Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 14 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2014-14]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3253, 30.06.2020 й.) асосан 2020 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5495-сон «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сон қарори (рўйхат рақами 2014, 2009 йил 8 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 41-сон, 447-модда) билан тасдиқланган Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 август,
27/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Банкларни рўйхатга олиш ва улар фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг саккизинчи хатбошисида:
«ўттиз» деган сўз «ўн беш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи жумласи чиқариб ташлансин.
2. 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.09.2018 й., 10/18/2014-14/1881-сон)