LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 2 октябрдаги 9-мб-сонли «2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисидаги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3083-5, 04.11.2019 й.) асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Давлат статистикаси тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Давлат статистика қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 6-мб-сон қарори (рўйхат рақами 3083, 2018 йил 31 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.11.2018 й., 10/18/3083/2143-сон) билан тасдиқланган 2019 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2019 йил 28 февралдаги 1-мб-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот (15-илованинг I бўлими)