Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва «Электрон парламент» тизимини янада ривожлантириш доирасида норма ижодкорлиги жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун компьютер техникаси, сервер ва коммуникация ускуналари, шунингдек, дастурий таъминлаш рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси билан келишган ҳолда, зарурат бўлганда, ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси билан келишган ҳолда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун энг яхши таклифларини танлаш асосида ушбу қарорга иловада кўрсатилган компьютер техникаси, сервер ва коммуникация ускуналарини, дастурий таъминлашни етказиб беришга етказиб берувчилар ва пудрат ташкилотларини аниқласин;
ушбу қарор билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ 2018 йил 25 декабргача — компьютер техникаси, 2019 йил 1 февралгача — сервер ва коммуникация ускуналари, шунингдек, дастурий таъминлаш —кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси аппаратига бепул берилган ҳолда белгиланган тартибда етказиб берилиши ва ўрнатилишини ташкил этсин.
4. Қуйидагилар:
компьютер техникасини харид қилиш ва ўрнатишга — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сервер ва коммуникация ускуналарини, дастурий таъминлашни харид қилиш ва ўрнатишга — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ахборот-коммуникация инфратузилмасини модернизация қилиш учун ушбу қарорга иловада кўрсатилган компьютер техникаси, сервер ва коммуникация ускуналари, дастурий таъминлаш, шунингдек, унга Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва етказиб берувчилар ва/ёки пудратчилар томонидан олиб кириладиган эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар 2019 йил 1 августгача бўлган муддатда божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона йиғимлари бундан мустасно).
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Д.А. Кучкаров ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 19 декабрь,
1035-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2018 й., 09/18/1035/2352-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)