Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026 14.12.2018 йилдаги 1018-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 03.07.2026
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича «Тараққиёт» республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 30 майдаги ПҚ-3755-сон қарорини ижро этиш юзасидан, истиқболли бошқарув кадрлари салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқа органларининг кадрлар захирасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича «Тараққиёт» республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда давлат ташкилотлари деб аталади) танлов финалининг камида уч нафар иштирокчиси кадрлар захирасига киритилишини ҳамда тегишли давлат ташкилотининг марказий аппаратида ва таркибий бўлинмаларида, қоидага кўра, бўш турган раҳбарлик лавозимларига биринчи навбатда ишга жойлаштирилишини таъминлайдилар;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича «Тараққиёт» республика танловининг (кейинги ўринларда танлов деб аталади) финали иштирокчиларига, агар улар давлат ташкилотларига ишга жойлашса, ишга қабул қилинган кунидан бошлаб дастлабки 12 ой давомида тегишли давлат ташкилоти маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида устама тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси танлов финали иштирокчиси давлат ташкилотларига ишга жойлаштирилиши ва касби бўйича фаолияти юзасидан доимий мониторинг олиб борилишини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш.Д. Кудбиев ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1018-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1018-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича «Тараққиёт» республика танлови финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини шакллантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари (кейинги ўринларда давлат ташкилотлари деб аталади) томонидан истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича «Тараққиёт» республика танлови (кейинги ўринларда танлов деб аталади) финали иштирокчилари орасидан бошқарув кадрлари захирасини (кейинги ўринларда кадрлар захираси деб аталади) шакллантириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Танлов финали иштирокчилари фуқароларнинг бошқа тоифалари учун назарда тутилган кадрлар захирасига танлов тартиботларидан ўтмаган ҳолда давлат ташклотининг кадрлар захирасига киритилиши лозим ва бошқарув ходимларининг танловдаги номинация соҳаларига мос келадиган бўш турган, қоида тариқасида, раҳбарлик лавозимига танловсиз қабул қилиниш (тайинланиш) ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Истиқболли бошқарув кадрларини танлаш бўйича «Тараққиёт» республика танлови ўтказилишини ташкил этувчи Республика комиссияси (кейинги ўринларда Республика комиссияси деб аталади) томонидан «taraqqiyot-tanlov.uz» махсус веб-сайтида танлов натижалари жойлаштирилган кундан бошлаб уч йилдан ортиқ вақт мобайнида танлов финали иштирокчилари давлат ташкилотининг кадрлар захирасида туриши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар танловнинг финали иштирокчиси бирор-бир лавозимни эгаллаган ҳолда давлат ташкилотининг кадрлар захирасига киритилган бўлса, ўз номинацияси соҳасига мос келадиган бўш ўрин очилса, лавозими ошиши учун устувор ҳуқуқдан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Танлов финалининг иштирокчиси бир вақтнинг ўзида иккитадан ортиқ бўлмаган давлат ташкилотининг, шу жумладан, ўзи ишлаётган ташкилотнинг кадрлар захирасига киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Танлов финалининг иштирокчилари давлат ташкилотига ишга жойлаштирилса, уларга ишга қабул қилинган кунидан бошлаб дастлабки 12 ой мобайнида тегишли давлат ташкилотларининг маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 10 фоизи миқдорида устама тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кадрлар захирасига киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танлов финали иштирокчилари иштирокидаги кадрлар захираси тузиладиган давлат ташкилотининг лавозимлари рўйхати ҳар йили ташкилот кадрлар хизмати томонидан 1 декабрдан кечикмай қуйидаги лавозимлар бўйича алоҳида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилоти раҳбарлари (раҳбар ўринбосарлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилоти таркибий бўлинмалари раҳбарлари (раҳбарлар ўринбосарлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари (раҳбарлар ўринбосарлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилоти марказий аппаратининг бош бошқармалари, бошқармалари бўлимлари, шуъбалари бошлиқлари (бошлиқларнинг ўринбосарлари) ва бош мутахассислари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташкилотининг кадрлар захираси тузиладиган лавозимлар рўйхати давлат ташкилотининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак, унинг фаолияти тартибида ўзгача тартиб назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат ташкилоти:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«taraqqiyot-tanlov.uz» махсус веб-сайтига жойлаштирилган Республика комиссияси маълумотлари асосида ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган мазкур ташкилотдаги лавозимларни эгаллайдиган кадрлар захирасига киритиш учун танлов финали иштирокчиларининг шахсий рўйхатини шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган лавозимларни эгаллайдиган кадрлар захирасига киритиш тўғрисидаги шахсий таклифни (офертани) ёки тегишли бўш ўринлар мавжуд бўлса, таклиф этилаётган лавозимларни ва ҳар бир лавозим бўйича меҳнат шартномасининг асосий шартларини кўрсатган ҳолда ишга жойлаштириш (ишга қабул қилиш) тўғрисидаги таклифни финал иштирокчиларининг манзилига ёзма шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Кадрлар захирасига киритиш учун танлов финали иштирокчисининг ёзма розилигини олгач давлат ташкилоти ушбу шахсни кадрлар захирасига киритиш тўғрисида