04.10.2018 йилдаги ПҚ-3961-сон
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарорнинг 4-бандига мувофиқ уйма-уй юриб ўрганиш натижасида тўпланган ахборотни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасига киритиш учун компьютер ускуналари билан жиҳозланган зарур хоналар ва ходимларни ажратсин.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг талабномаларига кўра ушбу қарорнинг 4-бандига мувофиқ уйма-уй юриб ўрганиш натижасида тўпланган ахборотни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасига киритиш учун ажратилган хоналарнинг белгиланган тартибда маълумотлар узатиш тармоқларига уланишини таъминласин;
хоналарни ушбу қарорнинг 4 ва 7-бандларига мувофиқ маълумотлар узатиш тармоқларига улаш бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари.

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

СЯЭРни шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини кўзда тутадиган нормаларни ишлаб чиқиш ва Сайлов кодекси лойиҳасига киритиш.

Кодекс лойиҳаси

2018 йил

1 декабргача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Сайловчиларнинг электрон рўйхатини тузиш, аниқлаштириш ва Ўзбекистон Республикасида сайловларда ундан фойдаланиш.

МСК қарори

2019 йил

1 январгача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

3.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантиришда идоралараро ўзаро ҳамкорлик регламентларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўзаро ҳамкорлик қилиш регламентлари

2019 йил

1 мартгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), ДПМ (Н. Тураходжаев), ИИВ (П. Бобожонов), Ергеодезкадастр давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), ТИВ (А. Камилов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Олий суд (К. Камилов)

II. Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими инфратузилмасини ривожлантириш

4.

Манфаатдор вазирлик ва идоралар томонидан Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасидаги фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ахборотни тўлиқ долзарблаштириш ҳамда Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини шакллантириш мақсадида фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш графигини тасдиқлаш.

Идоралараро ҳужжат

2018 йил

1 декабргача

ИИВ (П. Бобожонов), Ергеодезкадастр давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Бош прокуратура (О. Муродов), ДСҚ (Б. Мусаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар базасидаги фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ахборотни тўлиқ долзарблаштириш ҳамда уни Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрига мувофиқ ҳолга келтириш тартиби тўғрисидаги идоралараро ҳужжатни тайёрлаш.

Идоралараро ҳужжат

2018 йил

1 ноябргача

ИИВ (П. Бобожонов), Ергеодезкадастр давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Бош прокуратура (О. Муродов), ДСҚ (Б. Мусаев), ДПМ (Н. Тураходжаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков)

6.

Уйма-уй юриб ўрганиш натижалари бўйича ахборотни Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасига киритиш учун компьютер ускунаси билан жиҳозланган зарур бўлган хоналарни, ходимларни ажратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил

1 ноябргача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ИИВ (П. Бобожонов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), МСК (М. Абдусаломов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

7.

Маъмурий-ҳудудий чегараларни белгилаган ҳолда Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини яратиш ва шакллантириш, шу жумладан:

Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини ишлаб чиқиш;

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
25 ноябргача

Вазирлар Маҳкамаси (З. Мирзаев)

туманлар (шаҳарлар)нинг аҳоли пунктларидаги кўчаларни ва кўчмас мулк объектларини инвентаризация қилиш ишларини тез ва сифатли ўтказиш мақсадида мобил геоахборот иловасини ишлаб чиқиш;

2018 йил
25 ноябргача

туманлар (шаҳарлар)нинг аҳоли пунктларидаги кўчаларни ва кўчмас мулк объектларини инвентаризациясини ўтказиш ва уларга манзиллар (геокодлар)ни бериш;

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 апрелгача

Ергеодезкадастр давлат қўмитаси (А. Абдуллаев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини яратиш ва шакллантириш ҳамда уларни геоахборот порталида акс эттириш;

2019 йил
1 апрелгача

Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини яратиш ва шакллантириш ҳамда уни республика топонимик реестрига интеграциялаш.

2019 йил
1 апрелгача

8.

СЯЭР билан ишлашни осонлаштириш мақсадида Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини тўлдириш, шу жумладан фойдаланувчи интерфейсини такомиллаштириш ва унинг мобил версиясини яратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 июлгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), МСК (М. Абдусаломов)

9.

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимининг аппарат-дастурий таъминотини модернизациялаш, шу жумладан унинг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида қўшимча сервер ускунасини харид қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

15 июлгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), МСК (М. Абдусаломов)

10.

Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрини «Электрон ҳукумат» тизимига интеграциялаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019 йил

1 сентябргача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Ергеодезкадастр давлат қўмитаси (А. Абдуллаев)

III. Сайлов участкаларини жиҳозлашни ташкил қилиш

11.

Сайловларни ўтказиш учун округ ва участка сайлов комиссияларини жойлаштириш учун белгиланган бинолар ва хоналарнинг маълумотлар базаларини шакллантириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

15 ноябргача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

СЯЭРдан фойдаланиш учун сайлов участкаларини техник ускуналар билан жиҳозлаш бўйича стандартларни ишлаб чиқиш.

Идоравий ҳужжат

2018 йил

1 декабргача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков)

13.

Сайловчиларнинг электрон рўйхатларини шакллантириш ва аниқлаштириш учун сайлов комиссияларига зарур бўладиган компьютерлар, ташкилий техника (принтер, сканер, нусха кўчириш аппарати), алоқа воситалари (телефон, факс, интернет)нинг талаб қилинадиган миқдорини аниқлаш ишларини ташкил қилиш.

Идоравий ҳужжат

2019 йил

1 майгача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Вилоят, туман (шаҳар), округ ва участка сайлов комиссияларини замонавий компьютерлар, ташкилий техника (принтер, сканер, нусха кўчириш аппарати), алоқа воситалари (телефон, факс) билан жиҳозлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 ноябргача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), «Ўзбектелеком» АК (Ш. Кадиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Вилоят, туман (шаҳар), округ ва участка сайлов комиссияларининг маълумотлар узатиш тармоқларига уланишини таъминлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябрдан 2020 йил 1 февралгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), «Ўзбектелеком» АК (Ш. Кадиров)

16.

Сайлов кампанияси даврида Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими ва маълумотлар узатиш тармоқларининг ишлашини қўллаб-қувватлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 октябрдан 2020 йил

1 февралгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), «Ўзбектелеком» АК (Ш. Кадиров), манфаатдор вазирлик ва идоралар

IV. Сайлов комиссияларининг аъзоларини Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш

17.

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимидан фойдаланишга ўқитиш учун вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар кесимида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассисларни (тренерларни) белгилаш.

Идоравий ҳужжат

2018 йил

1 декабргача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, МСК (М. Абдусаломов)

18.

Сайлов комиссиялари (сайлов комиссияларининг вакиллари) таркибида Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлаш учун номзодларнинг электрон маълумотлар базасини яратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

15 декабргача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

19.

Ҳудудий тренерлар, туманлар ва шаҳарлар тренерларини, шунингдек, сайлов комиссиялари вакилларини Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш графигини тасдиқлаш.

Қўшма идоравий ҳужжат

2019 йил

1 январгача

МСК (М. Абдусаломов), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

20.

Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш.

Услубий қўлланмалар

2019 йил

15 январгача

МСК (М. Абдусаломов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов)

21.

Ҳудудий тренерларни кейинчалик улар туманлар ва шаҳарлар тренерларини ўқитиши учун Тошкент шаҳрида Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш.

Ўқитиш графиги

2019 йил

1 апрелгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов), МСК (М. Абдусаломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

22.

Ҳудудий тренерлар томонидан туманлар ва шаҳарлар тренерларини вилоят марказлари ва Тошкент шаҳрида кейинчалик улар сайлов комиссиялари вакилларини ўқитиши учун Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш.

Ўқитиш графиги

2019 йил

1 августгача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов), МСК (М. Абдусаломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

23.

Туманлар ва шаҳарлар тренерлари томонидан сайлов комиссияларининг вакилларини Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими билан ишлашга ўқитиш.

Ўқитиш графиги

2019 йил

1 октябргача

Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), Олий таълим вазирлиги (И. Мажидов), МСК (М. Абдусаломов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

24.

Ўзбекистонда СЯЭРдан фойдаланиш имкониятларини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида олимлар, мутахассислар ва экспертлар, шу жумладан, хорижий мутахассислар иштирокидаги «давра суҳбатлари», семинар-тренинглар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

Алоҳида графикка мувофиқ

МСК (М. Абдусаломов), МТРК (А. Хаджаев), ЎзА (А. Кўчимов), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Садиков), манфаатдор вазирлик ва идоралар