиқлаштиради;
ҳужжатлар ва топшириқлар автоматлаштирилган назоратга қўйилишини, уларнинг бажарилиши кузатиб борилишини, огоҳлантирувчи назоратни, ижро интизомини якунларини чиқаришни таъминловчи электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши ягона тизимининг маълумотлар базасини юритади;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибиятига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ижро интизомининг жорий (ҳар кунлик), ҳар ҳафталик ва ҳар ойлик таҳлилини тақдим этади;
ижро интизоми масалалари бўйича, шу жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси мониторинги натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқиш учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни киритади, улар бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
назорат самарадорлигини ошириш, шунингдек, замонавий ахборот технологияларини жорий этиш асосида ҳужжатлар ва топшириқлар бажарилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига киритади;
огоҳлантирувчи назоратни ташкил қилади. Ушбу мақсадларда ҳар ҳафтада навбатдаги ҳафтада ишлари тугалланиши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотнома-эслатмаларни шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларига юборади. Ҳар ойда навбатдаги ой мобайнида ишлари тугатилиши лозим бўлган ҳужжатлар тўғрисидаги эслатмаларни шакллантиради, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради ва таркибий бўлинмалар раҳбарларига юборади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомининг ҳолатини ўрганиш натижалари тўғрисида ахборот беради, унинг топшириғига мувофиқ аниқланган камчиликлар ва қоида бузилишларини бартараф этиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
ҳар чоракдаги мажлисларда кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш учун ўтган чоракдаги ижро интизомининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ижрочилар бўйича уларнинг масъулиятини ошириш юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш учун тайёрлайди ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларига беради;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассислари томонидан тақдим этиладиган топшириқлар ижроси тўғрисидаги ҳужжатлар асосида уларни назоратдан чиқариш ишларини амалга оширади;
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан Бўлимнинг тасдиқланган ярим йиллик иш режаси бўйича мунтазам равишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизоми назорати ташкил этилиши ва унинг ҳолатини ўрганади, уларнинг натижалари бўйича электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимини жорий этиш асосида ижрони рўйхатга олиш, ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш масалаларида методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари юзасидан назорат режаларни (чора-тадбирлар режалари) ўз вақтида ишлаб чиқилишини назорат қилади ва тизимли ҳисобини юритади;
Бўлим ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари ижроси назоратини ташкил этиш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларда ишларнинг ҳолати ҳамда ижро интизомини мустаҳкамлаш масалаларини ўрганиш;
ҳужжатлар ва топшириқлар бажарилишини ҳисобга олиш, уларнинг айланиши, таҳлил ва назорат қилиниши ягона тизимини такомиллаштириш масалаларини ишлаб чиқиш учун, шунингдек, электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимининг дастурий-техник комплексини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлашда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини зарурат бўлганда белгиланган тартибда жалб этиш, ушбу мақсадлар учун ишчи гуруҳлар ташкил этиш.
Бўлимнинг зарур материаллар, маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бошқа бажариш муддатлари белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг барча таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
8. Бўлим:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомини таъминлаш бўйича талаблар бажарилиши;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назоратни ташкил этишнинг комплекслилиги ва сифати;
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатларни белгиланган муддатларда тайёрлашни таъминлаш учун жавоб беради.
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
9. Бўлимнинг тузилмасига:
Бўлим мудири;
бўлим мудирининг ўринбосари — вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ижро интизомини ўрганиш масалалари;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека);
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (3-картотека);
мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари (йўл хариталари») ишлаб чиқилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека);
Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (2-картотека) ;
Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (2-картотека) киради.
Бўлимнинг тузилмасига инспектор киради.
Бўлимнинг тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.
11. Бўлим мудири, бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
12. Бўлим ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари, мудир ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.
13. Бўлим мудири:
Бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради;
Бўлим мутахассислари ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига киритади ва уларнинг ишларини мувофиқлаштиради, зарур ижро интизомини таъминлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ Бўлимда иш юритишни ташкил қилади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Бўлимнинг кадрлар захираси шакллантирилиши ва янгиланилишини, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш ташкил этилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларни интизомий жазолаш тўғрисидаги таклифларни пухта ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этади;
Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва келишиш учун киритади, Бўлим мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Вазирлар Маҳкамасига киритилган хат-хабарлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ҳар томонлама кўриб чиқишни таъминлайди, тайёрланган лойиҳаларга виза қўяди ва улар тўғрисида белгиланган тартибда ахборот беради;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
14. Бўлим мудири вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини бўлим мудирининг ўринбосари бажаради.
15. Бўлим мудирининг ўринбосари:
Бўлим мудири билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Ҳукумат қарорлари ва Вазирлар Маҳкамаси мажлислари топшириқлари ижроси ҳолатини комплекс ўрганишда қатнашади, ушбу ишларни яхшилашга қаратилган таклифларни киритади, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича амалий ёрдам кўрсатади.
Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва раҳбариятнинг бошқа топшириқлари ижроси юзасидан материалларни тайёрлайди ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисига киритади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро этилиши назоратини ташкил қилиш масалалари юкланган раҳбарлар ва мутахассислар таркиби ҳисоб-назорат номенклатурасини юритади.
16. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека):
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда Президент Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари ижросини назорат қилиш ишларини олиб боради;
электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;
келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-кунида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;
назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларига юборади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;
Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
17. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (3-картотека):
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқлари ижросини назорат қилиш ишларини олиб боради;
электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;
келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани ривожлантириш масалалари бўйича ўтказилган йиғилишлар якунлари бўйича тасдиқланган баённомалар топшириқлари тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-кунида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;
назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларига юборади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;
Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
18. Мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари (йўл хариталари») ишлаб чиқилишини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (1-картотека):
мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари (йўл хариталари») ишлаб чиқилишини назорат қилиш ишларини олиб боради;
электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисида таклифларни тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;
келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар — мамлакат Раҳбариятининг ёзма ахборотлар бўйича топшириқлари ижросини ва амалий чора-тадбирлар режалари (йўл хариталари») ишлаб чиқилиши тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-кунида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;
назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларига юборади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;
Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўрайди ва олади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
19. Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис (2-картотека):
Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижросини назорат қилади;
электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизимида назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларнинг маълумотлар базасини юритади, назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқларни назоратдан чиқариш тўғрисида таклифларни тайёрлайди ва Бўлим мудирига киритади;
келгуси ойда бажарилиши лозим бўлган назоратдаги ҳужжатлар ва топшириқлар — Ҳукумат қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баённомалари топшириқларининг ижроси тўғрисидаги маълумотни ҳар ойнинг 25-кунигача Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот бериш учун тайёрлайди ва унинг резолюцияси билан Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига етказади;
назоратда турган бажарилмаган ҳужжатлар ва топшириқлар бўйича эслатмаларни ҳар ҳафта Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларига юборади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари бўйича ижро муддати ўтган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар куни Бўлим мудирига тақдим этади;
мониторинг олиб бориш ва амалга ошириш жадвалини ўз вақтида ишлаб чиқиш учун қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари рўйхатини шакллантиради;
қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари бўйича назорат режалари ишлаб чиқилишини ҳар ойда таҳлил қилади ва кейинчалик Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига таҳлил натижалари тўғрисида маълумот киритади;
Бўлимга юкланган функционал вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларидан сўраб олади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати мутахассисларига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали топшириқлар назоратини ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
20. Инспектор иш юритишни олиб боради, Бўлимда ҳужжатлар айланиши назоратини амалга оширади, ҳужжатларни тайёрлаш ва архивда сақлаш учун ўз вақтида беришни таъминлайди, унга юкланган бошқа функцияларни бажаради.
6-боб. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизом ҳолатини ўрганиш тартиби
1-§. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш тартиби
21. Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати юзасидан ўрганиш ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
22. Бўлим мудири Бўлимнинг бўлажак ярим йиллик бўйича ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирлари иш режасига киритиш учун қоидага кўра декабрь ва июнь ойларида Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича илгари ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилади.
23. Иш режасига асосан Бўлим ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш бўйича материаллар (ишчи гуруҳ тартиби, саволнома, жадваллар ва бошқалар) тайёрланади ва тайёрланган материаллар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади.
24. Бўлим ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати, ушбу йўналишда ишларни мувофиқлаштириш ўрганилади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур ёрдам кўрсатилади.
25. Ўрганиш якунлангандан кейин Бўлим мудири томонидан 3 кун муддатда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрланади ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ҳамда таркибий бўлинмалар раҳбарлари кейинчалик хабардор қилинади.
26. Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари бир кун муддатда Вазирлар Маҳкамаси таркибий бўлинмаларига етказилади.
27. Бўлим ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижроси ҳолати бўйича кундалик мониторинг олиб борилади.
2-§. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш тартиби
28. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати юзасидан ўрганиш ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
29. Бўлим мудирининг ўринбосари Бўлимнинг келгуси ярим йиллик бўйича ҳужжатлар билан ишлашни ва ижро интизомининг ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича тадбирлари иш режасига киритиш учун декабрь ва июнь ойларида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини мақсадли ўрганиш бўйича илгари ўтказилган ўрганишларни таҳлил қилади.
30. Иш режасига асосан Бўлим ходимлари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш бўйича материаллар (ишчи гуруҳ таркиби, саволнома, жадваллар ва бошқалар) тайёрланади ва тайёрланган материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари билан келишилади.
31. Бўлим мудирининг ўринбосари томонидан бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолати, ушбу йўналишдаги ишларни мувофиқлаштириш ўрганилади, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан зарур ёрдам кўрсатилади.
32. Бўлим мудирининг ўринбосари томонидан ҳар чоракда келгуси ойнинг 10-кунигача ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий материаллар Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисида кўриб чиқиш учун тайёрланади.
33. Бўлим мудирининг ўринбосари томонидан ҳар чоракда келгуси ойнинг 15-кунигача Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси баёни лойиҳаси ишлаб чиқилади ва тасдиқлаш учун киритилади.
34. Бўлим ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг тасдиқланган баёни ижроси ҳолати бўйича кундалик мониторинг олиб борилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ҳамда унинг Администрацияси топшириқлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил қилиш ва амалга оширилишини назорат қилиш
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Назорат ва ижро интизоми бўлими тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини ўрганиш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 248-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг аппарати деб аталади) иш юритишни, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ташкилий-техник жиҳатдан таъминловчи таркибий бўлинмаси ҳисобланади
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.
4. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритишни ва архив ишини ташкил этиш;
иш юритиш ва архив ишини ташкил этиш ва электрон ҳужжат айланишининг замонавий усулларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш;
иш юритиш ва архив ишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ишларини мувофиқлаштириш;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш ва уларни ўтказишни ташкилий-техник жиҳатдан таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш, келишиш ва имзолаш мониторингини олиб бориш, имзоланган ҳужжатларнинг материалларини архивга топширишга тайёрлаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати фаолиятида тўпланган ва иш юритиш тугалланган ҳужжатларнинг сақланишини таъминлаш.
