01.03.2019 йилдаги 186-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси» АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қошидаги Қимматбаҳо металлар агентлигида қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш ва топшириш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПҚ-4121-сон қарорига мувофиқ, саноат маҳсулотлари, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида фойдаланиладиган қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотиш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, мазкур Низом талабларига мувофиқ «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга қимматбаҳо металларни сотишга рухсат берилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-108-сонли Фармонига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш прогноз параметрларини шакллантиришда саноатда ишлатиладиган маҳсулотлар, заргарлик буюмлари ва бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларга уларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиб, асосланган ҳисоб-китоблар бўйича биржа савдоларида сотиш учун қимматбаҳо металлар ажратиш ҳажмларини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири Б.А. Хўжаев зиммасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
186-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги 186-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом қимматбаҳо металларни биржа савдоларида саноатда ишлатиладиган маҳсулотлар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларни ишлаб чиқарувчиларга сотиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандарт қуймалар (пластиналар) — Ўзбекистон Республикаси, қуймаларни ишлаб чиқарувчи давлатнинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига, шунингдек, товар-хом ашё биржалари (кейинги ўринларда биржалар деб аталади) талабларига мувофиқ бўлган заргарлик буюмлари ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган хом ашё сифатида биржа савдоларида сотиш учун мўлжалланган қимматбаҳо металлар қуймалари (пластиналар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо металлар — Ўзбекистон Республикасининг, шунингдек, ишлаб чиқарувчи давлатнинг техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига мувофиқ бўлган қуймалар, пластиналар, гранулалар ва кукун кўринишидаги олтин, кумуш ва платина;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қимматбаҳо металлар гранулалари — қимматбаҳо металлар аффинажини амалга оширувчи корхоналар томонидан тайёрланадиган, биржа савдоларида заргарлик буюмлари ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга бошланғич хом ашё сифатида соталидаган юмалоқ шаклдаги кристаллаштирилган эритма шаклидаги қимматбаҳо металлар гувалачалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа битими — биржа савдоларининг биржа томонидан қайд этилган натижаси бўйича тузилган, биржа томонидан рўйхатдан ўтказилган биржа товарининг олди-сотди шартномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа аъзолари — биржа томонидан белгиланган тартибда биржа савдоларида иштирок этиш ҳамда дилерлар ва брокерлар сифатида биржа битимларини тузиш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биржа савдоларининг электрон тизими — биржа аъзоларига республиканинг ҳар қандай географик нуқтасидан масофада туриб аниқ вақт режимида биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини берадиган, дастурий-аппарат воситалари мажмуини ўз ичига олган глобал тақсимланган ахборот тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (кейинги ўринларда ҲКП деб аталади) — биржанинг биржа битимлари бўйича клиринг ва ўзаро ҳисоб-китоблар ўтказилишини таъминловчи таркибий бўлинмаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аванс — молиявий маблағлар сотувчилари ва харидорлари томонидан киритиладиган, биржа йиғимини, шунингдек, томонларнинг закалат пулини ўз ичига оладиган сумма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси фиксинги — юзага келган талаб ва таклиф асосида Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси томонидан қўлланиладиган қимматбаҳо металлар нархларини белгилаш ва эълон қилиш тартиботи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қимматбаҳо металларни биржа савдоларида сотиш қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар ёки биржа савдоларининг бошқа иштирокчилари томонидан ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар ёхуд биржа савдоларининг бошқа иштирокчилари — биржанинг етказиб берувчилари норматив ҳужжатлар талабларига ва намунага мувофиқ қимматбаҳо металлардан пластиналар, қуймалар, гранулалар ишлаб чиқарилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмалардан ҳамда бозордаги талаб ва таклиф конъюнктурасидан келиб чиқиб ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан қуйидаги ўлчов оғирлигидаги ўлчов пластиналари, қуймаларни ишлаб чиқарадилар: олтиндан — 5 грамм, 20 грамм, 50 грамм, 100 грамм, 250 грамм, 500 грамм ва 1000 граммли, шунингдек, кумушдан — 100 грамм, 250 грамм, 500 грамм ва 1000 граммли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо металларнинг стандарт пластиналари ва қуймалари юзасида ишлаб чиқарувчининг товар белгиси бўлиши, соф қимматбаҳо металл ва лигатура массаси таркибининг кўрсатгичлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳамда товар-хом ашё биржасининг талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо металлар гранулалари маҳсулотнинг таркиби ва сифатини кўрсатувчи тегишли ёзувлар киритилган оғирлиги ўлчанган ўрамга ўраб жойлаштирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Саноатда ишлатиладиган маҳсулотларни қайта ишлаш қувватига эга бўлган ишлаб чиқарувчилар, шунингдек, юридик шахслар ва якка тадбиркорлар — қимматбаҳо металлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар биржа савдоларида қимматбаҳо металларнинг харидорлари ҳисобланадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқарувчилар савдоларда иштирок этиш учун биржага Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни тақдим этишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар савдоларда иштирок этиш учун биржага Давлат асиллик палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини тақдим этиши керак.
