Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2026 15.02.2019 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.06.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 26 июндаги 330-сонли «Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва аҳоли ҳаёт маромини таъминлаш учун молиявий ва моддий рeсурслар захираларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони талабларини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларининг намунавий номенклатураси рўйхатини икки ой муддатда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш юзасидан назоратни ва услубий раҳбарликни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар уч ой муддатда қуйидагиларни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларининг намунавий номенклатураси рўйхатига мувофиқ, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимида бажариладиган функциялар, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар прогнозини инобатга олган ҳолда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захиралари ҳажмини ва номенклатураси рўйхатини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 йилгача бўлган даврда фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини босқичма-босқич яратиш бўйича тегишли комплекс чора-тадбирларни тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов, Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 137-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа ташкилотлар (кейинги ўринларда захира яратувчи органлар деб аталади) томонидан, уларни фавқулодда вазиятлар содир бўлганда шошилинч равишда жалб этиш мақсадида яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ресурслар захирасини қайта тиклаш — моддий захираларни, уларни ҳамда идиши ва қадоғининг белгиланган сақлаш муддати тугаганлиги, сақлаш муддати тугамаган ҳолда идиши бузилиши ёки бошқа сабабларга кўра маҳсулотнинг яроқсиз ҳолга келиши, сифати бузилиши натижасида маҳсулотнинг рўйхатдан чиқарилиши ва бир вақтнинг ўзида унинг миқдорига тенг бўлган худди шундай моддий бойликни унинг ўрнига қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ресурсларни захирадан чиқариш — захирадаги моддий бойликларни муайян шартлар асосида ёки беғараз тарзда олувчига (истеъмолчига) бериш ёки уларни бозорда сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ресурсларни захирадан олиб туриш — моддий захираларни кейинчалик унинг ўрнига шунга ўхшаш бўлган тенг миқдордаги моддий бойликни қайтариш шарти билан олиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захирадаги моддий ресурсларни алмаштириш — стандартлар ва тайёрлаш технологияларининг ўзгариши муносабати билан захирадаги моддий бойликларни чиқариш ва бир вақтнинг ўзида унинг ўрнини шунга ўхшаш ва шунга тенг миқдордаги моддий бойликлар билан тўлдириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ресурсларни масъулиятли сақлаш — томонлардан бири (сақлаб берувчи) иккинчи томон берган моддий ресурсларни сақлаш ва талаб қилинганда бут ҳолда қайтаришни ўз зиммасига олувчи шартномавий муносабатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираси — фавқулодда вазиятларни бартараф этишга мўлжалланган озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечаклар, дори-дармонлар, тиббий техника ва тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, нефть маҳсулотлари, шахсий ҳимоя воситалари ва бошқа моддий ресурсларнинг махсус захиралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун молиявий ресурслар захираси — тегишли захира яратувчи органлар тасарруфидаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда кўзда тутилмаган харажатларни қоплаш учун мўлжалланган пул маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий ресурслар захираларини сақлаш — сақланаётган моддий ресурсларнинг бирламчи ҳолатда сақланишини, шу билан бирга, уларга хизмат кўрсатиш, уларни янгилаш, алмаштиришни таъминлашга йўналтирилган комплекс тадбирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Зарур ҳолатларда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда давлат моддий захиралари ресурсларидан фойдаланиш мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш учун қуйидаги турдаги молиявий ва моддий ресурслар захиралари яратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий моддий ресурслар захиралари — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан республика фавқулодда вазиятларини бартараф этиш ва 500 дан ортиқ одамнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий молиявий ва моддий ресурслар захиралари — базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 1,0 минг баробаридан кўпи билан 5,0 минг баробаригача бўлган миқдорда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши бюджети, тегишли равишда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджетлари ҳисобидан маҳаллий фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва 100 дан кам бўлмаган ва лекин 500 дан ортиқ бўлмаган одамларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг моддий ресурслар захиралари — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотларда бюджет, бюджетдан ташқари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан, бошқа ташкилотларда эса ўз маблағлари ҳисобидан локал фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва 100 кишидан ортиқ бўлмаган одамларнинг ҳаёт фаолиятини таъминлаш учун.