фармойиш берувчи ҳужжатни (буйруқ) чиқаради ва ушбу ҳужжатнинг нусхасини танлов финали иштирокчисига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов финали иштирокчиси давлат ташкилотидаги бўш лавозимга ишга жойлашишга рози бўлса, у билан уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда, белгиланган тартибда меҳнат шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов финали иштирокчисининг ёзма розилиги ёхуд кадрлар захирасига кириш ва (ёки) бўш лавозимга ишга жойлашиш ҳақидаги таклифни рад этиши давлат ташкилотига электрон шаклда юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов финали иштирокчиси манзилига шахсий таклиф (оферта) юборилгандан кейин у икки ой давомида кадрлар захирасига киришга ва (ёки) бўш лавозимга ишга жойлашишга ёзма розилик бермаса, у таклифни рад этган деб баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Кадрлар захирасида бўлиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Кадрлар захирасига киритилган танлов финали иштирокчилари жумласига кирадиган шахслар билан бевосита иш олиб бориш давлат ташкилотининг кадрлар хизмати томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташкилотининг раҳбари кадрлар захираси билан ишлашга умумий раҳбарлик қилади ва бунинг учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кадрлар захираси билан ишлаш давлат ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланадиган ходимларни касбий юксалтиришга доир давлат ташкилотининг дастурига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ташкилотининг ходимларни касбий юксалтиришга доир дастури профессионализмни ошириш ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича шахсий режалар (кейинги ўринларда шахсий режа деб аталади) асосида шакллантирилади. Шахсий режада кадрлар захирасига киритилган шахс зарур назарий ва амалий билимларни эгаллаши, бўлажак иш хусусиятини чуқур ўзлаштириши, давлат ташкилоти олдида турган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда ташкилотчилик кўникмаларини ишлаб чиқиши учун имкон берадиган аниқ тадбирлар назарда тутилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий режада қуйидаги иш шаклларидан фойдаланилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарувни ташкил этишнинг замонавий усулларини, иқтисодиёт ва қонун ҳужжатларини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотининг вазифалари доирасига кирадиган айрим масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар захирасига киритилган финал иштирокчисига мўлжалланган лавозим бўйича мажбуриятларни вақтинчалик бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар захирасига киритилган танлов финали иштирокчисига мўлжалланган лавозимларнинг мутахассислигига мувофиқ билим соҳалари бўйича энг янги ютуқлар билан танишиш ва амалий кўникмалар олиш мақсадида конференциялар, кенгашлар, семинарлар, ишчи гуруҳлар ва бошқа коллегиал органлар ишида иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов финали иштирокчисининг кадрлар захирасида бўлиши бўйича шахсий режаси унинг фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиб шакллантирилади ва давлат ташкилотининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Танлов финали иштирокчиси кадрлар захирасида бўлиш даврида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мос келадиган бўш ўринлар очилган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда ушбу бўш ўринларнинг мавжудлиги ҳақида ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотининг тегишли низомларида назарда тутилган тартибда, шу жумладан, қўшимча касбга ўқитиш шаклида касбга қайта тайёрлашдан ва малака оширишдан бепул ўтиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилоти томонидан ўтказиладиган тадбирларда (бундан давлат ташкилотининг мансабдор шахсларигина иштирок этадиган кенгашлар мустасно), шу жумладан, конференциялар, семинарлар, тажриба орттириш ишларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танлов финали иштирокчисининг шахсий режасига киритилган тадбирларни амалга ошириш харажатлари кадрлари захирага киритилган давлат ташкилоти томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кадрлар захирасида бўлиш даврида танлов финали иштирокчиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланган профессионализмни ошириш ва кўникмаларни ривожлантириш шахсий режасини бажариши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга жойлашганлиги ёки шахсий сабаблар туфайли кадрлар захирасида бўлишни тўхтатиши ҳақида кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилотини ўз вақтида огоҳлантириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Танлов финали иштирокчиси қуйидаги ҳолатларда кадрлар захирасидан чиқиб кетади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар захирасига киритилмаган бошқа давлат ташкилотига ўтиш (лавозимга тайинланиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилоти билан меҳнат шартномасини тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов финали иштирокчисининг кадрлар захирасига киритилган давлат ташкилотидаги бўш лавозимга ишга жойлашишдан ёзма равишда воз кечиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 3-бандида назарда тутилган кадрлар захирасида бўлиш муддати тугаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотининг раҳбари томонидан танлов финали иштирокчисининг малакасизлиги туфайли ушбу ташкилотга ишга жойлашишга мос эмас деб топилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов финали иштирокчисининг суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов финали иштирокчисига нисбатан суднинг айблов ҳукми чиқарилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низомга риоя этилиши юзасидан давлат ташкилоти раҳбарлари ва кадрлар хизмати жавоб беради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1018/2326-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)