6. Юкланган вазифаларни бажариш учун Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида иш юритиш бўйича йўриқнома талабларига риоя этилишини ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича ўрганади ва назорат қилади, иш юритилишига методик раҳбарлик қилади;
иш юритиш жараёнларини такомиллаштириш ва автоматлаштириш, электрон ҳужжат айланишини жорий этиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати баёнларини рўйхатдан ўтказади, ҳисобга олади, кўпайтиради ва шу жумладан, электрон почта орқали тарқатади, улардан ва бошқа ҳужжатлардан кўчирмалар тайёрлайди ва тарқатади, зарур ҳолатларда уларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;
ҳар ойлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари тўплами, шунингдек, Юридик таъминлаш бошқармаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг Қарорлари тўплами (Ўзбекистон Республикаси ҚТ) чиқарилишини таъминлайди;
таркибий бўлинмалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини техник жиҳатдан таъминлайди, шу жумладан: Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларига таклиф этилганларнинг умумлаштирилган рўйхатини шакллантиради, таркибий бўлинмалар мутахассислари билан биргаликда материалларни танлаб олади, кўпайтиради ва уларни мажлис иштирокчиларига етказади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларига ҳужжатлар ёзилишини, таклиф этилганлар рўйхатга олинишини, стенограмма юритилишини ва синхрон таржимани таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари мутахассислари билан биргаликда Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлислари баёнлари тайёрланишини, шунингдек, уларнинг ижрочиларга тарқатилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилган қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш, келишиш ва имзолаш мониторингини олиб боради;
тушаётган хат-хабарларни қабул қилади, рўйхатга ва ҳисобга олади, тақсимлайди ва тегишлилиги бўйича юборади, чиқувчи хат-хабарларни қабул қилади ва жўнатади;
таркибий бўлинмаларда ҳужжатлар йиғмажилди номенклатурасини аниқлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппарати Йиғма номенклатурасини тузади, унга риоя этилишини назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларидан иш юритиш тугалланган йиғмажилдларни қабул қилади, уларнинг ҳисобини олади ва сақланишини, жорий архив шакллантирилишини таъминлайди, йиғмажилдларни ва ҳужжатлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат архивига топширади;
Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг имзолаган фармонлари, қарорлари ва фармойишлари материалларини архивга топширишга тайёрлаш учун Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларидан қабул қилади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига янги қабул қилинган ходимларни стажировкадан ўтказади, уларга йўл-йўриқлар беради, норматив ҳужжатлар билан таништиради ва улар билан ишлашни ташкил этиш масалалари бўйича ўқув ташкил қилади;
Ҳукумат қарорлари, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини таҳрир ва таржима қилади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритишни ташкил этиш учун зарур бўлган тегишли муҳрлар, штамплар ва бланкаларнинг тайёрланишини ташкил этади, уларнинг ҳисобини ва сақланишини таъминлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари аппаратларида иш юритишнинг ҳолатини ўрганади.
Бўлим белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан материаллар ҳамда маълумотларни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
тегишли материаллар ва ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида иш юритишнинг йўлга қўйилганлигини текшириш, ўрганилаётган масалаларга оид барча ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари аппаратларида, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида иш юритишнинг ҳолатини ўрганиш.
Бўлимнинг зарур материаллар ва маълумотлар тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши шарт.
8. Бўлим:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритишнинг сифати;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми таъминланиши учун жавоб беради.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатлар белгиланган муддатларда тайёрланишини таъминлаш учун жавоб беради.
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
9. Бўлимнинг тузилмасига Бўлим мудири, Бўлим мудирининг ўринбосари, бош мутахассислар, инспекторлар киради.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Бўлим тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
10. Бўлим ишларига мудир раҳбарлик қилади.
11. Бўлим мудири ва унинг ўринбосари, мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
12. Бўлим ишлари Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари, Бўлим мудири, унинг ўринбосари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида ташкил этилади.
Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассисларнинг шахсий иш режаларини Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.
13. Бўлим мудири:
Бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, Бўлим мудирининг ўринбосари ва мутахассислар ишини ташкил этади ва Бўлимга юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар юзасидан ўтказиладиган йиғилишларда иштирок этади;
Бўлим мудирининг ўринбосари, мутахассислар ва Бўлимнинг бошқа ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Бўлим ходимларининг профессионал савияси оширилишини, уларнинг малакаси ошишини, Бўлимда ижро интизоми мустаҳкамланишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига Бўлим мудирининг ўринбосарини, Бўлим мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда интизомий жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади.
14. Бўлим мудирининг ўринбосари:
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлардан тушган хат-хабарлар қабул қилиниши, пухта ишланиши ва рўйхатдан ўтказилишини, чиқувчи хат-хабарларнинг ижрочиларга жўнатилишини ташкил этади;
Ҳукуматнинг қарорлари, шунингдек, топшириқлари, бошқа чиқувчи хат-хабарлар — тушган хат-хабарлар ҳисобга олинишини ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига, ижро этувчи ташкилотларга етказилишини таъминлайди;
иш юритишга электрон ҳужжатлар айланиши тизимини жорий этиш тадбирларини амалга оширади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлимларида иш юритилиши ва ҳужжатлар билан ишлашнинг ҳолати тизимли ўрганилишини ташкил этади, ўрганиш якунлари тўғрисида таркибий бўлинмалари раҳбарларига Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига ахборот беради, ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш юзасидан таклифлар беради;
хат-хабарларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига етказиб бериш бўйича Давлат фельдъегерлик хизмати бўлинмаси, Ҳукумат ҳужжатларини кўпайтириш бўйича — электр-нусха кўчириш бюроси ишини мувофиқлаштиради;
Бўлим мудирининг топшириғи бўйича чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
15. Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш ва чиқариш масалалари бўйича бош мутахассислар:
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсатининг имзоланган қарорлари, фармойишлари, мажлислари баёнларини қабул қиладилар, расмийлаштирадилар ва ўз вақтида чиқарадилар;
Ҳукумат ҳужжатлари материаллари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари материаллари архивга топширилиши учун тайёрланишини таъминлайдилар;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга оширадилар;
Ҳукуматнинг қабул қилинган ҳужжатларини чиқаришга расмийлаштириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янги қабул қилинган ходимлари билан стажировка ўтказадилар, уларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ҳужжатлар билан ишлашни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан таъминлайдилар.
16. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таржима ва таҳрир қилишни ташкил этиш масалалари бўйича бош мутахассислар Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари, фармойишлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини таҳрир қиладилар, таржима қиладилар, қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини давлат тилида тайёрлашда Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалар мутахассисларга амалий ёрдам берадилар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
17. Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ҳукумат қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини таҳрир қилиш масалалари бўйича бош мутахассислар норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўз вақтида ва сифатли таҳрир қилинишини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ўқиб тузатилиши ва таққосланишини, Вазирлар Маҳкамаси мажлисларининг ва олий даражада ўтказиладиган бошқа тадбирларнинг синхрон таржима қилинишини таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати Қарорлари тўплами (ҚТ) ва Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари тўплами нашр этилиши юзасидан Хўжалик фаолияти бошқармасининг Босмахонаси ишини мувофиқлаштиради.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
18. Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларда иш юритилишини ташкил этиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
таркибий бўлинмаларда ишларнинг ҳолати тизимли ўрганилишини, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқнома талабларига риоя этилиши устидан назорат қилинишини таъминлайди, иш юритишда мутахассисларга ва техник ходимларга амалий ёрдам беради. Ўрганиш якунлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарларига ва Бўлим мудирига ахборот беради;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг мутахассислари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тегишли ходимлари учун ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш, иш юритишни ташкил этиш, электрон ҳужжатлар айланишини юритиш бўйича мунтазам семинарлар ўтказилишини ташкил этади.
19. Архивни юритиш масалалари бўйича инспектор архив иши, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг аппарати фаолиятида тўпланиб қоладиган ҳужжатларнинг ва иш юритиш тугатилган йиғмажилдлар сақланишини, Йиғма номенклатура тузилишини, ҳужжатларни доимий сақлашга топшириш, архив ишини такомиллаштириш масалаларида Давлат архиви бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилишни таъминлайди.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
20. Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Бўлим мудирининг ўринбосари бажаради.
21. Бўлимнинг бошқа ходимлари ўз фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланадиган функционал вазифалар тақсимланишига мувофиқ амалга оширадилар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Умумий бўлими тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларида Иш юритиш бўйича йўриқнома талабларига риоя этилишини ўрганиш ва назорат қилиш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 248-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими (кейинги ўринларда Бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантиришни, ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ва улардан фойдаланишни, ахборот хавфсизлигини, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини ахборот-коммуникация технологиялари бўйича ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишни таъминловчи Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Бўлим Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.
4. Бўлим ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Бўлимнинг вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологиялари, ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий қилиш, уларни ривожлантиришнинг узоқ муддатли даврга мўлжалланган ягона стратегиясини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 30 июндаги ПҚ-5099-сон қарори талабларини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш ишларини ташкил этиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс ташкилий-техник чора-тадбирларни ушбу Низомга илова қилинган Схема асосида ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
интеграцион жараёнларга амалий кўмак бериш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимларининг бошқа ахборот тизимлари билан, жумладан «Электрон Ҳукумат» тизимини амалга ошириш доирасида — Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси ва Сенати, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимият органларининг ахборот тизимлари билан ўзаро алоқасини таъминлаш юзасидан ишларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси давлат бошқарувига рақамли иқтисодиёт, электрон ҳукумат ҳамда ахборот тизимларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 декабрдаги ПФ-5598-сон фармони талабларини ҳисобга олган ҳолда, мувофиқлаштириш ва ташкил этиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш ўринларини компьютер техникалари ва телекоммуникация ускуналари билан техник таъминлашни кучайтириш юзасидан таклифларни ҳамда компьютер техникалари, коммутация воситалари ва тармоқ ускуналарини модернизация қилиш, алмаштириш, фойдаланишдан чиқариш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида қўлланилаётган мавжуд ахборот тизимлари, моделлар, жараёнлар ва ахборот технологияларини таҳлил этиш ва эспертизадан ўтказиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида қарор қабул қилиш жараёнларини таҳлил қилиш, бошқарув жараёнларининг функционал моделини, ташкилий-техник ва бошқарув қарорларини қабул қилиш жараёнларига татбиқ этишга мўлжалланган янги ахборот тизимлари, уларнинг қуйи тизимлари ва амалий дастурлар учун талабларни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида рақамли инфратузилмани янада модернизация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 ноябрдаги № ПҚ-4022-сон қарорида белгиланган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ходимларнинг малакаси ва профессионаллик даражасини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, услубий ва техник ҳужжатлар, йўриқномалар, ўргатувчи дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга киритиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг тармоқ ахборот ресурсларидан, жумладан Интернет тармоғи ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланишга доир фаолиятини мувофиқлаштириш;
лицензион дастурий таъминот, очиқ кодли дастурий воситаларни жорий этиш ва қўллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер техникаларига, тармоқ ускуналарига, тармоқлашган кабель тизимига, ахборот тизимларига ўз вақтида ва сифатли хизмат кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимлари ва ресурсларининг хавфсизлигига қарши қаратилган, уларнинг нормал ишлаши ва ривожланишини бузишга олиб келувчи таҳдидларни башорат қилиш, уларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида маълумотлар ва ахборот ресурсларини рухсат этилмаган киришлардан ҳимоялаш, шунингдек конфиденциал маълумотлар чиқиб кетишининг олдини олиш бўйича чораларни амалга ошириш.
