1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.10.00 Иқтисодий ислоҳотлар соҳасида давлат бошқаруви;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш соҳасидаги ишларнинг таҳлили молиявий нобарқарор корхоналар сони ошиб бораётганини, кўрилаётган чоралар эса кутилган самарани бермаётганини кўрсатмоқда. Корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг ҳуқуқий асослари таҳлили қуйидаги бир қатор ечилмаган масалалар мавжудлигидан далолат беради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, тартибга солишда камчиликлар мавжуд. Молиявий соғломлаштириш бўйича тадбирларнинг маълумот йиғишдан мониторинг қилишгача бўлган босқичидаги барча масалаларни қамраб олувчи ягона ҳужжат шу пайтга қадар қабул қилинмаган, мавжуд ҳужжатлар эса жараённинг фақат муайян босқичларини тартибга солади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, корхоналар томонидан қабул қилинаётган бизнес режаларнинг молиявий соғломлаштиришнинг белгиланган нормативлари билан зарурий боғлиқлиги мавжуд эмас. Корхоналарнинг бошқарув органлари ўз фаолиятида молиявий соғломлаштириш нормативларига мувофиқликни текшириб кўрмаяпти ва корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда уларни ҳисобга олишмаяпти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси» тушунчаси тавсифи, унинг мазмунига оид талаблар, ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш тартиби мавжуд эмас. Молиявий соғломлаштириш йўл хариталари 2011 йилдан буён ишлаб чиқилаётган бўлишига қарамай, уларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва мониторинг қилиш бўйича норматив база ҳозиргача яратилмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга хўжалик бирлашмалари ва ҳокимликлар жалб қилинмаган. Норматив база йўқлиги сабабли тармоқ идоралари ва ҳокимликлар «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда номигагина иштирок этмоқда ва уларда белгиланган чора-тадбирларнинг ижрочиларидан бири бўлиб қолмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, молиявий соғломлаштириш бўйича амалдаги ҳуқуқий меъёрларнинг корпоратив бошқарув ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари доирасида кенг қўлланилиши таъминланмаяпти. Охирги йиллардаги тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш таҳлили динамикаси тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жорий қилиш кўлами камайганлигини кўрсатмоқда. Ҳолбуки, ушбу чора кредиторларнинг қарзларини қайтариш ва корхоналарни молиявий соғломлаштириш нуқтаи назаридан анча самарали ҳисобланади.
(муқаддиманинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, ҳар томонлама кўмаклашиш, уларнинг молиявий нобарқарорлиги сабабларини тезкор равишда аниқлаш ва барқарор ишлаши учун олдиндан тегишли чора-тадбирлар кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш Регламенти 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар раҳбарлари, шунингдек, давлат номидан давлат иштирокидаги корхоналарнинг акциядори (улушдори, таъсисчиси) ҳуқуқини амалга оширувчи шахслар зиммасига корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва уларнинг сўзсиз амалга оширилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўзлари акциядор (улушдор) бўлган хўжалик жамиятларида тўловга қобилиятсизлик аломатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда ушбу жамиятлар бошқарув органлари таклифи асосида белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини қўллаш бўйича иқтисодий судларга мазкур корхоналарнинг қарзларини сўндириш ва уларни молиявий соғломлаштириш назарда тутилган мурожаатлар киритилишини таъминласинлар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Ш. Шарипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 14 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1013-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Ушбу Низом давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун (кейинги ўринларда таҳлил қилиш деб айтилади) Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги деб айтилади) маълумотларни тақдим этиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомга мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик жамиятлари (кейинги ўринларда корхоналар деб айтилади) таҳлил қилиш объекти ҳисобланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Таҳлил қилиш учун маълумотлар мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схемада кўрсатилган давлат органлари маълумотлар базаси орқали электрон ҳамкорликда тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотлар тақдим қилганлик учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Таҳлил