Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024 15.02.2019 йилдаги 132-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 01.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол денгизининг суви қуриши натижасида сўнгги йилларда экологик муҳит ва табиий мувозанат бузилиб, иқлим салбий томонга ўзгариб бормоқда. Ушбу ҳудудлардан қум, туз ва чангларнинг ҳавога кўтарилиши ва атроф-муҳитга ёғилиши натижасида Оролбўйи минтақаси ҳудудида яшовчи аҳолига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар етмоқда. Қишлоқ хўжалиги экинлари, боғ ва токзорлар экилган ерларда иккиламчи шўрланишлар кучайиб, ҳосилдорликка салбий таъсир қилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол денгизининг қуриши, айниқса, минтақа халқларининг энг долзарб муаммоси бўлиб қолмоқда. Маълумотларга қараганда, денгиз қуриши ва шўрланишнинг тезлашуви оқибатида сўнгги йилларда 50 минг гектарга яқин экин майдони қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолди. Қуриган денгиз ўрнида 5,5 миллион гектардан ортиқ майдонни эгаллаган «Оролқум» саҳроси пайдо бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу экологик талафотнинг зудлик билан олдини олиш чоралари кўрилмаса, натижаси салбий ва ҳисоблаб бўлмайдиган даражада экологик, ижтимоий ва иқтисодий зарарларга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол денгизининг суви қуриган тубидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш, ушбу ҳудудларда чўл ўсимликларидан «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни самарали ташкил этиш ҳамда глобал иқлим ўзгаришлари ва Орол денгизи қуришининг қишлоқ хўжалиги ривожланиши ва аҳолининг ҳаёт фаолиятига салбий таъсирини юмшатиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол денгизининг суви қуриган тубида «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари (кейинги ўринларда «яшил қопламалар» деб аталади) барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«яшил қопламалар» барпо этиш учун 2019 йил мобайнида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси олдидаги қарздорлиги ҳисобидан босқичма-босқич 100 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилиши тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йил баҳор ва куз мавсумларида «яшил қопламалар» барпо этиш ҳажмлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси «яшил қопламалар» барпо этиладиган ер майдонларини хатловдан ўтказиб, ўрмон хўжаликларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратиб бериш чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Яшил қопламалар» барпо этиш учун истисно тариқасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ўрмон хўжалиги органлари — буюртмачи ва пудратчи этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўрмонлойиҳа» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда «Ўрмонлойиҳа» ДУК деб аталади) — бош лойиҳачи этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «яшил қопламалар» барпо этиладиган ҳудудларни ўрмон хўжаликларининг имкониятидан келиб чиқиб бириктирилишини, «яшил қопламалар» амалга ошириладиган ҳудудларда иҳота ўрмонзорлари ўз муддатида ва сифатли барпо этилиши назорат қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «Ўрмонлойиҳа»ДУК томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрмон хўжаликларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқи асосида ажратиб берилган майдонларда лойиҳа-қидирув ишлари ўтказилишини, ўрмон барпо қилишга яроқли ер майдонларини аниқлаш ва ҳимоя ўрмонзорлари барпо этиш бўйича режа ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режага асосан ўрмон барпо этиш усулларини, ҳар бир ўрмон хўжалиги бўйича ўрмон барпо этишга зарур бўладиган техниканинг сони ва турлари, хомашё ва бажариладиган ишлар ҳажми бўйича смета харажатларининг аниқ ҳисоб-китоби ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режага асосан ҳар бир ўрмон хўжалиги бўйича замонавий технологияларни қўллаган ҳолда ўрмон барпо этиш бўйича ишчи лойиҳалар 2019 йил учун 1 мартгача, кейинги йилларда 1 сентябргача ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йил давомида жами 500 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо этилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотлар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллий бюджетининг прогнозга нисбатан ошириб бажарилган қисми ҳисобига ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида «яшил қопламалар» барпо этишни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари жалб этилиши чораларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги давлат дастури асосида эълон қилинган амалий, илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танлови доирасида Оролбўйи минтақасида экологик ҳолатни яхшилаш, Орол фожиасининг салбий оқибатларини камайтириш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини самарали муҳофаза қилиш ҳамда ўрмон хўжалигини ривожлантириш муаммолари билан боғлиқ фундаментал, амалий, илмий-тадқиқот ва инновацион ишланмаларга белгиланган тартибда экспертиза хулосалари олинганидан кейин грантлар йўналтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг буюртмасига мувофиқ ўрмон хўжаликлари учун талаб этиладиган техника воситалари лизинг асосида етказиб берилиши чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 15 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 февралдаги 132-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол денгизининг суви қуриган ҳудудида 2019 йил баҳор ва куз мавсумларида «яшил қопламалар» барпо этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАЖМЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

минг гектар

Т/р.

Ўрмон хўжаликлари номи

2019 йил:

баҳор мавсумида:

куз мавсумида:

барпо қилинадиган жами «яшил қопламалар»

барпо қилинадиган жами «яшил қопламалар»

шундан:

барпо қилинадиган жами «яшил қопламалар»

шундан:

кўчатдан

уруғдан

кўчатдан

уруғдан

1.

Нукус давлат ўрмон хўжалиги

11,8

0,8

11,0

19,8

1,8

18,0

31,6

2.

Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги

11,8

0,8

11,0

16,8

1,8

15,0

28,6

3.

Эллиқаъла давлат ўрмон хўжалиги

11,8

0,8

11,0

21,8

1,8

20,0

33,6

4.

Бўзатов давлат ўрмон хўжалиги

14,1

1,1

13,0

22,8

2,8

20,0

36,9

5.

Чимбой давлат ўрмон хўжалиги

17,1

1,1

16,0

22,8

2,8

20,0

39,9

6.

Қораўзак давлат ўрмон хўжалиги

17,1

1,1

16,0

22,8

2,8

20,0

39,9

7.

Тахтакўпир давлат ўрмон хўжалиги

14,1

1,1

13,0

20,8

2,8

18,0

34,9

8.

Мўйноқ давлат ўрмон хўжалиги

23,4

1,4

22,0

33,2

3,2

30,0

56,6

9.

Беруний давлат ўрмон хўжалиги

10,8

0,8

10,0

13,8

1,8

12,0

24,6

10.

Хўжайли давлат ўрмон хўжалиги

11,8

0,8

11,0

19,8

1,8

18,0

31,6

11.

Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги

10,8

0,8

10,0

14,8

1,8

13,0

25,6

12.

Нукус махсус давлат ўрмон хўжалиги

8,8

0,8

8,0

15,8

1,8

14,0

24,6

13.

Қозоқдарё давлат ўрмон ов хўжалиги

13,3

1,3

12,0

17,8

2,8

15,0

31,1

14.

Қўнғирот давлат ўрмон ов хўжалиги

14,3

1,3

13,0

22,8

2,8

20,0

37,1

15.

Шуманай давлат ўрмон хўжалиги

4,5

0,5

4,0

7,2

1,2

6,0

11,7

16.

Қонликўл давлат ўрмон хўжалиги

4,5

0,5

4,0

7,2

1,2

6,0

11,7

Жами:

200,0

15,0

185,0

300,0

35,0

265,0

500,0

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.02.2019 й., 09/19/132/2620-сон)