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларини яратадиган вазирликлар ва идоралар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан уларнинг Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизимида (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) бажарадиган функцияларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Объектларнинг моддий ресурслар захиралари фуқаро муҳофазаси бўйича тоифага эга бўлган ҳамда хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларда мажбурий тарзда, бошқа ташкилотларда эса содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар хавфи ва манбаларини ҳисобга олган ҳолда ушбу ташкилотларнинг раҳбарлари ихтиёрига кўра яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларининг номенклатураси ва ҳажми, содир бўлиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг прогнози, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш режалари, шунингдек, ҳудуднинг табиий, иқтисодий ва бошқа ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб захирани яратувчи органлар томонидан ишлаб чиқилади ва қуйидагилар билан келишилган ҳолда тасдиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоралар учун — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий ва объектлар учун — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармалари билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озиқ-овқат маҳсулотларининг захиралари фақат маҳаллий моддий ресурслар захираси таркибида яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат моддий захирасини шакллантириш вазифаси юкланган ташкилотлар томонидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захираларининг номенклатурасини ишлаб чиқишда, такрорланишнинг олдини олиш мақсадида, уларга топшириқда белгиланган моддий бойликларни киритмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Айрим моддий ресурсларни (озиқ-овқат маҳсулотлари, нефть маҳсулотлари, қурилиш материаллари ва бошқаларни) сотиб олиш ва сақлаш ўрнига, улар доимо мавжуд ёки муомалада бўлган корхоналар билан шошилинч етказиб бериш (сотиш) юзасидан тегишли шартномалар тузилиши мумкин. Бунда ушбу моддий ресурсларни сотиб олиш, сақлаш ва ушлаб туришга мўлжалланган молиявий маблағлар, зарур бўлган ҳолатларда фойдаланиш учун махсус банк ҳисобрақамларида ташкил этиладиган молиявий ресурслар захирасига мақсадли йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Захирага қўйилаётган моддий ресурслар, агар уларга одамларнинг ҳаёт хавфсизлиги, саломатлиги ва атроф-муҳит муҳофазасига доир талаблар белгиланган бўлса, сақлаш муддати давомида ушбу талабларга мослиги юзасидан мувофиқлик сертификатига эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Аввал фойдаланилган, бироқ соз ва бутловчи қисмлари тўлиқ бўлган махсус жиҳозларни моддий ресурслар захирасига тўплашга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Моддий ресурслар захиралари улар қаерга жойлаштирилганлигидан қатъий назар давлат ёки уларни ташкил этган (сотиб олган) юридик шахснинг мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Моддий ресурслар захираларидан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурслар захиралари ушбу ресурсларни сақлашга мўлжалланган, фавқулодда вазият ҳудудига тезкор етказиб бориш имкони мавжуд бўлган объектларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Моддий ресурслар захираларини сақлашнинг асосий вазифаси, уларни бутун сақлаш муддати давомида миқдор ва сифат жиҳатидан сақлаб туриш ҳамда уларнинг мақсадли фойдаланиш учун доимий тайёрлигини таъминлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Моддий ресурсларнинг миқдор ва сифат жиҳатидан сақлаб туришни таъминлаш уларни масъулиятли сақлашни амалга оширувчи ташкилотлар зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Моддий ресурслар қуйидаги ҳолатларда захирадан чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазиятни бартараф этиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш пайтида ёки шу ҳаракатлар оқибатида юзага келадиган хавфларни бартараф этиш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уларни янгилаш ёки алмаштириш муносабати билан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Чегарадош ёки бошқа ҳудудларда ва объектларда содир бўлган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун моддий ресурсларни захирадан чиқариш, вақтинча фойдаланиш шарти билан, агар бошқа тартиб белгиланмаган бўлса, захира яратувчи орган ва олувчи ўртасида олти ойгача бўлган муддатга тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади. Шартномада вақтинча фойдаланиш учун олинган воситаларни қайтариш тартиби, муддати ва шартлари ҳамда шартнома талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун сарфланган моддий ресурсларни қайта тиклаш тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захирадан ишлатилган барча турдаги ресурслар уч ойдан кўп бўлмаган муддатда қайта тикланади. Моддий ресурсларни қайта тиклаш муддати уларни етказиб бериш шартларини ҳисобга олган ҳолда узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Сақлаш муддати тугаши муносабати билан моддий ресурслар захирасини қайта тиклаш, ушбу захирани яратувчи орган томонидан ҳар йили ишлаб чиқиладиган жадвал асосида сақлаш муддати тугаган моддий ресурсларни ташкилотлар эҳтиёжи учун бериш ёки сотувга чиқариш йўли билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Моддий ресурсларни захирадан чиқариш, уларни вақтинча фойдаланиш шарти билан олиш, қайта тиклаш ва алмаштириш, шунингдек, молиявий ресурслар захирасидан фойдаланиш тегишли вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг — фуқаро муҳофазаси бошлиқларининг қарорлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Локал фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ушбу объектнинг ва юқори