қилиш учун маълумотларни шакллантириш ва тақдим этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давактив агентлиги ҳар чоракда, келгуси ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан таҳлил қилиш объектлари тўғрисидаги қуйидаги маълумотларни олади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан ташкил этилган корхоналар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахсларнинг ягона давлат реестридан чиқарилган корхоналар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фонди (устав капитали)даги давлат улуши тўлиқ бегоналаштирилган корхоналар рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давактив агентлиги мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган маълумотларни олгандан кейин уч иш куни мобайнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар рўйхатини янгилаш ва солиштиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасига бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича уч ойдан ортиқ солиқ қарзига эга бўлган давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда маълумотларни олиш учун юборади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давактив агентлиги ходимлари томонидан давлат иштирокидаги корхоналар бўйича мазкур Низомда келтирилган маълумот ва ахборотлардан ташқари бошқа маълумот ва ахборотлар талаб қилинишига йўл қўйилмайди (қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Маълумотлар тақдим этилишини техникавий таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Низомда кўрсатилган давлат органлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга мувофиқ маълумотларни тақдим этиш учун барча зарур тадбирларни амалга оширишни, шу жумладан дастурий-техник ва коммуникация жиҳозларини (шу жумладан, таркибий бўлинмаларида) узлуксиз ишлаши учун молиялаштиришни таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга мувофиқ ҳисоботларни тайёрлаш, шунингдек, ўз вақтида тақдим қилиш учун дастурий-техник ва коммуникация жиҳозларининг узлуксиз ишлаши учун ўз ходимларидан масъул шахслар тайинлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот-коммуникация ва инновацион технологияларнинг ривожланишидан келиб чиқиб, ўзаро келишган ҳолда маълумотларни тақдим этиш учун мазкур Низомда келтирилган тартибга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар

8. Давактив агентлиги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича вазифа ва функцияларни бажариш мақсадида:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли маълумотлар базасини шакллантириш учун олинган маълумотлардан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил ишларини амалга ошириш учун таркибий бўлинмаларига шаклланган маълумотлар базасидан фойдаланиш имкониятини беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил натижалари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органларига маълумотларни юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давактив агентлиги корхоналар молиявий-иқтисодий ҳолатининг таҳлили натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ҳуқуқига эга. Корхоналарнинг бошланғич статистик ахборотлари ва молиявий маълумотлари ошкор этилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маълумотларнинг ўз вақтидалиги ва ишончлилигига уларни тақдим этган давлат органлари жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Маълумотлар Давактив агентлигига тақдим этилмаса ёки ўз вақтида тақдим этилмаса, ушбу маълумотларнинг тақдим этилиши учун масъул бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМА

«Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» 2-шакл бўйича молиявий ҳисобот;
тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддати ўтган бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдида кредиторлик қарздорлиги мавжуд корхоналар тўғрисида маълумот
ҳисоботларни тақдим этиш учун қонунчиликда белгиланган муддатдан кейин беш иш кунидан кечиктирмай
4-босқич
Давактив агентлиги
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш
ҳисоботларни тақдим этиш учун қонунчиликда белгиланган муддатдан кейин беш иш кунидан кечиктирмай
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича уч ойдан ортиқ солиқ қарзига эга бўлган давлат иштирокидаги корхоналар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪЛУМОТЛАР

млн. сўм
Т/р
Корхонанинг номи
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарз
Изоҳ
жами
шундан
уч ойдан ортиқ
ҳисобланган пеня
бюджетга тўловлар бўйича
давлат мақсадли жамғармаларга тўловлар бўйича
жами
шундан
жами
шундан
уч ойдан ортиқ
ҳисобланган пеня
уч ойдан ортиқ
ҳисобланган пеня
1.
