2-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Амалга ошириш шакли |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишларининг натижадордигини ошириш, илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ва тижоратлаштиришни фаоллаштириш | ||||
|
1. |
Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқот ишлари натижалари амалиётга жорий этилишини тизимли ташкил этиш. |
Идоралараро тасдиқланган илмий тадқиқотларни бажариш концепцияси |
2019 йил февраль |
Фанлар академияси, |
|
2. |
Яратилаётган қишлоқ хўжалиги машиналарининг тажриба ва макет нусхаларини тайёрлаш учун замонавий конструкторлик бўлимига эга бўлган тажриба цехини ташкил этиш. |
Келишилган таклиф |
2019 йил апрель |
Фанлар академияси, |
|
3. |
Ишлаб чиқаришга тайёр илмий ишланмалар рўйхатини шакллантириш. |
Келишиб тасдиқланган рўйхат |
2019 йил апрель |
Фанлар академияси, |
|
4. |
Илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш ва тижоратлаштириш чораларини кўриш. |
Ҳар бир ишланма бўйича келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар |
2019 йил июль |
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, |
|
5. |
Хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг машина ва механизмлари намуналарини адаптацион синовларидан ўтказиш. |
Чора-тадбирлар |
2020 йил январь |
Фанлар академияси, |
|
II. Моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий лабораторияларни ташкил этиш, бутловчи қисмлар ва сарфлаш материаллари билан узлуксиз таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларини изчил жорий этиш | ||||
|
6. |
Маъмурий бино ва лаборатория корпусларини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш. |
Лойиҳа таклифи |
2019 йил февраль |
Фанлар академияси, |
|
7. |
Замонавий лабораторияларни ташкил этиш, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва бутловчи қисм ҳамда сарфлаш материаллари билан таъминлаш. |
Лойиҳа таклифи |
2019 йил апрель |
Фанлар академияси, |
|
8. |
Мавжуд ахборот-коммуникация воситалари тизимини янгилаш. |
Келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар графиги |
2019 йил август |
Фанлар академияси, |
|
9. |
Бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни базавий молиялаштиришга ўтказиш. |
Вазирлар Маҳкамасининг қарори |
2019 йил сентябрь |
Фанлар академияси, |
|
10. |
Илмий-тадқиқот фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш. |
Келишиб тасдиқланган чора-тадбирлар жадвали |
тасдиқланган жадвал бўйича |
Фанлар академияси, |
|
III. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасидаги ташкилот, корхона, илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан ўзаро алоқаларни кучайтириш ва ҳамкорликнинг самарадорлигини ошириш | ||||
|
11. |
Институт докторантурасида турдош илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари учун илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлаш. |
Ташкилот кенгашининг қарори |
2019 йил |
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
|
12. |
Бажарилаётган илмий муаммоли мавзулар бўйича тузилган илмий-ижодий гуруҳ таркибида докторантлар улуши 10 фоиздан кам бўлмаслигини таъминлаш. |
Ташкилотнинг буйруғи |
ҳар йили январь ойида |
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
|
13. |
Ишлаб чиқариш корхоналари билан илмий ишланмалар амалиётга жорий этилишини таъминловчи ҳамкорликни мустаҳкамлаш. |
Истеъмолчиларга тақдим этиладиган лойиҳалар таклифи |
2019 йил март |
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ, қишлоқ хўжалиги машинасозлик корхоналари |
|
IV. Хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш ва жаҳон бозорларида рақобатбардош қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқарилишини фаоллаштириш | ||||
|
14. |
Хорижий стажировкаларни ташкил этиш учун ёш олимлар ва илмий ходимлар ҳамда етакчи хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари рўйхатини шакллантириш. |
Келишиб тасдиқланган жадвал |
2019 йил февраль |
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
|
15. |
Ёш олимлар ва илмий ходимлар хорижий илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида стажировкадан ўтишини таъминлаш. |
Хорижий муассасалар билан тузиладиган шартномалар |
тасдиқланган жадвалга мувофиқ |
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
|
16. |
Илмий ходимлар учун семинар ва тренинглар ўтказиш учун хорижий мутахассис ва олимларни жалб этиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2019 йил март |
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
|
17. |
Халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грантларини кенг жалб қилиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2019 йил апрель |
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
|
18. |
Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва докторантларга маслаҳатчилик қилиш учун PhD илмий даражасига эга хорижий олимларни жалб қилиш. |
Чора-тадбирлар режаси |
2019 йил август |
Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги |
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Объектлар номи |
Қурилган йили |
Кадастр рақами |
Майдони, |
Жойлашган жойи |
|
1 |
2-маъмурий бино лаборатория бокслари, бостирмаси ва қоровулхонаси билан |
1981 |
11 — 15 — 10 — 03 — 02 — 2104 |
20793,56 |
Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шаҳарчаси, «Шодлик» маҳалласи |
|
2 |
Иссиқхона мажмуаси, қоровулхонаси билан |
2008 |
10 — 15 — 10 — 03 — 02 — 0314 |
20000,0 |
Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Гулбахор шаҳарчаси, «Шодлик» маҳалласи |
4-ИЛОВА