6. Юкланган вазифаларни бажариш учун бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ривожлантириш ва такомиллаштириш ишларини ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришнинг давлат устувор йўналишларидан, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 21 сентябрдаги ПФ-5544-сон Фармони талабларидан келиб чиққан ҳолда мувофиқлаштиради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш бўйича техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш жараёнида иштирок этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида замонавий ахборот ва телекоммуникацион инфратузилмани шакллантириш, мавжуд маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар, коммуникацион тармоқлар ва ускуналар, ахборот тизимлари ва ресурсларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ҳамда янгиларини лойиҳалаштириш, яратиш, ўрнатиш, синовдан ўтказиш ва жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш масалалари бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати раҳбариятига кўриб чиқиш учун киритиладиган таҳлилий, маълумот тариқасидаги ва бошқа материалларни тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва уларнинг қуйи тизимларини такомиллаштириш ва жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида маълумотлар базаларини яратиш ва юритиш, электрон иш юритиш, ҳужжат айланиши ва ҳукумат қарорларини қабул қилиш жараёнларини маълумотлар билан таъминлашнинг ягона тизимини шакллантириш масалаларида услубий раҳбарликни таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан олиб бориладиган мажлис ва йиғилишларни ўтказишда ахборотлаштириш масалаларида ва техник томондан кўмакни таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер техникалари, тармоқ ускуналари ва дастурий маҳсулотларнинг тизимли равишда ҳисобини олиб боради ва инвентаризация қилади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг компьютер тизимлари, ахборот ва тармоқ ресурслари фойдаланувчилари учун ахборот хавфсизлиги соҳасида ўқув дастурлари ишлаб чиқади ва қисқа муддатли курслар, семинарлар, инструктажлар ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан компьютер ва ахборот тизимлари, тармоқ ахборот ресурсларидан, жумладан Интернет тармоғи ресурсларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолати юзасидан назорат ҳамда мунтазам мониторинг олиб боришни таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот ресурсларининг таснифланишини ва ахборот хавфсизлиги бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, стандартлар ва тартибларга асосан уларнинг яхлитлиги устидан назоратни таъминлайди;
корпоратив ахборот муҳитида ахборотларни ҳимоялаш тизимини, жумладан электрон рақамли имзо ва ахборотларни шифрлаш воситаларини жорий этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида фойдаланилаётган тизимли ва амалий дастурий таъминотни, ахборот ресурсларини ва аппарат воситаларини ҳимоя қилиш бўйича ишларни ташкил этади.
Бўлим белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун Бўлим қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан материаллар ҳамда маълумотларни белгиланган тартибда олиш ва сўраш;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириғига асосан Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг мажлис ва йиғилишларида иштирок этиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва такомиллаштириш масалаларини ўрганиб чиқиш ҳамда ахборот тизимларини ривожлантириш ва интеграциялаш юзасидан таклифлар тайёрлаш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини зарурат бўлганда ўрнатилган тартибда жалб қилиш, бу мақсадларда ишчи гуруҳларини ташкил этиш;
Бўлимнинг зарур материаллар ва маълумотлар тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим белгилаган муддатларда бажарилиши шарт.
8. Бўлим:
ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлатилаётган компьютер ва ахборот тизимлари, тармоқ ускуналари ва дастурий маҳсулотларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг ишлаши сифати;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон фармонларига, «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги № ПҚ-4136-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизоми мустаҳкамланиши;
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун материаллар ва ҳужжатлар белгиланган муддатларда тайёрланишини таъминлашга жавоб беради.
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
9. Бўлимнинг тузилмасига Бўлим мудири ҳамда:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер тизимларини, тармоқ ускуналарини ва маълумотлар базасини тизимли бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис киради.
Бўлим тузилмасига битта Инспектор киради.
Бўлим тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
10. Бўлим ишларига Бўлим мудири раҳбарлик қилади.
11. Бўлим мудири, мутахассислари ва инспектор белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
12. Бўлим ишлари Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати тўғрисидаги Низом, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг ва Бўлимнинг иш режалари, Бўлим мудири ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида ярим йиллик учун шакллантирилади.
Бўлимнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Мутахассисларнинг шахсий иш режаларини Бўлим мудири тасдиқлайди.
13. Бўлим мудири:
Бўлим ишига бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишини ташкил этади ва Бўлимга юклатилган вазифалар ҳамда функцияларнинг бажарилиши, ижро интизомининг ҳолати учун тўлиқ жавоб беради;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимлари ва ресурслари, компьютер тизимлари, серверлари, тармоқ ускуналари, тизимли ва амалий дастурий маҳсулотлари, маълумотлар базаларининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш юзасидан чоралар кўради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ахборот хавфсизлиги сиёсатини амалга ошириш ҳамда компьютер ва ахборот тизимлари, ресурслари, маълумотлар узатиш тармоқларини комплекс ҳимоя қилишни таъминлаш юзасидан чоралар кўради;
Бўлим мутахассислари ўртасида хизмат вазифалари тақсимотини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати Бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади, уларнинг ишини мувофиқлаштиради, Бўлимда етарли даражада ижро интизомини таъминлайди ҳамда иш юритишни Вазирлар Маҳкамаси аппаратида Иш юритиш бўйича Йўриқномага мувофиқ ташкил этади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар юзасидан ўтказиладиган йиғилишларда иштирок этади;
Бўлимнинг кадрлар захирасини яратиш ва янгилаб бориш, кадрлар захирасига олинган шахслар билан тизимли ишлашни ташкил этишни таъминлайди;
Бўлим ишларини такомиллаштириш, мутахассисларнинг иш малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига Бўлим ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисидаги таклифларни пухталик билан ишлаб чиқади ва тақдим этади.