2
3 (6+9)
4 (7+10)
5 (8+11)
6
7
8
9
10
11
12
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЕГЛАМЕНТИ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Регламент давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш (кейинги ўринларда таҳлил деб аталади) тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Таҳлил иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночорлик аломатларини аниқлаш ҳамда келгусида молиявий соғломлаштириш, давлат активларини сотиш ёки тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини қўллаш бўйича таклиф тайёрлаш мақсадида мазкур Регламентга иловада келтирилган тартибда ўтказилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикасининг Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ маълумотларни шакллантириш якуни бўйича ҳар чоракда таҳлил ўтказади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Регламентга мувофиқ, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъектлар (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) таҳлил объекти ҳисобланади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши мавжуд бўлмаган хўжалик жамиятлари бошқарув органларининг қарорига кўра жамиятнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш учун мазкур Регламент қоидаларини татбиқ этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Корхоналар молиявий-иқтисодий аҳволининг асосий кўрсаткичлари (мезонлари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Таҳлил учун қуйидаги асосий кўрсаткичлар (мезонлар) қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўлов қобилияти ёки қоплаш коэффициенти — Тқк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти — Ўак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) активларнинг ва харажатларнинг рентабеллилик коэффициенти — Арк, Хрк.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, қуйидаги қўшимча кўрсаткичлар ҳам қўлланилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти — Ўқк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти — Қфк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тўлаш муддати келган кундан бошлаб уч ойдан ортиқ муддат ўтган пулли мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича муддати ўтган кредиторлик қарзлари қонун ҳужжатлари ёки шартномаларга мувофиқ мажбурий тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлар ва кредиторларнинг пулли мажбуриятлар бўйича талабларини амалга ошириш юзага келган вақтдан бошлаб корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотлар тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида белгиланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тўлов қобилияти (қоплаш) коэффициенти корхонанинг нафақат дебиторлар билан ўз вақтида ҳисоб-китоб қилиш ва тайёр маҳсулотни қулай шароитда сотиш шарти билан, балки бошқа моддий жорий (айланма) маблағлар элементлари шароитида баҳоланувчи қисқа муддатли мажбуриятларни тўлаш имкониятларига эгалигини кўрсатади. Коэффициентнинг камайиши корхона тўлов имкониятларининг пасайганлигини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:

Агар тўлов қобилияти коэффициенти ҳисобот даврининг якунига келиб 1,25 қийматидан паст бўлса, шу кўрсаткич бўйича корхона тўловга қодир эмас, деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти молиявий барқарорлик, корхона эгалари ва кредиторлар манфаатларига мос келиши учун зарур бўлган корхонанинг ўз айланма маблағлари мавжудлигидан далолат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А1 — узоқ муддатли активлар (асосий маблағлар, номоддий активлар, капитал қўйилмалар ва бошқалар) баланс активининг I бўлим, 130-сатри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
П1 — ўз маблағларининг манбалари (устав капитали, захира капитали, қўшимча капитал, тақсимланмаган фойда ва бошқалар) баланс пассивининг I бўлим, 480-сатри;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уқк2 — узоқ муддатли активларни шакллантиришга йўналтирилган узоқ муддатли қарз ва кредитлар (бухгалтерия балансининг 570 ва 580-сатрлари бўйича ҳисоблаб чиқарилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу каср сурати корхона ўз маблағлари суммасининг қанча қисми айланма маблағларга йўналтирилгани, махражи — барча айланма маблағлар суммасини кўрсатади. Ушбу коэффициентнинг энг кам қиймати — 0,2.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ўз айланма маблағлари билан таъминланганлик коэффициенти ҳисобот даври охирида 0,2 дан кам қийматга эга бўлса, у ҳолда корхона ўз айланма маблағлари билан таъминланмаган саналади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Харажатлар ва активларнинг рентабеллик коэффициенти корхонанинг молия-хўжалик фаолиятининг фойдалилик (зарарлилик) даражасини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Харажатлар рентабеллиги коэффициенти қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,05 дан паст чиқса, корхона паст рентабелли (монопол корхоналардан ташқари) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти (жорий молиявий мустақилликда) қарз маблағларини ўз манбалари орқали қайтариш билан таъминланганлик даражасини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коэффициент қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўқк =
П1
П2 - Умм