(5-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 834-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Биржа савдолари ҳар куни (душанбадан жумагача) биржа савдолари электрон тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Биржа савдоларида сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қимматбаҳо металлар ҳажмларини шакллантириш, биржа савдоларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Етказиб берувчилар томонидан қимматбаҳо металларни биржа савдоларига қўйиш қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш ҳажмларининг тасдиқланган ҳажмларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли йилга қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш ва тақсимлашнинг тасдиқланган прогнозлари асосида биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотишнинг чораклик ва ойлик прогнозлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо металлар ишлаб чиқарувчилар ҳар ойда жорий ойнинг 25-кунидан кечиктирмасдан маҳсулотларни биржа савдоларида жойлаштириш жадвалини ишлаб чиқадилар ва навбатдаги ой бошлангунига қадар биржага юборадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойлаштириш жадвалларида биржа савдоларида сотиш учун мўлжалланган қимматбаҳо металлар ҳажмлари кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Биржа савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш қонунчилика, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг хизмат кўрсатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдолари ва ҳисоб-китоб-клиринг хизмат кўрсатиш қоидалари биржа, биржа аъзолари, сотувчилар ва харидорлар учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун тўловлар миқдори харидорлар ва сотувчилар учун белгиланган тартибда биржа хизматларига белгиланган тарифлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Харидорлар ва сотувчилар биржа савдоларида биржа билан ёки брокерлар номидан уларнинг трейдерлари томонидан тузилган шартнома асосида дилерлар сифатида мустақил равишда иштирок этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳар бир биржа савдоси бўйича сотувчилар ва харидорларга рухсат бериш ёки четлатиш, шунингдек, биржа савдолари ғолибларини аниқлаш ва биржа битимларини рўйхатдан ўтказиш автоматик тарзда биржанинг электрон биржа савдолари тизими томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Савдога қўйилган, бироқ сотилмаган маҳсулотлар ҳажмлари, шунингдек, бекор қилинган битимлар бўйича ҳажмлар такрорий равишда биржа савдоларига қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдоларида бир ой мобайнида сотилмаган қимматбаҳо металлар ҳажмлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибда сотиб олиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиб бериш биржа етказиб берувчилари томонидан 100 фоизли олдиндан ҳақ тўлаш шартларида амалга оширилади. Қонунчиликка мувофиқ биржа савдоларида сотиладиган қимматбаҳо металларга қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғи солинмайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Маҳсулотнинг бошланғич нархини белгилаш ҳамда биржа савдолари иштирокчилари ва маҳсулотни юклаб берувчилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Қимматбаҳо металларнинг бошланғич нархи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг биржа битими тузилган санадаги курси бўйича миллий валютада Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги тонгги фиксинги асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматбаҳо металларнинг миллий валютадаги бошланғич нархининг ҳисоб-китоблари ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Харидорлар ҲКПдаги ўз ҳисоб рақамларига биржа битимининг мўлжалланаётган суммасининг 1 фоизи миқдоридаги закалатни ўз ичига олган авансни киритадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Харидорлар биржада аванс билан таъминланган ҳажмларда маҳсулот сотиб олиш учун битимлар тузишга ҳақлидирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Олди-сотди шартномаси расмийлаштириш учун биржа томонидан биржа аъзоларига биржа савдолари қоидаларига мувофиқ биржа битимини электрон рўйхатдан ўтказиш санасида тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Харидор ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ 3 иш куни мобайнида тузилган биржа битими бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун етарли бўлган миқдордаги маблағларни биржанинг талаб қилиб олингунгача иккиламчи депозит ҳисоб рақамига ўтказиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. ҲКП ушбу Низомнинг талабларига мувофиқ олди-сотди шартномаси бўйича зарур пул маблағлари тушганидан сўнг бир иш куни мобайнида сотувчининг шахсий кабинетига тўланган битимларнинг реестрини юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Сотувчи ҲКПдан харидор томонидан ушбу Низомнинг 13-бандига мувофиқ олдиндан тўлов амалга оширилганлиги ҳақидаги хабарни олганидан сўнг биржа битимида келишилган етказиб бериш шартлари бўйича 5 иш куни мобайнида харидорга маҳсулотни етказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Сотувчига ҲКП томонидан харидорнинг шахсий ҳисоб рақамига тўланган маблағлар тушганлиги ҳақида битимлар реестрини тақдим қилиш сотувчи томонидан харидорга маҳсулотни юклаб жўнатиш учун асос сифатида хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲКП томонидан харидор ўз мажбуриятларини бажарганлиги факти тасдиқланмасдан сотувчи томонидан маҳсулот юклаб жўнатилган тақдирда, биржа рўйхатдан ўтказилган олди-сотди шартномаси мажбуриятларининг харидор томонидан бажарилмаганлиги учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маҳсулотни юклаш ва олиш факти харидор ва сотувчининг имзолари билан тасдиқланадиган счёт-фактура нусхаси билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Счёт-фактуранинг тақдим қилинган нусхаси ҲКП бир иш куни мобайнида сотувчига хизмат кўрсатувчи банкдаги талаб қилиб олингунгача иккиламчи ҳисоб рақамига маблағларни ўтказиши, шунингдек, битимни ёпиш учун асос ва мажбурият сифатида хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Биржа савдосини ташкил этиш, шартнома мажбуриятларини ижро этиш ва ҳисоб-китоб-клиринг хизмат кўрсатиш жараёнида юзага келадиган низо ва келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Сотувчи ёки харидор томонидан ушбу Низомдан келиб чиқадиган ўз мажбуриятлари бажарилмаган тақдирда, ноҳалол томоннинг закалати жабрланган томоннинг фойдасига ушлаб қолинади. Бунда сотувчидан харидор фойдасига ундириладиган сумма миқдори шартноманинг умумий суммасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар

I босқич

Сотувчи ва харидор ўз танлови бўйича брокер билан шартнома тузади.

Сотувчи, харидор

Заруратга кўра

II босқич

Сотувчининг брокери ёки сотувчининг ўзи шахсий кабинет орқали Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган жадвалга мувофиқ қимматбаҳо металларнинг қўйиладиган ҳажмлари тўғрисидаги ахборотни жойлаштиради.

Сотувчи, биржа

Савдо бошланишидан

1 кун олдин

III босқич

Биржа ўзининг веб-сайтида

биржа савдолари ўтказилиши санаси ва вақти тўғрисидаги ахборотни эълон қилади.

Биржа

Савдо бошланишидан олдин

IV босқич

Биржа савдоларида иштирок этувчи қимматбаҳо металларнинг сотувчиси ва харидори ҳисоб-китоб клиринг палатасида (ҲКП) ўзининг шахсий ҳисоб рақамига савдога қўйиладиган

ва харид қилиш мўлжалланаётган маҳсулот қийматининг 1 фоизи миқдоридаги маблағни закалат сифатида мажбурий тартибда депозитга қўяди.

Сотувчи, биржанинг ҲКПси

Савдо бошланишидан

1 кун олдин

V босқич

Сотувчининг брокери ва харидорнинг брокери ёки сотувчи ва харидорнинг ўзи тузилган битимлар реестри асосида қимматбаҳо металларни сотишга биржа битими тузадилар.

Брокер, сотувчи, харидор

Тузилган битимлар реестри тақдим қилингандан кейин

VI босқич

1. Харидор биржа битими бўйича зарур пул маблағларини биржанинг ҲКПсидаги ўз шахсий ҳисоб рақамига ўтказади.

2. Биржанинг ҲКПси ушбу Низом талабларига мувофиқ тушган суммага сотувчига тўланган битимлар реестрини юборади, бу маҳсулотни харидорга юклаб жўнатиш учун асос бўлади.

3. Маҳсулотнинг юклаб жўнатилиши ва олиниши факти харидор ва сотувчининг имзолари билан тасдиқланган счёт-фактура билан тасдиқланади.

Харидор,
биржанинг ҲКПси,
сотувчи

1. Биржа битими рўйхатдан ўтказилгандан кейин
3 иш куни мобайнида.

2. Харидордан пул маблағлари тушгандан кейин

1 иш куни мобайнида.

3. ҲКПдан тўланган битимлар реестри олингандан кейин
5 иш куни мобайнида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қимматли металл бошланғич қийматининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБ-КИТОБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 грамм қимматбаҳо металлнинг миллий валютадаги нархи қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
PG/UZS = ((PW / Y) * ECB) вергулдан сўнг 2 касрли хонага қадар яхлитланади, бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
PG/UZS — бир грамм учун сўмдаги нарх;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
PW — Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг сўнгги эрталабки фиксинги нархи (АҚШ доллари/тр.унц.);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Y — бир трой унциясининг метрик граммдаги эквиваленти (1 трой унцияси = 31,10348 грамм);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ECB — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси (миллий валютада АҚШ доллари).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2019 й., 09/19/186/2705-сон; 31.12.2020 й., 09/20/834/1700-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.06.2026 й., 06/26/108/0579-сон)