Бўлим мутахассислари ва ходимлари ўртасида вазифалар тақсимотини ишлаб чиқади ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тасдиқлашга, шунингдек Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини — келишишга киритади, Бўлим мутахассислари иш режаларини тасдиқлайди;
Бўлим юритадиган соҳага тааллуқли масалалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган хат-хабарлар ва ҳужжат лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлайди, тайёрланган лойиҳаларни имзолайди ва ўрнатилган тартибда тақдим этади;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаганда унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси розилиги билан белгиланган бош мутахассис бажаради.
15. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот тизимлари ва ресурсларини жорий этиш ва ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ахборот тизимлари ва ресурслари, компьютер тизимлари, серверлари, тармоқ ускуналари, тизим ва дастурий таъминот маҳсулотлари, маълумотлар базаларининг бетўхтов ва узлуксиз ишлашини ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари ходимлари томонидан ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланиш ҳолати мониторингини олиб боради, мунтазам равишда (ҳар ҳафта, ҳар ой) Бўлим бошлиғига улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳолати юзасидан ахборот беради;
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ишлатиладиган ахборот тизимлари ва уларнинг қуйи тизимларига талабларни ҳамда уларнинг ўзаро боғланиш схемаларини ишлаб чиқади;
ташқи ахборот тизимлари билан технологик ўзаро алоқа тартиби ва протоколларини ишлаб чиқади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг яратилаётган интеграциялаштирилган ахборот тизимлари бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг ички ахборот порталига маълумотларни жойлаштиришни таъминлайди, уларни мазмундорлик жиҳатдан кузатиб боради;
ахборот тизимлари маълумотномаларини лойиҳалаштириш ва долзарб ҳолатда сақланишини таъминлайди;
маълумотлар базаларини ўз вақтида архивлашни назорат қилади ва ахборот тизимларининг базалари архив нусхалари ва конфигурацион маълумотларининг сақланишини таъминлайди, шунингдек тизим маъмурига ахборот тизими объектлари учун ресурслар (хотира, фойдаланиш ҳуқуқи)ни тақсимлаш, ресурслардан фойдаланишга рухсат берилиши бўйича таклифларни тақдим этади;
ахборот тизимлари, компьютер тармоғининг дастурий-техник воситаларининг ишлашини қайд этиб боради ва эксплуатацион ҳамда технологик ҳужжатларни юритади;
ахборот тизимлари ишлашида узилишлар сабабларини таҳлил этади, уларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
қарорларни қабул қилиш жараёнларини ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб қувватлаш, концепциялар ва ижтимоий-иқтисодий дастурлар ишлаб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси ахборот тизимлари ва уларнинг қуйи тизимлари, ахборот ресурслари моделларини яратади;
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш давлат дастурлари ва лойиҳаларини амалга ошириш учун мониторинг тизимини яратиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти учун электрон ҳолат кабинетларини яратиш бўйича таклифлар киритади;
махсус (амалий) дастурий ва ахборот таъминотини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек шу соҳада маслаҳат бериш бўйича фаолият олиб боради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида умумлаштирилган статистик ахборотларни қайта ишлаш бўйича янги ахборот технологияларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва замонавий автоматлаштирилган тизимлар ҳамда дастурий мажмуалар ишлаб чиқишда услубий раҳбарликни таъминлайди;
локал ва интеграциялашган маълумотлар базалари, ахборот тизимлари ва ресурсларини яратиш ва ишлатиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати масъул ходимларига маслаҳат, маълумот, услубий ва ахборот ёрдамини кўрсатади;
компьютер техника воситалари, жорий этилаётган янги дастурлар, ахборот тизимларида, шунингдек Интернет тармоғида ишлаш бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг кўникмаларини оширади.
16. Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер тизимларини, тармоқ ускуналарини ва маълумотлар базасини тизимли бошқариш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис:
тизимли дастурий таъминот, операцион тизимлар ва почта инфратузилмасини ўрнатади ва бошқаради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида компьютер ва ахборот тизимлари ва ресурслари, маълумотларни узатиш тармоқларини комплекс ҳимоялашни ва ахборот хавфсизлиги сиёсатининг амалга оширилишини таъминлайди;
аппарат, техник, дастурий-техник воситалар, криптографик тизимлар ва бошқа ахборотларни ҳимояловчи воситаларнинг ишлаш ҳолатини ташхислаш ва мониторингини, шунингдек ахборотларни ҳимоялаш техник ускуналари ва воситаларининг ишчанлигини таъминлаш бўйича профилактика ишларини олиб боради;
назорат воситаларидан самарали фойдаланиш, ҳимояланаётган ахборот тизимлари ва ресурслари маълумотларининг конфиденциаллигига таҳдидларни аниқлаш, уларнинг яхлитлиги ва фойдаланувчанлиги бўйича чоралар ишлаб чиқади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборотлаштириш объектларини ўрганишда, уларни аттестациядан ўтказиш ва тоифасини белгилашда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати ахборот тизимлари ва ресурсларидаги таҳдидларни ва заиф нуқталарини аниқлаш бўйича таҳлилий ишларни ташкиллаштиради ва олиб боради;
ахборот тизимлари ҳамда ресурсларига хизмат кўрсатувчи технологик персонал ва улардан фойдаланувчиларнинг иш ўринларини ташкиллаштиришда эргонометрик талаблар, ишлаб чиқариш санитария меъёрларига риоя қилинишини таъминлайди;
компьютер тармоғи дастурий-техник воситаларининг фойдаланиш ва ишлаш кўрсаткичларини жамлайди ва таҳлилини олиб боради;
тармоқ инфратузилмасини такомиллаштириш, ускуналар ва дастурий воситаларни янгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва киритади;
ахборотни ҳимоялаш бўйича ишларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек услубий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
ахборотларни ҳимояловчи аппарат-техник ва дастурий-математик воситаларига бўлган эҳтиёж тўғрисида раҳбариятга материаллар тайёрлайди;
ахборот тизимларини интеграциялаш жараёнида ахборот хавфсизлиги талабларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
ахборот тизимлари ва ресурсларидан фойдаланишда Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларини маълумотларни ҳимоялашнинг замонавий усуллари, ахборот хавфсизлигини таъминлаш воситалари билан таништиради, улар билан инструктаж ва якка суҳбатлар олиб боради.