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ўз ва қисқа муддатли қарз маблағларининг нисбат коэффициенти ҳисобот даври якунида 1 дан паст қийматга эга бўлса, бу ҳол корхонада молиявий таваккалчилик мавжудлигидан гувоҳлик беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Коэффициентнинг пасайиб бориши корхона молиявий таваккалчилигининг ошиб боришини кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини билдирувчи кўрсаткичдир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Qлойиҳа — белгиланган вақт давомида асосий технологик ускуналардан тўлиқ фойдаланиш ва белгиланган иш режимига риоя қилиш орқали эришиш мумкин бўлган маҳсулот ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш)нинг таққосланадиган қиймат кўринишидаги энг кўп ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Qижара — ижарага берилган қувватларга тўғри келувчи маҳсулот (таққосланадиган) ҳажмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Qконсерв. — консервация қилинган қувватларга тўғри келувчи маҳсулот (таққосланадиган) ҳажмлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш коэффициенти ҳисобот даврида 0,5 дан ёки ўртача тармоқникидан паст бўлса, у ҳолда корхонанинг ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражаси паст ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти асосий фонднинг давр учун эскириш улушини билдирувчи кўрсаткич бўлиб, асосий воситаларнинг бошланғич нархига нисбатан эскириш қиймати асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Э — асосий воситаларнинг эскириши — баланс активининг 011-сатри,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
А — асосий воситаларнинг дастлабки қиймати — баланс активининг 010-сатри.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар асосий воситаларнинг эскириш коэффициенти кўрилаётган давр охирида 0,5 қийматидан ошса, корхонанинг асосий воситалари сезиларли даражада эскирган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Регламент билан тасдиқланган иқтисодий ночорликни аниқловчи коэффициентларнинг меъёрий аҳамияти иқтисодиётнинг барча соҳалари учун ягона саналади, бироқ муайян соҳаларнинг ўзига хослигини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган ҳолда уларни ҳисоблаш усули ўзгартирилиши мумкин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Корхоналарни гуруҳларга ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Иқтисодий ҳолатига кўра корхоналар қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иқтисодий барқарор;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иқтисодий таваккалчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) иқтисодий ночор:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Иқтисодий барқарор гуруҳига иқтисодий таваккалчилик ва иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлмаган корхоналар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иқтисодий таваккалчилик гуруҳига мансуб корхоналар қуйидаги белгилар мавжудлиги асосида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабеллик белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 10-бандида кўрсатилган молиявий таваккалчилик белгиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 11-бандида кўрсатилган ишлаб чиқариш қувватларидан паст даражада фойдаланиш белгиси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Иқтисодий ночор гуруҳига кирувчи корхоналар пулли мажбуриятлар ва мажбурий тўловлар бўйича уларни тўлаш кунидан уч ойдан ортиқ муддат ўтган кредиторлик қарзларининг мавжудлигига қараб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:

а) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган корхоналарга қуйидаги мезонлар билан таснифланадиган корхоналар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси мавжуд бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгиси мавжуд бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабелли (зарар билан ишлаётганлик) белгиси мавжуд бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган корхоналарга қуйидаги мезонлар билан таснифланадиган корхоналар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий тўловга қобилиятсизлик аломати мавжуд бўлган;
(17-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 7-бандида кўрсатилган тўловга қодир эмаслик белгиси мавжуд бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 8-бандида кўрсатилган ўз айланма маблағлари билан таъминланмаганлик белгиси мавжуд бўлган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Регламентнинг 9-бандида кўрсатилган паст рентабелли белгиси мавжуд бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Корхоналарни гуруҳларга бўлиш натижасига кўра қуйидаги рўйхатлар шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлари ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) давлат активлари белгиланган тартибда сотилиши таклиф этиладиган корхоналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналар;
(18-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) бошқа чоралар қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлари ишлаб чиқиш таклиф этилувчи корхоналарга иқтисодий таваккалчилик ва тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган иқтисодий ночор гуруҳларига мансуб корхоналар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат активлари белгиланган тартибда сотилиши таклиф этиладиган корхоналарга тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхоналар киради, мазкур Регламентнинг 21-бандида кўрсатилган корхоналар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Белгиланган тартибда тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомили қўлланилиши таклиф этиладиган корхоналарга тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхоналар қуйидаги белгилар мавжуд бўлганда киритилади:
