10.09.2018 йилдаги 720-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлашнинг ҳамда давлат бюджети даромадларини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳозирги вақтда мамлакатда минерал хом ашё ресурсларидан фойдаланишга инвестицияларни жалб этиш ҳамда табиий қазилма бойликлардан оқилона ва самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мазкур соҳадаги ишларнинг ҳолати табиий қазилма бойликлардан тартибли фойдаланиш ҳамда давлат бюджетига ундириладиган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ ундирилишига тўсқинлик қилаётган бир қатор муаммо ва камчиликлар борлигидан далолат бермоқда. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, республика бўйича норуда фойдали қазилма бойликларни қазиб олувчи ташкилотларнинг рўйхати ва улар томонидан қазиб олинган фойдали қазилмалар захиралари ҳажмининг ягона интеграциялашган идоралараро электрон базаси мавжуд эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, солиқлар тўлашдан бўйин товлашнинг турли схемалари яратилишига олиб келаётган, ер қаъридан фойдаланувчилар фаолиятини назорат қилиш бўйича берилган ваколатлардан самарасиз фойдаланилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар миқдорини ҳисоботларда камайтириб кўрсатиш ҳолатлари аниқланмоқда, бу эса солиқ суммаларининг тўлиқ ҳисобланишига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 26 июндаги ПҚ-3802 сон қарорига мувофиқ, табиий қазилма бойликлардан оқилона ва самарали фойдаланишни ҳамда уларнинг ҳаққоний ҳисобини юритишни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб жорий қилинсинки, унга мувофиқ барча ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотлар ҳар йили бир марта йиллик қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисида иловага мувофиқ маркшейдерлик хулосасини тузадилар ва Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига тақдим этадилар. Бунда маркшейдерлик хулосаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда — жорий йил 15 декабрга қадар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йилдан бошлаб — ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартига қадар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг ер қаъридан қазиб олинган норуда фойдали қазилмалар ҳажмлари тўғрисидаги маълумотларнинг мазкур фаолият билан шуғулланувчи ташкилотлар бўйича электрон базасини яратиш ҳамда уни 2019 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси маълумотлар базасига интеграция қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг маркшейдерлик хулосасига мувофиқлиги юзасидан мониторинг ўтказиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмининг мониторинги бир йилда икки маротабадан ошмаган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мониторинг жойларга борган ҳолда, солиқ тўловчи фойдаланадиган объектларда ва ҳудудларда солиқ тўловчининг мансабдор шахслари ёки уларнинг вакиллари иштирокида, қазиб олинган (ажратиб олинган) фойдали қазилмалар ҳажмини аниқлаш ҳамда маълумотнома билан расмийлаштириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси барча ер қаъридан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳажмларини ташкилотлар томонидан ўтказилган маркшейдерлик хулосаларини тўплаган ҳолда 2018 йил 15 декабрга қадар ялпи хатловдан ўтказсин ва тўпланган хатлов натижаларини яратилган электрон базасига киритган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига 2019 йил 1 январга қадар тақдим этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмаларнинг ҳақиқий ҳажмидан келиб чиққан ҳолда солиқларнинг тўғри ҳисобланиши, ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.С. Султанов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 10 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
720-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 сентябрдаги 720-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ҳақиқатда қазиб олинган (ажратиб олинган) норуда фойдали қазилмалар миқдори ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАРКШЕЙДЕРЛИК ХУЛОСАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

20___ йил учун

Ер қаъридан фойдаланувчининг номи



___________________________________________________________



СТИР__________________________


Маркшейдерлик хизмати ташкилотининг номи





_________________________________________________________________________________________________


Солиқ тўловчининг манзили:



_________________________________________________________________________________________________

(республика, вилоят, туман, шаҳар (шаҳарча, ҚФЙ), кўча, хонадон, почта индекси)

Ҳисобга олиш ўлчов бирлиги


_____________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Фойдали қазилма конининг (участкасининг) номи, жойлашган жойи

Фойдали қазилма тури, хом ашё номи

Ҳисобот даври бошидаги захиралар миқдори

Ҳисобот даврида қазиб олинган фойдали қазилма миқдори

Ҳисобот даври охиридаги захиралар миқдори

балансдаги

балансдан ташқаридаги

балансдаги

балансдан ташқаридаги

1

2

3

4

5

6

7

8


Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ер қаъридан фойдаланувчи раҳбари:



___________



__________



__________

Ер қаъридан фойдаланувчининг геология-маркшейдерлик хизмати



_____________



__________



__________

М.Ў.

(Ф.И.Ш)

(имзо)

(сана)

М.Ў.

(Ф.И.Ш)

(имзо)

(сана)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2018 й., 09/18/720/1871-сон)