17. Инспектор Бўлимда иш юритишни олиб боради, ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши устидан назорат юритади, жилдларни архивда сақлаш учун тайёрлаш ва ўз вақтида киритишни таъминлайди, ўзига юклатилган бошқа вазифаларни бажаради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими тўғрисида низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, мақсадли ва самарали фойдаланиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича комплекс ташкилий-техник чораларни амалга ошириш
СХЕМАСИ
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 248-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими (кейинги ўринларда бўлим деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси аппарати деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишини таъминлайди.
2. Бўлим ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади. Бўлим Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига бўйсунади.
4. «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Бўлим ўз фаолиятига боғлиқ масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
2-боб. Бўлимнинг асосий вазифалари ва функциялари
5. Қуйидагилар Бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
халқ билан тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатиш ва инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳаққоний ҳимоя қилишни таъминлаш орқали «инсон манфаати — ҳамма нарсадан юқоридир» деган тамойилнинг ҳаётга амалий татбиқ қилинишини таъминлаш;
«халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак» деган асосий тамойилни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг Вазирлар Маҳкамасига, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кўриб чиқиладиган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатлари билан ишлашни ташкиллаштириш;
жойларда «халқ билан мулоқот қилиш» ва шахсий учрашувлар ўтказиш амалиётини такомиллаштириш асосида Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишининг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилиши масалаларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш;
жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий, сайёр ва оммавий қабулларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинма раҳбарлари ҳамда мутахассислари томонидан, зарур бўлган ҳолларда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари вакилларини жалб этиш орқали ўз вақтида ташкиллаштириш;
Вазирлар Маҳкамаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига келиб тушган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатлар билан ишлаш юзасидан мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловасидаги схемалар асосида мониторинг ва таҳлилни олиб бориш;
Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборилган, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига кўриб чиқиш учун берилган оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларнинг кўриб чиқилиши юзасидан назоратни юритиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида таклифлар киритиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан мазкур Низомнинг 3-иловасидаги схемага асосан ишлашни такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг раҳбариятига тақдим қилиш.
6. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки, ёзма ва электрон мурожаатларини қабул қилади, рўйхатдан ўтказади ҳамда ҳисобини юритади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа давлат органлари ва ташкилотларига мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун юборади, уларни ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг ваколатига кўриб чиқиш кирмайдиган масалалар бўйича жисмоний ва юридик шахслардан тушган мурожаатларни тегишли давлат органларига, бошқа ташкилотларга ва мансабдор шахсларга белгиланган тартибда юборади;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини шахсий қабулини амалга оширади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан шахсий, сайёр ва оммавий қабул қилинишини ташкил этади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш бўйича таҳлилий, маълумотнома материаллари ва бошқа материалларни Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг кўриб чиқиши учун тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолати тўғрисида ҳар чорак якунлари бўйича ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материалларни тайёрлашда ва уларда қабул қилинган қарорларни расмийлаштиришда Бўлимнинг ваколатига тегишли масалалар бўйича иштирок этади;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш учун оммавий ахборот воситалари ҳамда бошқа манбалардаги, шу жумладан жойига чиққан ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганади;
Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базасини яратишни ва юритишни таъминлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатлари билан ишлаши юзасидан мониторинг олиб боради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш бўйича методик тавсияномалар ва таклифлар ишлаб чиқади;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ижроси назоратини таъминлайди ҳамда қарорлар ва топшириқлар бажарилишининг бориши тўғрисида раҳбариятга мунтазам равишда ахборот бериб боради;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида статистик маълумотларни олиб боради, ҳар чорак якунлари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини умумлаштиради ва таҳлил қилади, умумлаштириш ва таҳлил натижалари бўйича маълумотнома тайёрлайди, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатига муҳокама қилиш учун киритади, маълумотномада мурожаатлар билан ишлаш бўйича умумий кўрсаткичлар, мурожаатларда энг кўп кўтарилган масалалар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган хато ва камчиликлар, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига, шунингдек давлат ва жамият манфаатларига зарар етказилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида кўриладиган чоралар акс этади;
Бўлим белгиланган тартибда ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
3-боб. Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
7. Бўлим ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
зарур бўлган материаллар ва маълумотларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан сўраш ва олиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш ва унинг натижадорлигини ошириш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишларнинг аҳволини ўрганиш;
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига биноан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг Бўлим ваколатига тегишли масалалар бўйича мажлис ва йиғилишларида иштирок этиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида баён қилинган ҳолатларнинг ҳаққонийлигини аниқлаш учун, зарур бўлган ҳолларда, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларини жалб этиш, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойга чиққан ҳолда кўриб чиқиш;
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида», «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низом талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш;
Бўлимнинг зарур материалларни ва маълумотларни тақдим этиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Бўлим томонидан белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
8. Бўлим:
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Низом талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Вазирлар Маҳкамасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг натижадорлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида»ги 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши;
Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун ҳужжатлар ва материалларни ўз вақтида ва сифатли тайёрланиши учун жавоб беради.