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги олти ой мобайнида ўз фаолиятини амалга оширмаган корхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги икки йил мобайнида тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлмаган иқтисодий ночор гуруҳига мансуб бўлган корхона;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар солиқ (божхона) органининг қарздорликни мулк ҳисобидан ундириш тўғрисида чиқарилган қарори ёки кредиторлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига қарздорликни мулк ҳисобидан ундириш учун тақдим қилинган (ижрога қаратилган) ижро ҳужжати ижро қилиниши хўжалик фаолияти юритилишини мураккаблашадиган ёхуд имконсиз ҳолга келадиган корхона.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Иккинчи ва ундан кейинги ҳар йил давомида корхонанинг соф активлари устав фонди (устав капитали)дан кам бўлган ҳолатда, корхоналар устав фонди (устав капитали) соф активлари қийматидан кўп бўлмаган миқдоргача камайтирилади ёки қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур Регламентнинг 20 — 22-бандларида кўрсатилган корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПҚ-3067-сон қарори билан тасдиқланган Хусусийлаштирилмайдиган, стратегик давлат мулки объектларининг ягона рўйхатига киритилган, қайта ташкил этилган, реконструкция қилинаётган ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган ҳамда бюджетдан молиялаштириладиган корхоналар кирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Регламентни қўллаш билан боғлиқ низолар қонунда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Мазкур Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати таҳлилини ўтказиш Регламентига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низом устав фондида (устав капиталида) давлат улуши миқдори эллик фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларига (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) нисбатан қўлланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устав фондида (устав капиталида) давлат улуши миқдори эллик фоиздан кам бўлган ва давлат улуши мавжуд бўлмаган хўжалик юритувчи жамиятлар бошқарув органларининг қарорига кўра жамиятни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл харитаси» — дастурни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун мазкур Низом қоидаларини қўллаши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Йўл харитаси» — дастур замирида иқтисодий таваккалчилик ва тўлов қобилиятини тиклаш имкониятига эга бўлган иқтисодий ночор гуруҳларига мансуб корхоналарнинг қувватларидан тўлиқ фойдаланишга ва уларнинг барқарор молиявий-хўжалик фаолиятини таъминлашга қаратилган молиявий соғломлаштириш дастури тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. «Йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш мазкур Низом иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги (кейинги ўринларда — Давактив агентлиги) ва унинг ҳудудий бошқармалари молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар рўйхатини ҳар йили 15 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига келишиш учун киритади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлари ишлаб чиқиладиган корхоналар рўйхатига асосан Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари уч кун муддатда «йўл хариталари» — дастурлари ишлаб чиқиш учун ушбу рўйхатдаги корхоналар ва уларнинг давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига сўровномалар юборади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сўровномага асосан давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўн кун муддатда корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини чуқур таҳлил қилади, зарурат бўлганда жойига чиқиб ўрганади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Корхоналар, уларнинг давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари икки ҳафта муддатда «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳалари корхонани иқтисодий таваккалчилик ёки иқтисодий ночорлик гуруҳидан чиққунга қадар 1 йилдан кам бўлмаган муддатга ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳалари корхонанинг молиявий-иқтисодий аҳволи ва унинг фаолияти хусусиятидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, инновацион ғоялар ва технологияларни жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш қувватларини мукаммал капитал ва жорий таъмирлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳага хос бўлмаган активлар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларини оптималлаштириш ва мавжуд активлардан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички захираларни сафарбар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни молиявий жиҳатдан таркибий ўзгартириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларининг таннархини пасайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетинг ишларини олиб бориш ва маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳалари корхонани иқтисодий таваккалчилик ёки иқтисодий ночорлик гуруҳидан чиқаришга қаратилган чораларни, шу жумладан тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилини қўллашни ўз ичига олиши мумкин.
