12.12.2018 йилдаги 1008-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 апрелдаги ПҚ-3672-сон қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, мазкур Низом 2019 йил 1 январидан кучга киритилиб, 2024 йил 1 январга қадар 2-иловада қайд қилинган саноат ва энергетика ташкилотларига етказиб берилган техник сув учун хизмат ҳақини ҳисоблашда, истисно тариқасида, 0,1 коэффициенти қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетик қурилмаларни совутиш учун ишлатиладиган техник сув ўз манбасига қайтарилиши ҳамда табиий оқим ва гидроэлектростанциялар каналларидаги сув ишлатилишини инобатга олган ҳолда «Тошкент иссиқлик электр станцияси» унитар корхонаси, «Тошкент иссиқлик электр маркази» унитар корхонаси ҳамда «Янги-Ангрен иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти томонидан техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 07/19/4388/3400-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда техник сув етказиб бериладиган саноат ва энергетика ташкилотларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсин ҳамда улар билан белгиланган тартибда техник сув етказиб бериш хизмати тўғрисида шартномаларни расмийлаштирсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-74-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2024 й., 06/24/74/0332-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамият бошқарув раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1008-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги 1008-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб юритилади) тизимидаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартибини ҳамда ушбу хизматларни кўрсатишдан келиб тушган маблағларни тақсимлаш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низом талаблари гидроэнергетика соҳасидаги ташкилотларга ҳамда аҳоли истеъмоли учун ичимлик суви, иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини етказиб берувчи коммунал соҳа ташкилотларига сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник сув — саноат, энергетика ва бошқа соҳаларнинг техник эҳтиёжлари учун етказиб берилган ёки ишлатиладиган сув;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги ташкилотлари — Вазирлик тизимидаги сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилувчи ҳамда саноат ва энергетика корхоналарига техник сув етказиб бериш хизматларини амалга оширувчи ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат ва энергетика ташкилотлари — саноат маҳсулотлари ва электр энергияси ишлаб чиқариш учун техник сувдан фойдаланадиган ташкилотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сув хўжалиги ташкилотлари томонидан саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш бўйича хизматлар улар ўртасида тузиладиган шартномага мувофиқ тўловлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Техник сув етказиб бериш харажатларини аниқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлик тизимидаги сув хўжалиги ташкилотларининг бир бирлик (1 куб м) ҳажмдаги техник сув етказиб бериш харажатлари мазкур ташкилотларни сақлаш учун ажратилган маблағлар ва етказиб бериладиган сув миқдоридан келиб чиқиб аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бир бирлик ҳажмдаги сувни етказиб бериш тарифи қуйидаги формулага асосан аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хтс = Пхм / Ҳср
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:

Хтс — бир куб м сувни етказиб бериш харажати, сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пхм — тасдиқланган бюджет параметрларида календарь йилда сув хўжалиги ташкилотларини ривожлантириш ва сақлаш учун Вазирликка ажратилган харажатлар миқдори, сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳср — календарь йилда сув хўжалиги ташкилотлари томонидан иқтисодиёт тармоқларига етказиб бериладиган жами сув ресурси миқдори, куб м.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу тариф ҳар календарь йилнинг 1 февралигача Вазирлик томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Саноат ва энергетика ташкилотлари ҳар ой давомида етказиб берилган техник сув учун тўловларни кейинги ойнинг 5-санасига қадар сув хўжалиги ташкилотларининг Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Саноат ва энергетика ташкилотларига техник сув етказиб бериш хизматидан келиб тушган маблағлар сув хўжалиги ташкилоти томонидан қуйидагича тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90 фоизи — беш иш куни мобайнида Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига ўтказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — сув хўжалиги ташкилотларининг ихтиёрида қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан келиб тушган маблағлардан фойдаланиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлик ҳузуридаги Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига техник сув етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизматлардан келиб тушган маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомда кўрсатиб ўтилган мақсадларга сарфланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 июлдаги 388-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ушбу Низом 8-бандининг учинчи хатбошида кўрсатиб ўтилган сув хўжалиги ташкилотларининг ихтиёрида қолдириладиган маблағлар қуйидаги мақсадларга сарфланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги объектларида фавқулодда ҳолатлар юз беришининг олдини олиш ва табиий офатлар юз берган ҳолларда уларнинг салбий оқибатларини бартараф этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимларни белгиланган тартибда ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув хўжалиги ташкилотлари тасарруфидаги ирригация тизимини таъмирлаш ва тиклаш ҳамда сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашга, ташкилотларнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан лизинг тўловларини амалга ошириш ҳамда кадрлар малакасини оширишга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 декабрдаги 1008- сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник сув етказиб берилганлиги учун хизмат ҳақини ҳисоблашда 0,1 коэффициенти қўлланиладиган саноат ва энергетика ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. «Ангрен иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Навоий иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Талимаржон иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Тахиаташ иссиқлик электр станцияси» акциядорлик жамияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5 — 7-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ-4388-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.07.2019 й., 07/19/4388/3400-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Деҳқонобод калий ўғитлар заводи» унитар корхонаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Навоий кон-металлургия комбинати» давлат корхонаси (ўз эҳтиёжи учун).
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 ноябрдаги 935-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/935/4061-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси» унитар корхонаси.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 609-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/609/0937-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 09/18/1008/2304-сон, 13.12.2018-модда; 10.07.2019 й., 07/19/4388/3400-сон; 22.11.2019 й., 09/19/935/4061-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 18.07.2022 й., 09/22/388/0646-сон; 26.07.2022 й., 09/22/404/0674-сон; 19.10.2022 й., 09/22/609/0937-сон; 08.05.2024 й., 06/24/74/0332-сон)