Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1141-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 4 сентябрдаги 13/9-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3282, 16.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2002 йил 22 апрелдаги 10/4-сон қарори (рўйхат рақами 1141, 2002 йил 16 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 10-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банки Раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 16 март,
5/22-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 16 мартдаги 5/22-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жисмоний шахсларга мўлжалланган облигацияларининг чиқарилиши ва муомаласи тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 12 ва 13-бандларнинг «ж» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. 16-банднинг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«а) агар облигацияда унинг рақами, қиймати ва сотилган санасининг ўзгартирилганлиги ёки қалбакилаштирилганлиги белгилари бўлмаса;».
3. 18-банддан «, банк-агент муҳри билан амалга оширилган қайдларни тасдиқлайди» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 29-банддан «ва банк-агентнинг муҳри билан тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
5. 37-банддан «ва банк-агентнинг муҳри билан тасдиқланган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.04.2019 й., 10/19/1141-4/2900-сон)