(10-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 21 июлдаги 304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 09/23/304/0510-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки корхоналар беш кун муддатда корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига тақдим этади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари йигирма кун муддатда тақдим қилинган «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқишни ташкил этади, зарурат бўлганда жойига чиққан ҳолда ўрганади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилган корхоналарни молиявий соғломлаштириш «йўл хариталари» — дастурлари икки ҳафта муддатда давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки корхоналарнинг бошқа бошқарув органлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» — дастурлар (электрон кўринишда) корхоналар томонидан бир ҳафта муддатда Давактив агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига киритилади ҳамда тааллуқлилиги бўйича тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, банклар ва бошқа ташкилотларга юборилади.
(121 ва 122-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. «Йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари «йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирлар амалга оширилишини Давактив агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига корхоналар томонидан киритилган маълумотлар ҳамда давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тақдим этган маълумотлар асосида мониторинг қилиб боради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давактив агентлиги «йўл хариталари» — дастурларни мониторинг қилиш жараёнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирлар ва прогноз кўрсаткичларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилишини чуқур таҳлил қилган ҳолда, маълумотлар тўпланишини ва таҳлил қилинишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг «йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилаётган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл хариталари» — дастурларни амалга ошираётган корхоналар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалаларни ўрганади, уларга методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарни молиявий соғломлаштиришнинг янги йўналишларини жорий этиш ва анъанавий йўналишларни кенгайтириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирлар ва прогноз кўрсаткичлар ижросининг мониторинги ва таҳлили асосида умумлаштирилган таҳлилий маълумотларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. «Йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирлар амалга оширилишини мониторинг қилиш учун қуйидаги тартибда маълумотлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг учинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл хариталари» — дастурларни амалга ошираётган корхоналар томонидан — тадбирларнинг бажарилиши ва юзага келаётган муаммолар тўғрисидаги маълумотларни Давактив агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига ҳамда давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан — «йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирларнинг бажарилиши, эришилган натижалар ва муаммолар мавжуд корхоналар тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни Давактив агентлигига ва унинг ҳудудий бошқармаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан — «йўл хариталари» — дастурларни амалга ошириш мақсадида ажратилган кредитлар (агар ушбу тадбирлар «йўл хариталари» — дастурларда кўзда тутилган бўлса) тўғрисидаги маълумотларни Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига юборилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ёки корхоналар «йўл хариталари» — дастурларни амалга ошириш якунида ушбу дастурларда белгиланган тадбирлар ва прогноз кўрсаткичларнинг бажарилганлиги тўғрисидаги якуний маълумотларни Давактив агентлигига тақдим этади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. «Йўл хариталари» — дастурларнинг бажарилиши давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда тегишли бошқарув органлари мажлисларида ҳар чоракда камида бир марта кўриб чиқилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. «Йўл хариталари» — дастурларни амалга оширишда корхоналарга кўмаклашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Давактив агентлиги мониторинг жараёнида, шунингдек, «йўл харитаси» — дастур амалга оширилаётган корхонанинг мурожаатига кўра, «йўл хариталари» — дастурларини амалга оширишда тўсқинлик қилувчи масалалар юзага келганда:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органларига ва тегишли ташкилотларга «йўл хариталари» — дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда юзага келаётган масалаларни ўз ваколати доирасида ҳал қилишга кўмаклашиш юзасидан илтимоснома юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илтимоснома йўллангандан кейин масала ҳал этилмаган тақдирда «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда пайдо бўлаётган масалаларни ўз ваколати доирасида бартараф этиши юзасидан давлат органларига ва тегишли ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган талабнома юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«йўл хариталари» — дастурларни амалга ошираётган корхоналарга рухсат этувчи ҳужжатларни олишда, коммуникация тармоқларига уланишда ва тижорат банкларининг кредитлари ажратилишида кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Юборилган илтимосномалар ва талабномалар бўйича кўрилган чоралар тўғрисидаги маълумотлар «йўл хариталари» — дастурларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган маълумотларда акс эттирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Давлат органлари ва масъул ташкилотлар томонидан Давактив агентлиги юборилган илтимоснома ва талабномаларга зарур даражада эътибор берилмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан жавобгарлик чораларини қўллаш ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. «Йўл харитаси» — дастур корхона иқтисодий таваккалчилик ёки иқтисодий ночор гуруҳидан чиққанда амалга оширилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Давактив агентлиги, зарурият бўлганда, йилига камида бир марта жойига борган ҳолда, амалга оширилган «йўл хариталари» — дастурларнинг самарадорлигини ўрганади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. «Йўл хариталари» — дастурларни амалга оширишда пайдо бўлган баҳсли ҳолатлар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
Корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш таклиф этиладиган корхоналар рўйхатини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш учун шакллантириш.
