13.03.2019 йилдаги 216-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарори)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ганиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 13 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
216-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 12-бандидаги «юридик шахсларни» сўзларидан кейин «ва якка тартибдаги тадбиркорларни» сўзлари қўшилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 2020 йил 16 августдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо-инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Товар консигнация шартларида, банк кафолатномаси ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурталаш полисини тақдим этмасдан экспортчи томонидан чет элдаги корхона номига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палатага аъзо бўлган экспортчининг ўз маҳсулотлари Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига экспорт қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортчининг ўз маҳсулотлари устав жамғармасида экспортчининг улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланадиган корхоналар томонидан вазирлик, идора, уюшма ёки компаниянинг, шунингдек, уларнинг ихтисослаштирилган ташқи савдо фирмалари ва компанияларининг устав жамғармасидаги улушига тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил этган чет элдаги тегишли корхона номига экспорт қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрейд» АЖ, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ, «Ўзагроэкспорт» АЖ ёки «Ўрта Осиё Транс» АЖ томонидан устав жамғармасида ташкилотлар улуши тегишли равишда камида 51 фоизни ташкил қиладиган чет элдаги корхона номига экспорт қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзкимёсаноат» АЖ, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги, «Ўзсаноатэкспорт» АЖ, «Ўзагроэкспорт» АЖ, «Ўзтрейд»АЖ, шунингдек, уларнинг тузилмасига кирувчи ташкилотлар, устав жамғармасида мазкур ташкилотларнинг умумий улуши камида 51 фоизни ташкил қиладиган Қозоғистон Республикасидаги савдо уйлари манзилига етказиб берилиши мумкин».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ва мониторингини юритиш тартиби тўғрисида Низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг бешинчи хатбошидаги «ташкилотлар» сўзи «тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 11 ва 12-бандларнинг учинчи хатбошиларидаги «истеъмолчи ташкилотларни» сўзлари «истеъмолчиларни» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 4-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

______________туманида улгуржи истеъмолчилар томонидан деҳқон хўжаликлари бошлиқлари ва томорқа ер эгаларидан харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари бўйича 20__ йил _______ ҳолатига кўра маълумот

Т/р

Деҳқон хўжалиги, томорқа ер эгаси (Ф.И.О.) (хонадон тартиб рақами)

Маҳсулот тури

Шартномалар

Тўланиши зарур бўлган бўнак миқдори (минг сўм)

Амалда тўланган бўнак (минг сўм)

Амалда топширилган маҳсулотлар

Охирги ҳисоб-китоб учун ҳисобланган (минг сўм)

Шундан

ҳажми (тн)

суммаси (минг сўм)

ҳажми (тн)

суммаси (минг сўм)

тўлангани (минг сўм)

тўланиши зарур бўлгани (минг сўм)

а

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

1.

2.

3.

4.

Жами

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 5-санасигача туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимига маълумот тақдим этиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Улгуржи истеъмолчи

__________________________________

(имзо, муҳр (мавжуд бўлган тақдирда)

Ф.И.О.

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон; 15.05.2020 й., 09/20/283/0587)