4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
9. Бўлимнинг тузилмасига Бўлим мудири, шунингдек:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмаларида ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис киради;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Бўлим тузилмасига икки нафар инспектор киради.
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Бўлим тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
10. Бўлим ишларига Бўлим мудири раҳбарлик қилади.
11. Бўлим мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
12. Бўлим ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида», «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ва Бўлимнинг иш режалари асосида ташкил этилади.
Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг, унинг Раёсати томонидан тасдиқланган иш режаси асосида шакллантирилади.
Бўлимнинг иш режаси, Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Бўлим мутахассисларининг шахсий иш режалари бўлим мудири томонидан тасдиқланади.
13. Бўлим мудири:
Бўлимга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил қилади ҳамда Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ва ижро интизомининг аҳволи учун шахсан жавоб беради;
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг шахсий, сайёр ва оммавий қабулларини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқилишининг ҳолати ва натижадорлигини тўғрисида тизимли мониторингини ҳамда маълумотлар базасини шакллантиришни таъминлайди;
зарур бўлган ҳолларда, жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма, оғзаки ва электрон мурожаатларини кўриб чиқишда қатнашиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг мансабдор шахсларини жалб этади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига мутахассислар ўртасида функционал вазифаларнинг тақсимотини, шунингдек Бўлимнинг ярим йиллик иш режаси лойиҳасини тасдиқлаш учун киритади, Бўлим мутахассисларининг шахсий иш режаларини тасдиқлайди;
Бўлим мутахассисларининг касбий даражасини ошириш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш чораларини таъминлайди;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларини тушунтириш учун зарур бўлган материаллар ва асосларни сўраб олади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисида Бўлим ваколати соҳасига кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Бўлимнинг тасдиқланган тузилмасига ва лавозимлар жадвалига мувофиқ лавозимларга номзодлар бўйича таклифларни жиддий ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига кўриб чиқиш учун киритади, мутахассисларнинг касбий даражасини ва иш малакасини ошириш бўйича чораларни амалга оширади, шунингдек, уларни рағбатлантириш ва уларга танбеҳ бериш бўйича таклифларни киритади;
Вазирлар Маҳкамасига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Бўлимдан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
14. Бўлим мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилган ҳолда Бўлимнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.
15. Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма мурожаатларни расмийлаштириш, ҳисобга олишни таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан тушган ёзма мурожаатларни таркибий бўлинмаларга ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил ва назорат қилади;
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда натижадорлигини шахсий иш режасига мувофиқ ўрганади, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича уларнинг иш самарадорлигини оширишга доир таклифлар киритади;
материаллар бўйича Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган ёзма мурожаатлар бўйича функционал масалалар ва ҳужжатларга мувофиқ тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда унинг мунтазам тўлдирилиб, янгилаб борилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича умумлаштирилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этиш учун ҳар чоракда тайёрлайди;
материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
16. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассислари томонидан шахсий, сайёр ва оммавий қабулларни ташкил этади;
шахсий иш режасига ёки Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва натижадорлигини ўрганади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва натижадорликни ошириш юзасидан таклифлар киритади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш якунлари бўйича ҳар чораклик ахборотларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тақдим этилишини таъминлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича умумлаштирилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этиш учун ҳар чоракда тайёрлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича электрон ҳужжат айланиш тизимини яратиш, юритиш ва доимий такомиллаштириб боришни таъминлайди;
материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан Вазирлар Маҳкамаси аппаратига тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатларини расмийлаштириш ва ҳисобга олишни таъминлайди ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларига ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил ва назорат қилади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ҳамда натижадорлигини шахсий иш режасига мувофиқ ўрганади, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича уларнинг иш самарадорлигини оширишга доир таклифлар киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларни таркибий бўлинмаларда кўриб чиқиш натижалари бўйича умумлаштирилган материалларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида муҳокама этиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этиш учун ҳар чоракда тайёрлайди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган электрон мурожаатлар бўйича функционал масалалар ва ҳужжатларга мувофиқ тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантиради ҳамда унинг мунтазам тўлдирилиб, янгилаб борилишини таъминлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон мурожаатларини кўриб чиқиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонаси билан доимий ҳамкорлик қилади;
материаллар бўйича Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқларни бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
171. Жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, оғзаки мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис:
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига қабулга келган жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг мурожаатларини расмийлаштириш ва ҳисобга олишни таъминлайди;
жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг шахсий, сайёр ва оммавий қабулларини ташкил қилади;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратига жисмоний ва юридик шахслардан тушган оғзаки мурожаатларни таркибий бўлинмаларга ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолатини ҳар томонлама таҳлил ва назорат қилади;
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш ҳамда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш тизимини такомиллаштириш ва натижадорлигини ошириш юзасидан таклифлар киритади;
шахсий иш режасига ёки Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг топшириғига мувофиқ давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тизимида мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ва натижадорлигини ўрганади;
материалларнинг ўз вақтида сифатли ва ҳаққоний тайёрланиши ҳамда топшириқлар бажарилишининг назоратини таъминлаш учун шахсан жавоб беради;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
(171-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
18. Инспекторлар бўлимда иш юритилишини таъминлайди, мурожаатларни рўйхатга олади, ҳужжатларнинг бўлимдан ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивга сақлаш учун ўз вақтида топширилишини таъминлайди, ўзларига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 апрелдаги 250-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2020 й., 09/20/250/0491-сон)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини ўрганиш
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро ҳокимияти органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини ўрганиш
СХЕМАСИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўлими тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ҳолатини ҳар чоракда кўриб чиқиш
СХЕМАСИ