ҳар йили 15 апрелга қадар
2-босқич
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган рўйхат асосида корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурларни ишлаб чиқиш тўғрисида корхоналарга, давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига сўровномалар юбориш.
уч кун муддатда
3-босқич
Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар
Корхоналарнинг молиявий соғломлаштириш бўйича «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.
икки ҳафта муддатда
5-босқич
Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар
Корхоналарни молиявий соғломлаштириш бўйича ишлаб чиқилган «йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларига киритиш.
беш кун муддатда
6-босқич
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари
«Йўл хариталари» — дастурлар лойиҳаларини кўриб чиқиш, зарурат бўлганда жойига чиққан ҳолда ташкил этиш.
йигирма кун муддатда
7-босқич
Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тегишли бошқарув органлари
Давактив агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан кўриб чиқилган корхоналарни молиявий соғломлаштириш «йўл хариталари» — дастурларни тасдиқлаш.
«Йўл хариталари» — дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш.
доимий
10-босқич
Корхоналар
Давактив агентлигининг «Давлат мулки» ахборот тизимига, шунингдек, давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига:
а) «йўл хариталари» — дастурларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни;
а) ҳар ой кейинги ойнинг учинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда;
б) «йўл хариталари» — дастурларнинг тўлиқ бажарилганлиги тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш.
б) йўл хариталари» — дастурларининг бажарилиши тугалланганда
11-босқич
Давлат улушига нисбатан акциядор (иштирокчи, муассис) вазифасини бажарувчи вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари
Давактив агентлигига ва унинг ҳудудий бошқармаларига:
«йўл хариталари» — дастурларнинг амалга оширилиши мониторинги натижалари бўйича умумлаштирилган маълумотларни;
«йўл хариталари» — дастурларни амалга ошириш жараёнида муаммолари мавжуд корхоналар тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиш.
ҳар ой
кейинги ойнинг бешинчи кунидан кечиктирмаган ҳолда
Тижорат банклари
Давактив агентлигига ва унинг ҳудудий бошқармаларига ажратилган кредитлар тўғрисидаги маълумотларни (агар ушбу тадбирлар «йўл хариталари» — дастурларда кўзда тутилган бўлса) тақдим қилиш.
12-босқич
Давактив агентлиги
«Йўл хариталари» — дастурларда белгиланган тадбирлар ва прогноз кўрсаткичлар ижросининг мониторинги ва таҳлили асосида умумлаштирилган таҳлилий маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
ҳар чоракда
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1013-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Саноат корхоналари ва қурилиш ташкилотларининг барқарор фаолиятини ва уларнинг қувватларидан юқори даражада фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 26 январдаги 11-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 1-сон, 3-модда).
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтисодий фаолият турларини таснифлашнинг халқаро тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 24 августдаги 275-сон қарорига 2-илованинг 14-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 8-сон, 81-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига 1-илованинг 76-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 177-модда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 9 октябрдаги 810-сон қарорига 1-илованинг 27-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 10-сон, 229-модда).