турувчи органларнинг моддий ресурслар захираси, маҳаллий фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун — маҳаллий моддий ресурслар захираси, республика фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун — тегишли ҳудудларнинг маҳаллий моддий ресурслар захирасидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолатларда тегишли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг қарорларига асосан локал фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун маҳаллий моддий ресурслар захирасидан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий ва моддий ресурслар захираси етарли бўлмаган тақдирда вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан маблағ ажратилиши юзасидан асослантирилган талабнома билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Моддий ресурслар захиралари билан ишлашда ҳисобга олиш ва ҳисоботни юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Моддий ресурслар захираларини ҳисобга олишнинг асосий мақсади уларнинг миқдор ва сифат жиҳатдан сақлаб туришни таъминлаш, фойдаланилмаётган, белгиланган тартибда сотишга чиқарилиши лозим бўлган воситаларни аниқлаш, мавжуд қолдиқ тўғрисида аниқ маълумотларни олишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Моддий ресурслар захираларини ҳисобга олиш, улар тўғрисида бирламчи ҳужжатларни талаб даражасида расмийлаштириш (номи, сони, нави, маркаси ва ўлчами) ҳамда моддий ресурсларнинг ҳаракати ва сифат (техник) ҳолатининг ўзгаришлари билан боғлиқ барча қайдларни тўғри ва ўз вақтида амалга оширишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Захира яратувчи органлар ҳар йили 1 январдаги ҳолатига фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий захираларнинг мавжудлиги, фойдаланилганлиги ва қайта тўлдирилганлиги тўғрисида ҳисобот (кейинги ўринларда ҳисобот деб аталади) тайёрлашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий захираларнинг мавжудлиги, фойдаланилганлиги ва қайта тўлдирилганлиги юзасидан ҳисоботларни тақдим этиш ушбу Низомга илова қилинган схема асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира фондидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун маблағлар ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира фондидан (кейинги ўринларда захира фонди деб аталади) бюджет маблағларини ажратиш ва ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун захира фонди маблағларидан фойдаланиш юзасидан таклифлар тегишли вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Захира фонди маблағларини ажратиш юзасидан қарорда ажратилаётган маблағларнинг умумий миқдори ҳамда уларни тадбирлар турларига кўра тақсимланиши кўрсатилади, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият ҳудудида қутқарув ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият оқибатида шикастланган объектларда авария-қутқарув ишларини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эвакуация қилинган фуқароларнинг керакли бироқ бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатгача вақтинча яшаши ва овқатланиши учун пунктларни ташкил этиш ва сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига бир марталик моддий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланганларни фавқулодда вазиятнинг зарарли омилларидан муҳофаза қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият ҳудудидан аҳолини эвакуация қилиш ва уларни доимий яшаш жойларига қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудларни ва объектларни муҳофаза қилиш учун вақтинчалик қурилмаларни ташкил этиш ва қуриш, уларни демонтаж қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захира фонди маблағларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда захира фондидан фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун ажратилган маблағларнинг ҳисоби юритилишини ташкиллаштиради ҳамда улардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан назоратни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захира фонд маблағларини олувчилар Ўзбекистон Республикаси Молия ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларига захира фондидан ажратилган маблағлар ишлатилганлиги тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захираларини яратиш, улардан фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги Низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари мавжудлиги, улардан фойдаланилганлиги ва уларнинг қайта тўлдирилганлиги тўғрисида ҳисоботларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқич

Тадбирлар

Масъул ижрочилар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурслар захиралари мавжудлиги, улардан фойдаланилганлиги ва уларни қайта тўлдирилганлиги тўғрисида ҳисоботларни (кейинги ўринларда ҳисоботлар деб аталади)

Идоравий, маҳаллий ва объектнинг захираларини яратувчи ташкилотлар

Ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 январидан кечикмасдан

2-босқич

Ҳисоботларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармаларига тақдим этиш

Маҳаллий ва объектнинг захираларини яратувчи ташкилотлар

Ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 январидан кечикмасдан

3-босқич

Ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тақдим этиш

Идоравий захираларни яратувчи ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари

Ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 20 январидан кечикмасдан

4-босқич

Ҳисоботларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 февралидан кечикмасдан

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/137/2624-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)